Поиск
kembdridj (458x542, 86Kb)

Холдор Вулкан

Член Союза писателей Узбекистана

 

Кто такой художник?



Если ты употребляешь в своих стихах слово "красиво", то, ты не поэт.Потому что слово "красиво" это лишь прилогательное, то есть общее понятие.

Ты станешь настоящим поэтом только тогда, когда сумеешь изображать прилогательное оригинальным образом с помощью слов.


Вот тогда ты станешь художником.


Художник это не тот человек, который рисует.


Да , среди представителей изобразительного исскуства тоже есть настоящие художники, Как Леонардо да Винчи, Рафаэль Санти, Ван Гог, Пабло Пикассо, Айвазовский, Исаак Левитан, Иван Шишкин и многие другие.

В литературе Джорж Байрон, Александр Пушкин, Сергей Есенин, Пастернак, Осип Мандельштам, Андрей Вознесенский, Роберт Рождественский, Иосиф Бродский, Лорка, Хименес, Мачадо, Лев Толстой, Ги  Де Мопассан, Бальзак, Александр Дьюма, Стендаль, Чехов, Гоголь, Кобо Абе, Джек Лондон, Кафка, Кортасар, Борхес, Эрнест Хемингуэй, Габриэль Маркес, Шолохов, Паустовский, Чингиз Айтматов и так далее.


Художник это высокое звание и стать художником не всем удается.


Настоящий художник создает произведение искусства.


Для того, чтобы создать произведение искусства, одаренный человек долгие годы должен трудиться до седьмого пота день и ночь, превращая свою душу в зеркало, где будет отражаться природа, люды и мысли как сияющая луна в колодезном ведре с прозрачной водой.

 

 

27/07/2017.
3:44 дня.
Канада, Онтерио.

 

Амирнинг-яхши-расми-шеъри-билан (700x455, 130Kb)

Источник:Одноклассники.ру.

0_5e4c3_5ddedfec_XL (700x553, 196Kb)

 

 

132221451_gorod_Brempton (202x216, 31Kb)

Holder Vulkan

Member of the Uzbek Union of Writers

 

New idea



The quantity of people on a planet for today is made by 7 500 000 000 people.


Now think, how many money will gather up, if each person will give one rouble one euro or one dollar to a new fund?


We, that is nations of the world should create new worldwide fund where each person, (if it really is the person) should list one rouble or one dollar in the bank account of this fund which means it will be directed on carrying out of hi-tech operations by the seriously ill patient to children by suffering serious disease by a heart disease or an immunodeficiency, also for transplantation of heart, a liver, kidneys and a bone brain.


It is idea not only will rescue lives of sick children, but also pulls together, unites nations of the world, regardless of nationality, race or religion.

 

 

02/07/2017.
12:27 day.
Canada.

 

 

 

yLTTMVbRgH-NEKSj5vZsqX7Q9D5BYwb4 (640x478, 30Kb)

Инсон қадр -қиммати ҳақида


"Ўйлаб қоласан киши, дунёда шунақаям адолатсизлик бўладими?!

Инсон тирик пайтида уни кўкларга кўтариб, вафотидан кейин ер билан яксон этса, қадрини беобрў қилса, бу ўзи қандай давлат, қандай жамият бўлди?

Лекин, тарих гувоҳ, ҳаётда шундай адолатсизликлар ҳам бўлар экан.

Агар ҳар бир халқ, ҳар бир давлат мустақил бўлмаса, бошқалар унинг нафақат дехқонини, нафақат ишчисини, ҳаттоки шоиру олимини ҳам, давлат арбобини ҳам истаганича тахқирлаши, инсоний шаънини тупроққа қориши мумкин экан."

 

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикасининг Президенти




Манба: Ижод.Уз. сайти.

"Юртга садоқат билан хизмат қилган инсон халқ қалбида мангу яшайди" номли мақоладан.

 

 

 

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси


Дарчам ёнидан ўтди учиб ёввойи ғозлар


(Ушбу шеърий китобимни меҳрибон онам Муҳтарамхон Мирзажалол қизи ва менинг иккинчи онам Эъзозхон Кенжаеваларнинг порлоқ ҳотираларига бағишлайман.)Х.В.


 

Қорли далалар

 


Хазонрез шамоллар эсди гувиллаб,
Қушлар учиб кетди гала ва гала.
Кимсасиз ховлидай қолди хувиллаб,
Қор қоплаган яйдоқ кимсасиз дала.

Белигача қорга ботиб, беомон,
Қуриган қамишлар бормоқда қайга?
Балки улар борар соҳилга тамон,
Айлангани шамол шаштида найга?




2017 йил, 16 ноябрь.
Кундуз соат 10 дан 48 дақиқа ўтди.
Канада, Онтерио.


 

Тасодифий учрашув



Шамол, сени танидим, ишон,
Бу сен, ўша далада эсган.
Ғир -ғир эсиб, ул оташфишон,
Жазирама тафтини кесган.

Ҳамқишлоқлар омонми, шамол,
Соғиндими эл мени ростдан?
Ёмон кўрма, олмагин малол,
Сенга дардим айласам достон.

