-Мен тиббиёт институтининг 3 босқич талабасиман.Курсимиз билан пахта йиғим теримига кўмаклашиш учун келдик.Ёрдамчи хашарчилармиз -тушунтирди қиз.
-Тушунарли -деб қўйди Холбўри.Кейин яна ишга киришаркан, давом этди:
-Эшитишимча бошига қоп кийган махсус жаллодлар пахта териш нормасини бажармаган талабаларни карнай сурнай ва ноғораи калон садолари остида дала шийпонининг пешхорисига намоишкорона осиб қатл қилармишлар, шу ростми? -деди у.
Бу гапларни эшитиб, қиз бўйнидаги харир рўмоли билан оғзини тўсганича нозик елкаларини силкитиб астойдил кула бошлади.
Кейин: -Товба, сизни рассом десам, қизиқчи ҳам экансизда а?Ҳеч жаҳонда пахта териш нормасини бажармаган талабани ҳам дорга осадиларми? -деди у кулишда давом этаркан.
-Энди, йигит кишига етмиш хунар оз дейишадику машойихлар.Хар тўкисда бир айб деганларидай, шунақа ҳазил мазах деса томдан ташлайдиган қизиқчилик одатим бор.Зерикмай ҳазиллашиб турайлик дедим -да.Лекин керак бўлса пахта теришда сизга ёрдамлашишим мумкин.Ёрдамчиларга ҳам ёрдам керак ахир.Медицина тили билан айтсак, "тез ёрдам" -деди Холбўри.
-Аввал кўмир билан наброска қиламиз, кейин... деди у қизнинг дўндиққина оппоқ юзларига, шахло кўзларига, ғунчадек лабларию, чиннидай силлиқ бўйинларига бир зум ўйчан термулиб.
Холбўри чизишни бошлаши билан қиз лунжларини шишириб, кутилмаганда кулиб юборди.
-Ие, кулмангда.Ахир қилт этмай ўтиринг дедимку сизга -деди Холбўри, гоҳ қизга қараб, гоҳ ромматога кўз югиртириб, бадиий кўмир билан тез тез қоралама қиларкан.
-Кулгим қистаб кетяптида -деди Илтижо яна қайта жиддийлашишга тиришиб.
Холбўри бир зум чизишдан тўхтаркан, битта оппоқ бўлиб очилган пахта чаноғини банди билан узиб, қизнинг қуюқ ва майин сочларига, чаккасига қистириб қўйди.Сўнг яна ишга шўнғиди.
Илтижо қилт этмай ўтирсада, ҳамон кўз қири билан этюдникка қараб турар, суратининг қай йўсинда чизилаётганини билгиси, матодаги тасвирга қарагиси келарди.
Илтижо ҳўп дегандай бош ликиллатаркан, севинч кўз ёшларини кўйлагининг этагига артди.Сайёрадан бу сирни ҳеч кимга айтмасликни илтимос қилди.Шу кеча у қани энди тезроқ тонг отсаю далага, Холбўрининг олдига борсам дея ўйлаб, тўшагида тўлғониб, анчагача ухлолмай ётди.Яхшиям вақт тўхтаб қолмайди.У одамзод юрак уришига ҳамоҳанг беғам, лоқайд одимлаганича тўхтовсиз ўтаверади ўтаверади, қаёққадир кетаверади.Инсон боласи гоҳида унинг тез ўтиб бораётганидан зорланса, баъзан уни шиллиқ қуртдай беғам имиллашидан безор бўлади.Аслидаку одам боласини дунёга шу вақт олиб келади ва бир кун уни яна ўзи билан олиб кетади.Вақт шафқатсиз.Ким билади, балки меҳрибондир, мушфиқдир.Илтижо чироғи ўчирилган дала шийпони деразасидан мўралаётган ойга термулган куйи ўйланиб ётаркан, шошилишда Холбўрининг қўл телефони рақамларини ёзиб олмаганига, ёки ўзининг телефон рақамларини унга қолдирмаганидан афсусланди.Лекин бир ухласа тонг отишини ўйлаб, ўз кўнглига ўзи таскин берди.У шу тариқа ўйлана ўйлана ниҳоят уйқуга кетди.
Эртасига наридан бери нонушта қиларкан, курсдош дугоналари билан худди чопқир тайған итлар галасини эргаштириб, тулпор отини ўйнатиб, шикорга чиққан аслзода малика каби кўтаринки кайфият билан пахтазор тамон йўл олди.Унинг ўй -хаёли ҳамон Холбўри билан банд эди.У ўқ ариқ бўйлаб дала увотига, кеча Холбўри билан учрашган жойга қараб юраркан, узоқдан уни кутиб турган рассом йигитни кўрди.Кўрдию ҳаяжондан нафаси бўғзига тиқилиб, энтикиб, юраги хапқириб кетди. Холбўри этюдникка махкамланган ромматодаги кечаги портрет чаласини ишлар, ҳар замонда тўхтаб, палитрадаги бўёқларни қориштирарди.Илтижо Холбўрининг кечаги танбехини эслаб, маъноли йўталиб қўйди.
Холбўри қўлида палитра ва мўйқалам билан бўрига ўхшаб бутун танаси билан буриларкан, кутилмаганда қўшиқ айтиб: -Ана натурщицам келяптиё, мана натурщицам келяпти!... дея ўйинга туша бошлади. Кейин Отелло ролини ижро этаётган драматик актер каби палитра тутган қўлини олдинга чўзиб давом этди: -О, ниҳоят илтижоларим Худои Таолоға етибдир чоғи!Келдинғизму, Илтижо?! Мен сизни келмасалар керак деб ўйлағон эрдим.Нега йўталмоқдадурсиз, маликам?! Ҳайҳот, ҳакимлар ҳам касал бўлғайму, хасталанғайму?! Ҳечқиси йўқ.Бизнинг битта қўшнимиз ҳам йўталиб йўталиб, охир оқибат асфаласофинға равона бўлғон эрди!-деди.
Илтижо хандон отиб кулди.Кейин: -Касалмасман, ахир ўзингиз кеча одам деган сал йўталиб нетиб келадида дедингизку -деб қўйди.
-Ааа, дарвоқе, шундай дедима.Эсдаям йўқ.Лекин менинг ҳотирам, Худога шукр, мустахкам.Бирон одамнинг қиёфасини бир кўрсам бас, уни майда деталларигача эслаб қоламан ва ҳохлаган пайтда у қиёфани ёддан чизиб, акс этдиришим мумкин.Лекин сизнинг портретингиз мендан масалага бутунлай бошқача ёндошишини талаб қилмоқда.Негалигини билмайман.Аслида портретни ҳар қандай рассом чизиши мумкин.Лекин портретдаги одамнинг ички дунёсини, қалбини, туйғуларини, характерини бўёқлар ёрдамида акс этдириш фақат дунёга донғи кетган буюк рассомларгагина насиб этади.Буюк рассомлар эса жуда камтарин бўладилар.Ўзимдан қиёсда -деди Холбўри.
-Ие, унинг исми ҳам Илтижоми?Вой, бундан чиқди адаш эканмизда у билан -дея ҳайратланди Илтижо.
-Ҳа, унинг бир Сайёра деган дугонаси ҳам бор.Улар тиббиёт институтида бирга ўқишади.Улар факультет деканидан ва Дахшатий таҳаллусли домлаларидан ўлгудек қўрқадилар -деди Холбўри илжайиб.
Шу гаплардан кейин улар ўқ ариқ четидаги сўқмоқ бўйлаб, дарё соҳили тамон жўнадилар.Соҳилга етгач, иковлон нишаб қияликдаги узун узун кузги ўт -ўланлар аро аранг кўринган илонизи сўқмоқдан пастга эна бошладилар.Кузги ёввойи толлар ўрмони ўсиб ётган дарё делтасини, шамолларда денгиз тўлқинлари каби солланиб ётган қамишзорларни, олтиндай сарғайиб кетган шолизорларни, ёйилиб, бешик -бешик бўлиб оқаётган дарё сувларни кўрган Илтижонинг юраги бадтар ҳаяжонга тўлди.
-Вуй, дарёнинг гўзаллигини!Қандай ажойиб!Сиз шундай гўзал жойларда яшаркансизда а?Бундай жойларда яшаган одам албатта сизга ўхшаб рассом бўладида.Қаранг, панорамани.Эҳ, сизга шундай ҳавасим келяптики!Нега мен ҳам қишлоқда туғилмаган эканман а?!Қани энди шу жойларда яшасанг! -деди у теваракни тамоша қилганича.
-Эхтиёт бўлинг, Илтижо, бу ерларда ўткир жийда тиконлари бўлади.Босиб олсангиз у тиконлар пояфзалингизни тешиб ўтиб, оёғингиз устидан чиқиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.Эсимда, ёшлик пайтларимиз, бир куни шу ерларда сигир боқиб юрсак, дўстим Эркиннинг оёғига жийда тикони кириб кетди.Дўстимнинг оёғидан жийда тиконини суғираман деб уни синдириб қўйдим.Дўстим оқсоқланиб юролмай қолди.Оёғи кўкариб, шишиб кетди.Эртасига дўстимни чақирай деб, нураб ётган пастак пахса девордан қарасам, Эркин бечорани акалари ерга ётқизиб, махкам ушлаб турар, отаси Мирзамўйдин тоға эса Эркинннинг оёғини пичоқ билан астойдил ковлар, зўр бериб жийда тиконини суғириб олишга уринар, дўстим бечора бўлса чидаб бўлмас оғриқдан бор овозда додлаб бақирар эди.Баъзан ўша воқеани акс этдирадиган биронта картина ишласамми дея ўйлаб қўяман -деди Холбўри, Илтижонинг нозик қўлларидан тутганича эхтиёткорлик билан қиялаб.
-Нақадар дахшат!Мен медик бўлсамда, бу қўлбола жаррохлик муолажаси ҳақида эшитиб, танам жимирлаб кетди, тўғриси.Ахир бундай ногигиеник амалиёт жарохатни қорасонга айланиб кетишига сабаб бўлиши ва оёқни кесиб ташлашга тўғри келиб қолиши мумкин -деди Илтижо.
-Лекин дўстим ўшанда соғайиб кетган.Ҳозир ҳам отдай -деб қўйди Холбўри.
-Хўп, укажон, сиз нима десангиз шу.Эртага бўлса, қайтага яхши.Исканақул Каркидонувуч ҳам какраз ишга кетадилар... -деди Бибисувайдо хоним, Холбўрининг таклифини мақуллаб.
6 боб
Яхшилик
Холбўри ёлланма ишни давом этдириш учун Исканақул Каркидоновлар уйига ҳар кунгидан ҳам барвақтроқ етиб келди.У келган маҳал Исканақул Каркидонов девордаги битмаган ўрмон манзарасини тамошо қилиб турарди.Холбўрини кўрган раис қувониб кетди.
-Э, келдингизми, устаси?!Қўлингиз дард кўрмасин, санъатингизга тасанно!Ўрмонлару дарёларни қаранг!Ҳув узоқларда кийиклар ўтлаб юрибди!Қойил!Сизни ишга таклиф қилиб тўғри йўл тутган эканмиз.Бугун садоқат бобида тенги йўқ, вафодор хотиним Бибисувайдонинг дидига яна бир бор беш кетдим.У одам танлашни биларкан.Мен Маматкарим наққошни ёллаймиз десам, у: -йўқ, ўламан саттор, Холбўрини ёллаймиз -деб туриб олди.Хотиндан менга Худо берганда ўзиямче.Мен бахтиёрман -деди у семизликдан пишиллаб нафас олиб.
-Ишим сизга маъқул бўлганидан хурсандман, раис бува -деди мақтовлар учун миннатдорчилик билдириб, одоб билан камтарона қўл қовуштирганича Холбўри.
