Поиск

Холдор Вулқон

Алишер  Навоий  шеърияти  чексиз  ва  тубсиз  бир  уммон

 



Парим бўлса учуб қочсам улусдан то қанотим бор.

Қанотим куйса учмоқдин, югурсам то ҳаётим бор.



Ҳазрати  Алишер  Навоий   юқоридаги  мисраларда зулм,  фисқу  фужур, ғийбату  бўхтон, разолату қабохатга  тўла  дунёдан  безган,  узлатга  чекинаётган  покиза  қалб  ва   руҳ  эгаси  қиёфасани маҳорат  билан  тасвирлар экан,  қанотим  бўлсаю бу разолат ва қабохат чангалзоридан иложи борича узоқроққа  учиб  кетсам.Узоқ ва тинимсиз парвоздан  қанотларим куйиб,  узилиб  тушса,  то  умримнинг  охиригача  тўхтамай  югирсам,  қалби мўридай қаро, гангир, найнов, хасадгўй, маккор, майдакаш кимсалар подасидан, саводсиз жохил оломондан  қочиб  бораверсам, қутулсам  дейди.

 

 

Чиқиб бу дайрдин Исоға невчун ҳамнафас бўлмай,

Биҳамдиллоҳ, тажарруд бирла ҳимматдин қанотим бор.

 



Қадам  боссам  оёғимга  шилимшиқ  маъсият - гунох  нажаси  ёпишгувчи  бу  малъун  дунёдан  осмонга  кўтарилиб  нечун  Исо  алайхиссаломга    ҳамнафас  бўлмайин?Ахир  менда муваққат  сароб, малъун, яни ланатланган  экани  оқилларга  маълум  дунё  хойи  ҳавасларини  тарк  этиш  учун  журъат ва ҳимматдан  яралган  бақувват  қанотларим   борку  дея  ифтиҳор  қилади.

 

 

 

Халойиқ суҳбатидин минг ғамим бордурки, муфт ўлғай,

Агар минг жон бериб билсамки, бир ғамдин нажотим бор.

 



Ўткинчи  дунё  фароғати  билан  боғлиқ,    ўта  саёз  гапларни  гапиргувчи  ғофил  ва  гумрох  кимсалар  суҳбатидан  минглаб  ғамларга  ботаман.  Ул  кимарсалар  суҳбати  муфт,  яъни  фитна,  фатонатдир. Бу  кимсалар  суҳбатида  чеккан  минг  ғам  хақиқий  ғам  эмас. Биргина  ҳақиқий  ғам  бор. У  ҳам  бўлса  охират,  бақо - боқий,  уқбо,  яъни  мангуга  саодат  топмоқ  ғами. Бу  нажот  учун  бир  марта  эмас,  минг  марта  жон  берсам  арзийди  дейди  Ҳазрати  Навоий.

 

 

 

Чекиб ағёрдин юз жавру тортиб ёоордин минг ғам,

Не ўзга хаааалқдин ғайрат, не ўўзимдин уётим бор.

 

 


Ағёрдин,  яъни  ғаюр  ғанимдин  юз  жабр  тортаман,  дўстимни  ўйлаб  минг  ғам  чекаман. Яъни  нафсим  сабаб  амал - мансаб,  иззат - ҳурмат  аталган  лаззатли  шайтон  хўрагига  интилганим  сабаб  жабрлар  чекиб,  Дўстим,  яъни  Худои таоло  йўлида  ғам  чекаман.  Лекин  ўзга  халқдан - залолат,  разолат  ва  қабохат  аҳлидан  ғайратим,(Ғайрат – ғайр, яъни  бошқача) ғайрлигим,  яъни  ўзгалигим  йўқ.  Уларга  аралашиб,  уларнинг  гунохларига  шерик  бўлиб  юрибман.Бундан  уялмайман  ҳам,  яъни  Яратган  Парвардигоримдан  ҳаё  қилмайман  - деб  афсусланади.

 

 

Кечиб кўздин ёзай бир хатки, даҳр аҳлига кўз солмай,

Бу дамким кўз саводидин қаро  кўздин давотим бор.

 

 


Шоир  бу  мисраларда "Кўзимдан  кечиб,  яъни   дунё  лаззатларига  боқмай  бир   хат  ёзай,  ҳол  илмида  иншо  этай,  КЎЗ  САВОДИга  эришай,  қалб  кўзим  очилсин. Бу  мавжуд  кўзларим  - довот,  яъни (давот) сиёхдон  бўлсин.   Сиёхдонга  ручка  суққан  каби   патқаламни  тиқиб - тиқиб  жисмоний  кўзларимни  кўр  қилай,  токи  улар  беҳаё  аёлларнинг  дину  диёнатдан  мосуво  қилгувчи,  айиргувчи  ўйноқи,  жалаб,  (яъни  жалб  қилгувчи)   фаттон(фитнали)  кўзларига  қарамасинлар,  мени  гунохларга  ботирмасинлар"  - дея  ёзади.

 

 

Тилар кўнглум қуши анқодин ўтгай юз  нарий  водий,

Мунингдек сайр этарга Қоофдин ортуқ саботим бор.

 



Кўнглим  қуши  Анқо  деб  аталган  афсонавий  қушданда  юз  водий  узоқроққа,  яъники  дунёни  тарк  этиб  фано - ИШҚ  оламига  ўтиб  кетмоқни  истайди. Бу  буюк  парвоз  учун  афсонавий  Қоф  тоғичалик  саботим,  чидамим  бор  дейилади  юқоридаги  ажойиб  мисраларда.

 

 

Навоий, билки, шаҳ кўнгли манга қайд ўлмаса, биллаҳ,

Агар кавнайнға хошоок чоғлиғ илтифотим бор.

