Поиск

Ўзбек тилида

Юксак ва масъулиятли мартаба муборак бўлсин!

 

Абдусалом Абдумавлонович Азизов  Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси этиб тайинланди.

Абдусалом Абдумавлоновични бу юксак мартаба билан муборакбод этамиз.


Холдор Вулқон

 

Обновлено (11.02.2019 15:10)

 

Чироқчининг сўнмас чироғи



Тошкент Давлат Университетида ўқиб юрган кезларим курсдошлар орасида Муроджон, Шербек деган Чироқчилик болалар ҳам бор эди. Муроджон ўрта бўйли, қорачадан келган йигит бўлиб, манаман деган профессионал қизиқчилардан сира кам эмасди.Муроджон бор жойда ичакузди латифалардан кулиб қотар эдик.Унинг бир ҳаётий латифасини сизлар билан баҳам кўрмоқчиман.

- Ишонсангиз - деди бир куни Муроджон - уйимизнинг томи ҳам, эшик - деразаси ҳам йўқ. Эшик - дераза ўрнига чипта қоп осиб қўйганмиз.

Кечалари хотиним, болаларим билан осмондаги юлдузларга термулганимизча, кўзларимиз йилтиллаб ётамиз.Мен болалар тезроқ ухласин деган эзгу мақсадда, уларга астраномиядан дарс ўтаман.Ҳув анави "Катта айиқ юлдузи" нарёғда "Қирқ қароқчи" дейман, юлдузли осмонга қараб. Бир куни қайнам келди. Едик - ичдик, суҳбатлашдик.Бизнинг кечки овқат қачон пишишини биладиган типратикон ковакдан чиқди.Унга ҳам паловдан консерва қутисига солиб бердик.Типратикон овқатдан кейин ҳазми таом қилиш учун бир икки уй ичини айланиб, инига кириб кетди.Кейин шайтончирағди ўчириб, ҳаммамиз уйқуга кетдик. Ярим кечаси тўс - тўпалондан уйғониб кетдим. Қарасам, қайнам "Вой! Войдод! Ёрдам беринглар!" дея ўзини ўзи шаппатилаб, бақиряптилар.  Шошиб -пишиб шайтончирағди ёқсам, катта кўршапалак қайнамнинг ичига кириб олибди. Уни аранг қутқардик. Шу - шу қайнам қайтиб бизларникига меҳмонга келмайдиган бўлдилар - деди у, латифасини тугатиб.


Шербек новча бўйли, қоратўри йигит бўлиб, у Шерали Жўраев айтган "Ўзбегим" қўшиғини севиб тинглар, бу қўшиқ майда бўлгинчиликларга, маҳаллийчиликка барҳам бериб, халқимизни бирлаштиради деб қўяр, ўзининг ўзбек экани ва Шаҳрисабзда туғилган Амир Темур билан чексиз фахрланар эди.


Мен маҳаллийчиликни жинимдан бадтар ёмон кўрганим, қолаверса шеър ёзганим учунми, курсдошлар ҳар қандай тадбирни менсиз ўтказишмас, старостамиз бўлишига қарамай, мен уларга бошлиқдай бўлиб қолган эдим.


"Чироқчи" десалар, олис - олисларда хорғин ва ғамгин порлаётган чироқларнинг олмос чамани кўз олдимга келар, нақадар чиройли ном - Чироқчи! - дея ўйлардим.


Бугун бу номни чуқур қайғуга ботиб эсладим.

Чунки бугун чироқчилик истеъдодли шоира " Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти " совриндори, Бахтинисо Маҳмудованинг ҳаёт чироғи сўнди.


Лекин шоиранинг мингларча муҳлислар юрагига ёқиб кетган ижод чироғи сўнмади, қайтага, қадимий араб эртакларидаги Алоуддиннинг сеҳрли чироғи каби бир пилиг баландлаб, янада ёрқинроқ порлай бошлади.


Умри ёлғизликда, ғам - қайғуда ўтган, илоҳий истеъдод эгаси, ёниқ шоира Бахтинисо Маҳмудованинг жойи Жаннатдан бўлсин!