-Яшанг, ука.Ҳали бу уйларга казо казо улфатларим келишади.Бу манзарани кўришса, ким чизди бу асарни, бизга ҳам адресини айтинг дейишиб, клиентларингиз кўпайиб кетади ҳали, Худо ҳохласа.У шундай дея хотинига ўгриларкан, давом этди: - Биби, устани яхшилаб боққин.Нонуштага ҳалиги ўзим тоғдан олиб келган ёввойи асаларининг асалидан ва бехи, анжир қиёмларни дастурхонга торт.Э, асалмисан асалда ўзиямче, есанг иситма чиқарворади -деди Исканақул Каркидонов, тамшаниб.
-Исканахон ака, сиз буёғидан ташвиш қилманг.Устага ўша ёввойи асаларининг асалидан сутга аралаштириб бераман -деди Бибисувайдо эрини хонадан деярли суриб чиқариб, Холбўрига киши билмас айёрона кўз қисиб қўяркан.
-Яша, Биби, сен ўша ёввойи асалариларнинг асалидан ҳам ширинсан.Мен сенга ишонаман.Эҳ, яхшиям сен бор экансан бахтимга.Бўлмаса нима қилардим -деди Исканақул Каркидонов, хотинининг юзларидан мучча олиш учун қалин лабларини чўччайтириб.
Шундан кейин ишга биров ҳалал бермасин деб Бибисувайдо, дорвозадан тортиб уй эшикларигача қулфлаб чиқди.Сўнг Холбўрини эргаштириб, ётоқхонага олиб кирди.
-Укажон, сиз нарсаларингизни тайёрлагунингизча мен ҳам кийимларимни алмаштириб чиқаман -деди у.
-Хўп бўлади, келин ая -деди Холбўри ва ускуналарини ҳозирлай бошлади.Анчадан кейин Бибисувайдонинг овози эшитилди: -Таёрмисиз, уста?!
Холбўри кўзларини очди.Бу маҳал унинг кўз ўнгида нафис ипакдан тикилган узун халатда Бибисувайдо кулиб турарди.
-Қалай, кўринишим чаккимас а? -деди Бибисувайдо.
-Яхши, аммо суратингизни халат билан чизсам қандай бўларкин? -деди ийманиб Холбўри.
-Унда мана бундай холатимда чизинг суратимни -деди Бибисувайдо халатини ечиб.Нафис ипак халат унинг оқ мармардай баданидан сув каби оқиб тушди гўё.Холбўри ҳайратдан ўзини йўқотиб, худди ҳайкалнинг очилиш маросидида иштирок этган одамдай қип ялонғоч, ҳаёсиз аёлга тикилганича бир лахза турган жойида қотиб қолди. Кейин ўзига келиб, ҳаяжондан қилт этиб ютинаркан: -Ие, келин ая, бу қанақаси?!Тезда кийининг.Мен ўлсам ҳам сизнинг суратингизни бу ҳолатда чизмайман.Ахир бу гунохку! -деди у.
Холбўрининг бу гапларини эшитиб, ҳозиргина кулиб турган Бибисувайдонинг қиёфаси тундлашди.
-Қанақа гунох?!Ахир қадим замонларда Италиянинг Флоренциясида, Венецияларда рассомлар ялонғоч аёлларнинг портретларини ишлаганларку!Холбўри, ундай дема, жоним!Мен сени севиб қолганман!Билсанг, Маматкарим наққошни ёлламаганимизга ҳам аслида шу -сенга бўлган ўтли муҳаббатим сабаб.Тўғрисини айтсам, портретимни ишлашинг ҳам мен учун унчалик аҳамиятли эмас, эшитяпсанми?!Мен сени севаман!Бугундан бошлаб иккимиз норасмий, ўғринча бўлса ҳам доимо бирга яшаймиз.Ҳохласанг, эртагаёқ самолётга чипта сотиб олиб, Парижга учамиз.У ёғи Венецияга қўл узатса еткудек.Иккимиз бинолар акси жилваланган сувли кўчаларда, ойдин ва сокин сукунатли кечалар қайиқда жимгина, сўзсиз сайр қилиб юрамиз.Харажатлардан ташвиш чекма.Менда пул кўп.Анави харип Исканақулнинг топган тутганини ўз номимга расмийлаштириб қўйганман.Уй жойларни ҳам.Керак бўлса уларни шартта сотамизда, чет элга суриб юборамиз.Таниш билишларим тиқилиб ётибди.Ёрдам беришади.Бундан ташқари тилла тақинчоғу олмос бриллиантларим бехисоб.Бу молу дунё бир умр еб ичиб, ўйнаб кулишимизга етади...Кел, азизим, манабу юмшоқ парқу ўринга...Кел, бўригинам, мени ғажи! -деди у яна жилмайишга ҳаракат қилганича, қўлларини Холбўри тамон чўзиб.
-Йўқ, йўқ, асло!Мени гунохга ботирманг!Мен флоренциялик эмас, ўзбекистонлик рассомман!Мен шундай тарбияланганман.Бувим раҳматли, у дунёда, махшар куни одамзод сўроқ қилинаётганда одамнинг ўзи эмас, унинг тана аъзолари тилга киради ва ўз эгасининг ҳохишига қарши ҳеч нарсани яширмай айтади деганлар.Мана бу кўрганларимни кўзим, бу ерга кирганимни оёқларим айтса, мен нима қиламан?! -деди Холбўри.
Бу гапларни эшитиб, Бибисувайдо ҳандон отиб кулди.Кейин: -Эҳ, соддагина бола!Кампир энасининг эртакларига ишониб юрибдия!Ахир бугунги фан техника Худонинг йўқлигини исботлаб бўлдику!Коинотда сунъий йўлдошлар, космик станциялар, марсаходлар учиб юрган замонда туппа тузук рассом бола гунох ҳақида гапириб, яна у дунёнинг борлигига ишониб юрса!Кашмар!Яқиндаям диндорлар ёмғирнинг қачон ёғишини ва онанинг қорнидаги боланинг ўғил ё қизлигини Худодан бошқаси билмайди дер эдилар.Бугун, ана телевизордан ҳар куни ёмғирнинг қачон ёғишини олдиндан аниқ ақтмоқдалар ва ўша айтилган вақтда ёмғир ёғмоқда.Онанинг қорнидаги боланинг нафақат ўғил қизлигини, ҳатто қориндаги чақалоқнинг суратини чиқариб, ота онасининг қўлига тутқазиб қўймоқдалар.Одамзоднинг тана аъзолари гапиради деган гапга эса, бугун ҳатто томи кетиб қолган жинни ҳам ишонмайди... - деди хунук тиржайиб, Бибисувайдо.
-Одамнинг тана аъзолари гапирмайди деган сўзларни ўз танангиз аъзоси бўлмиш тилингиз билан гапиряпсизку.Одамнинг тана аъзоси бўлган тил гапираётган бўлса, нега бошқа аъзолар гапирмасин? Ракета, космик станция, марсаход дейсиз.Улар сиз билан бизни кўтариб, коинотда муаллақ учиб юрган Ер шари олдида, бепоён космик кенгликлардаги сон саноқсиз сайёралар олдида ҳечку.Энг илғор технология ҳам одамзод ақли тафаккури олдида мўжиза бўлолмайди.Негаки ўша технологиялар ҳаммаси инсон ақлининг меваси.Сиз яхшиси халатингизни кийингда, бу гунох ишларни ҳозироқ бас қилинг -деди Холбўри.
-Оҳ, тентаккинам, нега мени тушунмайсан!Нега тушунмайсан!Бу ер юткур раис Исканақул Каркидонов ҳезалак, эшитяпсанми?!Илмий қилиб айтсак, жинсий заиф, импотент!Энди тушундингми?!У ёстиққа боши тегди дегунча пишиллаб ухлайверади.Менинг эса ўйнаб кулгим келади!Ҳой йигит, бунчалар тошбағир бўлма!Менга раҳминг келсин, мен ахир сени севаман!Эшитяпсанми, севаман!- деди, оҳ чекиб йиғлаб Бибисувайдо.
-Сиз ҳам мени тушунинг, келин ая.Мен беш минутлик ўткинчи шайтоний роҳатни абадий Жаннатга алмаштирадиган даражада ахмоқ эмасман.Бунинг устига ёш йигит бўлсам, сиз эса кап катта хотинсиз.Менинг ҳам ёш қизга уйланиб, бахтли бўлиш нийятларим бор -деди Холбўри, нарсаларини йиғиштираркан, хонани тарк этиш учун тараддудланиб.
Буни кўриб Бибисувайдонинг ғазабдан тепа сочи тикка бўлди: -Қаёққа?! Ахир дорвозалару эшиклар қулфланган, калитлар мендаку, галварс!Қани кетиб ҳам кўрчи!Сен бола ҳали менинг совунимга кир ювмабсан!Айтганимни қилмасанг, ўзимни ўзим тимдалаб, ўз баданимни ўзим тишлаб, кўкартириб, мени художник Холбўри зўрлади деб бақираман!Кейин ўша харип Исканақул Каркидонувучинг ўзи сени судга бериб, қаматиб юборади!Қамоқда чирийсан!Қиз болага уйланармишлар!Мени зўрлаганинг ҳақида эшитса, энди сенга саксонга кирган кампир ҳам тегмайди!Участковый милиционер Қоғозқоп Қорбобоев ҳам, между прочим, менинг ўйнашим!Хозир шундо тилпон қилсам, у сени ит тутгандай тутиб кетади! -деди у, қаҳр билан кўзларини чақчайтириб.
Аёлнинг гапларидан Холбўрининг ҳам ғазаби қайнади.
-Эй, разил ғар хотин, нега мени сенлаяпсан?!Менга тухмат қилгани уялмайсанми?!Қандай ифлос аёлсан?!Эринг, "Қовункапа" ширкат хўжалигининг раиси бечора Исканақул Каркидонов сенга ўзига ишонгандай ишониб, вафодорим, севгилим деб ардоқлаб, бошига кўтарсаю сен унга хиёнат қиласанми, туз еб туздонга туфлаган нонкўр!Айнан сенга ўхшаган иштонбоғи бўш ғар хотинлар дунёнинг турли чеккаларида танасини сотиб, халқимизни шарманда қилмоқда!Эй арзимас, ўткинчи айшу ишратнинг, муваққат маишатнинг қули, наҳотки ортингда оила, Ватан, Халқ турганини ўйламасанг?!Сен мени қамоқ билан қўрқитма!Ўзинг қамалиб кетмагин тағин!Э, уйингнинг ремонтигаям, ўзингаям... -деди Холбўри, ётоқхонанинг қўлда тўқилган қимматбаҳо чўғдек гиламига "чақ!" эткизиб тупуриб.
Буни кўриб, Бибисувайдо ўзи вада қилганидай ўзини ўзи тимдалаб, тишлаб кўкартириб: -Войдод, мени Холбўри художник зўрлаяти, ёрдам беринглар! - деб бор овозда бақира бошлади.Кейин уяли телефонини олиб, шоша пиша ўйнаши участковый милиционер Қоғозқоп Қорбобоевга қўнғироқ қила бошлади.
Холбўри девор ошиб, далага қараб югирди.У илонизи сўқмоқдан чопиб бориб, қуриб қовжираб ётган жўхоризорга ўзини урди.Холбўри иложи борича жўхорипоянинг ичкарироғига кириб кетиш мақсадида, шатир шутир қилиб, юз -қўллари маккажўхориларнинг қиличдай ўткир баргларида тилиниб, югираверди.Ниҳоят, чарчаб, ҳаллослаганича ерга ўтираркан, худди ўлим лагеридан қочган махбусдай жимликка қулоқ тутиб ўтирди.Орадан бир соатларча вақт ўтгач, Холбўри ўзи айтгандай бир тўда ғазабнок одамлар қўлида таёқ, тўқмоқ, кетмонсопи, паншахаю ўроқлар билан дала йўлида пайдо бўлдилар.
-У мана шу жўхоризорга кириб кетди, ўз кўзим билан кўрдим! -деди кимдир.
-Тезда жўхоризорни ўраб олинглар!Ифлос бирон ёққа қочиб кетмасин!Зинокорни тутиб, анави участковый Қоғозқоп Қорбобоев келгунича, судсиз, терговсиз тошбўрон қиламиз!Токи, бошқаларга ибрат бўлсин!Вой, ноинсоооф!Исканақул Каркидонувуч унга ишониб, буюртма берсаю у аблах раисимизнинг фариштадай бегунох, булоқ сувидай покиза, мўъмина аёлига жинсий тажовуз қилиб уни зўрласая!-деди яна кимдир.
