Поиск

0_c3d3f_4c0c2109_XL (700x462, 134Kb)

Ўшлик фаоллар:

Бизга зиён келтирманг!

 

 

Ўшлик бир гуруҳ ўзбек фаоллари ўзбекистонлик айрим санъаткорларга мана шундай мурожаат қилмоқдалар:

 

24.05.2012

 

Қирғизистонлик бир гуруҳ фаоллар ўзбекистонлик санъаткорларга ўзбек ва қирғиз миллати ўртасида миллатлараро нафрат қўзғатишга сабаб бўлувчи ашулларни айтмаслик илтимоси билан очиқ хат ёздилар.

Маълумки, бир қатор ўзбекистонлик санъткорлар 2010 йилги Ўш қирғинидан сўнг қирғиз миллатига қарши қаратилган ашулларни айтиб, уларни интернет, ДВД дисклари ва қўл телефонлари орқали тарқатганлар. Ўшлик ўзбек фаолларининг айтишларича, бундай ашуллалар қирғиз ва ўзбек ёшлари ўртасида турли низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Озодлик радиосига юборилган мурожаат матни жузий ўзгаришларсиз эълон қилинмоқда.


Ўзбекистонлик санъаткорларга

ўшлик фаоллар мурожаати:

 


Ҳурматли миллатдошлар!

2010 йил 10 июн фожеасидан сўнг бутун дунё ўзбеклари жабрланган қиргизстонлик  ўзбекларга ҳамдардлик билдирдингиз,  дардимизга шерик бўлиб, жабрланганларга моддий ва манавий кўмак кўрсатдингиз, сизлардан миннатдормиз, катта рахмат, хеч қачон унутмаймиз.

Бугунги кунда ҳам оммавий ахборот воситалари оркали бу ердаги вазиятни кузатиб бораётганингизни биламиз ва шунинг учун ҳам сизларга мурожаат қилиб, айрим қўштирноқ ичидаги санаъткорларни миллатлараро жанжал чиқаришга олиб келадиган қўшиқлар айтишдан тийилишни илтимос қилиб кетамиз.

Барчага маълум, Марказий Осиё халқларини қадимдан тили, дини, маданияти, урф- одатлари бир - бирига яқин, ягона десак адашмаймиз. Шунга қарамасдан, айрим санъаткорлар икки миллат вакилларини бир - бирига қайраб, бир миллатни ерга уриб, иккинчисини кўкларга кўтариб куйлаган қўшиқлари, бугунги кунда қўл телефонлари ва ДВД дискаларда халқ орасида тарқаб, ёшларимиз ўртасида миллий низо келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Унингсиз  ҳам миллатлараро вазият қалтис турган бир пайтда, бундай қўшиқлар жабрланган қирғизстонлик ўзбекларга бир қатор муаммолар олиб келаябди. Бу  вазият кимларгадир қўл келаётгандир. Бироқ бу ерда қолиб яшаётган халққа ёмон оқибатлар олиб келиши аниқ.

Бугунги кунда биз - қирғизстонлик ўзбеклар ва қирғизларга фақат тинчилик ва осойишталик керак. Халқимиз бугунги кунда руҳий, маънавий, хуқуқий, ижтимоий кўмакка муҳтож булиб турган бир пайитда, бундай тутуруқсиз ашуллалар миллатдошларимиз учун фақат зиён олиб келади. Биз шундай санъаткорлардан илтимос килиб кетамизки, бундай ашулалар айтишдан ўзингизни тийиб, миллатлараро дўстлик, бирдамлик ва миллатларини эзгуликка тарғиб этадиган куй ва қўшиқларини яратсангиз.

Шунингдек, ўзбек ва қирғиз ўртасидаги муносабатларга путр етказувчи қўшиқларингизни интренет сайтларидан олиб ташлашингизни, уларнинг ДВД дисклари ва қўл телефонлари орқали тарқалишини тақиқлашингизни ҳам илтимос қиламиз.

 

Ўш шаҳридан:

 

Рахматиллаев Иззатулло,  ҳуқуқ фаоли

Махмудова Хафиза,  “Фаол аёллар” гуруҳи

Мирзараҳимов Аҳмадулло ҳожи,  имом-ҳатиб

Маткаримова Одинахон, қаҳрамон она

Мамажонова Фотима, маҳаллий фаол

Каххорова Махфуза,  ўқитувчи

Матқасимова Манзурахон, журналист

Жўраев Ахмаджон, пенсионер

Кодирова Минура, маҳаллий фаол

Жениш Тороев, ҳуқуқ фаоли

Юлдашова Матлюба, маҳаллий фаол

 

 

 


23 май 2012 йил.

 

Манба: "Озодлик"  радиоси ўзбек  хизматининг  расмий  сайтидан  кўчирилди.

 

 

 

 

НОСИР

 

 

 

 

 

Кимдир салом деди эшигим очиб,
Банд эдим — китобдан кўтармадим бош.
Менга маъқул эди тақдирдан қочиб,
Шу хилват хонада дарвешдек яшаш.

Сездим, қимтинганча ўзига суриб,
Омонат ўтирди эски стулга
Ва ҳамма аёллар каби иш кўриб,
Бирров разм солди юпун устимга.

Сўнг нигоҳи кўчди деворимдаги
Бўёғи униққан кўҳна суратга.
Уни ҳайрон қилди бир энлик чанги,
Менинг лоқайдлигим солди ҳайратга.