Шалдирарми дарё кечуви,
Биз қўй, сигир ҳайдаб ўтган жой?
Ялтирарми дарёнинг суви,
Қўрғонласа сукунатда ой?

Чўчқахона ҳалиям борми?
Шовулларми тераклар ҳамон?
Ёлғизоёқ сўқмоқ элтарми,
Одамларни соҳилга тамон?

Балки булутларнинг тубида,
Ой сийнаси қолар очилиб.
Шаффоф шолипоя сувида,
Минг -минг юлдуз ётар сочилиб...

Кечир, йўлдан қўйдим наҳорда,
Улкан эдим, уйга сиғмадим.
Уммон орти, олис шаҳарда,
Шамол, сени таниб, йиғладим.



25 апрел, 2014 йил.
Кундуз соат 5 дан 0 дақиқа ўтди.
Канада.


Нийят



Зулматда чирилдоқ чириллаган он,
Тўлин ой порласа пайкалга қараб.
Яғир дўппинг кийиб, елкангда кетмон,
Далаларда юрсанг ёлғиз, сув тараб.


Сокин увотларда бўзрайса фонар,
Оқшом юлдузларни бирма бир ёқса.
Оғзини ланг очиб ойдин далалар,
Ойнинг қўрғонига ағрайиб боқса.


Сувлар жилдираса, пушталар тўлиб,
Кўршапалак учса шодон, овозсиз.
Ўлтирсанг порлаган ойга термулиб.
Оддий сувчи бўлсанг, бўлсанг саводсиз.


Шийпон тамондаги сўрида ётсанг,
Ғир – ғир эсаверса тунги шабада.
Уйғонсанг тўрғайлар чулдираётган,
Ўз она юртингда, тонги далада.



7-август, 2010 йил.
Тунги соат 1 дан 56 дақиқа ўтди.
Торонто шаҳри, Канада.


Куз ёмғири



Ўйланасан кузги кечада,
Чеки борми дея фироқнинг.
Эси оғар бўм -бўш кўчада,
Маюс ўйга ботган чироқнинг.

Тўлар сирли шивирга ҳаво,
Руҳинг каби мусаффо, тоза.
Наҳот севги айлади қазо,
Ёмғир кимга очмоқда аза?..

Осмонларга элагин тутар,
Фонус ғамгин нурин элаклаб.
Бўм -бўш шаҳар уйқуга кетар,
Куз ёмғири қуяр челаклаб.


27 май, 2014 йил.
Тунги соат 10 дан 49 дақиқа ўтди.
Канада.


Кузги қайин


Хазонларни учирмоққа шай,
Кузнинг ўйчан, латиф шамоли.
Автоулов чумолихўрдай,
Ишга шошган авом -чумоли.

Чирпирайди етим япроқлар,
Куз келтирди баргларга қирон.
Хазон эмас, тилла титроқлар,
Қўрқитади уларни бўрон.

Ўйламайди бу ҳақда қайин,
Кокилларин ёйиб насимга.
Йўл бўйида шовуллаб майин,
Қайта -қайта тушар расмга.


27 октябр,2014 йил.
Эрта билан соат 9 дан 1 дақиқа ўтди.
Бремптон шаҳри, Канада.


Қорли кеча ва ёруғ нийят



Қоронғу зулматда қўнади сокин,
Қорларнинг учқуни елкамга юзлаб.
Наҳот -дейман - совуқ булутлар ҳоким,
Осмондан юлдузлар тушмоқда музлаб?

Бўронларда маҳзун мусиқа бордай,
Боғлар қор қўйнида ётгандай ухлаб.
Севаман - десайдинг, шивирлаб қордай,
Совқотган қўлларинг иситсам кухлаб.

Соямиз туташса, учқунлар тинмай,
Тўзғиса, чирпираб тушса эланиб.
Узоқ суҳбатлашсак, кетгимиз келмай,
Фонус ёруғида қорга беланиб.



20 октябр, 2014 йил.
Кеч соат 5 дан 39 дақиқа ўтди.
Канада.


Ватан хаёли



Ботар пахтазорлар ортига қуёш,
Ловуллайди алвон уфқлар этаги.
Туман чўка бошлар далага ювош,
Кўкда юлдузларнинг олмос кепаги.

Кимсасиз йўлларда сукунат ҳоким,
Шамол ҳам боғларда юрибди санғиб.
Дов -дарахтлар ортидан сокин,
Паришон ой чиққанда балқиб.

Бирин кетин хорғин чироғин ёқар,
Шуълаафшон дарчали уйлар.
Дарёда сув сокин ялтираб оқар,
Қайлардадир етим чирилдоқ куйлар.

Йўлда бўйнин чўзиб марайди бузоқ,
Пода хайдаб ўтади кўчадан кимдир.
Қуриллар соҳилда бақалар узоқ,
Сомон йўли, юлдузлар жимдир.

Гоҳо дайди итлар қўяди хуриб,
Ой ўйчан термулар чавра, четанга.
Гоҳо ғам - ташвишни бир четга суриб,
Қайтгинг келаверар она Ватанга.



14/06/2016.
Кеч соат 6:33.
Канада.


Ғозлар галасининг бўм -бўш челаги



Ёғар куз ёмғири майдалаб, эзиб,
Ёмғирда ювилган ойнадай туйғу.
Ҳиёбонда ёлғиз юрарман кезиб,
Кўлмаклар кўзида исмсиз қайғу.