 



Навоий ,  агар  руҳим  қуши  тинмай  учиб  талпиниб,  интилсаю,  Шох ,  яъни  Оламлар  Подшохи  Тангри Таолонинг   ишқи  менга  қайд  бўлмаса(Қайд  дегани  тузоқ  маъносини  англатади.Каманд сўзининг маъноси ҳам тузоқ тушунчасини ташийди.) У  ҳолда  (Кавнайннинг)  бу  дунёнинг  ҳам,  у  дунёнинг  ҳам   мен  учун  бир  хашакчалик  қадри  йўқ - дея  ғамгинланади,  Худои таолони  соғинади.

 

 

 

 

 

19  сентябрь,  2010  йил..

Тунги  соат  10  дан  0  минут  ўтди.

Торонто  шаҳри,  Канада.

 

 

 

 

 

 

ЯҲЁ  ТОҒА

 

 


Яҳё  ака баланд бўйли, футбол  деса  ўзини  томдан  ташлайдиган  ИНСОН ва  ўзбекнинг  энг ёниқ шоирларидан  бири.

Унинг  шеърлари ўзининг  қалбидай беғубор.Яҳё Тоға ёзган  шеърларни қийналмай ўқийсиз. Унинг "Кўклам  қалдирғочлари" номли  китобини ўқиб,  янги, бошқа  шоирларнинг  шеъриятига  ўхшамайдиган  тиниқ  шеъриятни, бетакрор шоирни  кашф  қилганман.Айниқса  "Отам  қариб  қолибди" деган  шеърини  такрор  ва  такрор  ўқийверардим. Яна  мени  ҳайратда  қўйган  нарса, Яҳё  Тоға  гарчанд  Тошкент  вилоятида  туғилган  бўлсада, Сурхондарё  Қашқадарёликларимизнинг гўзал  шевасида,  худди  достончиларимизнинг достон  айтиш  услубига  ўхшаш услуб  билан ёзилган  балладами  ё  достонини  ўқиб, ҳайратдан тошдай  қотиб  қолганман. Қайта -қайта  ўқиган  эдим  ўша  достонни. Яҳё  аканинг  ўша  юпқа  муқовали, пиёзпўсти  китоби  менинг  энг  севимли  китобларимдан  бири  эди.Ажойиб  шеърларга  тўла  ўша  китобнинг муқовасига  берилган  ранг ҳам одам  кўзига  ботмайдиган, чизилган  график суратдаги тол  дарахти, баҳорий  далаларда  ер  бағирлаб  учаётган  қалдирғоч  тасвири  ҳам ҳеч  қачон  медага  тегмайдиган бир асар эди. Ўшанда  китоб  ҳам  шоирнинг  қалбига  ўхшаш  бўлишини  англаб, ҳайратланганман.

Ҳа,  Яҳё  ака  яхши  ИНСОН  ва  буюк  ШОИР.

 

Холдор  Вулқон

 

 

 

 

Яҳё Тоға 1957 йил 20 январда Тошкент вилоятининг Кўрғонча («Юлдуз») қишлоғида туғилган. Москвадаги Олий Адабиёт курсини тамомлаган (1991). «Кўклам қалдирғочлари» (1988), «Қафасдаги бургут» (1989), «Тасалли» (1994), «Куйла, ҳофиз» (2004) каби шеърий китоблари чоп этилган.

 

 

СОҒИНЧ

 


Ғунчагаму гулга парвона

Қуш тилида хонишлар этдим.

Гарчи, бу гап сал шоирона,

Лекин сени соғиниб кетдим.

 


Товуслар сув қуйди қўлимга,

Қайтгим келди Ойдинкўлимга.

Бир гул йиғлаб чиқди йўлимга,

Лекин сени соғиниб кетдим.

 


Сайрайверди булбул мен учун,

Йиғлайверди ул гул мен учун.

Балки, бари бир пул мен учун,

Лекин сени соғиниб кетдим.

 


Юлдуз санаб бу кеча дилгир,

Эслаб қўяр мени ҳам кимдир?!

Дўстларимни унутдим бир-бир,

Лекин сени соғиниб кетдим.

 


Қанот истаб куйдим, бўзладим,

Қарчиғайдай кўкни кўзладим.

Рост сўзладим, ёлғон сўзладим,

Лекин сени соғиниб кетдим.

 


Жумла битдим далли, девона,

Шеър, деб тутдим жумла жаҳона.

Мен бир бедард болангман, она,

Лекин сени соғиниб кетдим.

 

 

 

 

 

Президиумдаги  ижодкорлар  орасида, ўнгдан биринчи  Яҳё Тоға

 

 

 

Подробнее...

 

Азиз САИД

 

 

Мен  бир  китоб  бўлсайдим

Муқоваларим йиртилиб,

Титилииииииииб -титилиб  кетсайдим

 

-дея  ёзган эди  ўзбекнинг ажойиб  шоири  Рустам  Мусурмон.

Ҳа,  ҳақиқий  шоирларнинг  шеърлари юракнинг  туб -тубидан  отилиб  чиқади. Истеъдодли  шоирлар  ҳатто  ижтимоий  мавзуларда  ёзса  ҳам  ҳудди  композиторлар  каби  сўз  билан  мусиқа  ёзадилар.

Улар  баъзилар  каби  хақорату майда ғийбатни  журналистлар  ишлатадиган техник,  газетавий  сўзлар  билан  шеърга  солиб, шикоятни, қора йиғини, қарғишни   шеър хисоблаб юрмайдилар.

Азиз  Саид  ўзбекнинг  ёниқ - ёрқин  шоирларидан  бири.Унинг  ёзган шеърлари булоқ  сувларидай  тоза  ва зилол.

Бу  тоза  булоқнинг кўзгудай  шаффоф сувларида  ой  ва  юлдузлар  жилваланаверсин!