Сездим, тақдиримнинг ўзи эди у,
Шу ғариб хонага юборилган бахт.
Мен қанча тунларда билмасдан уйқу
Китоблар ичидан топган буюк дард.

Аммо, минг афсуски, ҳатто бир лаҳза
Унга боқмоқ учун қизғандим вақтдан.
Айни шу пайт қалбга солганча ларза
Ремарк жаноблари ошарди ҳаддан.

Айни шу лаҳзада йиғлади Робби,
Патрица жон берди...
Мен дилгир эдим.
Кимдир хайр деди, эшигим ёпди,
Унинг юзларига қарай олмадим.


* * *


Ҳар кунгидай қозон бошида
куймаланиб юрган бир тақдир
қўлларини артди-ю келиб
оқ кўйлакка бўйинбоғ тақди.

Кўйлак йўлга тушди ҳилпираб —
ишга бориш керак вақтида,
автобусдан тушгунича то
ўйлаб кетди тақдир ҳақида.

Ҳар кунгидай қозон бошида
вақтни зўрға ўтказган тақдир
қўлларини артди-ю келиб
туш пайти кимгадир сим қоқди...

Ва шу билан ҳикоя тамом,
ўша куни - етмасдан шомга
оқ кўйлакнинг ёқасидаги
тугмалари тўкилди полга.


* * *


Тақвимни девордан юлиб отаман,
Агар ўтган бўлса бир куним дардсиз.
Балки бутун умрим билан хатоман,
Аммо мен ҳеч кимман хотираларсиз.

Гул дедим, бу ҳаёт бир чаман берди,
Гуллар сувдек оқди анҳорларимда.
Менда ўйлаш учун фурсат бор эди
Қайта-қайта келган баҳорларимда.

Бироқ ҳаётимдан ясадим ўйин,
Гулдек хазон қилдим ҳар ўтган кунни.
Энди ечмоқ қийин, унутмоқ қийин
Юрагимда қолган эски тугунни.

Бугун шивирлайман ўзимга секин:
Майли, келгусим ҳам ўтмасин дардсиз.
Эҳтимол, бахтиёр бўларман, лекин
Мен ким ҳам бўлардим хотираларсиз.

 

 

* * *


Шамол олиб келар уйимга
уфқдаги сариқ боғларни,
сўнг эринмай ҳар битта шохни
устунларга бир-бир боғлайди.

Худди мўмин болалар каби
одоб сақлар бир ҳовли дарахт,
аммо ҳали замон уларнинг
оёғидан ўта бошлар зах.



ЁШЛИККА МАКТУБЛАР


1

Мен ўзим кузатдим
Қўлидан тутиб,
Мени ардоқловчи
Одамлар кетди.
Ҳамма гуноҳим
Чин дилдан унутиб,
Айбимни оқловчи
Одамлар кетди.

Ўтмишим ҳаддимдан
Сал ташқарида,
Билмайман кимларни
Эслашни тағин.
Чиройли қизларнинг
Йиғлашларидан
Бўлак хотира йўқ
Кўнглимга яқин.

Ўжар, қайсар эдим
Ва бироз шоир,
Тан олмай яшадим
Ҳаёт шартини.
Тушунсам, бир томон
Айланаркан ер,
Бошқачароқ экан
Яшаш тартиби.

Такрор сўз ўзимнинг
Жонимга тегар.
Энди ким гапимга
Қулоқ солади.
“Ҳар ким ўзи учун
Ўзи жавобгар”—
Шу бўлди умримнинг
Хулосалари.

Мен ўзим кузатдим
Қўлидан тутиб,
Мени ардоқловчи
Одамлар кетди.
Бошқа бағирда ҳам
Бир мени кутиб,
Бир мени хоҳловчи
Одамлар кетди.

Сунбула. Олмалар
Таранглашган кез.
Қовунлар ҳидига
Тўлганда ҳовлим.
Ўзим билан ўзим
Дардлашиб ёлғиз,
Бундан сиқилишни
Сира кутмовдим.

Кузнинг салқинини
Соғинган кўйи.
Ётаман.
Ёнимдан ўксиб олислар.
Қўлида мен бехос
Жон беpиб қўйиб
Ниятга етмаган
Чиройли қизлар.


2

Ёш эдим, ғўр эдим,
Эҳтимол ёшим
Ўн етти-ўн саккиз
Ораламаган.
Ҳали айланмаган
Севгидан бошим,
Қўлим ҳали бир шеър
Қораламаган.

Ўшанда райҳонни
Атардим райҳон,
Ўшанда қизғалдоқ
Қизғалдоқ эди.
Бир қиз ҳаётимга
Кирди ногаҳон,
Билмадим, у кезлар
Қиз қандоқ эди.

Ўша қиз қоп-қора
Сочларин ёзиб,
Менинг вужудимни
Чирмади бирдан.
Шунда бутун борлиқ
Ақлдан озиб,
Бир хил овоз келди
Осмону ердан.

"Сизни билмадим, мен
Сизни севаман!"
Шунча бўларми бир
Сўзнинг қудрати?!
Бир ўлиб-тирилдим
Бу иқрордан ман
Муҳаббат ҳаққи-ю
Кўнгил ҳурмати.

Кейин кунлар кечди
Рангсиз, файзи йўқ.
Тунимда липиллар
Хира шамчироқ.
Қиз кетди (тўғри-да,
Мендан қарзи йўқ.
Қайтанга қарз берди
Бўса ва титроқ).