Сув юзида ғамгин кумуш халқалар,
Шивирлар қамишли соҳиллар лаби.
Бир юпун мажнунтол ёлғиз чайқалар,
Унсиз йиғлаётган паризод каби.

Охир тамом бўлди ёмғир кўз ёши,
Табиат йиғидан тўхтади, тинди.
Ёмғирда ювилган соҳиллар тоши,
Борлиққа мусаффо ҳаловат инди.

Тортинчоқ ялонғоч боғлар бир ёнда,
Ойнадек ялтирар боғлар йўлаги.
Ғийт - ғийт этар кузги ғамгин осмонда,
Ғозлар галасининг бўм - бўш челаги.



9 июль, 2011 йил.
Тунги соат 2 дан 36 дақиқа ўтди.
Торонто шаҳри, Канада.


Кузги ойналарнинг унсиз кўз ёши



Ёмғирларда ялтирайди тош,
Қарар ўйчан табиат ромдан.
Ёғаётган ёмғирмас, кўз ёш,
Кўзларингдан дувиллаб томган.

Сен кетасан соябон қўлда,
Олислайсан мисоли рўё.
Дарахт акси, кўлмакли йўлда,
Чўккан каби кўзгуга гўё.

Сенсиз энди юрак қийналар,
Эриб борар изларингда қум.
Сен кетасан, ғамгин ойналар,
Одам каби йиғлайди юм - юм.



31 июл, 2011 йил.
Кундуз соат 1 дан 29 минут ўтди.
Торонто шаҳри, Канада.



Хазонларга кўмилди йўллар



Ловуллаб ёнганча кузги гулханда,
Гувиллар хаёли паришон боғлар.
Ўйчан куз лабида қахрабо ханда,
Телба гирватларга термулган чоғлар.

Боди изғиринда ялонғоч, юпун,
Яланг новдалари қолса ҳам қақшаб,
Оппоқ чойшаб ичра ухламоқ учун,
Боғлар ечинаркан аёлга ўхшаб.

Дарёнинг лабида қамишлар найи,
Хазонга кўмилар йўлаклар, томлар,
Кўча фонусига тираб манглайин,
Йиғласа мўридай қорайган шомлар.

Олис ўлкалардан келгандай қайтиб,
Дарчангдан тўлин ой мўралаган пайт,
Адашган йўловчи сингари дайдиб,
Гоҳо тушларинга кираманми, айт?



13 август, 2011 йил.
Кундуз соат 3 дан 23 минут ўтди.
Торонто шаҳри, Канада.

 

 

Ёрилтош

(Таниқли актер Фарход Абдуллаевга)



Кулма, савол билан мурожаат этсам,
Йўл четида ёлғиз сўппайган эй тош!
Сенда ҳам борми қалб, борми ҳасрат, ғам,
Чиқарми сенинг ҳам кўзингдан кўзёш?

Сен ҳам севганмисан биронтасин, айт?
Кўрганда тош қотиб, пайпаслаб кўксинг.
Сокин сукунатда, ой порлаган пайт,
Кўз ёш тўкканмисан овозсиз, ўксиб?

Сенинг бошингни ҳам ёрганми ёғий?
Кўринмас тош билан, айт менга ростин.
Бошинга оғирроқ иш тушган чоғи,
Кўриб, кўрмаганга олганми дўстинг?

Қандай мавжудотсан, нимасан, кимсан?
Кел, бугун ложувард нурларга қорил.
Гапирсангчи ахир, не учун жимсан?
Тош, сен ҳам тош бўлиб бир бора ёрил!



29/07/2019.
Кундуз соат 1:48.
Канада, Онтерио.


Тоғам Ҳурмуҳаммад Кенжаев ҳотирасига



Ҳурмуҳаммад тоғам шеъриятни теран англайдиган, олийгохни тамомлаган зиёлий инсон бўлганлари учун менинг шеърларимни таҳлил қилиб, бошқаларга тушунтириб юрар эди.Айниқса: бир шеъримдаги "Осмон о симон.Худди йўқлик рамзи 0 рақамидай" деган ташбеҳдан узоқ ҳайрат ва ҳаяжон туйиб юрдилар.
Афсус шундай ажойиб инсон, севимли тоғам оламдан ўтиб кетдилар.Илоҳим, жойлари Жаннатдан бўлсин.
Анчадан бери у инсоннинг муборак ҳотирасига нимадир ёзмоқчи бўлиб юрардим.Бугун мавриди экан.Кечаси ярим тунда уйғониб кетиб, тоғамнинг ҳотирасига бир шеър ёздим.
Қуйида шу шеърни ўқийсиз.



22/10/2017.
Тунги соат 2:24.



Ойдин сукунат

(Тоғам Ҳурмуҳаммад Кенжаевнинг порлоқ ҳотирасига)



Тоға, Чувамада ҳозир ҳойнаҳой,
Оқшом тушиб, қуёш ботгандир.
Оппоқ чинни товоқ каби ой,
Тентаксойда чўкиб ётгандир?