-Балки Ғойиб тракторчига айтиб, маккажўхориларни комбайнда ўрдирармиз?!Ўшанда у қочиб чиқишга мажбур бўлади ва биз уни тутиб оламиз! -таклиф қилди яна кимдир.
-Ие, участка нозири Қоғозқоп Қорбобоев келяпти!Ҳозир "Тез ёрдам" билан ўт ўчирувчилар ҳам етиб келса керак!-деди кимдир.Жўхоризорга ўт тортаётган одам, шошиб чақмоқтошни ўчирди.Кўп ўтмай кажавали "Урал" мотоцикли ортидан булутдай чанг тўзон кўтариб, участка нозири Қоғозқоп Қорбобоев етиб келди.
У мотоциклни четга олиб, маторни ўчириши билан, кимдир унга: -Гражданин начайник, художник Холбўри мана бу жўхоризорга беркинибди.Оломон уни тошбўрон қилмоқчи -деди.
-Йўқ, ҳурматли гражданлар, бизнинг мамлакатимизда ўзбошимчаликка йўл йўқ!Биз хуқуқий демократик давлатда яшамоқдамиз!Жиноятчи адолатли суд олдида, қонун олдида жавоб бериши керак!Айниқса, бировнинг жуфти халолига кўз олайтирадиган виждонсиз кимсалар! -тушунтирди участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев.
Кейин мотоцикл кажавасидан карнайли овозкучайтиргични олиб, жиноятчи билан музокарага киришди.
-Художник Холбўри!Қаршилик кўрсатиш бефойда!Жўхоризор ўраб олинган!Қўлларингизни юқорига кўтарганингизча жўхоризордан чиқинг!Акс ҳолда куч ишлатишга мажбур бўламиз!Сизга ўн беш минут мухлат!Вақт кетди! -деди у амирона.
Анчадан кейин Холбўри қўлларини юқорига кўтарганича жўхоризордан чиқиб келди.
-Ҳа, бу бошқа гап -деди участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев ва эпчиллик билан Холбўрининг қўлларга кишан урди.
-Гражданлар, айбланувчига яқин келманглар!Қонунчиликда айбсизлик призумпацияси деган нарса бор!Унинг тақдирини сизлар эмас, адолатли суд ҳал қилади! -дея қўшимча қилди, ғазабнок оломонни тинчлантириб участка нозири.
Шу маҳал дала йўлидан "Қовункапа" ширкат хўжалигининг раиси Исканақул Каркидоновнинг брезент ёпқичли "Виллис" хизмат машинаси катта тезликда, чанг тўзон кўтарганича капа капа бўлиб кела бошлади.Исканақул Карикидонов худди Танзаниянинг Серенгетти водийсида жирафа овлаётган овчидай бошини хизмат машинаси дарчасидан чиқариб олганди.
Лекин Исканақул Каркидоновнинг хизмат машинасидан кулиб тушгани, ва худди қадрдон одами билан кўришаётгандай Холбўрини махкам қучоқлаб, унга миннатдорчилик билдиргани оломонни ва участка нозирини лол қолдирди.
-Раҳмат, Холбўри ука!Илоё мендан қайтмаса, Худодан қайтсин!Сиздан у дунёю бу дунё қарздорман энди!Мен у бевафо аёлдан қандай қутилишни билмай, тўғрироғи айбларини бўйнига қўёлмай юрардим!Сиз менга ёрдам бердингиз!Ҳайрон бўлманг, дўстим!Мен уйга ҳар эхтимолга қарши яширин видеокамералар ўрнатдириб қўйгандим.Худога шукр!У манжалақининг жирканч қилмишлари энди манабу дискка ёзиб қўйилган.Уни флешкаларга кўчириб нусхалаб қўйдим.Судда асқотади.Мен уни қум талоқ қўйдим, ҳа ҳа қумталоқ!Бай бай бай баааай!Хонавайрон бўлишимга бир бахя қолган эканку а!Э, раҳмат яна бир бор сизга, отангизга раҳмат, укажон! -деди раис Исканақул Каркидонов Холбўрига, ҳаммани бадтар ҳайрон қолдириб.
Айниқса унинг гапларини эшитиб, участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоевнинг ранги қумдай оқариб кетди.
7 боб
Ҳайрлашув гулҳани
"Қовункапа" ширкат хўжалигининг раиси Исканақул Каркидонов судда ютиб чиқди ва енгилтабиат хотини Бибисувайдодан расман ажрашиб, ўз котибасига уйланиб олди.Холбўри аввалига Бибисувайдо танишларини ва бехисоб бойликларини ишга солиб, инкор қилиб бўлмас далилу исботларга қарамай, судда ютади ва раис Исканақул Каркидоновнинг ўзини қаматиб юборади деб ўйлаб юрганди.Кейин маълум бўлишича, Бибисувайдонинг бойлиги ҳам, қудратли таниш билишлари ҳам йўқ экан.Участка Нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев судда прокурор ва адвокатнинг саволларига жавоб берар экан: "Ҳурматли суд ҳайъати!Бибисувайдо хонимнинг менинг тўғримда айтган гаплари қип -қизил тухмат!Аксинча у мени йўлдан урмоқчи бўлганда, мен хуқуқ тартибот органи ходими эканлигимни, оилам, севикли хотиним ва фарзандларим борлигини, бундай жирканч ахлоқсизлик билан шуғилланмаслигимни айтганман.Шундан кейин бу енгилтабиат аёл шантаж йўлига ўтиб, шу тариқа мендан ўч олмоқчи бўлган" дея барча айбловларни инкор қилди ва сувдан қуруқ чиқди.
Шулар ҳақда ўйларкан, Холбўри уяли телефонини олиб, Илтижога қўнғироқ қилди.Кейин гапира бошлади:-Ало, бу дала шийпоними?Яхши қиз, ўша атрофда Илтижо деган қизга кўзингиз тушмадими мабодо?Агар мумкин бўлса уни бир минутга чақириб юборсангиз, муҳим гап бор эди -деди у.Унинг гапларини эшитиб, Илтижо кула бошлади.Кейин сўради: -Кечирасиз, Илтижо сизга ким бўлади?
-А, Илтижоми?Нима десам экан сизга...Илтижо менинг севгилим.Мен уни бир зум кўрмасам соғиниб қоламан, тушуняпсизми?Усиз менга дунё қоронғу -деди Холбўри.
Илтижо яна кула бошлади.Кейин: -Жиннивой, шунақа дейсизми?Ахир телефон суҳбатимизни биронтаси эшитиб турган бўлса нима бўлади? -деди ҳавотирланиб.
-Эшитса эшитар.Нима, мен бировнинг севганига кўз олайтиряпманми?Ё севиб, севилмоқ айбми?Эшитсин, бутун дунё билсин сизни телбаларча севишимни!-деди Холбўри.
-Яхши, шундай қиламиз.Лекин мен ҳозир сиздан дўппи тор келганда бир дақиқасини тонна тонна олтинга ҳам сотиб олиб бўлмайдиган энг қимматбаҳо нарса ҳақида сўрамоқчиман.Вақт ҳақида.Бугун маликамнинг вақтлари қалай, бир учрашсак, дийдорлашиб дегандай... Буёғи пахта терими ҳам ниҳоясига етяпти.Эрта индин кетиб қолсангиз, менинг ҳаётим кузги далалар каби хувиллаб қолади -деди Холбўри.
-Нифига себе!А ты кто такой, чтобы тут командовать а, алкаш несчастный!Қўшиқларим ёқмаса ғилдира баттан!Ман бу қўшиқларимди санъатни тушунадиган нозик, нафис дидли шинавандалар учун анов қиляпман, айтяпман!Сенга ўхшаган эговлар санъатни, мақомни тушунармиди!- деди у.
-Я кто такой?!Э, мен ўз замонасидан минг, миллиард йиллар ўзиб кетган, ҳали шеърларини инсоният тушунишга қодир бўлмаган моденнуст Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат бўламан! - деди шоир фахр билан.
-Вой, вохахахахаааа! Шоирмишлар!Таҳаллусингни ҳам биринчи марта эшитиб турибманку!Шоир бўлсанг, ҳофизлар шеърларингни қўшиқ қиларди ва биз сени танирдик.Сволоч самозванец! Катись отсюда, пока телохранителларим сени тилка пора қилиб ташламасдан! -деди маҳаллий ҳофиз Запарғани.
Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат даханаки баталияни давом этдирди:-Э, овози палағда отарчи!Биринчидан сен Огоҳий бованинг арвохини чириллатиб, "Мушкин қошингнинг ҳайрати" деб айтяпсан.Ҳайрати эмас, ҳайъати, ёр қошлари суд ҳайъати каби тизилиб ҳукм чиқаргач, чашми жаллод, яъни офатижон кўз, как бы бу ҳукмни ижро этиб, ўз ошиғини ўтли нигохи билан қатл этади, ўлдиради демоқчи шоир.Иккинчидан, сен бугун Огоҳий бованинг шеърларини ашула қилиб айтганинг каби, минг, миллион йиллардан кейин менинг шеърларимни ҳам ҳофизлар қўшиққа айлантириб, ўзга сайёралардан келин тушириб келаётган космобусларда, звездалетларда, учар тарелкаю, вақт машиналарида бутун коинотни бошига кўтариб куйлаб келадилар.Так что, сен бола катта кетма!Мен олти йил каратэнинг Фон Шау деган қўл жанги билан шуғилланганман.Ҳавода икки марта айланиб, оғзинга қаратиб тепаман, тилла тишларинг қийшайиб, оғзинг ёпилмайдиган, ёпилса, очилмайдиган бўлиб қолади.Уриб, номи суягинг бўлса ун қилиб ташлайман!Телохранителларингни ҳам! -деди у.Шоирнинг бу гапларидан ҳаммамиз кулиб қотиб қоллик.
Инна дегин, анъанага кўра оммавий муштлашув бошланди.Яхши, ҳамкасбимизнинг бахтига участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев ҳазратлари пистирмада пойлаб ётган эканлар, зудлик билан тартиббузар Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунатни хибсга олиб, қўлларига кишан ураркан, "Урал" русумли мотоциклининг кажавасига ўтқизиб, участка ертўласига олиб кетди.Шундан кейин тўй тўйдай бўлсин, пичоқбозлик бўлмасин деганларидай, биз ҳам қолган қутган ароқларни ичиб, шишаларни қоқлаб, тарқалишдик.Ҳозирча бор гап шу, яғир эшшак -деди Ғойиб тракторчи. Кейин эшак билан ҳайрлашиб, дала йўлига чиқаркан, гандираклаганича юриб, туманларга сингиди, ғойиб бўлди.
9 боб
Ойдин далалар
-Гувиллаб эсаётган тунги қор шамолида ҳаво линиясининг биронта сими узилдими, қишлоқда чироқ ўчиб қолди.Холбўри чироқ ўчмай туриб, қўл телефонининг батарейкасини электр энергиясига тўйинтириб олгани яхши бўлган экан.Йўқса у Илтижога қандай қўнғироқ қилар эди?Илтижо эса шаҳарда яшайди.У ёқларда чироқ деярли ўчмайди.Яъни телефони жиринглаши биланоқ у алоқага чиқади.Шундай ўйлар билан Холбўри қўнғироқ қиларкан, ўзи ўйлаганидай трубкадан Илтижонинг таниш, жарангдор овози келди: -Эшитаман.Алло!Холбўри ака, бу сизми?!- деди у шошиб.
-Ҳа, мен -деди Холбўри.У энди қиздан ҳол аҳвол сўрамоқчи эди, Илтижо хурсандлигидан яна гапира бошлади:
-Вой қандай яхшия!Энди ўзим қўнғироқ қиламан деб турувдим!Яхшимисиз?Холам яхшимилар?!Қишлоқ қиримлар тинчми?Қорадаё тамонларни, биз учрашган далаларни, шаффоф сувлар узра нилуфаргуллар очилиб ётган қамишли делтани туманлар қоплаб ётгандир? -деди у.
