Поиск

город Бремптон (202x216, 31Kb)

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси

Ипи қўлдан чиққан  пуфак каби ой


Поёнсиз самолар сахросида қуёш,
Думалар ёнаётган туяқорин сингари.
Далаларга қўнар шом хасрати ювош,
Чўкар дарёларга ойнинг лангари,

Чирилдоқ гоҳ жўшиб, гоҳида тўхтаб,
Чириллар, тополмай беркингани жой.
Ипи қўлдан чиққан пуфакка ўхшаб,
Осмонга оҳиста кўтарилар ой.


25/01/2020.
Эрта билан 9:51.
Канада, Онтерио.


Ойдин кеча



Алвон гилослардан боғлар бағри қон,
Узоқда бақалар қайнатар шовла.
Донг қотиб ухлайди одамлар шу он,
Уйғонмас, бостириб келса ҳам ёвлар.

Зулматда чирсиллар чирилдоқ оҳи,
Олтиндан ҳам қиммат ҳаволар текин.
Оҳиста, ҳечкимга сездирмай гоҳи,
Ой дарчадан мўралар секин.



25/01/2020.
Тунги соат 1:54.
Канада, Онтерио.


Пион



Кўча фонуси ўз плафонининг ерда синиб ётган парчаларига паришон термулганича маҳзун хаёлларга ғарқ. Худди оппоқ гулпаллалари тўкилган пион гулидай.



24/01/2020.
Кундуз соат 1:23.
Канада, Онтерио.

 

 

Ёз



Капалаклар учар ўнгу сўлимда,
Тўрғайлар сайради тўлиқиб, тошиб,
Буғдойзорда чиқди йўлимга пешвоз,
Дала қўриқчиси қучоғин очиб.

Ёзги пайкалларда жимирлар сароб,
Бир маромда ўнтаб, оҳ чекар ғуррак.
Гўё дала этагида, жийдазорлар аро,
Жавзо ухлаб ётар, отганча хуррак.



24/01/2020.
Кундуз соат 1:14.
Канада, Онтерио.

 

 

Тунги лайлакқор

 


Йўқдир қорзарралар саноғи, сони,
Қиш зулмат қаърида шопиради қор.
Ёридан айрилган одамдай фонус,
Ўйчан термулади йўлга интизор.

Айвонда ағрайиб ётар ковушлар,
Ёруғ деразалар бўзарар ҳамон.
Кимсасиз боғларда изғиб, ховучлаб,
Дарчаларга гуруч сочади шамол.

Қорли йўлга боқиб, хаёлинг оғар,
Оқарар осуда дала, қир - қия.
Қор аста шивирлаб, жимгина ёғар,
Халойиқ уйғониб кетмасин дея.


23/01/2020.
Кундуз соат 4:32.
Канада, Онтерио.



Тасодифий учрашув



Шамол, сени танидим, ишон,
Бу сен, ўша далада эсган.
Ғир -ғир эсиб, ул оташфишон,
Жазирама тафтини кесган.

Ҳамқишлоқлар омонми, шамол,
Соғиндими эл мени ростдан?
Ёмон кўрма, олмагин малол,
Сенга дардим айласам достон.

Шалдирарми дарё кечуви,
Биз қўй, сигир ҳайдаб ўтган жой?
Ялтирарми дарёнинг суви,
Қўрғонласа сукунатда ой?

Чўчқахона ҳалиям борми?
Шовулларми тераклар ҳамон?
Ёлғизоёқ сўқмоқ элтарми,
Одамларни соҳилга тамон?


Балки булутларнинг тубида,
Ой сийнаси қолар очилиб.
Шаффоф шолипоя сувида,
Минг -минг юлдуз ётар сочилиб...


Кечир, йўлдан қўйдим наҳорда,
Гигант эдим, уйга сиғмадим.
Уммон орти, улкан шаҳарда,
Шамол, сени таниб, йиғладим.




25 апрел, 2014 йил.
Кундуз соат 5 дан 0 дақиқа ўтди.
Канада.

 

 

 

Най

(Буюк найчи созанда ва яхши инсон Абдулаҳад Абдурашидовга)



Дарёларнинг лабида ҳамон,
Нола қилар соҳил найлари.
Чалар беғам созанда шамол,
Бўртиб бўйин томир пайлари.


Шовуллайди, оҳ чекади най,
Шамолларга тўлганда қўйни.
Хоразмлик раққосалардай,
Бошда жиға, ингичка бўйни.


Тинглайверсанг ёмғирда ивиб,
Шовулласа қамишлар оҳи.
Соҳилларда ёмғирпўш кийиб,
Қармоқ ташлаб ўлтирсанг гоҳи.


Ёлғиз ўзинг хаёлга ботсанг,
Уйга кетмай хафталаб, ойлаб.
Тунлар қамиш чайлада ётсанг,
Ойнинг балқиб чиқишин пойлаб.




22 октябр, 2014 йил.
Кундуз соат 11 дан 34 дақиқа ўтди.
Канада.

 

 

Қалдирғоч

 

Кузда кетганингни сезмай қолар эл,
Ҳаттоки ортингдан юрса ҳам пойлаб.
Кўкда қанотларинг ивитсада сел,
Уммонлар устидан учасан ойлаб.

Бўронлар ҳам сени тўсолмас йўлдан,
Гоҳо сени қуюқ туманлар ютар.
Уй олиб Маслахат ё Олтинкўлдан,
Биз каби бир жойда яшасанг нетар?

Ҳар баҳор халлослаб қайтиб келасан,
Қишласангда Миср ва ёки Чинда,
Чуғур чуғур сайраб, завққа тўласан,
Лойлар маржонидан қурилган инда.

Лойни ийлармишсан сўлагинг билан,
Бу қандай гувалак, айт, қандай усул?
Кўлмакларда гоҳо айтганча ўлан,
Чўмиласан, гўё қилгандай ғусл.

Бу йил яна излаб яшамоққа жой,
Эшитдим, қалдирғоч, келибсан қайтиб.
Яна ин қурибсан, тумшуғингда лой,
Бизни хашарга ҳам қўймабсан айтиб.

 

 

24 май, 2014 йил.

Тунги соат 1 дан 17 дақиқа ўтди.

Канада.



Болалик

(Тўбо хола ҳотирасига)



Четан чавра билан ўралган боғлар,
Боғда гилосларнинг бағри қонайди.
Юлғинзорда шамол тентиган чоғлар,
Какку менинг қолган умрим санайди.

Ғуриллайди толзор тамонда ғуррак,
Трактор кемадай ташлайди лангар.
Бўйнин чўзиб ханграр яйловда эшак,
Овози кенг дала даштларда янграр.

Қуймоқ пиширади қуёшдан июнь,
Ғир ғир эсиб ўтар дайди шабада.
Узоқ увотларда рақс тушар қуюн,
Тракторчи ухлаб ётар капада.

Дала йўлда мопед қўйгандай пойга,
Тириллар, кўтариб қияликда чанг.
Тепаликда элни чақириб чойга,
Ошпаз Тўбо хола ура бошлар занг.



Танг! Танг! Танг! Танг!

 

 

1989 йил, Июль.Маслахат қишлоғи.