Тошқин бузган кўприк ходаси,
Тахталари ётгандир кўчиб?
Сув кечарди сигир подаси,
У кўприкдан ўтгани чўчиб.

Қуриллайди балки бақалар,
Қирғоқларда қамишлар оҳи.
Дайди тулки сувлар ёқалаб,
Қулоқ тутар жимликка гоҳи.

Сўқмоқ уни соҳилга бошлар,
Ғир ғир эсар тунги шабада.
Кўринар сув остида тошлар,
Боғбон эса ухлар капада.

Юлдузларни жимлик хоритар,
Олис осмон -овоз етмас жой.
Қабрингизни ғамгин ёритар,
Жим -жит, сокин сукунатда ой.



22/10/2017.
Тунги соат 1 дан 21 дақиқа ўтди.
Канада, Онтерио.

x_15d42282 (604x453, 162Kb)

 

Подробнее...

 
6a85a73bfb2287ce37d634bdc2bc77e1_750x300 (398x300, 32Kb)

Хуршид Дўстмуҳаммад

Ўзбекистон халқ ёзувчиси

 



Мен асарларини севиб ўқийдиган юксак дидли ёзувчилардан бири Ҳуршид Дўстмуҳаммаддир.

Хуршид аканинг лирик туйғуларга, жойсона онг оқимига, руҳий таҳлилларга бой, фалсафий теран асарларини ўқиб, анчагача ўша асарлар таъсиридан чиқолмай юрардим.


Ҳозир ҳам шундай.


Хуршид Дўстмуҳаммад нафақат истеъдоди Худо тамонидан ато этилган ёниқ ёзувчи, балки хасад, бахиллик ва разиллик деб аталадиган иллатлардан хазар қилгувчи, кўнглида кири йўқ, ростгўй, яхши инсон.

Адибнинг қуйида ҳукмингизга ҳавола этилаётган ҳикояси дарё ҳақида, аниқроғи, гоҳо сокин, гоҳ қирғоқларини қўпориб оқувчи талотумли ҳаёт дарёси ҳақида.

 

Холдор Вулқон

Қичқириқ

(ҳикоя)



Султон эсини танибдики, ҳар йили ёз кезлари уч ё тўрт бола-бақра, гоҳо кап-катта ёшдаги эркак Қичқириққа ғарқ бўлади. Кунлаб, ҳафталаб бутун маҳалла-кўй оёққа қалқийди, изиллаб-бизиллаб қидир ҳо қидир давом этади, ғарқ бўлгувчи ўша куни ё эртаси топилса топилди, топилмаса, орадан беш, етти… ўн кунлар ўтгач анҳорнинг кунботар томонларида ё беридан, ё наридан шишиб, дўмбира бўлиб кетган жасад сув бетига қалқиб чиқади… Тамоман дом-дараксиз кетганлари ҳам бўлган… Ана шундай пайтларда неча кунгача, “Қичқириқ қутирибди!”, “Қичқириқ қонсирабди!”, “Қичқириққа яқин йўламангле-ер!”га ўхшаш гап-сўзлар кексаю ёшнинг, эркагу аёлнинг оғзидан тушмайди. Бироқ асов ва бетизгин Қичқириқ оқимининг шафқатсизликлари ҳаётнинг оддий, осуда ва бир маромдаги оқими оғушида жуда тез унутилади, қолаверса, инсон феълининг ажаб қонуниятларидан бири шундаки, бир бора телба гирдоб комига тушмаган банда ўзининг ғарқ бўлиш эҳтимолидан ҳоли эмаслигини сира тасаввурига сиғдиролмайди.

 

 

0_c3d3f_4c0c2109_XL (700x462, 134Kb)

 

 

Подробнее...

 

Холдор Вулкан

Член Союза Писателей Узбекистана

DSC_0462 (395x700, 64Kb)

 

Ответственное поручение

(Моему внуку Абдусаламову Джасурбеку Максудовичу посвящается)


Из непроглядных туманов воспоминаний,
Всплывает тихо бабушка моя.
За окном луна, вечер румяный,
Куда я глядел, дыханию тая.

Горела керосинка, летали мотыльки,
На углу деревянный старый сундук.
Бабушка открывала его как кошелку,
Пальцами своими похожими на бамбук.

Она в том сундуке бережно хранила,
На черный день свой саван белый.
Ночь лягушачьим хором храпела,
Сверчки монотонно и самозабвенно пели.

Бабушка моя молилась, слези роняла,
Шепотом разговаривая с Богом.
Тявкали собаки за сумрачными полями,
Где луна светила тихо над стогом.

Огонек той бабушкиной керосинки,
Я нес в сердце, и ты, Джасур, неси.
Неси его как дрожащую росинку,
Береги от ветра и не погаси!

 

 

22/02/2015.

8:32 ночи.

г.Бремптон, Канада.

На фотографии внук Холдора Вулкана Абдусаламов Джасурбек Максудович.2017, Канада.

 

 

132221451_gorod_Brempton (202x216, 31Kb)

Holder Vulkan

Member of the Uzbek Union of Writers

 

I believe the time will come



All people who living on this planet, Uzbek and Canadian, American and British, Japanese and French, Israel and Arab, German and Russian, and all the others are siblings and children of Adam and Eve! Therefore all of us, all people of Mother Earth, regardless of nationality, race or religion, should live in peace and harmony as children of one family!