Янги ёзган шеърларини Ҳавзи Кавсар соҳилларида ҳуру ғилмонларга ўқиб, Яратганнинг раҳмат дарёсидан баҳраманд бўлсин!


Марҳума шоиранинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.



Холдор Вулқон


 

Обновлено (10.01.2019 03:21)

 

Таъзия

 

Ўзбек ҳажвиётини дунё сахналарига олиб чиқолган журъат -жасоратли, истеъдодли қизиқчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асомов Обиджон Азамовичнинг бевақт вафотлари муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига, ҳамкасб дўстларига, шогирдларига, ва бутун Ўзбекистон халқига чуқур таъзия изҳор қиламиз.


Холдор Вулқон.

 

 

Обновлено (15.12.2018 17:53)

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси

 

Ой порлаган оқшомлар

(қисса)


1 боб

Кузги дала



Холбўри 20 ёшлардаги ўрта бўйли, сочлари қора, аммо кўз қорачиқлари яшил, қирғийбурун, қалин лаблари устида мўйловлари сабза урган рассом йигит.Гарчанд рассомчилик ўқув юртларини тамомламаган эсада, у олийгохни хатм қилган тажрибали рассомлардан сира кам эмас.Холбўри мойбўёқда ҳам, акварельда ҳам бирдай, рангларни кир қилмай, табиат манзараларини қойиллатиб ишлар, биронта гўзал этюд яратиш ишқида кун бўйи жийдалар, юлғунлар ўсиб ётган дарё соҳилида, шамолларда шаршарадай шовуллагувчи толзорларда, каккулар оҳ чекаётган далалар этагида худди ўлжа излаган овчи каби этюднигини елкасига осганича дайдиб юради.Баъзан тонг саҳарда уйғониб, соҳил тамон йўл оларкан, шудрингли бедазор сўқмоқлари аро ғира - шира сўлим субҳи содиқ сукунатида бири қўйиб, бири сайраётган беданалар овозига қулоқ тутганича: - эх беданалар, муздек шудрингларни ичиб, томоқни шамоллатиб қўйибсизларку.Қаранглар, тинмай йўталяпсизлар –дея ўйлайди ва ўзича жилмайиб қўяди.Соҳилга етгач, ёйилиб оқаётган Қорадарёнинг кўзгу каби ялтираган теран ва сокин сувларига термулганича одамлар ҳали донг қотиб ухлаётган, машиналар ва қушлар шовқини тинган тоза ҳаволи сукунатда асабларини созлайди, шу ҳолатда баланд жарликлар узра тик туриб тонгни қарши олади.
Тонги қоронғуликда, узоқ узоқларда хўрозлар қичқиришга тушаркан, уларнинг ўткир ва ўктам овозлари олмос ойнакесгич каби тонгнинг мусаффо кўзгусини кесиб юборгандай таасурот қолдиради.
Кейин эса осмон этаклари оҳиста оқаришиб, рангпар парқу булутлар дақиқалар ўтган сайин оч сариқ тусга кирганича, бора бора уфқ ранги йўлбарс терисидай кўриниш касб этади.Бу илоҳий манзарани жимгина кузатиш Холбўрининг энг севимли машғулотларидан бири.
Кўп ўтмай тонги сокинлик, теварак - жавониб қушлар сайроғидан жаранглай бошлайди.Қушлар сайроғи урилган тонг жимлиги тоғ ўнгирлари каби акс садо қайтараркан, кўп ўтмай далалар этагидан кўзни қамаштиргувчи баҳайбат қуёш кўтарилади ва тўрғайлар шўх -шодон чийиллаб, тонги далалар устида муаллақ сайрай бошлайдилар.
Далалар узра сайраётган тўрғайлар тонги оппоқ булутларга кўринмас иплар билан осиб қўйилган қўнғироқчалардай жарангдор товушлари билан одамзод юрагини қувончга, шодликка тўлдириб тоширади.