 

"Болалик" номли шеърнинг лирик қаҳрамони - тўладан келган, ўрта бўйли, оқ сариқ юзли қувноқ аёлни ҳамма Тўпа хола деб чақирар, Тўпа хола эркагу аёлга ҳазиллашиб: -Ҳа, тирик етим, юрибсанми? -дея муомала қилар, лекин ундан ҳеч ким хафа бўлмасди.

 

Қайтага хурсанд бўлиб кулишарди.


Қишлоғимизда у аёлнинг обрў ҳурмати жуда юқори эди.


Гарчанд Тўпа хола табиатан қувноқ бўлсада, ғам қайғу, хасратларини табассум ва кулги ортига беркитарди.


Мен авваллари Тўпа холамнинг исмлари Тухфахон бўлса керак деб юрардим.


Кейин билсам, ўша болалик хотираларимга мухрланган меҳнаткаш, меҳрибон, камтарин ва қувноқ аёлнинг исми  Жаннатда ўсадиган "Тўбо" дарахти билан боғлиқ экан.


Илоҳим, ўз исмининг луғовий маъносини англаб етмай оламдан ўтган соддагина Тўбо холамнинг жойлари  ўша Тўбо дарахтлари ўсадиган Жаннатдан бўлсин.(Х.В.)

 

Садоқатли чирилдоқ



Оқшом. Дала ховли, ўйга чўмасан,
Хонанг деразасин боғларга очиб.
Менчи киприк қоқмай туравераман.
Эринг келганда ҳам кетмайман қочиб.


Эсингдами, сени фироқ ўтида,
Куйдириб бир замон кетгандим ўлиб.
Мана, тағин қайтиб келдим ёнингга.
Қайтадан тирилиб, чирилдоқ бўлиб.


Ховлингда бунча кўп бўлмаса гуллар?
Ё бугун байрамми, гуллар сайлими?
Севгилим, шу гуллар очилиб ётган,
Ховлингда чириллаб юрсам майлими?




1999 йил, август,

Тошкент, тунгги соат 12 ярим.

Дўрмон. Ёзувчилар ижод боғи.

1 – корпус, 3 – қават, 52 – хона.

 

Шу "Садоқатли чирилдоқ" номли шеърни қия очиқ дераза ёнидаги столга мук тушиб ёзаётганимда чирилдоқлар чириллаб ётган Дўрмон ёзувчилар боғи сукунат қаърига чўмган, Тошкент осмонида сон саноқсиз юлдузлар чарақлаб ётар, узоқ узоқлардан тун итларининг бўғиқ акиллаган овозлари қулоққа чалинарди.


Бир маҳал адабиётимиз оқсоқоли, раҳматли Сайид Аҳмаднинг дачаси тамондан одамнинг акса урган товушлари эшитилди.


-Қария Сайид Аҳмад аристократларга ўхшаб тамакини бурнаки қилиб, акса уряпти чоғи -дея ўйларканман, ўзимга ўзим жилмайиб қўйгандим ўшанда. (Х.В.)

 

 

Қуюқлашар кузги далада туман



Бир юпун мавжудод енглари узун,
Дала адоғида ўйларга ботар.
Сояси акс этган кўлмаклар юзин,
Ёмғирлар аёвсиз чимчилаб ўтар.


Шоирларга ўхшаб хаёлга чўмган,
Яйдоқ кенгликлардан излар тепани.
Ёлғизлик ва жимлик ёқади унга,
Ёқади сукунат, қорлар кафани.

 

Далаларга кузги туманлар тушса,
Пахталик шим кийиб, латтахоч тақар.
Мусофир қушларнинг галаси учса,
Уларга узоқдан мунғайиб боқар.

 

Қиш эди, қорларга туртиниб, бордим,
Ҳавога ўрлади қарғалар юзлаб.
Кўрдим қўриқчини, узоқдан кўрдим,
Аёзли далада қолибди музлаб.



26 июль, 2012 йил.
Тонги соат 7дан 55 минут ўтди.
Торонто шаҳри, Канада.

 

 

Товуш



Ёмғир ёғаверсин йўлларни ювиб,
Ёғду ёғаётган ёмғирнинг ёғи.
Шамол қанотлари шалоббо ивиб,
Учолмай қайдадир ётибди чоғи.

Бораман, туманли шомларда кутгил,
Қорайганда куннинг оппоқ бўзлари.
Йўлларимга боқиб, мунграйса буткул,
Пастак деразангнинг хорғин кўзлари.

Фонус ёруғида ёмғирли йўлак,
Кўлмаклар жимирлаб ўйларга ботар.
Сен ҳам ёмғирларга термулсанг керак,
Хиёбон руҳимдай хувиллаб ётар.

Кимсасиз йўллардан одимлайман жим,
Сукунат туманга сингиган они.
Эшитдим жимликда, аниқ эшитдим,
Чирт этиб япроқнинг узилди жони.




28 октябр, 2014 йил.
Тунги соат 9 дан 33 дақиқа ўтди.
Бремптон шаҳри, Канада.

 

 

Баҳор оқшоми



Кўз ёшдай тўкилар гилос гуллари,
Сўнади уфқларда оташи сўзон.
Ҳаловат тўшалган боғда тунлари,
Нафис ой шуъласи, гўзал гул тўзон.


Оппоқ гул ёғади мисоли рўё,
Қалдирғоч ухлайди тумшуқлари лой.
Кул билан ювилган идишдай гўё,
Сокин ховузларга чўкиб кетар ой.



13 май, 2014 йил.
Кундуз соат 10 дан 24 дақиқа ўтди.
Канада.



Хазонларга кўмилди йўллар



Боди изғиринда ялонғоч, юпун,
Яланг новдалари қолса ҳам қақшаб,
Оппоқ чойшаб ичра ухламоқ учун,
Боғлар ечинаркан аёлга ўхшаб.


Ловуллаб ёнганча кузги гулханда,
Гувиллар хаёли паришон боғлар.
Ўйчан куз лабида қахрабо ханда
Телба гирватларга термулган чоғлар.


Ойдинда дарахтлар сояси майин,
Оҳиста хазонга кўмилса томлар.
Кўча фонусига тираб манглайин,
Йиғласа мўридай қорайган шомлар.


Олис ўлкалардан келгандай қайтиб,
Дарчангдан тўлин ой мўралаган пайт,
Адашган йўловчи сингари дайдиб,
Гоҳо тушларинга кираманми, айт?



13  август,  2011  йил.
Кундуз  соат  3 дан  23  минут  ўтди.
Торонто  шаҳри,  Канада.



Нийят



Зулматда чирилдоқ чириллаган он,
Тўлин ой порласа пайкалга қараб.
Яғир дўппинг кийиб, елкангда кетмон,
Далаларда юрсанг ёлғиз, сув тараб.


Сокин увотларда бўзрайса фонар,
Худо юлдузларни бирма бир ёқса.
Оғзини ланг очиб ойдин далалар,
Ойнинг қўрғонига ағрайиб боқса.


Сувлар жилдираса, пушталар тўлиб,
Кўршапалак учса шодон, овозсиз.
Ўлтирсанг порлаган ойга термулиб.
Оддий сувчи бўлсанг, бўлсанг саводсиз.