-Ҳудога шукур.Қишлоқ тинч.Онам ҳам юрибдилар.Мен ҳалиям ўша ўша, далама дала дайдиб, расм чизиб юрибман.Лекин сизсиз яшаш энди менга қийин бўлиб қолди.Нуқул сизни ўйлайман.Атрофда ҳамма нарса, дов -дарахт, далалар, қишлоқ йўли, соҳилга элтгувчи сўқмоқ, дарё дельтаси, туманлар, барча барчаси сизни эслатаверади.Айниқса хувиллаб қолган кимсасиз дала шийпони.Борсам, шийпон олди намиққан хазонлардан ивирсиб, дераза ойналари синиб ётган экан.Худди эгаси кўчиб кетган уйдай жим -жит.Жуда қайғули манзара.Ишқилиб айрилиқ азобидан, ҳижрон қийноғидан телбаланиб қолмасам бўлди дея ўйлаб қўяман баъзан.Айтгандай, яхши етиб олдингларми?Ота оналарингиз ҳам яхши юришибдими? -деди Холбўри.
-Ҳа, раҳмат, Худога шукр.Ҳаммалари тинч.Сиз чизиб берган суратимни уларга кўрсатдим.Роса хурсанд бўлишди.Сиз ҳақингизда сўзлаб бердим.Дадам, рассомлар битта картинасини сотса, фалон пул бўлади.Бундан ташқари ҳокимларга, банкирларга марҳум ота оналарининг портретларини чизиб берса, унинг банкдаги хисоб рақамига катта миқдорда пул суришлари, ёки тўлов фойизи оз бўлган имтиёзли кредитларни бериб, савдо сотиқ билан шуғилланишига кўмаклашишлари мумкин -дедилар.Ҳуллас, ишлар ҳозирча ёмон эмас.Лекин мен пахтадан қайтаётиб, автобусда то уйга етгунча йиғлаб келдим.Ўрганиб қолган одамингдан айрилиш жуда қийин бўлар экан.Энди мана, ётибман каравотимда ёлғиз.Деворда сиз чизган портрет илиниб турибди.Қачон келасиз, шундан гапиринг.Уйга эмас, институтга боринг.Дарсдан сўнг биронта кафега кириб, шамлар ёқилган алохида стол атрофида мириқиб суҳбатлашамиз.Қишлоқда кечган ажойиб дамларни биргалашиб эслаймиз -деди Илтижо.
Кейин у менга насихат қилиб: -Ўғлим, ажина пажина деган гапларга ишонма.Кечалари юрсанг ҳеч нарсадан қўрқмагин.Довюрак бўл -дедилар.
Холбўрининг гапларидан Илтижо ҳам кулиб қотаркан, отангиз ҳам ўзингизга ўхшаб ҳангомачи бўлган эканлар -деб қўйди.
-Ҳа шундай ажойиб отам оламдан ўтиб кетдилар.Ўша пайтлари пахтазор далаларни заҳарли пестицидлар билан дефоляция қилинарди.Инсон ҳаёти учун ўта хавфли бўлган у заҳарли препаратлар тонналаб самолётларда сепилар, биз болалар хирррррр! этиб пастлаб учиб заҳарли дори сепадиган самолетларни, ичидаги бизга қараб кулиб қўядиган учувчини кўриш учун далага чопардик. Мўлжални тўғри олишлари учун у самолетларга нишон керак эди. Нишон эса бир тамони оқ, иккинчи тамони қизил, байрам транспарантларига ўхшаш ёғоч дастали белги эди. Отамга ўша белгини дала увотида кўтариб туриш топширилган. Капюшонли сувқоғоз халатни кийиб, транспарант тутганича увотда турган отамнинг устидан учоқлар заҳарли дори сепиб ўтаверганлар, ўтаверганлар.Натижада отамни заҳарли пестидцид элитиб қолган ва у ўзини ўзи аъзойи баданини тимдаланиб, қон чиқиб кетгунча қашиса ҳам ҳеч қачон ором ололмайдиган, бедаво, дахшатли дардга мубтало бўлган. Кейин ўша одам боласи тоқат қила олмайдиган азобларга дош беролмай касалхонада оламдан ўтганлар -деди Холбўри, чуқур хўрсиниб.
Кейин жимиб қолди.
Илтижо ҳам.
У йиғлар эди.
10 боб
Бибисувайдо
-Ғиштхон, сен менинг қиёматли опамсан. Худо ҳохласа, сен билан дўзахда бирга ёнамиз -деди Бибисувайдо, қийқириб кулиб.Сўнг, жиддийлашиб, давом этди: -Билсанг, бизга табиат тамонидан берилинган бу чирой чиммат ғанимат. Чирой аёл кишига ярим ризқ, тенгсиз қурол!Бу неъматдан фойдаланиб қолмоғимиз керак, опажон. Тўғри, сенинг бўйнинг узун, қизилкуркабетсан. Бунинг устига гезарган лабларинг орасидан остки тишларинг булдог итнинг тишлари каби кўриниб туради.Бошинг ҳам ғознинг бошига ўхшайди.Лекин сенинг қоматинг борку, қоматинг!Кўкракларинг ниқ, кетинг ҳам катта.Эҳ, сен умрнинг шиддат билан ўтишига бир қара!Бир қарагин!Бу кетишда хаш паш дегунча юзларимиз ажинлардан туршакдай тиришиб, бужмайиб, сарвдай қоматимиз ялмоғиз кампирнинг қомати каби букчайиб қоладику. Қисқаси, гап бундай. Иккаламиз сенинг уйингда кўнгилочар муассаса очсак ва бу ишга ўзимизга ўхшаш енгилтак аёлларни жалб қилсак.Сен бунга нима дейсан? Шу йўл билан кўплаб аёлларни "иш" билан таъминлардик. Улар ичкилик дардига мубтало бўлиб, шиша ғарибига, ичкиликнинг қулига айланган текинхўр эрларини боқиб, рўзғорини тебратарди, биз эса даромадни арра қилардик.Тома-тома кўл бўлур деган машойихлар, Ғиштхон!Худо бериб, пулимиз кўпайиб, Дубайга кетворсак, ана ҳаёту мана ҳаёт!Сен шарқ тилларини чала пуча бўлса ҳам биласан.Яъни таржимонга бериладиган пулларни тежаб қолардик.Дубайда биронта фирма очиб, сердаромад иш вада қилиб, ўзбек қизларини, жувонларини ўша ёқларга чақириб, уларни бойларга улгуржи сотсак, кўкавой пуллардан қоплаб топардик. Қарабсанки бир икки йилда миллионер бўламиз, қоламиз.Кейин мен анави сволоч импотент, алкаш Исканақул Каркидонувучнинг энасини нақд учқўрғондан кўрсатаман!Котибасини ҳам... Давай, Ғиштхон опа, қўлбола ароғингдан пиёлага тўлдириб қуй -деди Бибисувайдо.
-Эй, калланг жойигами, Бибиш, қишлоқда кўнгилочар муассаса очиб бўладими?Масжид имоми Зайниддин қори фатво берсалар, дарғазаб оломон иккаламизни тошбўрон, ғиштбўрон қилиб юборишадику!Бунинг устига яхшими ёмонми, бошимда эрим бор ахир -деди Ғиштхон, пиёлаларга қулқуллатиб ароқ қуяркан. -Э, сен ташвиш қилма.Ишраттхона қишлоқ аёлларини иш билан таъминловчи хунармандлик кичик корхонаси базасида очилади.Қолаверса, мана, Худо бизга ҳам инсофи тавфиқ, хидоят ато этди, товба -тазарру, тоат - ибодат қияпмиз -деб девордаги михларга бир иккита жойнамоз илиб қўямиз.Кейин қорини ҳам йўлдан уриб, шантаж қилиб, расвосини чиқарамиз.Шундан кейин ғазабланган оломон унинг ўзини тошбўрон қилади. Алкаш эринг масаласига келадиган бўлсак, унга чўтал бериб турамиз.Жуда кўнмаса, ишимизга ҳалал бермаслиги учун муассасамизга қатнаб турадиган крутой мижозларини ишга солиб, уни беш -тўрт йилга қаматамиз, ё алдаб, бирон ёққа жўнатиб юборамиз, вассалом.Шу ҳам проблемами? -деди, ароқ тўлатилган пиёлалардан бирини қўлига оларкан, Бибисувайдо.Сўнг қисқагина қадах сўзи айтган бўлди.
-Қани, олдик бўлмаса, қизилкуркабет!.. Ие, кечирасан, Ғиштхон опа.Тадбиркорлик ниқоби остида очилажак корхонамиз кундан кунга гуркираб ривожлансин, гуллаб яшнасин! -деду у ва пиёладаги ароқни оқ урди.Ғиштхон опа ҳам. Бибисувайдо бадхўр, ўткир қўлбола ароқдан афтини бужмайтириб, газаки қиларкан:-Қизилкуркабет деганимдан ҳафа бўлиб юрмагин тағин.Кўнглимга яқин олганимдан ҳазиллашаманда сен билан -деди. Кейин кетиш учун тараддудлана бошлади: -Майли унда, Ғишт, мен энди борай.Кичик корхона очиш учун бир дунё хужжат йиғишим керак экан.Мен туман марказига кетдим -деди у ва "ҳамкасби" билан ҳайрлашиб, пальтосини кийиб, кўчага чиқди.Ташқарида совуқ шамол эсар, қор ёғарди.Бўралаб ёғаётган қор, ўйчан учаётган қор зарралари унга биринчи эрини эслатди.Янги турмуш қурган дамлари эди ўшанда.Куёв бола қоронғу деразадан беғамгина ёғаётган қорга термулиб: -Оҳ, қандай гўзал қорли сукунат!Йўллар, уйларнинг томлари, дов дарахтлар, кимсасиз далалар оҳиста оҳиста қорга бурканмоқда!Шивирлаб ёғаётган қорлардан руҳим зулматлари ёришмоқда -деди. Бибисувайдо бўлса: -Йўқ, қор ёғмасин, қор ёғса совуқ бўлиб кетади! -деди. Бу гапни эшитиб, куёв бола Бибисувайдога ҳайрат билан қараркан, анчагача жим бўлиб қолди.Сўнг: -Сиз билан биз ёндош, аммо бир бири билан ҳеч қачон туташмайдиган параллел чизиқлар эканмиз.Сизнинг сўзларингиз, худди "Булбул гўштидан қилинган кабоб мазали бўлармиш, шу гап ростми?" дегандай жуда хунук эшитилди менга-деб қўйди.Шу шу уларнинг муносабати кудан кунга совуқлашаверди.Охири музлаб қолди.Эри уни ташлаб, ўзининг дидига мос, камгап, маюс кўзли кутубхоначи аёлга уйланиб, бахтли бўлди.Бибисувайдо шу тариқа хаёл суриб бораётган эди, ортидан келаётган машина товушини эшитиб, ўзини четга олди.Йўлда қора рангли янги "Джип" автомобили келмоқда эди.Бибисувайдо машинага қўл кўтарди.Машина унинг ёнига келиб тўхтаган маҳал у эшикни очаркан, оёқларидаги ва кийимларидаги қорларни шоша пиша силтаб қоқиб, орқа ўриндиққа ялпайиб ўтирди. Сўнг эшикни ёпиб:-Туман марказигами? -деди.
-Ҳаааа, нимасини айтасиз -деди Бибисувайдо қўлларини кухлаб иситиб. Машина бироз юргач, аёл яна гапира бошлади: -Кечирасиз синглим, сиз ҳам шу "Қовункапа" қишлоғида яшайсизми? -савол берди у.
-Ҳа, нимайди? -саволга савол билан жавоб берди Бибисувайдо.