Қарийб ўн йил ўтди
Бир кун дардида -
Илтифот кўрсатган
Қизнинг куни у.
Айтсам, минг тўққиз юз
Тўқсон олтида
Хазонларга тўлган
Кузнинг куни у.

Энди хумор қилар
Май билан бирга
Шамолда ўйнаган
Сочларнинг бўйи.
Соқоллари ўсган
Ғариб шоирга
Оғирлик қиляпти
Хотира куйи.

Титиб ўлтираман
Кундалигимни,
Эҳтимол, у кунлар
Менга дарс эди.
Ўшанда бўларди
Севсам ҳам кимни,
Ўшанда муҳаббат
Муқаддас эди.


Бир пул бўлганида
Энди ҳаммаси,
Ўзимча муҳаббат
Ҳақида ёздим.
Аммо адашибман,
Билсам, чамаси,
Ахир мен ўн йилни
Бекор ўтказдим.


3

Тавқи лаънат билан,
Қарғишлар билан
Шеър ёзиб дилингиз
Оғритган менман.
Жабрдийда, юзи
Сарғишлар билган
Юзларга тортилган
Сўнгги оминман.

Феруза кўзлардан
Қараманг менга,
Биламан, сиздаги
Ҳаёт бокира.
Мен қайсар одамман,
Шоир кўнглимга
Ёлғизлик ёқади
Сиздан ҳам кўра.

Мен сизни севаман,
Севганим шунча -
Бир кунда бир марта
Салому алик.
Бироқ туғилгандан
Ўла-ўлгунча
Сизни севолмайман
Битта сўзчалик.

Астойдил эътибор
Бермай бахтимга,
Йўлимда яратдим
Шунча изтироб.
Сизни қучиш учун
Кетган вақтимга
Ёзсам тугар эди
Ёстиқдай китоб.

Йигирма йил зиёд
Яшадим шодон,
Одамлар улашган
Ҳарорат билан.
Бундан буёғига
Шодлик даргумон
Битта қиз қолдирган
Ҳақорат билан.


Мен сизни севаман,
Ичимда айтиб
Юрган шеърларимдан
Кўп бўлмаса ҳам.
Ўша шоирликдан
Бир зумга қайтиб,
Севиб туриш керак
Баъзида одам.

Ёзув столимга
Кўзёш тўкилар,
Бугун иродаси
Сал ожиздекман.
Мени кўриб қолинг,
Кейин кеч бўлар
Машҳур бўлиб кетсам
Чорасизликдан.

Мен сизни севаман,
Севганим шунча...

---------------------------------------------------

Манба: "Ёшлик"  журнали

 

 

 

 

 

 

 

 

Abulqosim   Muhammadrasulov


“POLITBYuROGA MAKTUB”

 

 

 

Yoki  Muhammad SOLIHga  ochiq xat

 



Adashmasam, 1985 yili O‘zbekiston Yozuvchilari uyushmasining navbatdagi s‘ezdi chaqirildi.Unga barcha uyushma a‘zolari taklif etildi. Shu jumladan men ham.

 

 

 

 

 

Подробнее...

 

Озодбек Назарбеков АҚШда концерт берди

 

"Vatandosh" muxbiri on 30/04/2012 in Amerika

 

Аввал хабар қилинганидек, “Ватандош” ташаббуси билан  Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳамда моҳир кулгу устаси Шукрулло Исроилов  Америкада биринчи марта “Хуш келдингиз” деб номланган концерт дастурини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, “Ватандош” кўплаб ўқувчиларимизнинг таклиф ва мурожаатлари асосида севимли хонандамизнинг АҚШда концертини уюштиришни ният қилди. “Хуш келдингиз”, деб номланган мазкур концерт уч кун давомида Пенсильваниядаги «Самарқанд» ресторанида, Бруклиндаги «Millinuim Theatre»да ҳамда Квинсдаги (Нью-Йорк) «Da Mikielli Palace» концерт залларида бўлиб ўтади.

Хусусан, Пенсильваниядаги “Самарқанд” ресторанига 150 нафар ташриф буюрди.


Бруклиндаги 1500 кишилик “Millinuim Theatre”да зал гарчи тўлмамаган бўлса-да, концерт жуда катта шукуҳ, байрам руҳида ўтди, ватандошларимиз миллий руҳдаги куй-қўшиқлардан тинглашди, “чангитиб” рақсга тушишди.


Шукрулло ўз услубида “Ўзбекистондан олиб келган ҳидини” ватандошлар билан улашди, меҳмонларнинг кўнглини кўтарди.


Озодбек эса мухлисларга мурожаат қилиб, аввало, Америкадаги аудиториянинг ҳар хиллигини ҳисобга олиб алоҳида дастур қилинмаганини, балки мухлислар қайси қўшиқни айтишса, улар истаган тароналар янграшини қайд этиб ўтди. Ватан ҳақида куйлаш, Ватанни улуғлаш айнан бундай давраларда ҳақиқатга айланишини, таъсирчан чиқишини эътироф этди.

Мухлислар ҳам ўзлари ҳиргойи қиладиган қўшиқлар номларини айта бошлашди: кимдир “Анжанча”, деса, кимдир “Самарқандча” тароналарни айтди. Яна кимдир “Кутаман”ни сўради. Хуллас, концерт фақат йиғилганлар учун, уларнинг кечинмаларига бағишлангани кўпчиликда чуқур таассурот қолдирди. Самарқандча ош эса концерт тадбирига яна ўзгача миллийлик бағишлади.