Ҳозир "Қовункапа" қишлоғида куз кезиб юрибди.Ўтлоқларда ўт -ўланлар қувраб, қовжираб, қўнғир -қизғиш ранга кирган, пахтазорлар чаман бўлиб очилган пахталардан қордай оқариб ётибди.Далалар четидаги тут дарахтларининг, толзордаги қари бужур, букри тол ва азим адл теракларнинг барглари қахрабодай сарғайиб, махзун пичирлаб, тўкиларкан, кузнинг ўйчан шамолларида чирпираб учиб, заъфарон капалаклар галаси сингари енгил, оҳиста оҳиста ерларга қўнар, суви қуриб қолган ариқларнинг ўзанига, дарахтларнинг ўйчан соялари акс этган кўзгудай тиниқ анхор сувларига ёғилар, йўллар ва сўқмоқлар гўё сариқ ва қирмизи хазон кўрпасига ўраниб ухлаётгандай.Ҳадемай далалар қуюқ кимсасиз сокин туманлар билан қопланади.Холбўри совуқ куз кечалари чироғи ўчирилган хонасида ётаркан, тунги далаларда, туманлар қаърида наъра тортиб ер шудгорлаётган ёлғиз тракторнинг ҳасратли товушига қулоқ тутганича то кўзларига уйқу илингунга қадар хаёл суриб ётади.Оҳ, бу далаларни қишда кўрсангиз эди!Чирпираб айланиб, рақс тушаётган қорқуюнга термулиб, қорли далаларнинг яйдоқ кенгликларида бўғзигача қорга ботган чўкиртакларнинг, қамишларнинг совуқ изғиринда аччиқ изиллаган, ғувиллаган товушларига қулоқ тутсангиз эди.Ромга таранг тортилган мато каби оппоқ қордан тундрадай оқарган теварак атрофнинг кундуз каби ёп -ёруғлигини, машиналар шовқини тинган қорли сукунатда далалар кимсасизлигини тасаввур қилиб, лаззатланмоқ, ҳузурланмоқ бахти ҳар кимга ҳам насиб этавермас? Ҳа, ҳозир бу ерларда куз ҳукмрон. Холбўри бундай паллалар уйда ўтиролмайди.У уч оёқли этюднигини дала четига ўрнатиб олиб, қахрабо ҳазонлар ёғилаётган теракзорлар, соҳилдаги толзорлару илонизи сўқмоқлар, кузги кимсасиз дала йўлларини матога мойбўёқда акс этдириш билан банд.Ҳаво очиқ бўлгани учун узоқдаги уфқларга туташ пахта далалари ортида Тянь -Шань тоғ тизмаларининг қорли чўққилари аниқ кўриниб турар, пахтазорда одамлар эгатлар оралаб энкайганларича пахта териб юрардилар.Холбўри пахтазорлар устидан гувиллаб учаётган чуғурчуқларнинг безовта галаларига термулганича қўлидаги мўйқалам бўёғини латтага артиб, бир зум осмонларга термулиб қолди.Чуғурчуқлар галаси ҳавода парвозини тез тез ўзгартириб, дарё соҳилидаги бошоқлари олтиндай товланиб пишган шолизорлар тамон учардилар.Бу кузги чуғурчиқ ва чумчуқларнинг улкан галалари узоқдан шамол ипларини узиб қаёқларгадир учириб бораётган парашютларга ўхшайди.Холбўри яна этюд ишлашда давом этди.У шу қадар берилиб ишлардики, ҳатто шаҳарлик хашарчи қизнинг шундоқ ёнида туриб, яратилаётган гўзал картина эскизига ҳайрат билан тикилиб турганини ҳам сезмасди. Агар этюдга масофадан назар ташлаш мақсадида ортига тисарилмаса ва қизга урилиб кетмаса, у ҳамон ҳайратдан донг қотган биринчи тамошабиннинг келганини ҳам сезмай ишлайверган бўларди.

-Э, ахир одам деган сал йўталиб нетиб келадида.Юракни ёрай дедингизку, оппоқ қиз -деди Холбўри жўрттага жиддийлашиб.