 

 

Холдор  Вулқон

 

 

 

Азиз Саид 1961 йилда туғилган. 1979-1984-йилларда ҳозирги Миллий университетнинг журналистика факультетида ўқиган. Бир қатор нашрларда ишлаган. Айни пайтда, “Синфдош” журналининг Бош муҳаррири. Унинг “Чилтор”, “Дили қани бедилнинг”“Ғойибдан дўст билан суҳбатлар”, “Вақт манзили” сингари китоблари чоп этилган.

ДАРС

 


Бир пайтлар
Хаёлнинг илоҳий шамолларидан
Ранг олиб умрнинг қоғозларига
Қушлар сайроғини чизмоқчи бўлган,
Сўнг эса
Ҳаётнинг бешафқат дастгоҳларида
Кунларни рандалаб, тунларни қирқиб,
Кафтлари қаварган, тирноғи синган
Баҳайбат қўлларин солиб чўнтакка
(Ғилофга солинган болтами дейсиз)
Тарих муаллими кирар синфга.
– Такрорлаймиз ўтган сабоқни,
Қани сен, эй, ўрнингдан тургин.
Сўроқ бераётган маҳбусдай бошлар
«Р»ни айтолмайдиган Турғун:
– Каптазм деган ейда
Қойа тан туўилган ҳай бола
Ҳай куни оч қолай,
Ишлай
Саҳайдан то шомга қадай,
Яъни экспахта бўлай.
Бизда эса
Ҳамма пионей,
Пайтия йаҳнамо
Кўзимизга йавшан бейай.
Ўқиш учун пул тўлай
Улай.
Биз эса фақат
Қизил яйим ой жамиятига,
Сувдан қутқайувчилай жамиятига,
Табиатни асйаш,
Ёдгойликлайни асйаш,
Китобсевайлай жамиятлайига,
Яна
Календайдаги қизил баййамлайга,
Синфни йемонт қилишга...

 

 

 

"Экспахта бўлай"  деган  сўзлар -"ЭКСПЛУАТАЦИЯ бўлар"  дегани бўлса  керак. (Х.В.)

 

Подробнее...

 

Забардаст  адабиётшунос  олим, Филология фанлари  доктори, профессор

 

Умарали  Норматов

 

 

СОКИН КЎНГИЛ РОЗЛАРИ

Мақоладан иқтибос:

 

 

 

"Бир оз сукутдан кейин яна қизишиб сўзида давом этди: «Ғанимларимнинг даъвосича, гўё мен этнограф, шунчаки бахши қаламкаш эмишман. «Деновдан нарига чиқолмайсан, нарёқда нималар бўлаётганини кўрмайсан, жаҳон адабиётидан бехабарсан, модернизм нима, абсурд, онг оқими нима   - билмайсан, Нитше, Фрейд, Кафка, Жойс, Камюга тишинг ўтмайди» дея ташлансалар бўладими менга бу «билағон» нодонлар. Ишонинг, Умарали ака, мен Нитшени, Фрейдни, Кафка, Жойс, Камюларни, модернизм адабиётини улардан кам эмас, ортиқроқ биламан. Нитше «Зардушт»ини, Кафка «Жарён»ини, Камю «Бегона»си билан «Вабо»сини бир эмас, бир неча бор ўқиб чиққанман, Жойснинг «Уллис»ини ҳам «Иностранная литература»да русча таржимаси чиқмасдан бурун қўлёзмасини топиб ўқиганман, ҳатто уни ўзбекчага таржима қилишни кўнглимга тугиб қўйганман. Бу олифталарнинг модернча машқлари тақлиддан нарига ўтмайди, ёзганлари таржимага ўхшайди. Мен уларга ҳақиқий «ўзбекона модерн», «ўзбекона абсурд», «ўзбекона онг оқими» қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман...»

 

 

СОКИН КЎНГИЛ РОЗЛАРИ


Ўтган аср 60-йилларининг охирлари, зилзиладан сўнг талабалар шаҳарчаси биқинида университет домлалари учун қурилган бинодан оиламизга ажратилган хонага яқиндагина кўчиб борганмиз. Шу орада қадрдоним Маҳмуд Саъдий тўладан келган ўртабўй бир йигитни бошлаб келди. «Танисангиз керак, талабангиз Тоғаймурод Менгноров, журналистика бўлимида ўқийди, ҳикоялар ёзади», - дея таништирди ҳамроҳини. Дарҳол танидим, у ўқийдиган гуруҳга «Эстетика ва адабиётшунслик асослари»дан дарс берганман. Эсладим: бу йигит дарсларда доимо хаёл суриб, ниманидир шивирлагандай ўзи билан ўзи овора жимгина ўтирар, дарсда бирор марта ҳам савол берганини, баҳс-мунозараларга аралашганини билмайман. Ниҳоят, синов вақти келди, билетда қўйилган саволлар бўйича шунақа булбулигўё бўлиб  гапира кетдики, лол бўлиб қолдим, ҳатто мен кўрмаган, тавсия этмаган асарларни ҳам ўқигани малум бўлди. «Ука, шунча нарса билар экансиз, нега семинар дарсларида бирор калима ҳам сўз айтмадингиз?» десам «Характерим шунақа» деб қўя қолган эди.


Меҳмонларни ичкарига таклиф қилдим. Стол теварагида чойхўрлик, қизғин гурунг бошланди. Маҳмуджоннинг таклифи билан Тоғай Мурод «Заранг таёқ» деб аталган янги ҳикоясини ўқиди. Ҳикояда кексайиб қолган чўпон ва унинг ўғли ҳақида гап борар, ота қўлидаги заранг таёқни кимга топширишни билмай хуноб, замона ёшлари, жумладан, ўғли  «подачи» бўлишдан ор қилади, бу ҳол қарияни изтиробга солади. Талаба ёшидаги ҳаваскор ёзувчидан бундоқ «тайёр» асар камдан-кам ҳолларда чиқади. Ҳикоядаги ўта ҳаётий, табиий, таъсирчан лавҳалар Маҳмуджонни ҳам, мени ҳам ўйлатиб қўйди, ҳар  иккимиз ҳам у ҳақда илиқ гаплар айтдик. Тоғай Мурод эса мақтов сўзларимизга парво ҳам қилмай, шундай бўлишини билгандай индамай ўтирарди. Орадан кўп ўтмай ҳикоя қайсидир журналда чиқди. Асар матни кейинчалик ёзувчининг «Момо ер қўшиғи» қиссасига бир оз ўзгартиришлар билан киритилди.