Бир сўз билан айтганда, АҚШдаги учта жойда ташкил этилган концертда минг нафардан ортиқ ҳамюртларимиз қатнашди, бир-бири билан дийдор кўришди.


Озодбек концерт арафасида ҳар бир ҳамюртимизга Ватандан саломларни етказар экан, Америкада яшаётганларга соғлиқ-сиҳатлик, узоқ умр, Ватан муҳаббати янада мустаҳкам бўлишини тилади.

 

 

 

 

 

Холдор  Вулқон


Таржимачилик  ҳақида



Гарчанд  қачонлардин  япон  шоирларининг  шеърларини  ва  ҳикояларини  рус  тилидан  она  тилимизга  ўгирган  эсамда,  мен  ўзимни  таржимон  дея  хисобламайман. Ваҳоланки,  бу  ишга   менинг  вақтим  ҳам  йўқ.

Лекин,  таржима  ҳақида  қайғураман  ва  ҳамиша  қайғуриб  келганман.

Мен  қачонлардир  Абдулла  Ораз  деган  Хоразмлик  талантли  бир  шоирга: -Ука,  сен  ғоят  талантлисан. Аммо,  сен  фразеологизмдан  қоч. Негаки,  сенинг  ажойиб  шеърларинг  таржимада  деярли  ўз  таъсир  кучини  йўқотиб  қўяди - дея  огоҳлантирган  эдим. У  менинг  маслахатимни  олдими, ё   у  гаплар  ҳавода  қолдими, билмадим.

Унинг  фразеологизмини  қаранг:

 

Бахтим  кулди  нихоят.

Кулди  бахтим...  менинг  устимдан...

 


Бундай  олиб  қаралса, шеърга  гап  йўқдай. Аммо  таржимада  у  деярли  йўқ  бўлиб  кетади.

Чунки,  ҳеч  қайси  таржимон: унинг  юқоридаги  мисраларини "Счастье  мое  засмеялось" дея  таржима  қилолмайди.

"Счастье  мое  улыбнулось,  наконец"  шаклида  таржима  қилиши  мумкин.

Аммо,  минг  афсуски,  бу  мисрани  иккинчи  мисра билан  боғлаб  бўлмайди.

Агар  "Мое  счастье  улыбнулась,  наконец. Надо  мной"  дея   таржима  қилса,  таржимон  кулгига  қолади.

Боринг  ана,  дейлик,  таржимон  "Мое  счастье  ядовита  улыбнулось надо  мной"  дея  "ухмылка"  маъносида  таржима  қилди  дейлик.

Бу  кўринишда  ҳам  барибир,  таржима  шоир  мақсадини  аниқ  ифодалай  олмайди.Боз  устига шоирнинг  шеъри  бадтар  ўз  бадиийлигини, охорини, рангини,  мазмунини,  ҳатто  шаклини  йўқотади.

Тўғри,  шеърни  дурадгор  каби  тахтадан  ясамайдилар. У  инсон  ақлига  бўйсунмайдиган,  илоҳий  руҳий  оқим  ва  уни  қолипларга  солиш  мумкин  эмас.

Аммо  шоирнинг  миллати - унинг  ўша  Худо  берган  рутбаси  бўлгани  каби,  унинг  шеърлари  ҳам  умуминсоният  мулкидир(Агар  у  шеърлар  санъат  асари  бўлса,  арзиса).

Бу  маънавий  мулкнинг  таржимада  барчага  тушунарли  бўлиши  мавҳумлашаётган  пайтда, ("Изм"лар  маъносида  эмас, луғовий  маънода  мавхумлаша  бошласа) шоир  ўз  йўналишини  ёки  ёзиш  услубини  ўзгартирмоғи  керак.

Акс  ҳолда,  унинг  шеърлари  маълум  бир  қатлам  қаърида  қолиб  кетади,  унутилади.

Таржиманинг  шундай  қалтис  тамонлари  тўғрисида  ҳам  бироз  ўйлаб  қўйсак,  зарар  қилмайди  дея  ўйлайман.

Раҳматли  Ҳожибой  Тожибоев  айтганидай,  яна  ўзларинг  биласизлар.Мен  айтдим, қўйдим.

 

 

 

 

22  апрель,  2012  йил.

Кундуз  соат  11  дан  32   минут  ўтди.

Торонто  шаҳри,  Канада.

 

 

 

 

 

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси

 

Ғанимат дунё

 