I believe the time will come when humanity will realize this and remove all the borders, the maintenance of which cost billions and billions of dollars for the budget, dismantle all nuclear intercontinental ballistic missiles and put an end to senseless wars once and for all.


And then the world will have one neutral capital and just one parliament and one a president. All citizens of the planet will have the same identification cards. People will be able to move about the planet freely without any visas and without bureaucracy. They will stop wasting crazy money on arms and wars, as well as on strengthening borders, on intelligence and counterintelligence, on the nuclear cruise missiles and anti-missile defense.

Then, to everybody's surprise, terrorism and corruption will disappear from the face of Earth.


Canada,Toronto.

2012.

Придет время



Все народы, которые живут на планете "Земля", являются родственниками то есть все люди дети Адама и Евы и они независимо от национальной принадлежности, расы и вероисповедания должны жить в мире и согласия, как члены единой семьи.


Я верю в то, что человечества глубако осознав причину своих бед, уберет все государственные границы, на содержание которых ежегодно тратятся миллиарды и миллиарды долларов.


Также остановив навсегда финансирования программы вооружения и бессмысленные траты на разведку на контразведку, народы планеты объединяются в одно государство, где будет действовать один паспорт, один парламент и единый президент, избранный народами всей планеты.


Это не усложняет, наборот, упрощает управление человечеством.


Только живя в таком обществе народы всего мира приобретает всеобщую человеческую свободу и люди без визы без бюрократии могут продвигаться свободно с одним паспортом в руках по всей планете.


Совместное использования природными богатствами приведет к миру и согласию народов планеты и они будут жить как братья в единой семье.


Человечества наконец научится жить в мире, без воинов без разногласий без кровавого терроризма. Коррупция тоже навсегда исчезнет с лица земли.

 

 

Канада, город Торонто.
2012 год.

 

 
d2b7440a4d59cbe5735b79cf3011cefc (560x412, 37Kb)

Шухратбек Абдураҳмонов

Андижон вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси



Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида: "...ислоҳотларнинг асосий мақсади – аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашдир. Жадал ва барқарор ривожланишга қаратилган бу сиёсат бундан кейин ҳам сўзсиз давом эттирилади," дея таъкидланди. Бу – каттаю кичик раҳбар, ҳар бир фуқаро учун дахлдор бўлган эзгу ҳаракат десак, асло муболаға бўлмайди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун" деган олижаноб ғояни ҳаётга татбиқ этишнинг замирида ҳам мана шу бош вазифа турибди.


Иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан қўйилган дадил қадамлар, бу борада фаолиятимизда рўй берган камчилик ва нуқсонлар очиқ-ошкора ва жиддий таҳлил асосида кўрсатиб берилди.

Президентимизнинг ҳар бир айтган сўзи, зиммамизга юклатилган вазифалар фуқароларнинг фаровон турмуш кечиришини кафолатлашга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этишга қаратилганлиги билан ҳам беқиёс аҳамиятга эга.

 

6 (700x291, 88Kb)

1473054965_0509and4 (620x458, 59Kb)

 

Подробнее...

 
халима-ахмедова1 (200x267, 11Kb)

Ҳалима Аҳмад

Шеърлар



Ишқ ранги



Шовуллайди боғлар қалби нотинч исёнкор
Ва олисда лопиллайди чироқ шуъласи.
Борлиқ кўнглин топтаётган тун қадамида
Ёрилади аллақандай сирлар яраси.

Мен уйғоқман. Деразамни ялар изғирин,
Юрагимни титкилайди соат миллари.
Кўп беҳузур бўлар кўнглим вақт овозидан
Ва ўйлайман, бахтлимидим анча илгари?

Бахтлимидим, о, нақадар бачкана бу сўз
Ва хотира ортидаги тундай ноаён.
Чалкаштирдим ҳаётимни бегона йўлда,
Гарчи уфқ орзулари эди бепоён.

Ғижирлайди дарахтларнинг қовурғалари,
Музлаб қолган ой сояси синиб тушади.
Изғиринли тун ичида тентираб юрган
Умидсиз нур толасидан дил увушади…

…Қайси кундир чорраҳада жавдираб турган –
Болакайнинг кўзидаги қўрқувда эдим.
Гарчи умрим бир нотаниш йўлларда кечди,
Ҳар бир лаҳза армон севган орзуда эдим.

Мен уйғоқман, изғиринли шамоллар билан,
Қонимда муз хандасини сезаман такрор.
Гўё менинг вужудимда ўзга бир одам,
Нафас олар, судралади бемордан-бемор.

Яна, яна илдамлайди соат миллари
Ва етаклар телба руҳим қайси томонга?
Ғижимланган хотиралар нигоҳи билан
Мактуб ёзиб жўнатаман олис осмонга

Ишонаман, бир кун менга жавоб келади,
Лайлакқорлар ёхуд ёмғир шивирлашида
Ахир, менинг қисматимнинг зеру забари
Таҳрир этиб қўйилганку унинг аршида.

Ва биламан, мен учун ҳам аталган кун бор,
Бахту бахтсизликдан айро шаффоф кун.
Фақат ҳозир не учундир дилгирман жуда,
Фақат ҳозир не учундир юрагим юпун.