Одатдагидек, гурунг охирида дастурхонга ош тортилди. Девзира гуручдан манқалда тайёрланган қип-қизил фарғонача паловдан татиб кўргач, «Палов пиширишни асли фарғоналикларга чиқарган» деб қолди. Мен ҳам ўз навбатида «Тандир кабобни эса сурхондарёликларга чиқарган» деб жавоб  қилдим. Кулишдик. «Сурхондарёдан бўлсам ҳам чойхона паловни хуш кўраман, асли аждодларимиз фарғоналик-да» дея илова қилди. Бу гап чинми ёки шунчаки кўнгил учун ҳазил тариқасида айтилдими – билолмай қолдим. Орадан чорак аср ўтиб ёзилган «Отамдан қолган далалар» романидаги энг нурли сиймо «Фарғоначи Жамолиддин»ни муаллиф дилига яқин олиб чин самимий эҳтиром билан тасвир этади. Бу персонаж Тоғайнинг аждодларидан бўлса ажаб эмас.


Шу-шу Тоғай Муроднинг матбуотда чиққан ҳар бир асарини кузатиб, ўқиб борадиган бўлдим. У адабиётга шошилмай секингина кириб келди, илк машқларидан то эл оғзига тушган «Юлдузлар мангу ёнади» қиссаси чиққунга қадар ўн йилча вақт ўтди. Ҳар гал унга дуч келганимда «Нега матбуотда кам кўринасиз?» деб сўраганимда ҳамиша «Ўқияпман, ўрганаяпман, жиддийроқ нарса ёзишга тайёрланаяпман» деган жавобни олардим. Бундай жиддий тайёргарлик изсиз кетмади. Бирин-кетин «Юлдузлар мангу ёнади», «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар» эълон этилди, бу асарларнинг ҳар бири адабий ҳаётимизда жиддий воқеа бўлди. Ҳамкасб мунаққидлар қатори мен ҳам бу қиссалар ҳақида кўнглимдаги гапларни айтганман, ёзганман.


Тоғай ниҳоятда босиқ, вазмин кўринса-да  таби ўта нозик, куюнчак одам эди. Сал нарсага бирдан ловиллаб кетарди. Ёзувчилар уюшмасидаги мажлислардан бирида «Она ер қўшиғи» хусусида илиқ гаплар билан баробар қисса бир оз тарафкашлик билан ёзилгани, муаллиф ўзи суймаган қаҳрамонига жамики салбий иллатларни ёпиштираверганини айтувдим, залда ўтирган  Тоғай шартта ўрнидан туриб бундай эътирозга қўшилмаслигини билдирди. Шундан кейин анчагача кўча-кўйда унга дуч келганимда ҳатто саломимга алик ҳам олмай юрди.


90-йиллар бошлари бўлса керак, янги ҳовлимизга кутилмаганда Тоғайнинг ўзи танҳо ҳолда кириб келди. Ўша кезлари шаҳарда тарқалган гриппдан азият чекиб эндигина ўзимга кела бошлаган, дилимга яқин суҳбатдошни қўмсаб ётган эдим. Боз устига орадаги гинахонликни унутиб Тоғайнинг хонадонимизга кириб келиши кўнглимни тоғдай кўтариб юборди. Одатдагидай нон-чой, Тоғай хуш кўрадиган девзира гуручидан ўчоқда тайёрланган фарғонача палов... Энг муҳими, тун ярмигача давом этган ҳам мароқли, ҳам дарду ҳасратларга тўла ҳазин суҳбат. Тоғай мени ўзига яқин олиб дилидаги жамики дарду дунёсини  тўкиб солди. Ўша куни мен Тоғайни янгидан кашф этгандай бўлдим. У ҳақдаги аввалги тасаввурларим гўё ост-уст бўлиб кетди. «Домла, Маъсумага уйланганимдан хабарингиз бор, - дея энг азиз, нозик дил розини оча бошлади. – У аломат аёл, яхши ёзувчи. Дунёда онамдан кейин мени тушунадиган, қадримга етадиган зот шу! Турмушимиз жойида. Фақат биргина армонимиз – тирноққа зормиз. Шифокорларга қаратдик. Иккимиз ҳам соппа-соғ. Аллоҳнинг ўзи бермаса иложи йўқ экан...»

 

 

Манба: Umarali Normatov сайти

 

 

 

Подробнее...

 

 



Япон  шеъриятидан таржималар.

Хайку  ва  танкалар.









Хайку хақида



Хайку ёлғизликни куйлагувчи ихчам санъат асари бўлиб, у ташвишлардан безган,нохақликлардан, озорлардан чарчаган, ғийбатлар пайконидан вужудлари ғалвир, хорғин руҳ эгаларининг чекинадиган узлатгохи, хилватидир.


Япон шоирлари табиат билан уйғун умр кечириб, хайкулар ёзиш учун рохиблар каби жанда кийиб, хасса таяниб, ёввойи каптарлар ғувиллаётган кимсасиз далалар ортида,туманли тоғ қишлоқларидаги чакалакзор ўрмонларда, вайрона ибодатхоналарнинг унут харобаларида, ёввойи гуллар очилиб ётган ўнгирларда ёлғиз яшаганлар ва гўзал, ўлмас асарларни ёзиб қолдирганлар.


Хайкуларда кўп қиррали нимкоса маъно, фалсафий мазмун йўқ.