Бир куни адабиётшунос олим профессор Озод Шарафуддиновнинг шогирдларидан бири, филология фанлари доктори, дўстим Раҳмон Қўчқор билан Тошкентдаги «Турон» номли миллий кутубхонада ўтказилаётган адабий учрашувга бордик. Раҳмон Қўчқорнинг айтишича, у жойда сталинизм қурбони Абдулҳамид Сулаймон Чўлпоннинг Москвалик жияни ва Франциялик олимлар билан ҳотира кечаси ўтказилаётган экан. Залга кирсак, ўзбекнинг таниқли адабиётшунос олимлари ҳам шу ерда эканлар. Биз ўша йиғинда раҳматли профессор Озод Шарафуддинов ва чўлпоншунос олим Бегали Қосимовлар билан ёнма – ён ўтирдик, кўришдик, ҳол – аҳвол сўрашдик.Мен бу забардаст олимларнинг ҳар иккиси билан аввалдан таниш эдим ва уларни қаттиқ ҳурмат қилардим.Ҳозир ҳам уларга ҳурматим баланд. Озод Шарафуддиновга Тошкентдаги «Камалак» нашриётида чоп этилган «Туманли далалар қўшиғи» номли китобимни дастхат билан тақдим этишга ҳам улгурган эдим. У китобимни Тошкентдаги Навоий номидаги опера ва балет театрида Ҳазийний таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган кечада Озод Шарафуддиновга совға қилгандим. Ўшанда домла Эркин Воҳидов билан ёнма – ён ўтирган эдилар. Профессор Бегали Қосимов Тошкент Давлат Университетида ўқиб юрган вақтларимиз бизга жадидлар адабиётидан дарс берар, қўнғиз мўйлов қўйиб, бошига рассомлар киядиган беретни бир ёнга қиялатиб кийиб юрадиган, жиддий бу домланинг қанчалар, оқкўнгил, самимий инсон эканлигини Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасига аъзо бўлиб, Дўрмондаги Ёзувчилар Боғида дам олаётиб, бир столда таомланган, ўзаро суҳбатлашган чоғларим билдим. Бегали ака ҳам Озод акага ўхшаб буюк ОЛИМ ва буюк ИНСОН эдилар. Бир оқшом раҳматли Сайид Аҳмад билан суҳбатлашиб ўтирсак, Саид Аҳмад хасса  тутган қўлларига иягини тираганича «Нексия» машинасини ювиб, артаётган Бегали Қосимовга қараб, менга: - Шу Бегали жуда яхши болада, бечара – деди. –Ҳа – дедим мен кулранг сочларини осилтириб, Бегали Қосимов ҳаракатларини ўйчан кузатаётган кекса ёзувчининг гапини маъқуллаб.

Ҳуллас, «Турон» кутубхонасидан чиқиб, Чорсу бозори ортидаги кўчадан Хадра тамон яёв юриб кета бошладик. Шунда Раҳмон Қўчқор кутилмаганда Озод акага юзланиб: - Домла, танишиб қўйинг, шоир Холдор Вулқон – деди менга ишора қилиб. Озод Шарафуддинов жилмайдилар.Кейин: - Шоир, айтиб қўйинг, қерда танишганимизни – дедилар. Мен, ўша Ҳазиний домланинг 100 йиллик тўйида учрашиб, ўз китобимни домлага тақдим этганимни айтдим. Раҳмон Қўчқор бироз ҳижолат тортди. –Э, узр, домла, мен Холдор Вулқонни танимайсиз деб ўйлабман – деди ва шу ондаёқ ўзининг қувноқ феълига кўра, юзлари кулгидан лоп этиб ёнган чироқдай ёришиб, суҳбат ўзанини бошқа ёққа буриб юборди.

Ҳа, Озод Шарафуддиновнинг шогирди Раҳмон Қўчқор  билан суҳбатлашган одам зерикмайди. Унинг сўйлаган қизиқ ҳаётий ҳангомаларидан кулиб, қотиб қолади одам. Шоирларнинг далага борганини айтиб берганда, кулавериб кўзларимиздан ёш чиқиб кетган. Айниқса ишдан хайдалган шоир ҳақида айтганда, кулавериб, тиржайган афтимиз анчагача жойига қайтмай қолган. Унинг айтишича, бир шохер президент девонига маслахатчи бўлиб ишга ўтган экан.У ҳар куни эрталаб, ўз столини ва курсисини силаб, кўзларига суртиб, узундан узоқ дуолардан сўнгина ишга киришар экан.Кунлардан бир куни зал узра "Диққат! Президент келяптилар!Ҳамма ўз кабинети эшикларини ёпиб ўтирсин!" -деган буйруқ янграбди.Шохер - маслахатчи эшикни қия очиб,тирқишдан йўлакни кузатиб ўтираркан, кутилмаганда коридорга чиқиб, президентга рўбарў бўларкан, унинг қўлини олиб, кўзларига суртиб, тавоф қилиб, ўпа бошлабди. Бундай норасмий зиёратни кутмаган президент Каримов шошиб қўлини тортиб олибдида, ғазабланиб, соқчиларига: -Ким бу?! Йўқотларинг уни кўзимдан! -деб юборибди. Шохер кабинетга қочиб кирибди.Соқчилар уни тутиб, ташқарига судрар, шохер эса: -Йўқ, чиқмайман! -дея столига тирмашар, натижада стол шохер билан бирга судралиб, гилам ҳам сурилиб келаверибди.Лекин бақувват соқчилар уни олиб чиқиб, ташқарига улоқтиришган экан.

Дўстимиз Раҳмон Қўчқор шунақа ҳангомачи олим. Бир куни ўзини даҳо санаб юрадиган, аслида ёзганлари ўртамиёнадан ҳам пастроқ бир язувчи Раҳмонга: - Нега сиз менинг асарларимни мақтаб ёзмайсиз? –дебди, маломат қилиб. Раҳмоннинг бу гаплардан кулгиси қистаб, язувчининг ўртамиёнадан ҳам паст "асар"ини олибдида, у "асар" ҳақида, бир мақола ёзиб, радиодан ўқияжагини айтибди. –Ҳа, шундай бўлсин – дебди язувчининг шохи янада ўсиб.

Раҳмон Қўчқор у муттаҳам, жиззаки, жанжалкаш, закўнчи, сохта эъжаткор билан тортишиб ўтиришни ўзига эп кўрмай, мақолани ёзибдида, марказий радиодан ўқибди. У язувчининг ўртамиёнадан ҳам пастроқ асарини мақтаб, Фалончининг бу асари буюк рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстойнинг «Уруш ва тинчлик» асаридан ҳам кучли дебди. Ҳаммадан ҳам кулгилиси, ҳалиги язувчи унга миннатдорчилик билдирибди...