Шийпон тамондаги сўрида ётсанг,
Ғир – ғир эсаверса тунги шабада.
Уйғонсанг тўрғайлар чулдираётган,
Ўз она юртингда, тонги далада.



7-август, 2010 йил.
Тунги соат 1 дан 56 дақиқа ўтди.
Торонто шаҳри, Канада.



Куз ёмғири



Ўйланасан кузги кечада,
Чеки борми дея фироқнинг.
Эси оғар бўм -бўш кўчада,
Маюс ўйга ботган чироқнинг.


Тўлар сирли шивирга ҳаво,
Руҳинг каби мусаффо, тоза.
Наҳот севги айлади қазо,
Ёмғир кимга очмоқда аза?..


Осмонларга элагин тутар,
Фонус ғамгин нурин элаклаб.
Бўм -бўш шаҳар уйқуга кетар,
Куз ёмғири қуяр челаклаб.



27 май, 2014 йил.
Тунги соат 10 дан 49 дақиқа ўтди.
Канада.




Қорли кеча ва ёруғ нийят



Қоронғу зулматда қўнади сокин,
Қорларнинг учқуни елкамга юзлаб.
Наҳот -дейман - совуқ булутлар ҳоким,
Осмондан юлдузлар тушмоқда музлаб?


Бўронларда маҳзун мусиқа бордай,
Боғлар қор қўйнида ётгандай ухлаб.
Севаман - десайдинг, шивирлаб қордай,
Совқотган қўлларинг иситсам кухлаб.


Соямиз туташса, учқунлар тинмай,
Тўзғиса, чирпираб тушса эланиб.
Узоқ суҳбатлашсак, кетгимиз келмай,
Фонус ёруғида қорга беланиб.



20 октябр, 2014 йил.
Кеч соат 5 дан 39 дақиқа ўтди.
Канада.

 

Синглим Анорага




Руҳим ойдинларда дайдиган сувчи,
Мен сени эслайман, кунда, кун ора.
Жилмайиб, йиғловчи, йиғлаб, жилмайгувчи,
Менинг ювошгина синглим, Анора.


Субҳи содиқ маҳал тақирлатсалар,
Томлар туникасин ёмғирлар чўқиб.
Ўлтирарсан балки меҳробда саҳар,
Сокин сукунатда номозинг ўқиб.


Кўзингдан ёмғирдай тирқирамасин,
Кўз ёшинг суюлган олмосдай оқиб.
Овозсиз йиғласанг, ҳувиллаб ётган,
Акангнинг кимсасиз уйига боқиб.


Кўз ёшинг бебаҳо дур каби асра,
Тинсин кузги сувлар сингари асаб.
Майли ховлимизда заъфарон ҳасрат,
Юрсин япроқлардан гербарий ясаб.




6 август, 2010 йил.
Кундуз соат 8 дан 4 дақиқа ўтди.
Торонто шаҳри, Канада.

 

 

Ғозлар галасининг бўм-бўш челаги



Ёғар куз ёмғири майдалаб, эзиб,
Ёмғирда ювилган ойнадай туйғу.
Соябон остида юрарман кезиб,
Кўлмаклар кўзида исмсиз қайғу.


Сув юзида ғамгин кумуш халқалар,
Шивирлар қамишли соҳиллар лаби.
Бир юпун мажнунтол ёлғиз чайқалар,
Унсиз йиғлаётган паризод каби.


Наҳот тамом бўлди ёмғир кўз ёши?
Табиат йиғидан тўхтади, тинди.
Ер қадар эгилди майсалар боши,
Борлиққа мусаффо ҳаловат инди.


Тортинчоқ ялонғоч боғлар бир ёнда,
Ойнадек ялтирар боғлар йўлаги.
Ғийт - ғийт этар кузги ғамгин осмонда,
Ғозлар галасининг бўм - бўш челаги.




9 июль, 2011 йил.
Тунги соат 2 дан 36 дақиқа ўтди.
Торонто шаҳри, Канада.

 

Юрт соғинчи



Бир соат ичида дунё қариди,
Ёш туриб сочларинг оқарди январь.
Жилмаяр таҳайюл туманларида,
Лаблари атиргул, сочлари анбар.

Бобур ватангадо, Фурқатлар дайди,
Навоий чет элда, қалқийди ашким.
Кимлардир Ватанни севаман дейди,
Ундайларга менинг келади рашким.

Дарахтлар югирар тепаликларда,
Оппоқ учқунларни тўзғитганда ел.
Баҳор келди, музни ёриб чиқ! - дея,
Яна бойчечакни алдайди апрель.

Мен энди муштлашиб қовоқхонада,
Ароққа чўкмайман ҳасратга тўлсам.
Қанийди Ватанда, қорли далада,
Гулханга термулиб жимгина ўлсам.

Дайди шоир ўлди - дея одамлар,
Кўмишса, устимдан тортишса тупроқ.
Хонанга қамалиб, ёлғиз у дамлар,
Сен ўзинг йиғлайсан ҳаммадан кўпроқ.




1 декабрь, 2012 йил.
Кундуз соат 2 дан 12 минут ўтди.
Кембридж шаҳри, Канада.



Кузги қайин



Хазонларни учирмоққа шай,
Кузнинг ўйчан, латиф шамоли.
Автоулов чумолихўрдай,
Ишга шошган авом -чумоли.


Чирпирайди етим япроқлар,
Куз келтирди баргларга қирон.
Хазон эмас, тилла титроқлар,
Қўрқитади уларни бўрон.


Ўйламайди бу ҳақда қайин,
Кокилларин ёйиб насимга.
Йўл бўйида шовуллаб майин,
Қайта -қайта тушар расмга.



27 октябр,2014 йил.
Эрта билан соат 9 дан 1 дақиқа ўтди.
Бремптон шаҳри, Канада.



Кузги ойналарнинг унсиз кўз ёши



Авжланади заъфар инқироз,
Маош олмас дарахтлар ойлаб.
Ўтмай қолган "Пул"лардан бироз,
Олиб қочар шамоллар пойлаб.

Ёмғирларда ялтирайди тош,
Қарар ўйчан табиат ромдан.
Ёғаётган ёмғирмас, кўз ёш,
Кўзларингдан дувиллаб томган.

Сен кетасан соябон қўлда,
Олислайсан мисоли рўё.
Дарахт акси, кўлмакли йўлда,
Чўккан каби кўзгуга гўё.

Сенсиз энди юрак қийналар,
Эриб борар изларингда қум.
Сен кетасан, ғамгин ойналар,
Одам каби йиғлайди юм - юм.



31  июл,  2011  йил.
Кундуз  соат  1  дан  29  минут  ўтди.
Торонто   шаҳри,  Канада.



Апрель


Қуёш ботиб, ғамбода, ғариб,
Уфқларнинг гулхани сўнар.
Эриган қор сувин сипқориб,
Шом қушлари боғларга қўнар.


Ҳилол кўкда порлар паришон,
Кўрасан кўз илғамас жойни.
Мен севаман, севаман, ишон,
Апрель деган ёлғончи ойни.


Биллур қандил сингари томдан,
Сумалаклар тушар узилиб.
Чакиллаган илиқ оқшомда,
Эл уйқуси кетар бузилиб.