Япон шоирлари хайкулар орқали гўзал табиат манзараларини, ёхуд нарсалар холатини ёки одамнинг муайян руҳий кайфиятини акс этдириш орқали ўқувчига хайрат бағишлайди, туйғуларини ибтидоийлаштириб табиатга яқинлаштиради, инсоннинг ҳиссиётларини сунъийлик ғуборларидан тозалайди.


Хайкуларда акс этдирилган манзараларни кўз олдингизга келтира олсангиз, тоғдаги қишлоқда ой чиқишини сарғайиб кузатаётган дехқонлар ҳолатини,бутазорлар ортидан оҳиста кўтарилаётган тўлин ойни кўраётгандай, чигирткалар чириллашини эшитаётгандай, бўласиз.


Таҳайюл ва таҳайюр шуълаларига йўғриласиз.


Япон шоирлари тожу-тахт васвасаси, фисқу фасод, шахвоният ва молу дунё хирсидан йироқ ўз хайку ва танкаларида  гўзал манзараларни акс эттириб, ИНСОНЛАР қалбида  Худои  Таоло  қудратининг тажаллоси бўлган мусаффо  табиат гўзаллигига меҳр - муҳаббат уйғотади .


Қуйида бундан олти аср аввал ёзилган япон хайкуларини ва  танкаларини ўз таржимам орқали ҳукмингизга ҳавола қиламан.

 

 

Холдор  Вулқон

 









БУНДАН 600 ЙИЛ АВВАЛ ЁЗИЛГАН ХАЙКУ ВА ТАНКАЛАР.







Холдор Вулқон  таржималари. 1983 -2013  йиллар.

 

 



* * *

Баланд қоядаги дарахтга яна

Илиниб қолибди

Менинг варрагим . . .

 

 

Кобаяси ИССА .

 

 

* * *

Ажойиб варрак кўтарилди

Камбағалнинг томи устидан

Кўм - кўк осмонга . . .

 

 

Кобаяси ИССА .

 


* * *

Ойнинг биринчи куни , менинг ушоқдек

Варрагим бошқа варраклар билан

Қўшилиб ликиллар Эдо* устида . . .

 

 

* Эдо- Токионинг эски номи.

 

 

Кобаяси ИССА .

 

 


* * *

Сел тошқини .

Оҳ , қанчалар тўлиб оқмоқда ,

Қалъа атрофидаги зовурлар !

 

 

Масаока СИКИ .


* * *


Баҳор сели .

Океанга қуйилмоқда

Бўтана сувлар . . .

 

 

Ёса БУСОН .


* * *

Сув тошқини

Мушук тушиб кетди оқимга

Сакраб ўтолмади бечора .

 

 

ХОРО


* * *

Баҳор шамоли .

Ютоқиб - ютоқиб сув ичар сичқон

Сумида дарёсидан . . .

 

 

Кобаяси ИССА .


* * *

Қайиқ устида варақлари

Тош билан бостирилган китоб

Баҳор шамоллари эсар . . .

 

 

 

КИТО .

 

 

 

Подробнее...

 

Холдор  Вулқон

 

Алишер Навоийнинг  "Топмадим"  радифли  ғазалига  шарх.

Ҳуллас, ҳар -хил  Хулио  Кортасар, Луис Борхес  каби ёзувчиларнинг  асарларидаги воқеаларни  айлантириб, бир  бирига  туташтирилишидан  ҳосил  бўлгувчи  "ХАЛҚА"  санъати ўзбекларга  янгилик  эмас.Ундай санъатлар аслида  Навоий  бобомиздан  қолган.Бунга  минглаб  мисоллар  келтириш  мумкин.Афсуски,  тирикчилик,  ижод  дегандай,  бунақанги  илмий тадқиқодларга  вақт  етишмайди.




 

 

Меҳр кўп кургуздум, аммо меҳрибоне топмадим,

Жон басе қилдим фидо, оромижоне топмадим.

 


Ҳақиқатан  ҳам  кимларгадир  меҳр  кўрсатамиз,  аммо  ўзимиз  меҳр  қахат  бўлган  тошбағир жамиятда бир  меҳрибон  тополмай  жовдираймиз. Кимларгадир  жонингни  фидо  қилсангда,  улар  сенинг  хизматларингни зумда  унутадилар.Кези  келса  устингдан  куладилар,  тахқирлайдилар. Юқоридаги  мисраларда  ёзилган  ўтли  фиғон  ана  ўшандай  меҳр кўргизиб,  эвазига  қаҳр  топган инсонларнинг  армонларини,  дарду  ҳасратларини  акслантиради.

 

 

Ғам била жонимга еттим ғамгусоре кўрмадим,

Ҳажр ила дилхаста бўлдум, дилситоне топмадим.

 


Яна  Навоий: -Бировларнинг ғаму  қайғусида жоним  рамаққа  келди,  аммо  мен  учун  қайғурадиган,  ғам  чекадиган  кимсани кўрмадим.Худди  шунингдек,  ҳижрон,  соғинч  айрилиқ  дардидан дилҳаста,  яъни  касал  бўлиб  қолдим, валекин,  дилим  яйрайдиган  бир  макон  топа  олмадим -дейди.

 

 

Ишқ аро юз минг маломат ўқига бўлдум нишон,

Бир камон абрўда тузлуқдин нишоне топмадим.

 


Мен  севдим,  аммо  ўша  севгим  туфайли маломатларнинг  юз  минглаб  ўқларига(найзаларига) нишон  бўлдим.Аммо  биронта  қоши  эгма  жононда  тузлукдан,  яъни  тўғриликдан  ном - нишон  топмадим -дер  экан,  шоир  нишон  сўзини  икки  маънода  қўллаб,  сўз  ўйини  қилади. Нишон (мишень) бошқасида  эса нишон(белги)топмадим  деб  туриб  эса,  камон  абрў, яъни  эгма  қошнинг  эгрилигини тузлукка,  тўғриликка  зидлайди, тазот  санъатини  қўллайди.