Аммо, ҳозир енгилсам гар, ютқазсам агар,
Қайда қолар менинг ўша Ҳалималигим.
Ва Ҳақ менга ишонган шу қисмат олдида,
Ҳақиқат, айт, менга, ахир, ким бўламан, ким?

Ва ҳайдашим керак қондан умидсизликни,
Кет деб, айтай ичимдаги мажҳул беморга.
Кўнглим тутай ўқигин деб, ошиқ сингари,
Кўкдан келган жавоб ёмғир ё лайлак қорга,

Янги бир куй излагайман ишқ қўшиғига,
Болалигу ёшлик завқи қўшилган наво.
Токи, менинг ҳар бир куним, ҳар бир лаҳзамни,
Ошиқ этсин тўлқинига илоҳий дарё….

(Сезаяпман), зумрад ҳислар келаяпти соғинч юртидан,
Қиш туни ҳам тек қотди ва тишлади лабин.
Нимагадир зориқдими титраб қўйди бир,
Ошиқликдан айро тушган бечора қалбим?

Эй, сен мени сўлим кунлар ёдига тортган
Соғинчингни асраганман айтмай бировга.
Мен ҳаётни севаяпман, исиниб бу тун,
Қачонлардир юрагингда ёнган оловга.

Зумрад ҳислар, ўтган кунлар ҳурмати учун
Тунни моҳир пайвандчидай улайман тонгга
Ва шодликнинг борлигига имон келтириб,
Бу дунёни бўягайман ишқ деган рангга.

 

 

* * *


Куйган булутлардек куйди нимадир,
Нимадир ғижимлаб отди жонимни.
Ва сўнгра армонга ўхшаган ҳаво
Ўраб олаверди тўрт томонимни.

Теграмда судралиб юрар эди вақт,
Гўёки сайдини пойлаган сайёд.
Умримни совурган хоин дўст каби
Мендан кўзин олиб қочарди ҳаёт.

Ўйладим, наҳотки, тугади бари,
Наҳотки, мен шундай топаман якун?
Ташқарида эса эски ковушда
Боғларни кезарди қайғузода тун.

Тиниқ эшитиларди олис самода –
Исмсиз юлдузнинг шивирлагани.
Ва мавҳум афсунга тўлиб тошарди –
Муҳаббатсиз ойнинг тилло лагани.

Жонимни кафтимга олиб титрадим
Ва нажот истадим одам наслидан.
Куйган умид ҳиди уфурди бирдан,
Кўнгилнинг қаҳратон деган фаслидан.

Мен чиқдим, ўзимдан отилиб чиқдим,
Армон ҳаволари кетди титилиб.
Ташқарида дарахтларнинг юраги
Тупроққа қоришган эди йиртилиб.


Тун қалбида маъюс куй оқар эди,
Сездим, жоним фалак тушига кирган
Ва кимдир соғинчнинг нафаси билан
Яна мен томонга дилин ўгирган.

Тентирадим туннинг кўчаларида
Руҳини йўқотган девонасимон.
Сўнгра, нажот истаб қўлларим чўзсам
Бармоғим учига қунишди осмон.

Ҳар бир ҳужайрамда сен эдинг пинҳон,
Ҳар бир нафасимда борлигинг ошкор.
Шунча ишқим билан, шунча ишқ билан,
Оёғинг остида абгорман-абгор.

Бас, қайғу, мен сендан узаман кўнгил
Ва қоронғи тунлар васвасасидан.
Бир либос тикаман кўнглимга бу кеч,
Умид нафасидан, гул нафасидан.

Энди мен нур сари бораман яккаш
Ва қалб титроғини ишққа тикаман.
Кўзим дарчасига урилаётган
Саҳарлар ҳуснидан маст энтикаман.

Гар, ҳозир устимдан куласан ҳаёт,
Минғирлайсан, сендан чиқмайди ёғду.
Қачондир дилингга нурдай югурар,
Жоним ковагида асраган орзу.

Бир куни оломон жунбишда дейди:
“Гарчи тирикликнинг кўчасида қор,
Қаранг, бир телбаваш аёл келаяпти,
Ўнг қўлида қуёш, сўлида баҳор …”

…Орзули тун каби ёришар недир,
Нимадир эркалаб суяр жонимни
Ва сўнгра умидга ўхшаган ҳаво
Чулғаб олаверар тўрт томонимни.

 

 

* * *


Бошим айланади, айланади ер,
Шамоллар судрайди тириклик туғин.
Осмон шаффоф қўлин қуёшга чаяр,
Кўзларимга экиб соғинч уруғин.

Бинафшаранг умид соясида жим
Мизғийман, тушимга киради ҳаёт
Ва ногирон кўнгил васвасасида
Кимдир эснаганча мени этар ёд.

Уйғониб боқаман, рангсиз мавога,
Боқаман, умидсиз, абгор, беилинж.
Фақат олти томон сукутин бузиб,
Кўзларимда маъюс шивирлар соғинч.

Биламан, бу сенинг нафис шивиринг,
Мани ёлғонлардан этгувчи айро
Ва ҳислар тўлқинин мавжлантирувчи
Биламан, бу сенинг соғинчинг, Худо!

