bahodir yo'ldoshev

Баҳодир Йўлдошев


Камтаринлик инсон зийнати эканига таниқли режисер Баҳодир Йўлдошев мисолида яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

 


Бундан чорак аср аввал, ёзган пьесамни қўлтиқлаб, Аброр  Хидоятов номли Мусиқали Драма Театрига бордим. Қоровулхонада  буюк  ўзбек  актери,  Мирзакаримбой ролини қотириб ижро этган Пўлат  Саидқосимов чой  ичиб  ўтирган  эканлар.

Бироз  суҳбатлашдик. Пўлат  ака театрнинг  бош  режисёри Баҳодир Йўлдошевнинг  кабинети қаердалигини  айтгач,  мен  буюк  АКТЕР  ва  яхши  ИНСОН  Пўлат  Саидқосимовга  раҳматлар  айтиб, ичкарига  кирдим.

Баҳодир  Йўлдошев улкан  режисер  бўлишларига  қарамай,  мени  камтарлик билан қарши  олдилар.Суҳбат  орасида  муддаога  кўчдим.

У ИНСОН суҳбатни чўзиб ўтирмай, гапнинг дангалини  айтиб  қўя  қолар  эканлар. -Холдор,  пьеса  нима  ҳақида? - дедилар Баҳодир ака.

Мен  қисқача  тушунтирдим. -Ўқимасамда,  сиз  айтаётган сўзлардан  шуни  англадимки, пьеса  ёмон  ёзилмаган.Аммо  мен  музикали  драмаларни  сахналаштираман. Сиз  менга  далаларда меҳнат  қилаётган  оддий  одамлар  ҳақида  битта  музикали драма  ёзиб  келинг, мен  ўша  асарингизни  сахналаштиришга вада  бераман - дедилар  Баҳодир  ака.

Мен  хўп  дея, камтарин,  очиқчеҳра, даллангчи, кўнглида  ғубори  йўқ, ажойиб  ИНСОН, талантли  АКТЕР  ва БУЮК  РЕЖИСЁР  Баҳодир Йўлдошевга  раҳматлар  айтарканман, ҳайрлашиб,  кўчага  чиқдим.

Лекин мен, мусиқали  драмани  ёзолмадим. Тўғриси, ундай  пьесани  ёзишга  менда  вақт  бўлмади.

Аммо,  Баҳодир  ака  Йўлдошев  нафақат  БУЮК  АКТЕР  ва  ИСТЕЪДОДЛИ  РЕЖИСЁР,  балки, ҳалол, софдил, камтарин ва  меҳрибон ИНСОН  сифатида  менинг  шууримда  бир  умр сақланиб  қолди.

Баҳодир Йўлдошев сахналаштирган Навоий ҳақидаги мусиқали спектаклни тамоша қиларканман, нимқороғу саҳнадаги ёнаётган шамлар шуъласида қўшиқ куйлаётган санъаткор, актер укаларимиз, сингилларимизнинг санъатларига қойил қолдим. Болалик пайтларим нимқоронғу тонгларда уйғониб, "Точка" деб аталадиган радиоприемнигимиздан таралгувчи "Тонги концерт"ни ғира -ширада, сокин сукунатда худди шундай тинглардим.

Ким бу спектаклни "Ютуб" порталига қўйган бўлса ҳам кам бўлмасин.Савоб иш бўлибди.Бутун дунёдаги ўзбекларимиз, ўзбекистонликларимиз сизларни дуо қилади энди.Ўзбек театр санъати бахтига, халқимиз толеига доимо соғ ва омон бўлинг, Баҳодир ака!Санъатингизга қойил!

 

Ҳурмат  билан, Холдор Вулқон.

 

 

 

 

Эй Навоий, ҳеч киши давлатга мағрур ўлмасун.


Кимга қилдим, бир вафо, юз минг жафосин кўрмадим.


Меҳр кўп кўргиздим аммо меҳрибоне топмадим.


Алишер Навоий.


Дўст топмади Вулқон бу жаҳон мулкида излаб,

Ҳар ерда ғаним вахшати бегонани кўрдим.


Холдор Вулқон