-Кечиринг, рассом ака.Чизаётган картинангизга хушим кетиб... -деди қиз, айбдорларча бош эгиб, гоҳ рассом йигитга, гоҳ этюдникка ер остидан ўғринча назар ташлаганича, уялиб.

-Ҳечқиси йўқ, оппоқ қиз, хазиллашдим.Ҳавотир олманг, ҳаммаси жойида.Юрагим ёрилгани йўқ.Ишонмасангиз кўксимга қулоқ солиб, юрагим ураётганига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин -деди Холбўри самимий жилмайиб.

-Товбаааа, сиз рассом экансизда а? Далаларни, дарахтларни, тоғларни худди ўзига ўхшатиб қўйибсиз.Қандай ажойиб! -деди қиз ҳамон ҳайратини яширолмай, ҳаяжон ичра.

-Чизаётган этюдим сиздай соҳибжамол қизга ёққани учун ўзимни худди асари Париждаги Лувр музейидан ўғирлаб кетилган бахтли рассомдай ҳис қилаяпман -деб қўйди Холбўри ишлашда давом этиб.Кейин қизга ярим ўгриларкан: -Менинг исмим Холбўри - деди ўзини таништириб.

-Менинг исмим Илтижо деди қиз уялибгина.

-Исмингиз ҳам ўзингизга ўхшаб ғоят чиройли экан.Агар камондай қайрилма қошларингиз бўлмаса, худди машҳур италян рассоми Леонардо да Винчи чизган портретдаги Монна Лизага ўхшаркансиз.Сиз билан танишганимдан хурсандман -деди Холбўри.

-Мен ҳам -деб қўйди қиз, ҳамон этюдникдан кўзларини узолмай.

-Сизни авваллари ҳеч учратмаган эканман.Кўринишингиздан шаҳарлик қизларга ўхшайсиз.Бу ёқларда нима қилиб юрибсиз дайдиб? Ё қариндошларингизникига меҳмонга келдингизми? -сўради Холбўри, мўйқаламдаги бўёқни латтага хафсала билан артиб.

-Мен тиббиёт институтининг 3 босқич талабасиман.Курсимиз билан пахта йиғим теримига кўмаклашиш учун келдик.Биз ёрдамчи хашарчилармиз - тушунтирди қиз.

-Тушунарли -деб қўйди Холбўри.Кейин яна ишга киришаркан, давом этди:

-Эшитишимча бошига қоп кийган махсус жаллодлар пахта териш нормасини бажармаган талабаларни карнай - сурнай ва ноғораи калон садолари остида дала шийпонининг пешхорисига намоишкорона осиб қатл қилармишлар, шу ростми? -деди у.

Бу гапларни эшитиб, қиз бўйнидаги харир рўмоли билан оғзини тўсганича нозик елкаларини силкитиб астойдил кула бошлади.

Кейин: -Товба, сизни рассом десам, қизиқчи ҳам экансизда а? Ҳеч жаҳонда пахта териш нормасини бажармаган талабани ҳам дорга осадиларми? -деди у кулишда давом этаркан.

-Энди, йигит кишига етмиш хунар оз дейишадику машойихлар.Хар тўкисда бир айб деганларидай, шунақа ҳазил мазах деса томдан ташлайдиган қизиқчилик одатим бор.Зерикмай ҳазиллашиб турайлик дедим –да, оппоқ қиз. Лекин, керак бўлса, пахта теришда сизга ёрдамлашишдан ҳам тоймайман.Ёрдамчиларга ҳам ёрдам керак ахир.Медицина тили билан айтсак, "тез ёрдам" -деди Холбўри.

-Э, Худо сақласин. Ҳеч бандани тез ёрдамга мухтож бўлгулик қилмасин -деди қиз.

-Яхши. Унда тез эмас, сал секинроқ ёрдамлашаман - деди Холбўри илжайиб.

Қиз яна кулди. Кейин худди муҳим бир нарса ёдига тушгандай ялт этиб йигитга қараркан: -Кечирасиз, Холбўри ака, сиз одамнинг суратини ҳам чизасизми? Бизнинг шаҳарда рассомлар хиёбонларда ўтириб олиб, ўтган - кетган одамларнинг суратини чизиб беришади.Мен ҳеч суратимни чиздирмаганман.Агар сиз чизиб берсангиз, портретимни дугоналаримга кўрсатиб, мақтаниб юрардим - деди Илтижо.