Аммо, мен қаердан, қаерга келдим,
Билмайман, қай фасл домонидаман?!
Гоҳ ғамнинг энг чуқур қудуғидаю
Баъзан беҳушликнинг осмонидаман.

Кимга қараб келдим, кимдан кетаяпман,
Нечун орзуларим ғарибдан-ғариб?
Баҳорлар оёғи остида гўё
Ётибман, узилган баргдай сарғайиб.

Қандайдир аланга жоним ичида
Ловуллар, чирсиллар девонасимон.
Жонимни қақшатган шу алангага
Художон хиёнат қилдим мен қачон?

Бугун унутилган ўтмишман, балки
Хаёлим сиғмайди ҳеч битта рангга
Мудроқ босган эски боғдайин жимман,
Жонимда куйлайди фақат аланга.

Раббим, чарчаганман. Ва соғинганман,
Кенглик нафасини, ёмғир сасини.
Олиб кетсин, айтгин ўша одамга
Жонимга яширган алангасини.

 

 

Манба: Шарқ юлдузи журналининг интернет саҳифаси.

 


 

Хайриддин Султонов


Элимизнинг энг севимли ёзувчиларидан бири.

Маданият, матбуот ва ижодий уюшмалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслахатчиси.

Олий Мажлис депутати.

 

Ҳурматли Хайриддин ака, сизга сайтимиз муҳлислари номидан мустахкам соғлик, узоқ умр, ижодий ишларингизда омадлар тилаймиз!

Сизнинг ҳукуматдаги фаолиятингиз ҳақида бўлар бўлмас гапларни тарқатиб юрганларга эътибор берманг.

Сиз Халқимизнинг энг севимли ёзувчиларидан бири бўлишингиз билан бирга кўнглида кири йўқ, қалби пок, яхши ИНСОН эканлигингнизни ҳам эътироф этмоқ жоиз.

Ёзган асарларингизни ўқигувчи қийналмай ўқийди, зерикмайди.

Ўқишни бошладими, тамом, асар поёнига етмагунча ўзини мутолаадан тўхтатолмайди.

Сиз ёзган асарларда дард бор, ёруғлик бор, халқ, ватан қайғуси ва  тонглар каби осудалик бор, ҳикмат бор.

Шунингдек, мен сизни Ватанидан йироқда, ўз туғилиб ўсган диёри ҳажрида ёниб ўтган шох ва шоир бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг аянчли қисматидан қайғуриб, шонли ва шавкатли ўтмишидан фахрланиб ёзган асарларингиз учун ҳам қаттиқ ҳурмат қиламан.

"Бобур нега шайбонухондан енгилиб, Самарқандни ташлаб чиқди?" -дея кўзлари маккорона йилтиллагувчи калтафахм кимсаларнинг эса билиб қўйишларини истардим.

Бобурмирзо шайбону тамонидан қамал қилинган Самарқанд халқи очликдан қирилиб кетмаслиги ва Соҳибқирон Амир Темур қурдирган муаззам шаҳар вайрон бўлмаслиги учунгина шаҳарни ташлаб чиққан, кейин ўзи туғилиб ўсган, киндик қони томган Андижоннинг ҳам вайрон бўлишини истамай, Авғонистонга, кейин Хиндистонга йўл олган халқпарвар мард саркарда эди.

Ўзингиз ўйланг, атиги 200 та аскари билан иккита мамлакатни эгаллаган саркарда қандайдир шайбону ва унинг малайи ахмат хамбалларни янчиб ташлай олмасмиди?

Бобурмирзо ҳазратлари баъзи калтафахм, сохта лидерлар каби фақат ўз манфаатини ўйламаганлар, лашкарларни ўлимга юбориб, ўз жонини авайлаб, қўшин ортига беркинмаганлар.

Аксинча, Бобурмирзо доимо қўшиннинг олдида борганлар.

Бошлардан эҳром қурдирганлари рост.

Лекин у бошлар ўз халқини талаган нопок, муттахам маҳаллий золимларнинг бош чаноқлари эди.

Бобурмирзонинг адолатли, жасур ва ҳалол лашкарбоши эканини яхши англаб етган ерли авғонлар ва хиндулар Бобурмирзо лашкарлари сафини тўлдирганлар.

Унинг ана шундай ҳалоллиги, довюраклиги, мардлиги, жасоратлилиги учун ҳам Худои Таоло унга бир эмас, икки мамлакатнинг подшолигини берди.

Ким Амир Темурни, Бобурни ва бошқа тарихий шахсларни, хусусан, Алишер Навоийларни, Мирзо Улуғбекларни, Берунийларни, Мўсо Ал Хоразмийларни, Ибн Синоларни қадрласа, улар билан фахрланса, ким ўзбекман деса, ўзбекистонликман деса, мен ўша одамни чин юракдан ҳурмат қиламан.

Бу сўзларни сизнинг юқори лавозимда ишлаётган амалдорлигингиз учун эмас, балки истеъдодини Яратганнинг ўзи ато этган ёниқ ёзувчи эканлигингиз учун, чин юракдан ёздим.

Омон бўлинг, ака!

Ҳурмат билан, Холдор Вулқон.