1990 йил . Баҳор . Андижон шаҳри .

 

 

 
90646770 (235x265, 20Kb)

Холдор Вулкан

Член Союза Писателей Узбекистана

У этой повести есть волшебная сила. Если вы начнете читать эту книгу, то не сможете остановиться.Повесть просто затянет вас к себе как зыбучие пески в пустыне и поглащает. Читайте и наслаждайтесь.

С уважением, Х.В.

Отрывок из любовной повести Холдора Вулкана "Листопад"


- К сожалению, Вы пока не найдете моего романа в книжных магазинах страны. Но есть надежда, что его опубликует одно крупное издательство, с которым я подписал контракт. Да, писатели тоже люди, и у них тоже есть семья, дети. То есть им тоже нужны деньги. Но я пишу в основном не для публикации. Мне ни с чем сравнить наслаждения, которое я получаю, когда пишу свои произведения. Люблю рыбалку, одиночество и тишину. Спать ложусь поздно, но просыпаюсь на рассвете, когда другие спят сладким сном, и в тишине прислушиваюсь к звонким утренним трелям недавно проснувшихся птиц. Улицы безлюдны. Если не считать птичий гам, то можно считать что вокруг царит тишина. Воздух прохладный и чистый. В такие часы кажется, что сознание углубляется, и разум становится прозрачный, словно зеркало. Потом выходишь во двор и, сидя на ступеньках деревянной лестницы своей хижины, внимаешь прохладной тишине, наблюдая за медленно и постепенно бледнеющим горизонтом, который пестреет полосами, словно порванная шелковая женская ночная рубашка бледно желтого цвета. Из далеких клеверных полей доносятся голоса диких перепелок: Вывык!Вывык! Бытбылдык! Бытбылдык! Тут начинается перекличка петухов. Издалека еле доносится дробь барабанов и надрывный плач сурная (восточный деревянный духовой музыкальный инструмент), зазывая людей на бесплатный свадебный завтрак, куда может приходить любой человек, без приглашения.-Ыггогго! -ыггогго -гогу гого! звучат звуки карная и дробь барабана типа Гамба гамбл -гамбла гамбл!Эти далекие звуки не нарушают тишину, наоборот, украшают ее своим присутствием. Особенно когда ты с кетменем на плече идешь по утренней тропе, заросшей с двух сторон высокой травой, начинает сверкать алмазом утренняя роса, и с восходом солнца, заливаясь, поют жаворонки над полем. Ты остановишься с улыбкой на устах, чтобы слушать радостные песни этих птиц, которые поют. Ты слушаешь их песни, и тебе не хочется уходить. Потом с приподнятым настроением зашагаешь дальше, как говорят, семимильными шагами. Хорошо, что есть поле, к моему счастью. Если бы мне предложили работу в каком-то многолюдном городе и назначили заработную плату в размере пять тысячи долларов США в месяц, то я все равно не смог бы жить и работать там долго. Я бы умер прямо у рабочего станка от тоски по широким полям и по родному селению, постепенно худея, теряя дар речи как одичалый человек. Без полей, я как дельфин без моря. Люблю немой полет белых бабочек, которые трепещут над тропинками, безмолвно гоняясь друг за другом. Полет белых бабочек - это живое изображение тишины, которое художники не в силах изобразить в своих картинах. Я долго работаю на поле, стуча кетменем, и сажусь не для того, чтобы отдохнуть, нет. Для того чтобы стряхнуть сапог, в который попал комок. Я снимаю сапог с ноги и начинаю его трясти, держа его как трубу буржуйки, которую очищают зимой от копоти. Между тем, я слышу далекий и печальный голос одинокого удода и замираю с сапогом в руках: "Пупупуп! Пупупуп! Пупупуп! Пишшшшш!"."Пупупуп! Пупупуп! Пупупуп! Пишшшшш!". Я слушаю плач удода, замерая. Потом надеваю сапог и снова, продолжаю работать. Я раньше думал, почему мне всегда хочется плакать, когда услышу голос удода на полях. Потом понял, что это голос, оказывается, связан с моим детством, и он напоминает мне те далекие годы, когда я ходил на поле вместе с моей покойной мамой. Смутно помню тот полевой стан с камышовой крышей, высокие тополя и огромные ивы, в тени которых мы, дети, играли. Рядом журчала прозрачная чистая вода в арыке. На ветвях высоких тополей сотни воробьиных гнёзд, рыжую солому которых трепали ветры. Воробьи хором шумели, оглушая окрестность. А как шумели эти тополя и ивы на вольных ветрах! Няньки привязывали арканы гамаков на стволы тополей и, уложив в эти гамаки малышей, качали их, громко напевая колыбельную. За полевым станом - поля. На полях работали женщины, сверкая вдалеке остриями своих кетменей. Я до сих пор скучаю по этим полям, по тутовым деревьям с моршнистыми стволами похожими на ноги слона. Скучаю по тем высоким тополям, по ивам, по шуму и гаму воробьиных стай, и даже скучаю по запаху обработанных пестицидами семян хлопчатника, которые лежали в яме. Как ни странно, запах пестицидов - это тоже запах моего детства. Каждый раз, когда думаю об этом, слезы появляются в моих глазах. Почему, не знаю, но это так. Тот полевой стан и деревья, те люди давно исчезли. Но они живут на полях моих воспоминаний, и никто не может их убить и разрушить. С такими мыслями я снова приступаю к работе. Работаю, работаю, и вдруг снова останавливаюсь, выпрямляя спину, и прислушиваюсь к голосу кукушки, который доносится со стороны берегов, где растут маслины, которые расцвели. Приятный запах цветущих маслин разносят по полю пьяные ветры. О, видели бы Вы тот момент, когда я возвращаюсь с поля на фоне пылающего заката! Я иду усталый, но с хорошим настроением по знакомой до боли тропе, заросшей с двух сторон высокой травой, отгоняя назойливых комаров. Пока я пересекаю поле, тихо опускается вечер, и начинает смеркаться. Я иду по тропе, шагая с кетменем на плече. Но не без остановки, конечно. Останавливаюсь только, чтобы понаблюдать за луной, которая медленно поднимается из-за горизонта, тихо освещая хлопковые поля. Глядя на поднимающуюся луну, прислушиваюсь к пению сверчков, которые хором и ритмично стрекочут, но самих их не видать. А луна сияет самозабвенно. Там, над селением на небосводе, мерцают несметные звезды. Я приковываю свой взгляд на созвездие Большая Медведица, похожее на хрустальный черпак. А там - Малая Медведица. Я стою и никак не могу отвести взгляд от небесных светил. Я дехканин. Работаю и на другом поле, на поле литературы. Я сею семена доброты в сердца людей. Я знаю, что эти семена когда-нибудь обязательно вырастут и дадут свои плоды, которые принесут удовольствие и радость всем людям планеты. Напоследок я бы сказал так: для меня творчество - это жизнь. А жизнь - это творение, то есть тоже творчество, творчество Всемогущего БОГА - подытожил свой рассказ писатель Каландар Хазрат Ибн Абдельфаттах.
- Ндааа, я никогда не думала, что когда-нибудь встречу такого живого писателя, как Вы, да еще здесь, на берегу реки. Если честно, я восхищена Вашими рассказами - сказала Хуршида. Тут на поверхности береговых вод начал дергаться поплавок удочки писателя Каландара Хазрат Ибн Абдельфаттаха и, взволновав его, исчез под водой. Писатель Каландар Хазрат Ибн Абдельфаттах начал быстро заматывать леску в барабан и скоро над водой показался горб рыбы, которая нервно трепетала, желая избавиться от крючка. Но ей это не удалось. Каландар Хазрат Ибн Абдельфаттах вытащил рыбу из воды и, освободив ее от крючка, бросил на берег, где стояла Хуршида. Она даже испугалась и отскочила назад, насмешив при этом писателя Каландар Хазрат Ибн Абдельфаттаха. Они смеялись и радовались, с восхищением глядя на рыбу, которая от нехватки воздуха широко открывала и закрывала рот, конвульсивно дергаясь, корчась и вытаращив не смыкающие круглые, красные глаза без ресниц, пачкая свои серебристые чешуи песком.