Лекин ҳаёт деганлари ҳар қандай қувноқ инсонни ҳам вақти келса тушкунликка туширади. Бир куни Раҳмон менга:- Холдор Вулқон, мен Тошкентдан бош олиб кетмоқчиман – деди ва сабабини тушунтирди. Мен уни сабрли бўлишга чорладим ва ўша куни унга атаб бир шеър ёздим. Шеърнинг охирги мисраларигина ёдимда қолибди.

–Майли, кетгил, бош олиб кетгил. Лекин ўзингнингмас, менинг бошимни – дея ёзган эдим у шеърда.

Шу шеър таъсир қилдими, ё Озод ака қайтардими, ҳуллас, Раҳмон Тошкентда қолди.Йиллар ўтиб, домламиз Озод Шарафуддинов устози Абдулла Қахҳор каби қанд касалига чалиндилар. Кейинроқ у инсоннинг бир оёғи кесиб ташланди.Мен Озод акани охирги марта Тошкентдаги «Улуғбек» боғида кўрдим. Ўша куни «Улуғбек» боғида журналистлар байрами нишонланаётганди.Мен бир пайтлар Тошкент Давлат Университетида бирга ўқиган курсдошимни, шоира аёлни кутиб, дарахт соясидаги ўриндиқда ўтиргандим. Шу пайт боғ дорвозасидан бир бола ногиронлар аравачасини суриб, кириб келди. Ногиронлар аравачасида раҳматли домламиз Озод Шарафуддинов ўтирган эканлар. Аравачани суриб бораётган бола домланинг невараси экан.Орамиз юз метрдан ортиқроқ масофада бўлса ҳам, домла мени узоқдан туриб таниб қолдилар. У неварасига бир нарсалар деб мен тамон ишора қилди. Бола аравачани тўхтатди. Лекин мен домланинг ёнларига бормадим. Мен ўшанда президентга яқин бўлиб қолган домлани аядим. Дўрмонда «Яшасин Салай Муҳаммадаминов!» дея ҳайқириб, жиннилик қилиб, жамиятга ўгайлашган бир кимсани, яъни мени деб, бечора домла яна ҳукуматнинг қаҳрига учрамасин дедим.Борсам ҳам бўлар экан ўшанда! Ахир, ҳадемай, Ватандан кетиб қолишимни, Озод Шарафуддиновнинг эса оламдан ўтиб кетишини қаёқдан ҳам билардим?

Жойингиз ЖАННАТдан бўлсин, устоз!Мен бир мусофирман ва менинг дуоларим ватандагиларнинг дуоларидан кўра кўпроқ ижобат бўлади.

Эй, одамлар, бу ғанимат дунёда бир – бирларингизнинг қадрингизга етинг!


 


11 апрель, 2012 йил.

Кеч соат 10 дан 50 минут ўтди.

Торонто шаҳри. Канада.

 


x_15d42282 (604x453, 162Kb)

 

Холдор Вулқон

 

 

 

 

Куз  илҳомлари

 

 

Воҳ,  кузги  дарахт  шаклида  ҳайронани  кўрдим,

Ёлғиз  ва  ғариб,  бир  дили  вайронани  кўрдим.

 

Жим - жит  кўчада    ўйнади   раққоса    шамоллар,

Чарх  урди  ҳазон  гирвати,  парвонани  кўрдим.

 

Дарчам  ёнидан  ўтди  учиб  ёввойи  ғозлар,

Ҳижрон  тўла  дил   аксида    девонани  кўрдим.

 

Қушлар  уясин   тутди   дарахт   шохида,  ё,  Раб,

Инларга  боқиб  ғам  тўла  паймонани  кўрдим.

 

Заъфар  капалаклар  каби   учганда  хазонлар,

Баргларга  кўмилган  кўча ,  остонани   кўрдим.

 

Йўлларга  хазонлар  тўшади  кузги  Торонто,

Боққанча  чинор  баргига  Фарғонани   кўрдим.

 

Қалбимда  Худо,  Каъбага  ўхшайди  вужудим,

Сипқоргали  ишқ  бодаси - майхонани  кўрдим.

 

Дўст  топмади  Вулқон  бу  жаҳон  мулкида  излаб,

Ҳар  ерда  ғаним,  вахшати  бегонани  кўрдим.

 

 

 

 

 

 

 

26  октябрь,  2010  йил.

Тонги  соат  7  дан  35  минут  ўтди.

Торонто  шаҳри,  Канада.

 

 

 

 

 

 

 

Суратда  Саидаҳрор

 

lets  interdus  to  new young  writer  from  Canada

Saidahror  Abdusalomov !

(8  ears old. Sun  of  H. Vulkan)

 

 

 

 

The  majic


(short story )

 

 

 

One  day  the boy was bord, then the nexst day   relized  his friend  was a wizerd, he come  and said: - I'm  bord.His  friend  got  an  idea. -Ha? - the  boy  asked.The  boy  who  have  the  idea, was  so  jelous.End  his   made a  trick.  I  cant  beleve  it. Thhe  boy's  friend  made another  trick  and  said: -Poof, candy  upeyred! And  the  candy  was  upeyred.The  boy  was  saying: -Wow!The  boy  so  exited  and  said:  - Could  i  have  one  icecream  cone? The  boy's  friend  said: - Yes!  His  friend made  tric  and  said: - lot  of  icecreams  apeyred! And  icecreams  are  apeyred. -Thanks, for  the  icecreams,  my majic  friend! - said  the  boy  and  he  eat  all  icecreams.   Icecreams  are  was  to  cold  and  the  boy's  friend have  cold  had  a  sore  troute. The  next  day  he  was  feeled  not  good  because the  boy's  friend  was  so  sick. And  his  got a  high  fevear. After  his  mother  colled  the  doctor  and  when  the  doktor  came the  boy  who    eat  the  cold,  majic  icecream gote a  nedle  and  drank  a  spisy  medesin.He  all  day  lied  on  the  bed  in  a  hospital. The  boy  was  never  majic  again.

