Одобият кўзгуси

 

Сталин қатағонининг қурбони, марҳум устозимиз, ўзбек романчилиги  пойдеворига биринчи олтин ғиштни қўйган тенгсиз ёзувчи Абдулла Қодирий(Жулқунбой) Халқимизга улкан шаффоф кўзгуни қолдириб кетдилар.


Ўзбекман деган ҳар бир одам олий хулқ -одоб, юксак маданият мужассам бўлган ўзининг тарихий, асл қиёфасини кўрмоқчи бўлса, "Ўткан кунлар" номли кўзгуга қарасин.


Хизматкор Хасаналининг ўз муштига оҳиста йўталиб, ичкаридан одам чақириши билан мехмонларга нисбатан одобини намоён этса, заҳарланган ва ўлим билан олишаётган ҳолатда ҳам Кумушнинг Отабекка қарата: -Бегим, борақолинг, қайнотам чақиряптилар - деган сўзлари фарзандларнинг отага бўлган чексиз, ўзбекона ҳурмати, итоати ва гўзал одобини ўзида акс этдиради, жилвалантиради.


Бугун Абдулла Қодирийнинг издош шогирдларидан бири, истеъдодли ёзувчи дўстимиз Абулқосим Мамарасуловнинг қизи ҳушовоз ҳонанда Зулхумор Мамарасулзода "Зайнаб ноласи" номли ўтли қўшиқни куйлабдилар.Бу ажойиб қўшиқ халқимизга муборак бўлсин!

 

Холдор Вулқон


Бадиий адабиёт бўйича халқаро "Наследие" мукофотининг номзоди.