 

0_c3d3f_4c0c2109_XL (700x462, 134Kb)

 

 

Россия уступила Канаде в полуфинале Кубка мира по хоккею

Фото: Reuters.

Канада обыграла Россию в полуфинале Кубка мира по хоккею

 

Сборная Канады обыграла команду России в полуфинальном матче Кубка мира по хоккею, поединок завершился со счетом 5:3.

Встреча состоялась 25 сентября на ледовой арене Air Canada Centre в Торонто. У россиян отличились Никита Кучеров (29-я минута), Евгений Кузнецов (27-я минута) и Артемий Панарин (60-я минута), у канадцев – Сидни Кросби (8-я минута), Брэд Маршан (на его счету две шайбы, на 38-й и 42-й минутах), Кори Перри (46-я минута) и Джон Таварес (50-я минута).

 

 

Источник: LENTA.RU

 

Наши сердечные поздравления канадским хоккеистам!

Image result for канадским хоккеистам

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси


Эхтиёж устига қурилган дунё



Айрим кимсалар Холдор Вулқон нима қилиб бўлса ҳам Ватанга қайтиш учун тиришиб, тирмашиб, мамлакатда юз бераётган бугунги сиёсий ўзгаришлар ўзанидаги оқимга қараб ҳаракатланиб, катталарга ялтоқланмоқда, пахта қўймоқда десалар адашадилар.


Чунки мен Шавкат Миромонович Мирзиёев табиатидаги юксак фазилатларни бир неча йиллар аввал илғаганман.Кимларгадир мақтанишдай туюлсада айтай.Бир куни Канадада яшайдиган авғонистонлик ўзбеклар "Сизнингча Каримовдан кейин Ўзбекистонга ким президент бўлади?" -дея сўрадилар.Мен уларга: -Каримовдан кейин Ўзбекистонга Шавкат Мирзиёев президент бўлади -дея айтганман ва ростдан ҳам Шавкат Мирзиёев Президент сайловларида ғалаба қозониб, Ўзбекистон Республикаси президенти бўлдилар. Шундан кейин ўша савол берган авғон ўзбеклари менга: -Холдор Вулқон, авлиё экансизку.Биз ўшанда ишонмаган эдик.Лекин сиз айтгандай Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси президенти этиб сайландилар  -дея ҳайратланишди.

Албатта, жуда унақа авлиё бўлмасак ҳам, Худо юқтирган озгина илоҳий ҳислатлар менда йўқ эмас.


Тўғри, Ватанга қайтиш нийятим бор.


Аммо мен Шавкат Миромонович ҳақидаги ижобий мақолаларимни Ватанга қайтиш илинжида эмас, чин юракдан ёздим.Буни Худо кўриб, билиб турибди.


Мен чет элга чиққач, яхшини ёмондан, дўстни душмандан ажратдим, кўзим мошдай очилди, ичкилик ва бошқа зарарли иллатлардан руҳимни, қалбимни, жисму жасадимни тозаладим, ақлим тинди.


Йиллар давомида ўзим каби чет элларда юрган, ўзларини мухолифатчи хисоблайдиганларнинг мақсаду матлабини, фаолиятини, бирма бир тафаккурим ғалвиридан ўтказдим ва уларга нисбатан муносабатим кескин ўзгарди, ҳамда ундайларга эргашиб, катта хатога йўл қўйганимни англаб етдим.


Дунёвий конструктив мухолифатнинг йўқлигига, ундай ноаҳил тўда йўқ айиқнинг терисини талашиб, чиябўрилар галаси каби аллақачон бир бирларини ғажиб, тилка пора қилиб, тугатганларига амин бўлдим.

Менинг Ватанга қайтишимни истамаган, ўзлари каби ватангадоликни давом этдириб, шу ёқларда хору зор бўлишимни ҳохловчи маккор ёғийлар албатта мен авваллари адашиб ёзган, лекин хато қилганимни англагач, ундай йиғи сиғи, бақир чақирга тўла ижтимоий сиёсий қора ёзғаваларимнинг ҳаммасини тўплаб, ахлат қутисига улоқтирган эсамда, уларни ёғийлар ахлат қутисидан титкилаб топиб, эълон қилиб, йўлимга чуқур қазишга интилишлари табиий.

Шундан келиб чиқиб, ёғийлар шум нийятига етолмаслиги учун, асоссиз, фактсиз, адашиб ёзган шеърга ўхшаш қуруқ сўзлар йиғиндисидан иборат номақбул шғир ва мақолаларим учун аввало Халқимдан ва Ўзбекистон Ҳукуматидан расман узр сўрайман.

Мен ўз ёзган китобларимда фақат туйғули, лирик шеърлар, санъат асарларигина қолишини истайман.

Бандасининг ёрдамига ҳеч қачон мухтож бўлмайдиган беэхтиёж, қудратли Худои Таоло тамонидан ЭХТИЁЖ устига қурилган бу дунёда оддий одамдан тортиб подшога қадар барча инсонлар нимагадир, кимгадир мухтож яшар эканлар.


Ҳатто бойлиги бехисоб, тевараги тахт одам ҳам баъзан қалбида кири йўқ, хасад ва бахиллик нималигини билмайдиган самимий, оддий бир инсон билан юракдан суҳбатлашишга ўзида эҳтиёж сезади.


Ҳаёт деган сирли мошинанинг мотори ҳам айнан шу ЭХТИЁЖ эканини англаб етиш учун одамнинг файласуф олим бўлиши шарт эмас.


Шу маънода мен ҳам бошқалар каби сувга, нонга, ҳавогагина эхтиёжманд бўлиб қолмай, бир тоза юракли, самимий дўстга мухтож эдим.


Теваракка аланглаб, пок қалбли, макру ҳийладан йироқ, юраги тонглар каби тоза, садоқатли дўст ахтариб юрган пайтларим Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш йўлида олиб бораётган фидоий меҳнат фаолияти, ҳалоллиги менинг диққатимни торта бошлади.


У улуғ инсон, ҳалол раҳбар тўғрисида ҳар хил қаланғир - қасанғир, майда чуйда кимсаларнинг асоссиз иғволари, тухматлари менинг фикримни ўзгартира олмаган ва бундан кейин ҳам ўзгартира олмайди.