-Яхши - деди Холбўри ва мато қопланган ромлардан бирини олиб, этюдникка махкамларкан, қизга қилт этмай кулиб туришни буюрди.

-Аввал кўмир билан қоралама қиламиз, кейин... деди у қизнинг дўндиққина оппоқ юзларига, шахло кўзларига, ғунчадек лабларию, оққушникидай силлиқ бўйинларига бир зум ўйчан термулиб.

Холбўри чизишни бошлаши билан қиз лунжларини шишириб, кутилмаганда кулиб юборди.

-Ие, кулмангда.Ахир қилт этмай ўтиринг дедимку сизга -деди Холбўри, гоҳ қизга қараб, гоҳ ромматога кўз югиртириб, бадиий кўмир билан тез тез қоралама қиларкан.

-Кулгим қистаб кетяптида -деди Илтижо яна қайта жиддийлашишга тиришиб.

Холбўри бир зум чизишдан тўхтаркан, битта оппоқ бўлиб очилган пахта чаноғини банди билан узиб, қизнинг қуюқ ва майин сочларига, чаккасига қистириб қўйди.Сўнг яна ишга шўнғиди.

Илтижо қилт этмай ўтирсада, ҳамон кўз қири билан этюдникка қараб турар, суратининг қай йўсинда чизилаётганини билгиси, матодаги тасвирга қарагиси келарди.

-Яхшилаб чизяпсизми? Яна карикатурамни чизиб қўйманг! -деди у. Сўнг сабрсизланиб: - Ҳали узоқ ўтиришим керакми? Бўйним толиб кетдику -деди.

-Ҳечқиси йўқ, сабр қилинг. Кечаси бўйнингизга тахта боғлаб ётсангиз, эрталабгача дардингиз мусаффо бўлиб кетади, Худо ҳохласа - деди Холбўри.

 

 

 

Обновлено (06.07.2018 23:52)

Подробнее...

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси

 

Ой порлаган оқшомлар

(қисса)


16 боб

Тишсиз арра



Қиличбек Қоплонович қизи Илтижога тўйдан бир неча кун аввал шундай деб насихат қилган эди.