-Биласизми... Нима десам экан.Ҳуллас, менинг қизим тиббиёт институтининг талабаси.Қизим ўқиётган институт талабаларини кузда шу "Қовункапа" ширкат хўжалиги пахтакорларига ёрдам бериш учун хашарга сафарбар қилишди.Қизим тушмагур пахта териб юриб, бир Холбўри деган рассом йигит билан танишиб қолибди.Яқинда ўша йигитнинг онаси бир иккита аёллар билан бизнинг уйга, қизим Илтижога совчиликка боришди.Қани, бир дадаси билан маслахат қилиб кўрайликчи, кейин жавобини айтармиз дедим.Энди, тўғриси, хўжайиним завод директори.Катта раҳбар.Ошна оғайнилари ҳам шунга яраша.Мен ҳам катта ишдаман.Қизим шаҳарда ўсган.Ўзингизга маълум, бу умр савдоси дегани кўмир савдоси эмас.Охири дадаси билан маслахатлашиб, йигитни суриштириб, ўрганайлик деган қарорга келдик.Шу ерлик экансиз.Ўзингиз ҳам яхши аёлга ўхшаб турибсиз.Ўша рассом йигит ҳақида сўрамоқчийдим сиздан -деди аёл, чиройли жилмайганича, масалани кўндаланг қўйиб.
Бу гаплардан Бибисувайдонинг кўзлари ўз орбитасидан чиқиб кетай деди.Кейин:-Вой, кенейижон, бахтингиз бор экан!Сизни менга Худонинг ўзи рўбарў қилибди!Бай бай бай баааай!Вой, ўтдай тушардингиза, сал бўлмаса!Мана, тепамда Худо турибди, кенейи, мен ёлғон гапиргани қўрқаман!У рассом йигитга менинг ҳеч қандай хусуматим ҳам йўқ.Аммо сиздай ҳурматли аёлнинг гулдай қизи бахтсиз бўлишига сабабчи бўлиб қолишдан мени Оллонинг ўзи асрасин! Илоҳим ҳеч банда бахтсиз бўлмасин бу дунёда!..Фақат бу гаплар уччаламизнинг ўртамизда қолсин.Нимага десангиз, у рассом йигит Холбўри вахший одам.У "Қовункапа" ширкат хўжалигининг золим раиси Исканақул Каркидонувучнинг ҳамтовоғи. Агар бу гаплардан улар ҳабар топишса, мени тириклай кўмиб, устимдан тупроқ тортиб юборишади.Ҳа, ҳа.Бу рассом жувонмарг расмингизни чизиб бераман деб алдаб, битта камбағалнинг бокира, солиха қизини бузиб қўйган.Аферист рассом қизни қайиққа ўтқизиб, нилуфарлар очилиб ётган дельтада сайр қилиб юрган маҳал, эшкак билан уриб ўлдираман деб қўрқитиб, шу ишни қилганда, аблах.Кейин нима бўлганини биласизларми?Воооой, у жувонмарг ўша қизни қийнаб:- болангни олдириб юбор -дея қийин қистовга олавергач, қиз бечора хўрликларга чидолмай, охири ўз бўйнига тош боғлаб, ўзини ўзи дарё делтасига чўктирди. Бир хафта деганда иккиқат қизнинг мурдаси шишиб, сув юзига чиққан.Жасадни делтада балиқ овлаётган балиқчилар кўриб қолишган.Қизни ота онаси аранг таниди.Шундан кейин шаҳардан терговчилар келиб, Қовункапа алғов далғов, ари уя бўлиб кетди.Қиз бечора ўз жонига қасд қилишдан аввал онаси билан ҳайрлашиб, бир варақ хат қолдирган экан.Булар қизнинг ота онасини қўрқитиб, ўша хатни йўқ қилиб, жиноий ишни пул билан бостиришди.Бу уйинг куйгур золим Исканақул Каркидонувучда пул кўпда.Ширкат хўжалигини кемириб, чўчқадай семириб ётибди.Рассом бўлса, яна ҳеч нарса бўлмагандай юрибди, далама дала расм чизиб. Қизингизни Худонинг ўзи асрабди, кенейи!Маслахатим, бу ишни тез тўхтатинглар!Мен айтдим қўйдим, яна ўзингиз биласиз -деди Бибисувайдо.
Унинг сўзларини эшитган аёлнинг дахшатдан оғзи ланг очилиб, анграйиб қолди.Кейин бироз ўзига келиб, тилининг тагига таблетка ташларкан, баклажкадаги сувдан ютоқиб, ютоқиб ичди.Кейин: -Вой, қизгинамдан айрилиб қолишимга бир баҳя қолган эканку а!Э, Худо, мени шу аёлга учраштирганинг учун ўзинга шукр!Синглим, сиз ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсиз, менга қанчалар ёрдам берганингизни!Илоё мендан қайтмаса, Худодан қайтсин!Мана менинг визиткам.Бирон ёрдам керак бўлса, тортинмай телефон қилинг -деди.
-Э, Парвардигор!Энди хотинимга нима дейман?!Болаларни қаровсиз қолдирибсан деб, мендан юз ўгириб кетиб қолса нима қиламан?! -дея йиғлардим.Эҳ, қандай масъулиятсизлик!Мен энди одамни ютиб юборадиган кимсасиз космик жимликда, ёлғизликда, бу виждон азоблари ичра қандай яшайман?! -дея оҳ чекардим.Охири, ўзимни ўзим жазолаш мақсадида океанга ғарқ бўлиш учун энди сувга сакрайман деб турсам, шумтака болалар бирин кетин сув юзида пайдо бўлдилар.Мен ҳайрат ичра, худди эс хушидан айрилган одамдай турган жойимда қотиб қолдим.Маълум бўлишича, улар сув остида жабралар ёрдамида худди қуруқликдаги каби бемалол нафас олаверар эканлар.Вах, мана ҳақиқий мўжиза! - дейман ўзимга келиб.Шундай қилиб биз яна аввалгидай бирга яшай бошладик.Бир куни улкан сузувчи шаҳарга дуч келдик.Шаҳар ҳокими меҳрибон одам экан.Бизга шаҳар четидан ер ажратиб беришди.Мен ўша жойга минг машаққат билан икки қаватли чайла қурдим.Биринчи қаватда болалар, юқорида эса мен иккинчи хотиним сув париси билан яшай бошладим.Болалар секин аста улғайиб, мактабга қатнайдиган бўлишди.Ҳамма муаммо улар вояга етганда бошланди.Болалар турли диний секталарга аъзо бўлиб кетишди.Улар диний масалада келишолмас, натижада кечагина аҳил иноқ юрган ака укалар бир бирлари учун ашаддий ёвга, ёвуз душманга айландилар. Мен уларга: -Болаларим, ахир сизлар бир отанинг ва бир онанинг фарзанларисизлар!Динингиздан миллатингиздан, ирқингиздан қатъий назар, барчангиз бир оила фарзандларидай аҳил иноқ яшашларингиз керак!Уруш жанжал йўли тубсиз жарликка, ҳалокатга элтийди! -дея жуда кўп насихат қилдим.Лекин улар менинг гапимга қулоқ солмадилар. Кўп ўтмай улар бир бирларини иблис, сатана дейдиган одат чиқаришди.Туғишган биродарлар орасидаги ўзаро уруш жанжаллар шу даражага бориб етдики, охири улар икки қаватли чайламизга бензин қуйиб, ўт тортиб юборишди.Яшаш жойимиз сувга яқин бўлгани учун биз ўзимизни сувга отдик.Болалар ҳам.Барча қулайликларга эга қўшқаватли чайламиз ёниб кетди.Океандан эсаётган шамолда қасра қуср ёнаётган чайламиздан учган олов эса бошқа уйларга ҳам илашди.Натижада сузувчи шаҳар ёна бошлади.Дахшатли ёнғинни аранг ўчиришди.Мен ҳамон ёрдам сўраб бақирар эдим.Қирғоққа одамлар йиғилди.Шаҳар ҳокими ҳам келди. У қўлидаги овозкучайтиргич ёрдамида менга гапира бошлади:- Ҳурматли жаноб!Биз сизларни сузувчи шаҳримиз бортига олгандик.Лекин сизлар шаҳримизга ўт қўйиб юбордиларинг!Энди, биз сизларни шаҳарга киритолмаймиз!Ўша ёқда сузиб юраверинглар!Сизлар яхшиликка ёмонлик билан жавоб берар экансизлар!Аблахлаааар! -дея бақирди у.
-Ҳурматли ҳоким жаноблари, майли, сузувчи шаҳарга бизни киритмасангизлар ҳам, ҳеч йўқ шиширилган трактор камерасини қайтариб беринглар!Акс ҳолда мен сувга ғарқ бўлишим мумкин! -дея бақирдим.Шаҳар ҳокими баджахлроқ одам экан, этигининг қўнжисидан кнопкали пакки пичоғини чиқариб, ғазаб билан шиширилган трактор камерасига урди. Кейин уни йиртиб, сувга улоқтирди.Уйғонсам, тушим. Холбўри шу тариқа тинимсиз алжираётган ароқхўр Ғойиб тракторчининг гапларини тинглаб тураркан, яна қорларни ғарт ғурт эзиб, йўлида давом этди. Қор эса ҳамон бўралаб ёғар эди.
12 боб
Бир енги йўқ пальто
Кейинги кунларда Холбўрининг ишлари чаппасига кетиб, Илтижо ҳам телефон қўнғироқларига жавоб бермай қўйди.Сўнги телефон суҳбатида Илтижонинг йиғлаб айтган гаплари худди найзалар ёмғридай вужудини ғалвир қилиб юборган эсада, Холбўри шаҳарга бориб, у билан биронта ҳолироқ жойда учрашиб, юзма юз гаплашиб олишни ўйлар, балки бирон ижобий ўзгариш юз берар дея умид қиларди.У шундай умидли ўй -хаёллар билан қишлоқ марказидаги автобус тўхтайдиган жойга жўнаркан, йўлимдан яна биронта дайди ит билан қизғин суҳбатлашаётган Ғойиб тракторчи чиқиб қолмаса бўлдида дея ўйлаб қўярди.У қордан тозаланмаган қишлоқ йўли четидаги, бостирмага ўхшаш қўлбола бекатга бориб, совқотиб қолмаслик учун уёқдан буёққа юриб, узоқ автобус кутди.Бу маҳал бекатга бирин кетин одамлар йиғилиб, бостирмага ўхшаш бекат йўловчилар ғовур ғувиридан гавжумлашди.Холбўрининг қулоқларига чалинаётган узуқ юлуқ суҳбатлар унинг Илтижо ҳақидаги ўй ҳаёлларига ҳалал берарди.Ниҳоят автобус келиб, қоп орқалаган оломон ўзининг автобуснинг эшикларига урди.Ҳамма чиқиб олгач, эшиклар ёпилиб автобус қорли йўлдан шаҳар тамон жўнади.Холбўри улов деразасидан ташқарини, қор босган уйларнинг томларию, оппоқ оқарган дов -дарахтлар ва далаларни кузатганича хаёл суриб кетаркан, ғала ғовур ичида қандай шаҳарга етиб борганини ҳам сезмай қолди. У автобусдан тушиб, тиббиёт институтига борсамми ё бормасамми дея бекатда анча иккиланиб турди.Илтижо телефонини ўчириб олмаганида ҳам бир нави эди.Телефон ёрдамида унинг қаерда эканини аниқлаб, бирон ҳолироқ жойга таклиф қилган бўларди.Институтга борса, ўзига таниш талабаларни учратар балки.Лекин улардан Илтижони сўраса, ўзи шундоқ ҳам чигал вазиятни бадтар мураккаблаштириб, қизга янада қийин қилиб қўймайдими?Ахир охирги суҳбатда Илтижо қон йиғлаб, энди ҳаммаси тамом, отам менга сиз билан учрашишни қатъиян тақиқлаб қўйди дегандику.У мана шу ҳақда ўйларди.Аммо, Илтижо билан учрашиш, у билан дийдорлашиш, суҳбатлашиш, биргалашиб мавжуд чохдан чиқиш, қопқондан қутилиш, йўлларини ахтариш истаги устунлик қилди ва у барибир институтга борди.У институт ховлисида нима қилишини билмай турган эди, ўтиб бораётган бир тўп қизлар ичидан кимдир ялт этиб Холбўрига ўгрилди ва қўлидаги китоб -дафтарини бағрига босганича ҳаяжон ичра:
-Вой, Холбўри ака! -деб юборди.