Негаки мен ҳаётда қуруқ сафсата лақмалогияни эмас, ҳох у адабиётда, ҳох санъатда, ҳох сиёсатда бўлсин, ўз фаолиятида натижани (результатни)муҳим деб биладиган, қўлидан иш келадиган меҳнаткаш, ҲАЛОЛ ИНСОНЛАРНИ қаттиқ ҳурмат қиламан.


Гарчанд ҳаётда йўлимиз кесишмаган, бирга бир пиёла чой устида суҳбатлашмаган бўлсакда, мен Шавкат Миромоновични ўзимга ғойибона дўст деб биламан.


У инсон секин аста худди туғишган оғамдай менинг қадрдон акамга, ҳурматли дўстимга айланди.


Бугун Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ўз ҳалол меҳнатлари билан халқимизнинг меҳрига сазовор бўлаётганлари, мартабалари тобора юксалиб, енгилмас, забардаст йўлбошчига айланиб бораётганлари эса, менинг у раҳбар табиатидаги юксак фазилатларни тўғри илғай олганимдан далолатдир.


Гарчанд мен тақдир тақозоси билан Ватанимдан узоқда яшасамда, худди Шавкат Миромонович Мирзиёев каби тинимсиз, қора терга ботиб ишладим ва ҳамон ишламоқдаман.


Адабиёт деб аталган оламнинг бепоён далаларида, яғирим чиқиб ишлаб, романлар, повестлар, шеърий рисолалар битиб, ўзга тилларда ҳам ўша тил эгаларининг шоир ёзувчилариданда ўткизиброқ ёздим, ўзбек ёзувчиларининг қудратини бутун дунёга намоиш қилдим.


Яъни мусофир эканман деб мунғайиб, қўл қовуштириб ўтирмадим.


Ўзбек адабиётига, Халқимга, Ватанимга қўлимдан келганича хизмат қилдим.


Элимнинг менга берган тузини оқлашга ҳаракат қилдим.


Мен чет элларда шунча йил беҳуда валақлаб юрмаганим, ҳаётимнинг бесамар ўтмагани билан ҳақли равишда фахрланаман.




17/09/2016.

Кеч соат 8 дан 55 дақиқа ўтди.

Канада, Онтерио.

 

 


 

Франц Кафка

Кўнгил иши

(ҳикоя)


Вазирабону Асадова таржимаси

- Стив, севиб қолдим!

- Табриклайман! Сен учун хурсандман, Оливер!

- Раҳмат, дўстим, бироқ бошим қотган.

- Нега?

- Суйганимнинг турмуши бор.

- Оилалими? Боши очиқ хотинлар қуриб кетганмиди сенга? Келиб - келиб эрли аёлга илакишасанми?

- Шуни айт. Кўнгил иши-да, оғайни, энди нима қилишга ҳайронман?

- Муҳаббатнинг кўзлари кўр, деб шунга айтадилар. Аёл - чи? У сени дейдими?

- Шубҳасиз!

- У ҳолда иккиланишга ҳожат йўқ. Ёринг хоҳиши шундай экан, бирга бўлинглар. Умр бир марта берилади, дўстим. Қандингни ур! Энг яхши йўли суюкли маъшуқангни олиб қоч! Тоққа чиқмасанг, дўлана қайда, жон куйдирмасанг, жанона қайда?

- Эри - чи?

- Нима эри? От тепкисини от кўтаради, дейдилар. У тушунади ва тақдирга тан беради, оғайни. Начора ҳаётнинг ўзи шафқатсиз! Қачонгача алданиб яшайди шўрлик! Кўргилик ўргилай, кўргилик! Бошга тушганни кўз кўради.

- Эри кўнмаса - чи?

- Унинг бошқа иложи йўқ. Севмаганга суйкалиш бефойдалигини ҳар қандай эркак ҳам тушунади. Бир ёстиққа бош қўйдим, деб энди бир умр севмаган одам билан яшашга ҳеч ким мажбур эмас. Маслаҳатим: бировнинг хотинини олиб қочганга яраша, суйганингни бахтли қил!

- Бундан ташвишланмасанг ҳам бўлади.

Эртасига каллайи саҳар хотинининг ёнида йўқлигидан безовталаниб Стив ёстиқ устидан икки энлик хат топиб олди: "Мени излама, ортга қайтмайман! Бошқани севиб қолдим..." бу сўзларни ўқиган Стивнинг кўнглидан нимадир "шиғ" этиб ўтиб кетди. У беш йил бирга яшаган жуфти ҳалоли танлаган "бошқа"нинг кимлигинию алданиб яшаган ўша шўрлик ўзи бўлганини англаб етди.


Манба: "Иқбол" интернет саҳифаси.

Андижон шаҳри.

 


 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси

Фарид Усмонга



Қон томирлар риштадир, шундан жарангдор созимиз,

Бизга шундай соз ато этган Худодан розимиз.

 


Шеър ёзишдек бедаво бир дардни юқтирган азиз,

Камтарин шоир Фарид Усмон бизим устозимиз.

 


Шум қадамлар етмаган тош қоялар мангу макон,

Кўкда бургутлар каби кўз илғамас парвозимиз.

 


Қилмағаймиз эътибор ёғий ғанимлар ҳайлига,

Бор адолатли Худо -явмул қиёмат Қозимиз.

 


Йиғламай қувноқ яшармиз бу фано тупроғида,

Титратар оламни гарчанд оҳ ила фарёдимиз.




16/06/2016.

Кеч соат 8:02.

Канада.

Андижонлик улуғ ИНСОНларни ёд айлаб

 

Андижонда кўплаб бообрў, камтарин, донишманд ижодкорлар, олимлар ўтганларки, уларнинг саноғига етиш мушкул.

Шундай улуғ инсонлардан бири буюк навоийшунос олим математик Омонуллохон Валихонов Боқир бўлиб, мен бу инсоннинг ҳам назарига тушиш, ва дуоларини олишга улгурганман.Қотма қорачадан келган, нигохи фикрлари каби ўткир ва теран бу олим билан Андижон адабиёт музейида, шеърият анжуманида учрашиб қолдим ва у менинг шеърларимга юксак баҳо бериш билан бирга аруз вазнида қилган машқларимдаги айрим хатоларимни тўғрилашга ёрдам берди, архаик сўзлар маъно -моҳиятини эринмай тушунтирди.

Унинг менга сенлаб мурожаат этганидан хафа бўлмадим.Қайтага, шундай улуғ адабиётшунос олим мени қалбига яқин олди дея хурсанд бўлдим.

Аммо Имодиддин Улфат, Восит Саъдуллалар билан учрашиш менга насиб этмади.

Устоз адиб, лирик шоир Олимжон Холдорнинг дуосини олганман.Олимжон Холдор шундоқ кўчада қўлларини дуога очиб: Буюк шоир бўлинг, бошқа гап йўқ, омин Оллоху Акбар дея юзларига фотиха тортдилар.

Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом ҳам қийналиб қолган пайтларим менга кўп ёрдам берганлар.

Ёниқ шоир Фарид Усмон эса менга илк бор шеър ёзиш техникасини ўргатганлар.