 

 

06/04/2012.
10/35
Toronto  city.


------------------------------------------------------------------------------------

 

 

Саидахрор  Абдусаломов (восьмилетный  сын  Холдора  Вулкана)

Магия

 

(Короткий  рассказ)

 

 

 

Один  мальчик  гулял  на  улице  и  ему  было  скучно. Вдруг  он  увидел  другого  мальчика,  и   подошел  к  нему. Тот  мальчик  сказал  ему :  -Хочешь, покажу  фокус? -Да - ответил  он. Мальчик  фокусник  громким  голосом  произнес: -Куф - суф! Появись,  конфет! И  тут  же  в  его  руке  появился  конфет. -Вау! - сказал  мальчик  с  восхишением. Потом  спросил  у  мальчика  фокусника: - Могу  ли  я  тоже  попробовать?! -Конечно - сказал  мальчик  фокусник.  Тогда  тот  мальчик  тоже  произнес  магические  слова: - Куф - суф! Пусть  появляются  много  мороженое! Тут  же  исполнилось  его  желание и  появились  много  мороженое. Мальчик  обрадовался  и  стал  есть  мороженое. Они  были  очень  холодными  и  мальчик  простудил  свое  горло. На  следуюший  день  поднялась  у  него  температура  и  его  мама   вызывала «скорую помощь". Приехали  доктора  и  осмотрев  мальчика  делали  ему  уколы.Потом  увезли  его  в  больницу. Там  ему  пришлось  пить горькие  медикоменты. Лежа  в  больничной  койке  мальчик  обещал  сам  себя,  чтобы  отнюд  не  заниматся  магией.

 

 

06/04/2012.
10/35
Tоронто.

 

 

(Рассказ   переведен   с  английского  на  русский  язык   Холдором  Вулканом )

 

 

 

 

 

Подробнее...

 

 


Фаслий навбаҳор ўлди

 


( Фурқат ғазалига Холдор Вулқон ёзган муҳаммас)


 


Сайради саҳар булбул, тинглади гулистонлар,

Баргига қўниб шудринг тақди дури маржонлар,

Чўл каби ғариб умрим бўлди булбулистонлар,

Фаслий навбаҳор ўлди, кетибон зимистонлар,

Дўўстлар ғаниматдир, сайр этинг гулистонлар.

 


Тоқида униб майса тому пахсалар хуррам,

Ёнди лолақизғалдоқ, боғу равзалар ҳуррам,

Ғарбда ой сузиб сокин отди ғамзалар хуррам,

Субҳидам тушиб шабнам, бўлди сабзалар хуррам,

Гул уза томиб кам - кам ёғди абри найсонлар.

 


Чиқса аввало ботир бойчечак ёриб музни,

Аҳли дил қалам ушлаб ахтарур нафис сўзни,

Қиз - жувон кийиб атлас, шармисор этар бўзни,

Настаран ювиб юзни, ёсуман тузиб ўзни,

Наргис очибон кўзни интизори ёронлар.

 


Бодаи муҳаббат қуй соқиё пиёламға,

Бўлмағай бу олам ғарқ дийда ашки жоламға,

Берди акс садо ўнгир, қоялар бу ноламга,

Бир саҳар эдим уйғоқ ўт туташди оламға,

Тооғлар чекиб ларза, титради биёбонлар.

 


Қаҳратон йироқ кетмиш чун хазор, туман фарсах,

Пахса ортидан оппоқ гул тутар ўрик ваҳ - ваҳ,

Тонги боғ аро гуллар кулдилар отиб қах - қах,

Қумрилар қилиб ку - ку, булбул айлабон чах - чах,

Сарви гул уза доим тортар оху афғонлар.

 


Топмадим сабодин шом ахтариб анинг васлин,

Ҳурми ё башар билмам шўхи дилрабо аслин,

Қийнамас бирон золим бунчалар одам наслин,

Булбул ўқуғоч йиғлаб субҳидам ҳазон фаслин,

Ғунча қон ютиб, юз чок этди гул гирийбонлар.

 


Чор тараф чароғонким, тортадур кўзим равшан,

Чўлда ҳам биёбонда ниш уриб ўсар ёвшан,

Сен нечун, дилим, айтгил, йиғлаган ҳазин найсан?

Кечдилар вафо аҳли қолмайин тутиб савсан,

Кийди кўк қилиб сунбул зулфиний паришонлар.

 


Тинмагай кеча - кундуз кўзда ёш булоғимким,

Ўчмагай мудом Вулқон ёр кутиб чироғимким,

Фаҳру ифтиҳорим кўз остида ямоғимким,

Куймасин бу савдода не учун димоғимким,

Ранжу ғуссада доно, юрса шоод нодоонлар.

 

 

 

 


7 июнь, 2010 йил.

Тунги соат 12 дан 40 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.