-Қизим, биз сени ҳеч нарсадан кам қилмай, авайлаб ўстирдик.Сен бизнинг ёлғиз, эрка фарзандимиз, кўрар кўзимизнинг нури, оқу қаросисан.Мана, вояга етиб, катта ҳаётга қадам қўйяпсан.Ўзинга муносиб, Ашрапилло деган ўқимишли, маданиятли, тадбиркор куёвни топдик.Илоё қўшганинг билан қўша қари.Ўзларингдан кўпайиб, бахтли бўлинглар.Лекин қизим бу ҳаёт деганлари жуда мураккаб жараён.У дунёда оловли лава булкиллаб қайнаб турган жаҳаннам жарлиги узра тортилган пулсирот бор деб эски китобларда келади.Билсанг, ўша қилдан ингичка, қиличдан ҳам ўткир пулсирот бу дунёнинг ўзида ҳам бор.Тубсиз ҳалокат жарлари устига қурилган, туғилишдан ўлимгача таранг тортилган бу сиротнинг номи ҳаётдир!Кимки нозик кўприкдан ўтаётиб, нотўғри қадам ташласа, ўша тубсиз ҳалокат жарлигига қулайди.Ҳам жисмонан, ҳам маънавий ҳалок бўлади.Жисмоний ҳалокат оқибатида киши нари борса, жони узилиб, оламдан ўтар.Лекин маънавий ҳалокатга йўлиқса, қалби ўлса, у абадий азоб уқубатларга маҳкум бўлади!Чунки жисм муваққат, руҳ билан қалб эса абадийдир!Бу дунёни бевафо ёлғончи дея хақоратлаш ҳам гунох!Негаки одам боласи у дунёдаги мангу ҳузур -ҳаловатни ҳам, абадий жаҳаннам азобини ҳам шу дунёда, ўзи ҳали ўлмай туриб топади, тайёрлаб қўяди.Шунинг учун бизнинг бу дунёда фақат тўғри юришдан бошқа йўлимиз йўқ.Тўғри йўлдан адашма, қизим.Борган жойингда тиниб, тинчи.Қайнона, қайнотангни ҳурмат қил!Куёвингнинг измидан чиқма.Уларга гап қайтарма.Сендан илтимосим, агар бизни рози бўлсин десанг, у оиладан бу уйга гап кўтариб келма.Чунки “деди деди” сўзлари билан оилалар вайрон бўлади.Қуда андалар ўртасига совуқлик тушади.Сенинг энг ашаддий душманинг ҳам, энг яқин дўстинг ҳам ўз тилинг.Тилга ҳушёр бўл, болам.Ёмон гаплардан, ғийбатлардан тийилиб, одамлар ҳақида фақат яхши гапларнигина гапиришни ўрган.Жон бор жойда жанжал бор дейдилар.Ҳатто подшоларнинг уйида ҳам ўзаро тушинмовчиликлар, муаммолар, оилавий можаролар бўлиб туради.Бу табиий.Ҳамма гап ўша юз бериши мумкин бўлган жанжалнинг олдини олишда, муаммоларни қизишмай, яхши гаплар билан ҳал қила билишда, муросаи мадора билан оила мувозанатини сақлаб қолишда.Жамият тинч –тотувлигини, одамлар ва халқларнинг ўзаро аҳиллигини аввало жамиятнинг энг кичик ячейкаси ва модели бўлмиш оиладан бошлаш керак, оилада аввал тартиб -интизомни ўрнатиш ва уни мустахкамлаш керак.Бу шунчаки чиройли гаплар эмас, бу ҳикмат!Мен шу пайтгача бировга насихат қилмаган эдим.Бугун сенга насихат қилмоқдаман.Чунки сен менинг жигарбандимсан.Шу гапларимни доимо ёдингда тут –деди у.Дадасининг ўша гапларини ёдида сақлагани учун ҳам Илтижо эрининг ва қайнонасининг зулмларига чидаб, тош тишлаб яшайди.Табиатан ўта жиззаки ва инжиқ қайнонаси ҳар куни нимадандир камчилик топиб, тўхтовсиз жағиллайверади, йиғлаб, қарғаб, Илтижонинг жисму жонини эговлайди.

-Э, картошканинг пўчоғини ҳам шунча қалин арчадими одам?!Кеча сиз арчган пиёз пўчоғини қайта ажратиб, бир паловга етгулик пиёз паррак йиғиб қўйдим!Ашрапилло болам бечоранинг қийналиб топганини бундай ҳавога совуриб, исроф қилаверсангиз, эртага бори буддимиздан айрилиб кафангадо бўламизку!Э, Худо!Шунақаям келин учрайдими бизга!Бою босомон, амалдор одамнинг қизи деб алданиб, қаёқдан ҳам шу сиртини силаган, молфахм қизни келин қилдима!Вой пешонам қурсин манинг, пешонам қурсииин!Ҳа, аттанга!Аттаааанг!Менинг ўғлимга кимлар қизини бермасди!Бу жодугар ўлгур онаси билан бахши пархон қилиб югириб, сеҳру жоду қилиб, охири ўғлимниям мендан совутди.Боламнинг бурнидан ип ўтказиб олди, жувонмарг.Биламан, биттани бекорга туққани йўқ бу писмиқ!Боламнинг бошини айлантириб, бор бойлигини ўзига хатлатиб, охири ўғлим иккаламизни кўчага хайдамаса гўрга эди!Э, ҳамма айб ота онада! Уйда боласига тарбия бермаса қийин эканда!Унақа одамларнинг бойлиги, гариллагани итнинг кетига!Бу яшшамагур кечаси нима билан шуғилланади билмайман, қачон қарасанг ухлагани ухлаган!Оламни сув босса, тўпиғига чиқмайди!Ҳа, келин деган саҳарда туриб, ховлини, кўчани ёғ тушса ялагундай қилиб супуриб қўймайдими!Онаси супурги ушлашни ҳам ўргатмаган эканда!Ҳамма ёқни чангитиб, шатиллатиб супириб, сотиб олганимизга ҳали бир йил ҳам бўлмаган ойим супургини асфальтга ишқаб, ейилтириб, адойи тамом қилибдия! Э бу келинмас, бизнинг оиламизни хонавайрон қилиш учун келган ёвуз душман экан! Шу зодинга ўт тушкур шумқадам келдию оиламиздан барака кўтарилди!Вой, менинг ўғлимга кимлар қизини бермас эдия!Бундай шошилмай, ҳокимлар, банкирлар ва бошқа казо казолар билан қуда анда тутинсам бўлмасмиди?! Хапгина сани!Қараб тургин!Яқинда думингни тугиб, ўғлим Ашрапиллога онаси ўпмаган 15 яшар қизни олиб бераман, рашкдан куйиб, жизғанак бўлиб, тўппа тўғри жаҳаннамга равона бўласан!-дея тинимсиз жаврайди у.