Ул зотлардан Яратган Парвардигори олам рози бўлсин.Андижонда яна бир тилшунос олим борки, бу инсон ҳақида ҳам ёзмасам бўлмайди.

У Мухторхон Умархўжаевдир. Бу инсон немис тили бўйича мутаҳассис олим.У ўзининг немис тили шеваларидаги сўзлар таснифотига бағишланган докторлик диссертациясини Германияда ёқлаганлар.

Германияни бошдан оёқ кезиб, немисларнинг ўзларига ҳам маълум бўлмаган шева сўзларини тўплаб, уларнинг келиб чиқиши, мазмунини изохлаб, таснифлаганлар.

Мухторхон ака Пайғамбар Алайхиссаломнинг авлоди эканлиги учунми, юзларида нур, амалида файзу баракотлар бор.

У олим билан суҳбатлашган одам ҳар доим янги, қулоқ эшитмаган ҳикматли гапларни эшитади.

Қалбида кири, кибри йўқ, доимо суҳбатдошига беғараз жилмайиб қарайдиган, хасад, кек, бахиллик, қитмирлик, макру ҳийла нималигини билмайдиган бу очиқчеҳра улуғ инсоннинг бирон марта қовоғини уйганини, бировнинг устидан кулганини, кўча кўйда майда чуйда, бачкана кимсалар билан ичкилик ичиб юрганини кўрмаганман ва нимадандир норизо бўлганини, бировни ғийбат қилганини, ёлғон гапирганини, сўкинганини эшитмаганман.

Доимо кастим шим кийиб, бўйинбоғ тақиб юрадиган маданиятли, диди юксак, камтарин,одоб ахлоқли, ҳар хил зиною маъсиятлардан, харом харишдан йироқ, қалби тонг каби беғубор, олийжаноб у инсонга ҳамиша хавас қилиб яшаганман.

Мухторхон ака узоқ йиллар Андижон чет тиллар институтида ректор бўлиб  ишладилар.

Ҳозир невара чеваралари бағрида қарилик гаштини сураётир.

Камтарин, донишманд олим, филология фанлари доктори Мухторхон Умархўжаевнинг умрлари узоқ бўлсин, илоҳим.

Ҳурмат билан, Холдор Вулқон.

 

 

 

06/07/2016.

Кундуз соат 2:27.

Канада.

 

 

 

 

Xoldor Vulqon

O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasining a'zosi

G'ozlar galasining bom -bo'sh chelagi



Yog‘ar kuz yomg‘iri maydalab, ezib,
Yomg‘irda yuvilgan oynaday tuyg‘u.
Soyabon ostida yurarman kezib,
Ko‘lmaklar ko‘zida ismsiz qayg‘u.


Suv yuzida g‘amgin kumush xalqalar,
Shivirlar qamishli sohillar labi.
Bir yupun majnuntol yolg‘iz chayqalar,
Unsiz yig‘layotgan parizod kabi.


Nahot tamom bo‘ldi yomg‘ir ko‘z yoshi?
Tabiat yig‘idan to‘xtadi, tindi.
Yer qadar egildi maysalar boshi,
Borliqqa musaffo halovat indi.


Tortinchoq yalong‘och bog‘lar bir yonda,
Oynadek yaltirar bog‘lar yo‘lagi.
G‘iyt - g‘iyt etar kuzgi g‘amgin osmonda,
G‘ozlar galasining bo‘m - bo‘sh chelagi.




9 iyulь, 2011 yil.

Tungi soat 2 dan 36 daqiqa o‘tdi.

Toronto shahri, Kanada.

 

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси

Навоийдан ибратланмоғимиз керак

(Ҳазрат Навоийдан ҳам донишмандроқ бўлиб кетган кимсалар бу мақолани ўқимасин)

 


Пиримиз Амир Алишер Навоий ҳазратлари узоқ йиллар султон Хусайн Бойқаро саройида вазири аъзам вазифасида хизмат қилганлари тарихдан маълум.

Шу ерда бир ҳақли савол туғилади.


Нега барча бирдай ҳурмат қиладиган мулохазали, шарқ шеъриятининг баҳайбат, сўнмас қуёши, донишманд шоир Алишер Навоий подшо саройида хизмат қилдилар?


Нега унинг шеъру ғазалларида хақорат, ношукрлик, мангу норозилик, қарғишу қора фарёд, ғийбату  фисқу фасод кўринмайди, диний ва дунёвий фанатизм, миллатчилик, ирқчилик каби ғоялар кўзга чалинмайди?


Нега?


Ё Пайғамбар Алайхиссалом хадисларига арбаъинлар ёзган Навоийнинг шаръий, фиқхий маърифати, диний ва дунёвий илми, саводи етарли эмасмиди?


Нега Алишер Навоий шеърияти асрлар оша, барча даврларда,  ҳатто худосиз жамиятларда ҳам қатағонга, тазйиқу тақиқларга учрамади, лаънатланмади, аксинча,бирдай буюк ҳурматга, эҳтиромларга сазовор бўлди?


Бугунги давримизда ҳам бобомиз ҳазрати Навоий халқимизнинг энг буюк ва ардоқли шоири бўлиб қолаётганига сабаб нима?


Нега Мир Алишер Навоий ҳазратлари:

 

Олам аҳли билингиз иш эмас душманлиғ,

Ёр ўлинг бир бирингизға, ки эрур ёоорлиғ иш.

 


дея ёздилар?


Нега "уммат аҳли билингиз" ёки "миллат аҳли, ёинки аҳли ирқ билингиз" дея ёзмадилар?


Лоақал "Дунё аҳли билингиз" деб ҳам қўймадилар?


Нега шоир ОЛАМ аҳлига мурожаат қилмоқда?

Олам тушунчаси чексиз галактикаларни, қуёш системларини, поёнсизликни англатадику.


Нечун Ҳазрати Навоий ИЛМИ ҚОЛга эмас, ИЛМИ ҲОЛга эргашдилар, сиёсий исломни эмас, тариқат йўлини танладилар?


Нега мутлақ ҳокимликка, подшоликка, тожу тахтга интилмадилар, маишатга, айшу ишратга, хашаматга, молу матога меҳр қўймадилар?


Нима учун уни подшо мамлакатдан қувиб чиқармади, сассиқ зиндонларида канаю битга талатиб, тириклай чиритмади, бошини жаллод кундасида кесдирмади ё дорга осдирмади?


Чунки Навоий ўз асарларида умуминсоният дарди қайғуларини куйлади, инсониятга, барча одам болаларига бирдай тегишли муҳаббат ва фалосифа мавзуларида ўз ўқувчисини ҳайратлантира оладиган даражадаги нафис, теран, руҳ билан ишланган гўзал сўз санъати намуналарини яратиш билан машғул бўлдилар.


Навоийда илоҳий истеъдод билан бирга одамзод учун энг зарур жихатлар: камтаринлик, ҳалимлик, тавозуъ ва энг муҳими, инсонни эл назаридан қолмаслигига кафил бўлгувчи фазилат - ОДОБ бор эди.

У инсонда одамни маънавий ҳалокатга элтгувчи кибр иллати, хасад, макр йўқ эди.