 

 

 

 


 

 

 


 

 


Холдор Вулқон

 



Ҳазрати Алишер  Навоийнинг  сурати  устозимиз, Ўзбекистон  халқ  шоири Ҳуршид  Давроннинг  сайтидан  кўчириб  олинди.



Алишер Навоий ғазалларида киноя ва ҳажв

 


Айлангиз


Нозанинлар, бенаволарга тараҳҳум айлангиз,

Лутф агар йўқдир, ғазаб бирлан такаллум айлангиз.


Биз фано туфроғи бўлдиқ дайр аро эй аҳли зухд,

Хонақо сахнида сиз рақси тақаддум айлангиз.


Гоҳ буюк гох хасу гирён кўрсангиз ушшооқни,

Коош кулмассиз ниҳон, борин табассум айлангиз.


Ҳей муғаннийлар, Навоий маст эди, кеч уйғонур,

Они уйғотмоққа бир дилкаш тараннум айлангиз.

 


Ҳазрати Алишер Навоий ўзининг бу сўфиёна ғазалида тариқат аҳлининг, аҳли дилларнинг устидан кулгувчи, уларнинг ғариб ва дарвешона, девонаваш тутумини телбаликка йўйувчи, ҳамда ўзларини сўфийлардан доно санагувчи баъзи зохидларга киноя билан мурожаат этаркан:

- Эй нозанинлар, яъни таъби нозик кимсалар, бизга ўхшаган бенаволарга (Навоий наволи бир улкан шоир Навоий бўлатуриб, атайлаб бенаво сўзини ишлатади) тараҳҳум, яъни раҳм айлангиз, Лутф агар йўқдир, агар латифлик, нозиклик, назокат, юмшоқлик, ҳалимлик йўқ бўлса майли, ғазаб билан бўлса ҳам такаллум айлангиз - дейди ғазал матлаъида.

Агар ғазаб билан чиройли, тавоъзели  гапириб  бўлмаслигини, худди  қаҳр  билан "Ассалому  алайкум!!!!!!"  дея  ўшқирилгани  каби  такаллум қилиб бўлмаслигини хисобга олсак, ғазалнинг ҳажв билан бошланганини кўрамиз.

Лутф, Латиф, Алтоф(Латифнинг кўплик маъноси),Латофат, Латифа, Улфат, Илтифот каби сўзлар "Нозиклик" маъносида ўзакдошдирлар. Иккинчи байтдаги мазмун ва маънолар ундан ҳам қизиқ. Навоий ўз феълига ҳос камтаринлик билан:


Биз фано туфроғи бўлдиқ дайр аро, эй аҳли зухд,

Хонақо сахнида сиз рақси тақаддум айлангиз.


- дейди. Биз, яъни тариқат аҳли, АҲЛИ ДИЛ ўзимизни катта олмай, кибримизни ўлдириб ҳокисор бўлдик, ер бўлдик, сизнинг оёғингиз остида туфроқ бўлдик, сиз хонақо, яъни масжид айвонини сахна – дискотека қилиб, рақси тақаддум айлангиз, яъни сизлар қадамларингизни ликиллатиб рақсга тушаверинглар - дейди. Албатта бу байтлардаги кинояли сўзлар барча зохидлар учун эмас, зухд аҳли, яъни зохидлар ичидаги кибру ҳавога берилиб кетган, ҳалимликни унутган, тарки суннат қилган айрим такаббур, чаласавод, чаламуллаларга қарата ёзилгандир. Навбатдаги байтда Навоий :


Гоҳ буюк гох хасу гирён кўрсангиз ушшооқни,

Коош кулмассиз ниҳон борин табассум айлангиз.


- дейди. Яъни, Ушшоқ, Ишқ аҳли, Ошиқлар (Худои Таолонинг жамолига ошиқ ИШҚ аҳли) Гоҳ буюк, улкан, гоҳида кўзингизга ҳас каби кичик ва ожиз кўринса, уларнинг устидан ниҳон, яъни пинхон кулмагайсиз, аксинча, оғзингиз қулоғингизга еткудек табассум айлагайсиз, негаким, Аҳли ИШҚ Жаноби  ҲАҚнинг ишқида шунақа телбаваш, девонавор ҳолатга тушганлар, айбга буюрмагайсиз - дейди. Ғазал мақтаъсида , яъни охирида Ҳазрати Навоий :


Ҳей муғаннийлар, Навоий маст эди, кеч уйғонур,

Они уйғотмоққа бир дилкаш тараннум айлангиз.


- дейди.

Маъноси, Ҳей муғаннийлар, яъни, нағма қилгувчилар, машшоқлар, Навоий кеч уйғонади. Чунки у Ваҳдат шаробидан, Оллох тажаллоси акс этган май - ИШҚ майидан кўпроқ сипқориб қўйибди. Уни уйғотиш учун соз чалишни билмаганингиз туфайли тақур – туқир, данғир дунғир қилиб, шовқин кўтармай, дилкаш тароналардан чалинглар, яъни  Илми қол - сўз илми  билангина қаноатланиб қолмай, Илми ҳол - руҳият  илмини ўзлаштиришга  киришинг.Шоят ўшанда  сиз  тараннум  этган  тароналардан  уйғонсак  - дея ғазални  якунлайди.


Навоий асарларининг мазмун - маонийсини англаш бахти барчамизга насиб этсин.

 

 

 


6 май, 2010 йил.

Кеч соат 8 дан 41 минут ўтди.

Торонто шаҳри Канада.