Сайёрани кўриб, Холбўрининг юраги хапқириб кетди ва Сайёра шу ерда экан, демак қизлар орасида Илтижо ҳам бор деб ўйлаганди.Лекин қайрилиб қараган қизлар ичида Илтижо йўқ эди.
Бу орада Сайёра Холбўрининг ёнига чопиб келди.Улар қўл бериб кўришиб, ҳол аҳвол сўрашар экан, Сайёра ҳомушланиб, ерга қаради.
-Ҳа, Холбўри ака, ҳаммасидан хабарим бор.Аввалига дугонам хурсанд бўлиб юрувди.Кейин бирдан... Ким билади, биров зимдан сиз ҳақингизда нимадир деб қўйганми.Ҳуллас, Илтижонинг ота онаси бирданига сизга қарши бўлиб қолдилар.Илтижо сизни севади.Ўтган ҳафта учрашганимизда у менинг елкамга бошини қўйиб, роса йиғлади.Мен Холбўрини севаман деди.Лекин сиз кўнгилингизни асло чўктирманг.Мана мен айтди дерсиз, ҳаммаси яхши бўлади.Илтижо ичкарида.У доим дарсга биздан эрта келади.Балки, аудиторияда ўтиргандир.Гап бундай, Холбўри ака.Сиз яхшиси, зоомагазинннинг ёнидаги "Буратино" кафеси борку, ўша кафега кириб, кутиб ўтиринг.Мен Илтижога айтаман, у албатта ўша кафега боради.Учрашиб, ҳаммасини батафсил гаплашиб оласизлар.Лекин эхтиёт бўлинглар.Илтижонинг дадаси махфий айғоқчилар тайинлаган бўлиши мумкин -деди, атрофга ҳавотирли аланглаб Сайёра.
-Раҳмат, оғайни, ҳаммаси жойида -деб қўйди Холбўри. Официант чиқиб кетгач, икки севишган қалб эгалари курсиларга юзма -юз ҳолда ўтирдилар.Улар бир -бирларининг қўлларини ушлаб, меҳр билан силар, бир бирларининг дийдорига тўймас эдилар.
Анча сукунатдан кейин Холбўри гап бошлади.-Хўш, энди нима қиламиз?Балки бу муаммо зиндонидан чиқмоқ йўлини топармиз?Ахир, ўлимдан бошқасининг чораси бор дейишадику -деди у.
-Билмадим, Холбўри ака, билмадим!Мен нима қилишни билмай қолдим.Бошимнинг ичи ҳам таши ҳам чўяндек қотиб қолган.Икки ўт орасида ёнмоқдаман, ўз ёғимга ўзим қоврилмоқдаман!Бир тамонда иккимизнинг севгимиз, иккинчи тамонда мени авайлаб, асраб улғайтирган ота -онам!Ўзимни ўлдирай деб ҳарчанд ҳаракат қилмайин, жоним ширинлик қилиб, томиримга писка тортолмадим, заҳар ҳам ичолмадим.Буни сезган онам йиғлаб: -Ўз жонига қасд қилиш ва отасига оқ бўлиш гуноҳи кабира.Гунохи кабирани эса Худо абадул абад кечирмас экан.Қизим, менга раҳминг келмаса ҳам даданга раҳминг келсин.Биласан, хафа бўлса, унинг қон босими ортиб кетади.Худо кўрсатмасин, унга бир нарса бўлса, бизга ҳеч нарса татимайди -деб насихат қилдилар. Холбўри ака, ишонинг, мен сизни жонимдан ҳам ортиқ севаман.Аммо ўз бахтимни ота онам бахтидан юқори қўёлмайман.Ўзингиз ўйланг, мен уларнинг биттаю битта фарзанди, кўзларининг оқу қароси бўлсаму мен ҳам уларнинг юзига оёқ қўйсам, уларни ташлаб кетсам, улар истамаган одамга турмушга чиқсам, улар менинг роҳатимни эмас, доғимни кўришса, нийятларига етолмасалар, менга бахт татийдими?Унда менинг фарзандлик бурчим қаёққа кетади?Қисқаси, мен ўз бахтимга меҳрибон ота -онамнинг орзу нийятларини қурбон қилолмайман.Тушуняпсизми?Яхшиси, иккимиз умрбод дўст бўлиб қолайлик десам, бу шафқатсиз қарордай туюлар сизга.Аммо бошқа йўлимиз йўқ!Ҳайр, Холбўри ака, бу бизнинг сўнги учрашувимиз.Мен сизни севаман ва иккимиз учрашган у беғубор дамларни ҳеч қачон унутмайман!Агар сиз ҳам мени севсангиз, қайта мени истаб, бу ёқларга келманг, илтимос сиздан! -деди Илтижо ва кутилмаганда ўрнидан туриб, ташқарига отилди.Холбўри ҳам ўрнидан турдию, Илтижо! -деганича қолаверди.
Шу онда дунё Холбўри учун кимсасиз ва поёнсиз қабристонга, зулматли бўшлиққа айланиб қолди гўё.У курсига чўкаркан, кафе ойнасига маъносиз термулганича қанча ўтирди, эсида йўқ.У фақат официант кириб, камчиликлар йўқми? -деганидагина ўзига келди.Кўз ёшларини кафтига артиб официантга: -Оғайни, ароқ борми? -деди.
-Қанақа ароқ бўлса ҳам майли -деди Холбўри.Кейин қўшимча қилди: -Кейин, Шерали Жўраевнинг қўшиқларидан бўлса.Ҳалиги, "Кема" деган қўшиғи борку, ўшани дисклари бўлса.Қўшиққа алохида тўлайман -тушунтирди у.
-Хўп бўлади.Ҳозир диджейга айтамиз, у Шер аканинг қўшиқларидан қўйиб беради -деди официант ва бўлгини тарк этди.Официант чиройли графинга қуйилган ароқни олиб келган маҳал, Шерали Жўраевнинг "Кема" қўшиғи ҳам янграй бошлади.
Воҳ менииии ташлааб фирооооққа ёёёёёёёёр йироққааааа йўл олууур!
-дея куйлар эди ҳофиз ўзининг дардли қўшиғини.Холбўри графиндаги ароқдан қадахга қуйиб, кўзлари тўла жиққа ёш билан севги ҳақидаги тенгсиз қўшиқни тинглаганича пайдар пай ичаверди.Қўшиқ тугаб қолса, у официантни чақирар, қўшимча ҳақ тўлашини айтиб, унга Шерали Жўраевнинг "Кема" қўшиғини яна қайта қўйдирар, қўшиқ оҳангига мос тебраниб, ҳофизга жўр бўлар, ҳар замонда ароқдан ичиб қўяр, мастликдан жилди чиққан кўзларини гўлайтириб, оғзини чапиллатганича ялқовлик билан газаки қиларди.Кейин нима бўлганини билмайди.Ўзига келиб кўзини очгандагина у ўзининг уйда эканини сезди ва беихтиёр: -ҳайрият, тушим экан -деб қўйди.Лекин кўрган кечиргани туш эмас эди.Буни у онасининг йиғлаётганидан англаб етди.
-Бу яна нима кўргилик?!Шунақаям ичасанми, болам?Дўстларинг аранг уйимизга ташлаб кетишдия сени!Ўзини билмай қолгунча ҳам ичадими одам деган?Мастликда биронтаси билан муштлашибсан шекилли, пальтонгни бир енги йўқ!Чўнтаклари ҳам йиртилиб, тугмалари узилиб кетибди.Телпагинг худди улоқда отлар уюри тепалаб ўтгандай ялпайиб, йиртилиб, астар пахтаси чиқиб қолибди. Бўйнингдаги шарфингнинг қайда қолганини Худонинг ўзи билади.Э, усти бошку топилар, лекин уйланадиган ёш йигит, шунақа ичкилик ичиб юрсанг, сенга ким қизини беради?!Ахир биттаю битта фарзандим бўлсанг!Мен ҳам кўзим очиқлигида бундай одамларга ўхшаб келин олиб, невара кўрсам дейман! Отанг раҳматлининг руҳини чириллатма! -дея йиғларди у.
Онасининг бу гапларидан Холбўрининг кўзларига дунё бадтар қоронғилашиб кетди.У ўрнидан турган эди боши шишиб ғовлаб кетгандай туюлди.Боши бош эмас, полвонлар кўтарадиган чўян гантелга ўхшар, ташналикдан лаблари қақраб, ичи вулқон мўрисидай ёнарди.Холбўри бир неча чўмич сув ичса ҳам чанқоғи қонмагач, қанд касал бўлиб қолибман шекилли деб қўрқиб кетди.Ярим челак сувни ичаркан, ниҳоят у онасининг ёнига тиз чўкиб, кечирим сўради.
-Ая, мени кечиринг.Сўз бераман, бу ахмоқчилик энди ҳеч қачон такрорланмайди!Ичкилик деган жирканч иллатнинг яқинига йўламайман -деди у онасининг тиззасига бошини қўйиб.
Она кўзларида ёш билан девордаги эрининг портретига ўйчан термулганича, Холбўрининг бўри юнгига ўхшаш қуюқ ва дағал сочларини силар эди.
13 боб
Мактуб
Холбўри дарё соҳилига элтгувчи, икки ёни бўзтикану янтоқлар билан қопланган илонизи сўқмоқдан одимлаганича хутор харобалари сари бораркан, сўқмоқ устида учиб юрган бир гала оппоқ капалаклар гоҳ ўт -ўланларга, гоҳ буталарга қўнар, сўнг яна тентираб парвозни давом этдирар, гўё улар ҳам Холбўрига эргашиб, хутор харобалари тамон кетаётганга ўхшар эдилар.Бу хуторда авваллари қорақалпоқлар яшарди.Улар шу дарё соҳилларида шоликорлик ва чорвачилик билан шуғилланишар, балиқ овлаш ҳам уларнинг севимли хунари ва тирикчилик манбаи эди.Дарёда сув кўпайиб, жарлар қулаб, тошқин хутор аҳолиси ҳаётига тахдид солавергач, улар дарёдан узоқроққа "Қовункапа" қишлоғи ичкарисига кўчиб кетишган.Ҳозир у хутордан лойпахса деворларнинг вайроналарию, бир неча туп, танасига қулоч етмас қари толлар қолган ҳалос.Баъзи толларнинг тўнкалари сақланиб қолган.Ўша тўнкалардан бирига ўтираркан, Холбўри этюдникни ўрнатиб, дарё жарларига туташ баҳорий далаларни, соҳилдаги сувлари ойнадек ялтираб ётган шолипояларни, дамба тамонда буралиб оқаётган дарёни, дельта қамишзорларию қўғазорларини, жийдазорлару толзорларни мойбўёқ билан матога мухрлаш учун ҳозирлана бошлади.Бу жойлар Холбўри учун Маккадай муқаддас.Чунки бу ерларда унинг болалиги кечган.Болалик чоғларидаги танасига қулоч етмас юзлаб азим тераклар ва баҳайбат толлар, ариқларда тўлиб -тошиб оққувчи тоза, зилол сувлар, теракларнинг шохларида хас -хашаги осилган минг -минглаб чумчуқларнинг инлари, қулоқни қоматга келтирувчи қушлар шовқини, арқонлари азим тераклар танасига боғланган беланчакларни тебратиб алла айтаётган боғча холалар, қўлларини оғзига кўвача қилганича ҳайқириб, жазирама далаларда кетмонларини ялтиратиб ишлаётган одамларни чойга чақиргувчи ошпаз хотинни, унинг кенг далар узра тарлондай учгувчи ўткир ва ўктам овозини у бот -бот эслайди.Қани энди мевалари олтиндай товланган ўрикзорларни, узумзор четидаги баланд капада ўтирганича: -ҳайт! ҳайт! -дея бақириб, чуғурчуқларни, узумзорлар устидан гурас -гурас учган қораялоқлар галасини ҳайдаётган, симларга осилган туника идишларни шақиллатиб, еб тўймас қушлар галасини чўчитаётган боғбон Мамассағбувани ҳам ўз асарларида акс этдирса.Шундай ўй -хаёлларга чўмар экан, Холбўри узоқ -узоқларда, кенг дала этакларида ортидан чанг тўзон кўтарганича ишлаётган трактор тасвирини ҳам бўёқ билан ишлай бошлади.Трактор эса Холбўри ўтирган толлар соясидаги хутор вайроналари тамон ўз ортидан бир гала қалдирғочларни эргаштирганича тобора яқинлашиб келарди.Агрегат дала четига чиққанда Холбўри трактор хайдовчисини таниди.У Ғойиб тракторчи эди.Ғойибхўжа, трактор кабинасида ўтирган куйи бир зум расм чизаётган Холбўрига қизиқиш билан термулиб тураркан, ўтомоч моторини ўчириб, ерга сакради.У ариқчадан сакраб ўтиб, толлар соясига ўзини урганича, юз ва бўйин терларини кепкасига артиб, Холбўрига яқин келди.