Навоий гарчанд сўздан ҳар қандай шакл яратиш қудратига эга бўлсада, подшоларни ёки бошқа оддий одамларни мазаммат қилмади, тахқирламади, устидан кулиб роҳатланмади.


Шу яхши фазилатлари учун Худои Таоло уни муносиб тақдирлади, мукофотлади, унга буюк илҳомлар, олий мартабалар, юксак иззату ҳурмат, элнинг, инсониятнинг қиёматгача битмас туганмас меҳру муҳаббатини ато қилди.


Дарвоқеъ, шоирнинг ёки бирор инсоннинг буюклигини, азиматини унинг айтаётган гапларидаги сўзлар залворидан осонгина билиб олса бўлади.


Қаранг, Алишер Навоий, кўриниши одми, содда сўзлари билан олам аҳлига, унсу жинсга, тамоми онгли, идрокли мавжудодларга мурожаат қилиб, душманлик келтириб чиқаргувчи фисқу фасоддан тийилишга,фисқу фасод сабаб бир бирларини ўлдириб, оний чақиндай, йилдиримдай йилт этиб ўтгувчи бу арзимас муваққат умр мобайнида оғир гунохлар ботқоғига ботмасликка, охиратини куйдирмасликка, динидан, миллатидан, ирқидан қатъий назар барча халқлар дўст -биродар бўлиб, бир оила фарзандларидай тинч -тотув, ўзаро уйғун яшашга чорламоқдалар.


Лекин биз ўзбекистонликлар бу насихатга қулоқ тутдикми, тутяпмизми?


Аксинча, ақл билан иш юритиб, мавжуд муаммоларни қиличсиз, қонсиз, муросаи мадора йўли билан хал қилиш ўрнига, асрлар оша турли бахоналар билан улусни урушга чорлаб, кўринмас душманлар тамонидан қўлимизга тутқазилган пантуркизм жадидизм туғини кўтариб, ура ура қилиб, миллион  миллион бегунох одамларнинг қирғин бўлишига, муаззам шаҳарларимиз вайрон бўлишига, юртимиз ер остки ва устки бойликларининг аёвсиз талон тарож қилинишига сабабчи бўлдик ҳалос.Кўпчилик ҳамюртларимиз, учинчи кучлар тузиб берган ғояларга алданиб, йўлдан озиб, ҳануз ўз ўзанини топа олмай, сиёсат сахросида тентираб юрганлари ғоят ачинарли.Биз ўрмонга дарахт кесгани кетаётган буратиноларга ўхшамаслигимиз, аксинча, вақт борида зулматли йўлларимизни мангу сўнмас машъала бўлиб беминнат ёритгувчи Навоийга қайтмоғимиз керак.


Биз Ўзбекистонликлар ўзимизни Амир Алишер Навоийнинг меросхўрлари дея хисоблаб юриш билангина кифояланмай, донишманд бобомизнинг шеъру ғазалларидаги ҳикматлар мағзини чақмоғимиз, улардан тўғри хулоса чиқармоғимиз, амалга оширган ҳайрли ишларидан, ҳаёт йўлларидан ибратланмоғимиз керак.




02/05/2016.

Кундуз соат 12:49.

Канада.

 

 

Ҳалима Аҳмад

"Ва ҳаводан келар йиғининг хиди", "Соғинч боғларида мудрайди кунлар","Сарғайган китобдай титилади боғ"

Қандай дардли ва гўзал ташбеҳлар!(Х.В.)

 

Яшил

(баллада)

 

Эй, қайғу билан бахтни
яраштирувчи,
Эй, Ажал кўзларини
қамаштиргувчи,
Ўзимни
ўзимда адаштиргувчи
Ноламга гул тиккан-
тонгни кўрдингми,
Кўрдингми иситмаси баланд шафақни…
Бу лаҳза кўнглимнинг ямоқларига
Ошиқ этгим келар ҳар бир япроқни.
Хаёл кенгликлари
яшил ва қўнғир,
Соғинч боғларида мудрайди кунлар
Қовжираган эрта ташналигида
Томирда ҳаллослаб чопади хунлар
Самонинг ортида
куйган бир юлдуз
Кулларин тўрт ёнга сочиб очар фол
Ёришмаган фолдай таниш бир овоз
Чорлайди:
Ҳалима, қайдасан, келгин, кела қол!
Мана шу овозга айланар
хокисор умрим,
Аммо кўнглим чироғини ўғирлар кимдир
Ва шодликсиз қолган қорачиқларим-
Ичида
Ненидир шивирлаб тинмайди ёмғир…

 

 

Подробнее...

 

Истеъдодли шоир Жонтемир шеърияти ҳақида

 

Биз ижод аҳли мақтовни яхши кўрамиз.Бизнинг ижодимиз ҳақида яхши мақолалар, илмий тадқиқодлар, рисолалар ёзилишини истаймизу, ўзимиз биронта ижодкор кўнглини кўтарадиган икки оғиз яхши сўз айтишга оғринамиз.

Бугун мен  адабиётимиз дашту далаларини ёритганича қуёшдай балқиб чиқаётган, истеъдоди Худо тамонидан ато этилган юксак дидли шоир Жонтемир ижоди ҳақида ўз таасуротларимни ёзмоқчиман.

(Унинг шеърларини сайтимиз почтасига йўллаган муҳлисга катта раҳмат)

Жонтемир(Тоштемиров) ўзининг дардли шеърларида ойдин туйғуларини санъат даражасида ифодалай оладиган ҳақиқий маънодаги шоир эканлигига чин юракдан ишонч ҳосил қилдим.

Қашқадарёмиздан яна бир буюк шоир чиқибди.У ҳозир шундай санъат асарларини ёзса, келажакда унинг инсониятни ҳайратга соладиган асарлар ёзишига бемалол умид боғлашимиз мумкин.

Қуруқ бақир чақир, йиғи сиғи, хақорат, ўпкасини чўпга илган, ўз бошига ўзи кул, тупроқ сочган қора қарғиш, оддий одми сўзлар йиғиндиси бу ерда йўқ.

Аксинча, унинг шеърларида янги гаплар, янги ташбеҳлар бор.

 

Бир қиш нарида

 

Дея ёзади у.

Ўлчов бирлигини қаранг.

Яна мазмунга путур етказмай қофия табиийлигини, туйғуни, дардни сақлаб қололганичи.

Бир сўз билан айтганда, қойил!

Унинг қишлоқ ҳақидаги ёзган шеърида  соғинч ҳам, киноя ҳам, юмор ҳам қоришиб кетганки, ўқиётган одам зерикмайди, эснамайди.

 

Ҳаво дим…

Терак соясида мизғир саратон.

Шапалоғин еб чиққан саводим

Тоға, ётгандирсиз ҳур-ҳур сўрида…

Майли, вақтим зиқ (шаҳарликман-ку),


Мен бир боди. Сизнинг эса

Сувга келган жўягингиз.

Ҳурмат билан:

Хат ёзувчи сизга ҳали кў-ўп,

Шеъриятга кириб,

Одамгарликдан чиқиб бораётган жиянингиз!

 

Жонтемирнинг ижодига кўз тегмасин.

 

 

 

Ҳурмат билан, Холдор Вулқон.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.

18 январь, 2016 йил.Канада.

 

 

 

Подробнее...