Бир гал ҳатто ўғли Ашрапиллога: -Сен сўтак, эр эмас, латта экансан, латта!Бўш қўйсанг бу жувонмарг эртага бошинги чиқиб олади!Эркак деганнинг сал қамчисидан қон томиб туриши керак!Хотинини итоатда ушлаб туриш учун уни ҳеч йўқ бир кунда беш ўн дарра уриб туриш керак!Э, ётқизволиб қорнига тепмайсанми?!Ҳе, ўғил бўлмай ўл, хайвон!Хотининг мени урсаям қараб тураверасанми?! –дея йиғлаган эди, ғазабдан Ашрапиллонинг тепа сочи тикка бўлиб, кўзлари қонга тўлди ва шахд билан Илтижога юзланди.

-Нима?!Вой харомией!Сен ҳали онамга қўл кўтарадиган бўлдингми?!Мени туғиб, дунёга келтирган, ўзи емай едириб, киймай кийдириб улғайтирган меҳрибонимга, муқаддас Каъбамгая?!Вой онагинангни осма кўприкка осиб... сука!Мен онамнинг олдида сендақаларнинг миллионтасидан кечиб қўяман! Хотин йўлда, фарзанд белда, онам эса битта! -дея Ашрапилло Илтижога ташланди ва уни уриб, ерга йиқитиб, дуч келган жойига дод дегизиб тепаверди.Илтижо зорланиб: -Ашрапилло ака!Мен онангизни урганим йўқ!Бу тухмат!Худо ҳаққи урганим йўқ!Менинг бу бақувват аёлга кучим ҳам етмайди!Етган тақдирда ҳам ўз онамни ураманми?!Наҳотки мени шундай пасткаш деб ўйласангиз?!Мен ахир, онажонни сиздан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қилман!Ишонинг! –деса ҳам, ялиниб ёлборса ҳам тўхтамади.У бечора Илтижони чарчагунича дўппослади.

-Қанақа тухмат, а, қанақа тухмат!Вей, беш вақт номоз ўқийдиган, рўза тутадиган менинг иймон эътиқодли онажоним сочлари оқарганда ёлғон гапирадиларми?Ҳозир талоқ паттангни қўлинга тутқазайми а?!Қумталоқ қўйиб ташлайми?!Вой аблах ношукур, нонкўўўўр!Еганинг олдингда, емаганинг кетингда бўлса, сенга яна нима етишмаяпти а?! -дея бақирарди у ҳамон Илтижони тепкилаб.

-Урса дедим, ахмоқ! Ургани йўқ ҳали! Қўл тегизиб кўрсинчи, ўзим уни уриб, оёқ қўлларини синдириб ташлайман! –деди Илтижонинг қайнаси.

Шундан кейингина Ашрапилло уришдан тўхтади.

 

 

 

Обновлено (06.07.2018 23:50)

Подробнее...

 
Еще статьи...