 

 

 

xayriddin_sultonov (150x150, 5Kb)

 

Хайриддин Султонов

 

Ҳикоялар:

 

 

Дунёнинг сири

 

 


— Шунақа… Ер юзида тўрт миллиард одамга етган ҳаво минга етмайди…
Бу гапни у ҳазиллашиб айтди. Аммо Қундуз унинг сўз оҳангидаги пинҳоний надоматни илғади…
Зах ва бўёқ ҳиди анқиб турган каталакдек қироатхона совуқ эди. Йигит юпунгина плашга ўраниб креслога чўккан, беҳафсала журнал варақлайди. Бир ҳафтадан буён кутубхона очилган заҳоти кириб келади, кун бўйи ўқийди, кечқурун Қундуз уйга отлангандан кейин раҳмат айтиб чиқиб кетади.

Куз — «ўлик мавсум». Санаторийда одам кам. Кутубхона деярли кимсасиз. Диққинафас хонада Қундуз ёлғиз ўзи китобларга термилавериб зерикади. Иш тугасаю тезроқ кетса… Бироқ «Индамасхўжа» кечгача миқ этмайди. Қундуз курорт дафтарчасидан унинг студент эканини, исми Музаффарлигини билар, аммо йигитнинг беписанд муносабатига энсаси қотар эди. Аслида ўраниб-чирманиб юрадиган бу касалманд кимсанинг эътиборига зор эмас: у бир ой аввал турмушга чиққан — ўзи учун батамом янга, сирли ҳаёт оғушида маст. Ҳар куни эрталаб келинлик либосларига бурканганча гул-гул яшнаб ишга келади, лекин қуёш нуридан бебаҳра, рутубатли тор ҳужрада малоҳатидан ҳайратга тушадиган тирик жон йўқлиги туфайли андак афсус чекади. Бир оздан сўнг эшикдан «аммасининг бузоғи» — Музаффар кириб, нари-бери саломлашгач, китобларга кўмилади.
Уч кун бурун у йигитни гапга солмоқчи бўлди. Ҳийла вақт рўпарасида алланималарни атай ёзиб-чизиб ўтирди. Музаффар бир пайт кафтини оғзига тутиб узоқ эснади. Ўз гўзаллиги қудратига бениҳоя ишонган ҳар қандай аёл каби Қундуз ҳам қаттиқ ранжиди. «Кеккайган студент» ҳақида «Одамови!» деган ҳукм чиқариб, минбаъд сўз очмасликка аҳд қилди.

Бироқ бугун эрталаб беихтиёр: «Нима касалсиз?» — деб юбордию тилини тишлади.
Музаффар жилмайишга уринди, озғин, қонсиз юзларига маҳзун бир паришонлик қалқиди.
— Шунақа… Ер юзида тўрт миллиард одамга етган ҳаво менга етмайди.
Қундуз унга ажабланиб қаради.
— Мен астмаман-да, — деди йигит хўрсиниб. Унинг сохта хушҳоллигини кўриб, Қундузнинг раҳми келди.
— Тузалиб қолдингизми, ахир? — деб сўради атай тетик оҳангда.
— Врачнинг гапига кўра, тузалишим керак. Лекин… доим докторларнинг айтгани бўлаверса, оламда аллақачон касаллик қолмасди.
У тасалли беришга шошилди:
— Э, ҳали кўрмагандек бўлиб кетасиз!
Йигит бош чайқади:
— Қайдам…
— Ҳадеб ўйлаб сиқилаверманг-да! Бу ерда қанча одам даволанган! Тоғ ҳавоси…
— Кейин «саломатлик посбонларига «Мен сиздан шифо топдим» деган музикали салом» йўллайман, шундайми? — Музаффар кулимсиради. — Худди докторга ўхшайсиз-а… Менга қаранг, тағин врач бўлманг?
— Йўқ, — Қундуз ҳам маъюсланиб кулди. — Фармацевт бўлмоқчийдим.
— Киролмадингизми?
— Химиядан йиқилдим.
— Э-э… — Йигит қўзғалиб қўйди-да: — Бирор сиртқи бўлимига киринг, — деб маслаҳат берди.
— Ўқиш энди… — дея келинчак хандон отиб кулди. — Отасиз ўсганмиз. Шунинг учун амакимнинг деганлари-деган.
— Ҳа-а, — деди бош ирғаб Музаффар.

Қундуз газета-журналларни тахлашга киришди.
— Бу дард ўлгур сизга қаёқдан ёпишди? Жуда ёшсиз-ку? — деб сўради, ишдан бош кўтармай.
— Биласизми… — Йигит сўз қидириб каловланди. — Ҳалиги, дадам шийпонга қоровул эди. Кўп касал бўларди. Ўшанда ўрнида турардим. Дефолиация вақтида… Тоғда пахта экилмайди, дефолиацияни билармикансиз?
— Қизиқсиз-а, нега билмайман?
— Ана шу пайтда далада ҳеч ким қолмаслиги керак. Мен ётаверардим — шийпонни қаровсиз ташлаб кетолмасдим… — У гуноҳкорона илжайди.
— Сизни қарангу! — деди кутубхоначи. — Шийпонни бўри ермиди?!

 

 

 

Подробнее...