 

 

Кўнглум ичра сарв ўқдур, ғунча пайкон, гул тикон,

Дахр боғи ичра мундоқ гулситоне топмадим.

 


Юқоридаги  байтни  эса  тушунган  одам  ўз  кўксига  ўйиб  ёзиб  олгиси  келиб  кетади. Бу  байтдаги  сўз  билан  ишланган  маъно -моҳиятни, ҳикмат  картинасини  манаман  деган  рассомлар  ҳам  Навоийга  етказиб  чизолмайдилар! "Сарв    сиз  учун  гўзал  дарахт  бўлса  бордир,  аммо  у  менинг юрагимдаги ўқ, гулларнинг  ғунчалари  эса учида  қон  қизариб  порлаётган  найзалар,  сизнинг  кўзларингизни  яшнатаётган  гуллар  менинг  учун  гул  эмас  тикондир  ва  бунақанги  ғалати  гулзорни,  гулистонни  бу  дунё  боғида  кўрмаганман,  учратмаганман" дея  ёзади. Шу  сўзлари  билан  буюк устод  Ҳазрати  Амир  Алишер  Навоий бу  дунёнинг  муваққат  гўзаллиги  вафосиз  эканлигига,  ҳақиқий  ва  мангу  гуллар  Жаннатда  бўлажагига  ишора  қилади.

 

 

Хусн мулкийда сендек шохи золим кўрмадим,

Ишқ кўйида ўзумдек нотавоне топмадим.

 


Навбатдаги  мисраларда  Навоий  ёрининг  зулмидан, соғинч  тўла  қийноқларидан  шикоят  қиларкан,  уни  золим  ҳукмдорга  менгзайди. Ўзини  эса  ҳижрон,  айрилиқ  машаққатларини  чеккан жабрдийда,   нотовон,  яъни  ўлса,  ўлдирилгани  учун  ҳеч  ким  товон тўламайдиган  даражадаги  тамом  бўлган  мазлум қиёфасида  тасвирлайди.

 

 

Кўп ўқудум Вомиқу Фарходу Мажнун қиссасин,

Ўз ишимдин бул ажаброқ достоне топмадим.

 


Мен  Вомиқ  ва  Узро, Фарҳод  ва  Ширин  қиссаларини кўп  ўқидим.Ва  лекин  ўзимнинг  севгим  армонларини,  ишқ ҳасратларимни  сўйлайдиган  бўлсам,  ундай  қисса,  унақанги  ажойиб  ишқий  достонни  ер  юзидан  ахтариб  ҳам  топиб  бўлмайди  - дейди  Навоий  ҳазратлари.

 

 

Табъ ганжидин маони хурдасин, юз қатла хайф,

Ким нисор этмакка шохи хурдадоне топмадим.

 


Навоий  юқоридаги  байтда  таъб,  яъни  дид  билан  саралаб,  тўпланган  маъно  ҳазиналари  менда  мавжуд,  аммо  юз  бора  афсуслар  бўлсинки ул  ҳазинани совға  қилса  арзигулик,  ўша  маънолар  ҳазинасини қадрига  етадиган,  мазмун  моҳиятини,  ҳикматини  теран  англай  оладиган  дидли,  фаросатли инсонни  тополмай  ҳалакман -демоқда.

 

 

Ул амон ичинда бўлсун, эй Навоий, гарчи мен,

Бир замон ишқида меҳнатдин амоне топмадим.

 


Ғазал  охиридаги  мисрада  Ҳазрати  Алишер  Навоий:  ул   ёр  амон  ичинда,  омонликда  бўлсинки,  мен  унинг  ишқида  бир  замон  ҳам,  яъники  бир  дам  ҳам  қийинчиликлардан,  машаққатлардан   қутилолмадим,  омонлик  тополмадим  дея  амонлик  сўзини  айлантириб,  мисралар  учини  бир -бирига  уларкан,  сўз  ва  маъно  доирасини  чизади,  чизгидан  гўзал,  нурли халқа барпо этиб, ғазални якунлайди.

Ҳуллас, ҳар -хил  Хулио  Кортасар, Луис Борхес  каби ёзувчиларнинг  асарларидаги воқеаларни  айлантириб, бир  бирига  туташтирилишидан  ҳосил  бўлгувчи  "ХАЛҚА"  санъати ўзбекларга  янгилик  эмас.Ундай санъатлар аслида  Навоий  бобомиздан  қолган.Бунга  минглаб  мисоллар  келтириш  мумкин.Афсуски,  тирикчилик,  ижод  дегандай,  бунақанги  илмий тадқиқодларга  вақт  етишмайди.

 

 

 

 

 

 

9  февраль, 2013  йил.

Кеч  соат  8  дан  20  дақиқа  ўтди.

Кембридж  шаҳри,  Канада.

 

 

 

 

 

 

Холдор  Вулқон

Япон  шеъриятидан  янги  таржималар

 

Буюк  япон  шоири, хайкучиликнинг  сўнги  вакили Масаока  Сики 17  сентябр, 1867  йили Ие  провинциясидаги Мацуяма  шаҳрида  истеъфодаги  ўртаҳол  самурай  оиласида  дунёга  келди.Масаока 12  ёшида  биринчи  шеърини  ва  насрий асарларини ёзди.У  Токиодаги  Император  Университетининг  адабиёт  факультасига ўқишга  кирди.1892  йилдан  бошлаб  Масаока  Сики  ўз  ҳаётини  тўлалигича  хайку  ёзишга  бағишлади."Ҳайку" терминини  ҳам Масаока  Сики  истеъмолга  киритган. Масаокадан  аввал  хайку  "Ренги"  санъатидаги  учлик  деб  аталар  эди.Масаока  Сики  19  сентябр, 1902 йили Токиода  оламдан  ўтди.