-Ҳорманг, хорманг, Холбўри!Ие, менинг тракторимни ҳам чизиб қўйибсизку!Э, яшанг!Отангизга раҳмат!Худо ҳохласа, қизимни куёвга узатишимдан аввал уйларимизни ремонт қилиб, айвоннинг кўринадиган жойига қорли тоғларга туташ дала манзарасини ишлаб берасиз.Хизмат ҳақини келишамиз. Биласизми, бир пайтлар ёшлигимда мен ҳам рассом бўлишни орзу қилардим.Энди, бошловчи рассом деган натурага қараб ишлаши, расм чизишни ўрганиши керакда.Мен ҳам кеч куз хирмондаги варақалар шовқинида қулоқлари батанг битиб, чанг тўзонда қув қув йўталиб қулдек ишлаётган, бошига яғири чиқиб кетган дўппи кийган, тиринка шимлари етмишямоқ, эски пахталик чопони ичидан кўринадиган майкаси чириб, илма тешик бўлиб кетган, оооозғин, дудланган балиқдай қоқсуяк, қилтириқ, кўккўз колхозчининг суратини чиздим.Чизсам, колхозчи тоғанинг жаҳли чиқиб, недурки сен мени калакатура қилиб чиздинг.Бу билан сен барча совет меҳнаткашларини, пахтакорларини масхара қиллинг!Сен халқ душманини бўғиб ўлдирибпеяқалей!Сенга Гулагдаги ўлим логирларининг бўтқаси ҳам, ўқ ҳам ҳайф!Яшасин, ўртақ Сталин! -дея кекирдагимдан хиппа бўғиб қўйган маҳал унинг чангалидан аранг қутилганман ва шу-шу расм чизмайман. Кейин бир сидра шоир бўлишга ҳам уриниб кўрдим.Чунки ўша пайтлари синфдошим -ҳозирги хотиним Каполотхонни севиб қолган эдимда.Бир куни унга шеърий мактуб ёзиб, дугонаси Саполатхондан: -шу ишқ -муҳаббат руҳида ёзилган мактубимни дугонангиз Каполатхонга бериб қўйсангиз деган маънода илтимос қилдим. Буни қарангки, Каполатхоннинг дугонаси Саполатхон ҳам мени телбаларча севарканми, ё дугонасига хасади келганми, ҳуллас мен ёзган хатни йиртиб ташлаб, ўрнига ўзи бир мисра шеър ёзиб, Каполатхонга берибди.Мен ўша кеч ширин ҳаёллар оғушида деярли тонгача мижжа қоқмай чиқдим.Нуқул, мактубимни оҳ чекиб, ойдинда йиғлаб, қайта қайта ўқиётган, уни гоҳ ўпиб, кўзларига суртаётган Каполатхонни узуликсиз ўйлайвердим.Тушимда мактабга борган эмишману, ёнимда ўтирган Каполатхон домла доскага бир нарсаларни ёзаётган маҳал секингина менга жавоб хатини узатган эмиш.Хатни ўқисам, у: -Ғойибхўжа ака, мен ҳам сизни севаман, сизсиз яшолмайман, жоним!Ҳурмат билан, сизнинг ишқингизда телбаланиб қолган севгилингиз Каполатхон -деб ёзиб қўйибдилар.Шу маҳал уйғондиму ҳосиятли тушдан қувониб, чала пуча нонушта қилганимча, очилиб, китоб дафтарим сочилиб кетмаслиги учун даста -тутқичи йўқ попкамни махкам қўлтиқлаб, мактабга қараб чопдим.Мактабга борсам, Каполатхон севгилимнинг авзойи бузуқ.У кела солиб, йиғлаб, мактубни ғижимлаб юзимга отаркан, оғзимга қаратиб шапалоқ тортиб юборди.Мен турган жойимда ҳайкалдай қотиб қолдим.Кейин ерда ётган мактубни олиб, ўқисам, ичида бутунлай бошқа ёзув. Саполатхон у қоғозга:
-Каполатхон, бу шеърни мен ёзганим йўқ!Она табиат ҳаққи!Ишонмасангиз, менинг дастхатимни солиштириб кўришингиз мумкин!-дедим. Лекин Каполатхон барибир менинг гапларимга ишонмади.
У то мактабни битиргунимизча менга гапирмади.Мен эса уни севардим, усиз ҳаётимни тасаввур қилолмасдим.Яхши денг, бахтимга ўша пайтлар инсоният экстрасенслик деган дардга мубтало бўлди.Бир тамонда Кашпировский, яна бир тамонда Алан Чумаклар олис масофадан туриб шиша банкалардаги сувларга дам солардилар.Минг, миллионлаб касаллар ўша дам солинган сувларни ичиб, дардлардан кушод қутилиб, мусаффо бўлиб, соғайиб кетганларини ўз кўзимиз билан кўрганмиз.Бирин кетин ўзга сайёралик гуманоидлар номаълум учар жисмларда она сайёрамизга ташриф буюра бошладилар.Бир куни велосипедда даладан кеч қайтаётиб, менинг мийямга бир ажойиб ғоя келди ва уйга бориб, инсониятга номаълум имлода битта мактуб ёздимда, уни ота онамга кўрсатдим.Улар номаълум имлода ёзилган мактубни ўқий олмай, савол назари билан менга термулдилар.Мен уларга вазиятни тушунтириб, бугун даладан келаётганимда велосипедга кўзга кўринмас оғир мавжудодлар мингашгани ва велосипеднинг юриши ғоят қийинлашиб кетгани, уни ҳайдайман деб, зўриқишдан терлаб пишиб кетганим, сўнг харсиллаб нафас олаётган кўринмас мавжудодлар менга шу мактубни тутқазгани ва велосипеднинг юриши бирдан енгиллашганини айтдим.
Албатта бу гаплардан бечора ота -онам қўрқиб кетдилар.Онам бечора қоғозга дахшат ичра термулиб: -болам бу имлони биз тушунмасак, балки ўзинг уни бизга ўқиб берарсан -дедилар.
Мен худди мактуб ўқиётгандай қоғозга қараганимча гапира бошладим: -Ҳурматли Ғойибхўжанинг ота онаси!Биз "Медуза" галактикасидан келган гуманоидлар Ер сайёрасида илмий тадқиқод ишларини олиб бормоқдамиз.Сизларнинг ўғлингиз Ғойибхўжа эса, бизнинг Ер шаридаги ишончли вакилимиздир!Агар Ғойибхўжани зудлик билан синфдоши Каполатхон деган қизга уйлантирмасангизлар, биз Ғойибхўжани ўзимиз билан олиб кетамиз ва лазер қуролларидан ўққа тутиб, Ер сайёрасини илма тешик қилиб ташлаймиз!Айниқса "Қовункапа" колхозининг раиси Исканақул Каркидоновнинг икки қаватли уйига термоядровий қанотли ракеталар отиб, кулини кўкка совурамиз! Сизларга бир ой мухлат!
Ғазаб билан, "Медуза" галактикасидан келган ёвуз гуманоидлар эскадриляси.
Мактубни ўқиб эшиттиришим билан бечора онам шилқ этиб хушидан кетдилар.Отам иккимиз уни аранг хушига келтирдик.
Шундан кейин номаълум имлода битилган мактуб бутун қишлоқда сенсацияга, шов -шувга айланди.Ҳозир балки одамлар ундай нарсаларга ишонмас.Аммо у маҳаллар бутун инсоният ўзга сайёраликлар ташрифига ишонар эдилар.Ҳатто мутараққий Европа ва Ғарб давлатларида яшайдиган одамлар ҳам.Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр деганларидай, қовункапаликлар, айниқса севгилим Каполатхоннинг ота онаси, қишлоқ аҳли ва ҳатто "Қовункапа" колхозининг раиси Исканақул Каркидоновлар ҳам бу сирли мактуб ростдан ҳам гумоноидлар тамонидан битилганига ишонмасаларда, "Мабода рост бўлсачи?Унда кеч бўлмайдими?"деган ўйда ўзаро кенгашиб, Она сайёрамиз ва инсоният, айниқса, бегунох норасида гўдаклар ҳаётини сақлаб қолиш кераклигини айтиб, Каполатхоннинг ота онасини кўндирдилар.Брезент ёпқичли, эски, шалоғи чиққан "Виллис" хизмат машинасини ўзга сайёраликларга айтиб, биронта вақт машинасига алмаштириб олиш илинжида Исканақул Каркидонов тўй харажатларини ўз зиммасига олди. Тўй куни бедапояга дастурхон тузаб қўйинглар, "Медуза" галактикасидан олий мартабали меҳмонлар келади -дедим.Буйруғим бажо келтирилди.Камбағал одам ўлса, жанозасига ҳам бормайдиган калондимоғ Исканақул Каркидонов ўзи шахсан тўйда ош ташиб юрди.Тўйга шаҳардан ҳушовоз отарчи Запарғани келиб, роса даврани қизитди.Тўйга Ғойибхўжанинг ўзга сайёралик дўстлари келса кўрамиз деб тўпланган одамлар оломони тўйхонага сиғмай кетди.Улардан бири сабри чидамай менга: -Ғойибхўжа!Гуманоид дўстларинга таклифнома юборувмидинг ўзи?!Нега уларнинг ҳануз дараги йўқ?! -деди.
Мен унга: -Нега дараги бўлмас экан? Ана бедопоянинг устида ҳайбатли учар тарелкалар муаллақ турибдию!Кўрмаяпсанларми?Э, дарвоқе, улар оддий одамларга кўринмайдиларку.Ҳа, майли мен улар билан салом -алик қилиб қўяй! -дедим.
Кейин юлдузли осмонга қараб: -Келинглар, азиз меҳмонлар!Ҳуш келибсизлар!.. Ие, Каполатхон иккимиз асал ойини ўзга галактикаларда ўтказишимиз учун бизга янги, ёғи артилмаган учар тарелка совға қилибсизларда!Раҳмат, оғайнилар, раҳмат!Йўқ, йўқ, ҳаммаси яхши!Раис Исканақул Каркидоновнинг уйига лазерли ракета хужумларини уюштирманглар!У киши шу ерда сопол товоқларда меҳмонларга ош ташиб юрибдилар!Колхоз ғазнасидан ўғирланган йирик ҳажмдаги маблағларни жойига қайтариб қўймоқчилар! -дедим.
Тўйдаги тамоми одамлар мен юзланиб гапираётган ёққа қараб турардилар. Шуйтиб десангиз, Каполат бонуга бир тийинсиз уйланиб олганман. Каполатхон бўлса, мени сассиқ тракторчи, саводсиз дея камситгани камситган.Лекин мен талантли механизаторман.Сиз эса рассомсиз.Уйлансангиз, хотинингиз сизни ҳурмат қилиб, бошига кўтариб юрса керак -деди Ғойиб тракторчи ва негадир анчагача жимиб қолди.
Холбўри унинг кўнглини кўтариш учун гапира бошлади: -Лекин, Ғойиб ака, сиз асло ўкинманг.Тракторчи бўлсангиз ҳам, сиз билан бизни боғлаб турган умумий, кўзга кўринмас бир ришта бор.Биламан, сиз ҳам баъзан ёзги далалар этагида каккуларнинг ҳасратли оҳига қулоқ тутганча тўхтаб, жилмаясиз.Тонгда тиғ ураётган қуёш нурларидан кўзларингиз қамашиб, далалар узра вижирлаб сайраётган тўрғайларга кўзларингиз узра кафтингизни соябон қилиб қараганингизда қалбингиз завқу шавққа тўлади. Ботаргоҳда қушлар шовқинини, сукунатда искаптопарлар ғинғиллаб, чигирткалар чириллаётган маҳал узоқ - узоқлардаги овозлар ҳам аниқ тиниқ эшитиладиган шом ҳасратини севасиз ва шолипояларида бақалар жўр бўлиб куйлаётган дарё соҳили узра оҳиста кўтарилаётган паришон ойга ҳайрат билан узоқ термуласиз.Сиз билан бизни, бутун Ўзбекистонда яшаётган халқларнинг қалбларини диёримизнинг шундай бетакрор гўзал манзаралари, юрт ишқи, ватан муҳаббати боғлаб туради-деди у.
Бу гаплардан Ғойиб тракторчи каттакон тол тўнкасида ўтирган куйи, кепаксини кўзларига босиб, елкаларини силкитиб жимгина йиғлай бошлади.
Холбўри расм чизишдан тўхтаб, Ғойиб тракторчини юпатишга тушди: -Ие, Ғойиб ака, сизга нима бўлди?Нега йиғлаяпсиз?Йиғламанг -деди у.
-Раҳмат, ука, борингизга шукр.Мени тушинадиган одамлар ҳам бор эканку бу дунёда.Ахир бир кун мен ҳам ичкиликни ташларман, одам бўларман, тўғрими, ука.Мен сиздай укам, бўлишини жуда жуда ҳохлардим.Қани энди сиз бизга куёв бўлиб, қизим Нортожига уйлансангиз!Бир умр фахрланиб юрардим.Қизим Нортожининг бироз ёши ўтиб қолган.Аммо у жуда эсли.Баъзан уйга маст бўлиб келсам, онаси жағиллаб, менинг қулоқ мийямни еса, бечора қизим трактор хайдаб юравериб тупроқ бўлиб кетган сочларимини силаб: -Хафа бўлманг, дадажон.Ойим жавраганлари билан сизни яхши кўрадилар -дейди, кўнглимни кўтариб.Аслида мен аблах алкашни деб қизим бечоранинг бахти боғланган.Қизи яхшию, отаси алкашда -дея совчилар остонамизни хатламайди.Гоҳида: -Қизим, мени кечир.Мен аблахни деб сен ўтириб қолдинг.Сал ўнглироқ бўлганимда сен подшоларга келин бўлардинг, малика бўлардинг!Нима қилай, эрта билан энди ароқ ичсам ҳар нарса бўлай деб қасам ичиб, кўчага чиқаману, яна қандай ичиб қўйганимни ўзим билмай, уйга маст ҳолда қайтавераман.Худди сеҳрлаб қўйилгандай!Менга ҳам бир куни Худо инсоф бериб қолар, қизим -дейман.Қизим бўлса: -Дадажон, ундай деманг, сиз дунёда энг яхши дадасиз -дейди.Наҳотки энди шундай сабр қаноатли, ақлли, кечирувчан қизим қари қиз бўлиб қолса, наҳотки уни энди йигитга эмас, уй кўриб, хотин қўйган, ёши ўтган одамга эрга берсам!Э, Худо, ахир у ҳам дунёга умид билан келганку!Қизим Нортожига ҳам бахт ато эт! -дея ўйлаб, кечалари уйқум қочиб кетади, Каполатхон ёстиқдошим уйғониб кетмасинлар деб кўрпани тишлаб, зўриқишдан манглай ва бўйин томирларим чилвирдай бўртиб, унсиз йиғлайман -деди Ғойиб тракторчи, кўз ёшларини офтобда ўнгиб кетган катак кўйлагининг енгига артиб.Сўнг Холбўридан кечирим сўраб, ариқдан хатларкан, трактори тамон йўналди.
-Куёв –келин ҳам бир бирига худди қуйиб қўйгандек, олтин узукка олмос кўздай муносиб -қўшиб қўйди Соддагул.
-Ҳа, куёв бола ҳам келишгангина йигит экан, Илтижохон ҳам афсонавий парилардек очилиб кетибдиларда ўзиям.Мана бу бошқа гап, опа.Ўзларингизга ўхшаган бой-бадавлат одамлар билан қуда –анда бўлибсизлар. Қизингизга муносиб куёв топибсиз.Муборак бўлсин!Икки ёш қўшгани билан қўша қарисин!Бўёқларга беланиб юрадиган анави сассиқ художник сизларга тўғри келмас эдида.Тенг тенги билан, тезак қопи билан дейишадику.Аттанг, шундай тўйда қатнашолмай қолибмиз!Тўйга айтсангиз, Ғиштхон опам билан келиб, “Лазги”га ўйнардик.Ғиштхон опам битта ғиштнинг устида қўлларини илондай билтанглатганича бир оёқда рақс тушиб, ўз ҳаракатлари билан достон айтадилар, достон!Ҳа, майли.Ҳали кўп тўйлар қиласиз.Худо ҳохласа неварангизнинг суннат тўйида ламбадага ўйнаймиз –деди Бибисувайдо.
-Йўқ, йўқ, опажон, раҳмат, уринманг.Паловни янаги келганимизда ермиз.Биз бир жойга боришимиз керак –деди шоша пиша Бибисувайдо.
-Ие, бу қанақаси?Товба! Озиб ёзиб, бир келиб, ош емай кетасизларми?Бугун якшанба, дам олиш кунику?Ё сизлар якшанба куни ҳам ишлайсизларми? –деди ҳайрон бўлиб Соддагул.
-Ҳамма гап ана шундада, опажон.Иш бўлса қани, якшанба кунларини қўйинг, керак бўлса кечасию кундузи тинимсиз ишлардик. Иш йўқда.Эркаклари мардикорчилик қилиш учун Россия, Қозоғистонга кетган қишлоғимиз худди иккинчи жаҳон уруши пайтидаги қишлоқлар каби хувиллаб қолган.Эрлари мардикорликка кетган қишлоғимиз аёлларини иш билан таъминлаш учун Ғиштхон опам билан “Ғиштхонбибисувайдо ЭЛТД “ деган хунармандлик товарлари ишлаб чиқарувчи кичик корхона очмоқчи эдик.Банкдан кредит олайлик десак, фойиз ставкалари жуда баланд экан.Унақа фойиз ставкали кредитни олган тадбиркор албатта банкрот бўлади.Охири ўйлай ўйлай, бу масалада ёрдам сўраб, сизга мурожаат қилишга қарор қилдик.Шу, ишимизни юргизиб олишимизга ўзингиз ёрдамлашинг, Худо ҳайрингизни берсин, опажон!Қишлоқ аёллари ишга жойланса савоб бўлади.Фойиз устамасини сал йўлида қилиб берсангиз, Ғиштхон опам иккимиз тилхат ёзиб, қўл қўйиб берардик.Бизга ишонинг, опажон.Биз бировнинг ҳаққидан қўрқамиз.Бировнинг ҳаққи пулсиротда тутар экан.Бу ҳақда ривоят ҳам бор.Қадим замонда бир подшо эл –улусга чаён солиғи солибди.Подшо у чаёнлардан зиндонларидаги махбусларни азоблаш учун фойдаланар экан.Ҳар бир маҳалла бир қопдан чаён топшириши амр қилинган бўлиб, бунча чаённи қайдан топсак экан деб, бизнинг қовункапаликларнинг ҳам бошлари чўяндай қотиб, ўйланиб қолибдилар.Кейин суриштиришса, кимдир фалон мазорда чаёнхона бор дебди.Қопни қўлтиқлаб, ўша мозорга боришгач, мозорбон уларга бир қабрни кўрсатибдида: -Огоҳлантириб қўяй, бу қабр тўла чаён.Уни асло оча кўрманглар.Чаёнлар сизларга ёприлиши мумкин.Фақат қабрга таёқни суқингларда, ўша таёққа ёпишиб чиққан чаёнларнигина қопга солинглар дебди.Одамлар қабрдан бир қоп чаённи олгач, мозорбонга: -Қизиқ.Бу қабр кимнинг қабри? –дея савол берибдилар.Мозорбон у қабр бировларнинг ҳаққига хиёнат қилган порахўр, бир нопок амалдорники дея жавоб берган экан –деди Бибисувайдо.
-Вой, нега ишонмас эканаман сизларга?Ахир сиз ҳам Ғиштхон ҳам энди менинг қиёматли синглимсизлар.Менинг туғишгандан зиёд сингилларим тадбиркорлик билан шуғилланиб, қўшимча ишчи ўринлари ташкил қилиб, аёлларни иш билан таминлайман деб турса, бу ҳайрли ишга ҳисса қўшмайманми?Фойиз деганингиз нимаси, Бибисувайдо?Нима, мен судхўрмидим?Ё менга савоб керак эмасми?Айтинг, қанча пул керак ўзи?-деди Соддагул.
Бибисувайдо катта миқдордаги суммани айтди.
-Шуми?Бўлди, ташвиш қилманг.Гар етса молим, етмаса жоним дейишадику.Мен ҳозир бор пулни қириштириб, олиб чиқаман, сизларга ёрдам қиламан –деди Соддагул.
Бу гапларни эшитиб, Бибисувайдо билан Ғиштхон хурсандликларидан худди боғча болаларидай сакраб, чапак чалиб юбордилар.
-Вой, раҳмааааат, опажоним, раҳмат!Бу яхшилигингизни у дунёю бу дунё унутмаймиз!Айтдима, нега қиёмат қайим бўлмаяпти деб.Энди билсам, ҳали ер юзида сиз каби олийжаноб, меҳрибон инсонлар бор эканда! –деди Бибисувайдо кўз ёши қилиб.
-Раҳмат, Соддагул опа!Ишларимиз юришса, албатта пулларингизни икки хисса қилиб қайтарамиз –миннатдочилик билдирди Ғиштхон.У ҳам йиғлар эди.
-Йиғламанглар, менинг қиёматли сингилларим.Қани, бир табассум қилингларчи –деди Соддагул.
-Ҳа, бу бошқа гап.Бир зум гаплашиб туринглар, мен ҳозир –деди Соддагул ва ичкарига кириб кетди.У кетгач, Ғиштхон букчайганича елкаларини силкитиб, ўзини тутолмай унсиз кула бошлади.
-Тсс! –деди Бибисувайдо ҳам кулгидан ўзини аранг тийиб, кўрсатгич бармоғини лабларига вертикал қўйганича.
Анчадан кейин Соддагул ичкаридан бир даста доллар олиб чиқди.Долларларни кўриб, Бибисувайдо билан Ғиштхонларнинг хирсдан кўзлари олайиб кетди.
-Мана, сингилларим, ҳозирча менда бори шу.Керак бўлса бу ҳайрли ишга ўз тақинчоқларимни ҳам қурбон қилишга тайёрман.Фойизи керак эмас.Ишни юритиб олгач, топганларингда пулнинг ўзини қайтарарсизлар –деди Соддагул бир даста долларни Бибисувайдога узатаркан, самимий жилмайиб.Бибисувайдо пулларни шошиб олганича бағрига босаркан, Соддагулни махкам қучоқлаб, унга қайта қайта раҳмат айтиб, юзларидан ўпди.Ғиштхон ҳам.
-Опажон, отам раҳматли пулни ердан топиб олсанг ҳам санаб ол дея насихат қилардилар.Кўнглингизга келмасин.Мен сизга ўзимга ишонгандай ишонаман.Аммо шундай бўлса ҳам...Агар қарши бўлмасангиз, пулларни бир санаб қўйсам –деди Бибисувайдо.