 


Масаока  Сики

 

***


Чирилдоқлар  чириллар,

Аммо,   афсуски

Қулоқлари  кардир  отамнинг...

 

***


Қишлоқдан  шаҳарга  келиб,

Гуллаган  гилосни  томоша  қилаётган

Дехқон  ҳамёнини  кесиб  кетишди...

 

***


Ой  порлаган  оқшом.

Менинг  бирдан

Тарвуз  ўғирлагим  келди  негадир.

 

***


Ўғрини  тутиб,

Симёғочга  боғлаб  қўйдилар.

Тунги  аёз...

 

***


Оқшом,

Ҳовуздаги  ўрдаклар  устига

Қор ёғаётир.

 

***


Шом  пайти  қийналиб  юриб,

Фонусни  осдим

Гуллаётган  гилос  шохига...

 

***


Туманларнинг  қаъридан  чиқдим,

Эҳҳе, қандай  буюк  денгиз

Рўпарамда  ястаниб  ётар!

 

***


Ёзги  дарё.

Кўприк  бору лекин,

Отлар  ўтар  саёз  кечувдан...

 

***


Жуда  кўпчилик

Ётиб  олган  кема  сахнига

Порлар  ёзги  ой...

 

***


Ортимга  ўгрилган  пайтим,

Ҳозиргина  ёнимдан ўтган  йўловчи

Туманларда  кўринмай  кетди...

 

***


Қайиқдан,  кўприклардан

Кир  ёядиган  жойдан,

Ҳамма  ёқдан  қарарлар  ойга...

 

***


Баҳор  оқшоми,

Кимдир  ўтди  ёнимдан

Сибизға  чалиб...

 

***


Қандай  қайғули  кўриниш!

Ўргимчак  тўрига

Капалаклар  илиниб  ётар...





 

 

Осербай Хожаниязов

НА РАССВЕТЕ

 

Восток оделся позолотой,

Роса упала на поля.

Легко с себя стряхнул дремоту,

И подошёл к окошку я:

Поля—их словно вышил кто-то—

Сверкали, сердце веселя.

А солнце счастья, солнце мира

Брало стремительный разбег,

Как будто это из тандыра6)

Хозяйка вынула чурек.

А в поле, не жалея силы,

Уже трудился человек;

Равнял хлопчатника квадраты,

Рвал с корнем травы-сорняки.

Селитрой и суперфосфатом

Питал зелёные полки...

Был воздух густ от ароматов

Трав, солнца, ветра и реки.

 

Пер. Н.Поливина

ПРИ ЛУНЕ


Словно девичьи косы, черна,

Ночь морозом пахнула в лицо нам,

И лежала вокруг тишина

На просторе, давно заснеженном.


Еле слышно поскрипывал снег

На дороге у нас под ногами

Да звенел колокольчиком смех—

Твой серебрянный смех над снегами.


В поле не было видно ни зги,

А сердца были полными света,

Мы вперёд устремляли шаги

По равнине, в сугробы одетой.


Нет мне этой дороги милей!

Помнишь—вместе осенней порою

Хлопок в город возили по ней.

Я впервые был рядом с тобою.


Поглядев в просветлённую высь,

Чуть замедлив шаги, ты сказала:

—    Вот и звезды, на небе зажглись,

Отчего же луна запоздала?


Бьётся сердце, а в сердце—весна.

Я ответил, подругу целуя:

—    Ты моя золотая луна,

И другой никогда не найду я.


И тогда-то в просвет облаков

Нам дорогу луна озарила,

Словно эту картину снегов

Нам на память о встрече дарила.

 

Пер. Л.Хаустова.

ВЕСЕННИМ УТРОМ


Рассвет. По глади небосвода

Плывут отары облаков,

Светло на сердце и легко,

Поёт восторженно природа.

Зари пурпурное крыло

Тьму мощным взмахом раскололо,

И солнечный поток на сёла

Обрушился... И вот пошло!—

В саду загомонили птицы,

На стане трактор заурчал,

Вол за рекою промычал,

Кому-то жалуясь:

—    Не спится!...

И петушиное "ура"

В окно влетело с сеновала.

Вот горлица заворковала ...

Я сел за стол, сказал:—пора...

И песни полились с пера.

Пер. Н.Поливина.



Источник:  ZiyoUZ.UZ  сайти

 

 

 

 

 

Абдулазиз Махмудов


Рука пустыни

 

 

Ночь в песках.

 

 


Весна на исходе.Вечереет.Над барханами,где спряталось солнце,ярко алеет горизонт.

Воцарилась благоговейная тишина,которую не тревожит даже шаловливый ветерок.Только шаги  мои  нарушают величавое молчание природы.Через несколько минут уже не определить,куда  спряталось солнце.Вся  западная кромка неба стала нежнорозовой.Останавливаюсь на привал.

Небесный свод из бледно-голубого превращается в синий.Постепенно синь сгущается,нехотя  уступая место сиреневым тонам,которые внезапно поглощаются  плотной серой вуалью...

Появляются первые звёзды,но ночь пока ещё не полноправная хозяйка.Между днём и ночью  очень незаметная черта,схожая с ничейной полосой на границе.Звёзд становится всё больше и больше. И очень скоро густая темень окутывает землю.Кусты вдали теряют очертания,приходится напрягать зрение,чтобы увидеть даже близлежащие предметы.А ещё через несколько  минут меня окружает вполне осязаемая бархатная чернота.И сколько не пытаюсь,не могу увидеть ничего даже в двух шагах от себя.Только надо мною одни весело,другие грустно горят звёзды,смеясь над моей беспомощностью,или, возможно, сочувствуя мне.

Луна появится не скоро.Не скоро её бледное сияние развеет мрак. Похолодало,но
песок под ногами ещё не расстался с дневным теплом – нижний слой его даже горячий.Просыаются и выходят на промысел обитатели песков…

Затаите дыхание! Внимательно вслушайтесь! И услышите! Вы услышите  дыхание пустыни.

Вы почувствуете её пульс и поймёте,что она наполнена жизнью наперекор всем представлениям  о ней.Ночь наполнена таинственным шумом. Стрекочут цикады,геккон заводит свою птичью песню,скрипя панцирем по бархану движется черепаха.Прошуршала ящерица,а может змея.Ветерок  колышет ковыль.Совсем рядом пролетела большая птица,наверное сова.

Спотыкаясь в кромешной тьме собираю хворост-пора разводить костёр.Скоро крошечное  пламя освещает мою ложбинку.Мрак отступил и ещё более сгустился.Окружающая меня чернота  спугнутая огнём враждебно насторожилась.Даже цикады замолкли на некоторое время. Однако  через минуту прежний шум вновь заполнил воздух,а настороженность и ожидание остались.

Сижу чутко прислушиваясь к тишине. Едкий дым от сырого хвороста забивает глаза и лёгкие,возвращая меня к действительности.Слышу странные звуки,будто кто плачет вдалеке.

Жуть!Плачь переходит в истерический хохот.Замолк.Вот опять!Знакомому хохоту вторит целый  хор душераздирающих воплей.Страшно.Машинально подвигаюсь к огню.Сонливость улетучивается, сердце бьётся учащённее. Это шакалы!.. Очень скоро вой удаляется,но прежнее спокойствие  ещё долго не возвращается ко мне.

Готовлюсь к ночлегу.Тщательно расчищаю площадку,раскладываю спальный мешок,подбрасываю  хворост в костёр.Можно спать.Но беспокоят тревожные мысли.Пытаюсь внушить себе,что я неотъемлемая частичка живой природы,только несколько одичавшая от неё. И нечего бояться!

Это успокаивает.Как жаль, что люди могут разрушить пустыню и потомки не увидят её перво- зданной красоты.Глаза слипаются.Ночь мириадами звёзд ласково смотрит сверху.Сон  осторожно обволакивает меня.

 

 

 

1972 год. г.Ашхабад .

 

 

Рука пустыни

 

 

Шуҳрат (450x469, 68Kb)

 

Атоқли ўзбек шоири ва ёзувчиси Шуҳрат

 

 

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад

 

 

Босган изим, айтган сўзим қолади

(Устоз Ойбек даъвати билан ёзилган хотиралар туркумидан)


Қозоқнинг улкан шоири Абдилда Тожибоев етмиш беш ёшга кирганда сўнгги китобини «Кузги жапрақтар» деб номлади. Ўзбек шоири Шухрат ҳам шу ёшга етганда китобини «Кечки нурлар» деб атади. Каранг, бир-бирининг китобини кўрмаган икки шоирда нақадар яқинлик!

Ўтаётган ғанимат умрнинг энди асло қайтиб келмаслиги уларга аллақандай маҳзунлик соясини ташлаб турибди.


Оптимист ҳаётдан умидвор ижодкорлар эса бу руҳий ҳазинликка чап бермоқчи бўладилар. Олдинда боқий дунё элчиси йўлга пешвоз чиқиб кутиб турганини писанд қилмайдилар.

Шуҳрат ана шундай оптимист шоир эди. У оғир хасталик туфайли то тилдан колгунча, кўли калам тутолмайдиган даражага етгунча, гўёки олдинда узини кутиб турган ғам-ҳасратли кунларни илгарироқ сезгандек, анчагина шеър ёзиб қўйганди.

Шухрат шеър ёзиш имкониятидан мутлақо махрум бўлган армонли пайтлари нашр қилинган «Ҳали тун узоқ», «Кечки нурлар», «Шайдо кўнгил» китобларида хазинлик туйғуси деярли йўқ, нолиш йўк, умидсизлик йўқ. Уларда оталик бахти, оналик иқболи, кўзининг оқу қораси уч азамат ўғил, худодан тилаб-тилаб олган биргина суюкли қизию қатор невараларининг тоълеи куйланади.

Ўғли қамоқда пайтларда тиқ этса эшикка қараб йўл пойлаган қайнонасини юпата олган, ўзи айрилиқ алангасида ўртаниб, ўтга-чўққа кўл теккизиб рўзғор тебратган хотинига миннатдорлик туйғуси шоир шеърларида гуркираб туради.

Баҳор офтоби танни куйдиради, куз офтоби яйратади. Шунинг учун ҳам қайноналар «баҳор офтобига келинингни, куз офтобига қизингни сол», дейдилар.

Шухратнинг хотини Турсуной қайнона дуосини олиш бахтига муяссар бўлган жаннати аёл эди.

Урушдан анча олдин, ўттизинчи йилларда редакциялар янги шаҳардаги Иқон кўчасида, қалам ҳақи берадиган нашриёт кассаси «Узбекистанский» кўчасида эди.

Мен Шуҳратни биринчи марта шу ерда «Посбон» деган шеърига пул олаётган пайтда учратганман.

Ҳали йигирмага кирмаган навқирон Шуҳратнинг сочлари бошига қор ёққандек оқариб кетган, лекин ўзи тетик, қувноқ, соғлом йигит эди. У ўзи хақида ёзган каттагина шеърида агар янглишмасам шундай икки сатр ҳам бор эди.

 

Бошимда қор,

Кўнглимда баҳор...

 

Амин Умарий, Султон Жўра, Зафар Диёр, Ҳамид Ғулом, Туроб Тўла, Муҳаммад Тўлаш ҳамда Шуҳратлар фаол ижод қилаётган вақтлар.

 

shuhrat02 (400x248, 35Kb)

 

Шуҳрат домла ўз шогирдлари даврасида.

 

0_c3d3f_4c0c2109_XL (700x462, 134Kb)

 

 

Подробнее...