Поиск
kembdridj (458x542, 86Kb)

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси


Миллий қаҳрамон ким?



Мен журналистликка даъво қилмайдиган оддий бир ижодкор ёзувчиман.

Лекин бошқалар каби мен ҳам журналистларимиз журналистика тамоилларига тўлиқ риоя қилиб, воқеаларни бир ёқлама эмас, объектив ёритишларини, адолатли бўлишларини истайман.

Афсуски бундай журналистлар бизда бармоқ билан санарли.

Лекин улар ҳам кимгадир ваё қайсидир гурухга ён босиб, гўёки уларга хизмат қилаётгандай иш юритадилар.

Яқинда ўзини умуммухолифат лидери хисоблаб юргувчи (шоир Муҳаммад Солих эмас) Салай Муҳаммадаминов Усмон Ҳақназаров аноними остида бирёқлама мақолалар ёзган, ҳозирда МХХ хибсхонасида ўтирган Бобомурод Абдуллаев деган йигитни миллий қаҳрамон даражасига кўтарибди.


Бу нафақат нотўғри, балки абсурд.


Ўз ақли, тафаккури билан буюк ислохатларга қўл уриб, қашшоқлашиб кетган ўз мамлакати иқтисодиётини юксалтириб, Хитойни дунёнинг энг ривожланган, қудратли давлатлари даражасига олиб чиққан Ден Сияопин каби реформаторларни миллий қаҳрамон деса бўлади.


Ёки қардош Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари билан ҳамкорликда ва бошқа ривожланган давлатлар ёрдамига таяниб, Каспий денгизидан канал орқали Орол денгизига сув олиб келса, Панама каналига ўхшаган у каналда савдо кемалари қатновини йўлга қўйиб, Ўзбекистоннинг экспорт махсулотларини арзон ва қулай сузувчи транспортлар ёрдамида Европа бозорига олиб чиқса, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириб, халқимизни тўлиқ иш билан таъминлаб, минтақада экологик мухитни яхшиласа, элимизни қишин ёзин узуликсиз электрoэнергия ва газ билан тўлиқ таъминласа, ана ўшандай инсонни миллий қаҳрамон десак арзийди.

Биз ўзбекистонликлар, оддий фуқаролардан тортиб юқори мартабали раҳбарларимизгача мана шундай улуғвор нийятлар йўлида Мустақиллик деб аталган ягона муқаддас ғоя атрофида бирлашмоғимиз керак.

Бутун дунё халқларига тамоша бўлиб, бир биримизнинг пойимизга болта урмаслигимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, муроса билан иш юритмоғимиз керак.

Кўпмиллатли халқимиз манфаатларига мос, барчамизга бирдай мақбул бўладиган адoлатли сиёсат юргизишга интилаётган, халқимиз сайлаган амалдаги Президентимиз атрофида бирлашишимиз, Ўзбекистоннинг гуллаб яшнаши йўлида ҳар биримиз, миллатимиз, динимиз ва ирқимиздан қатъий назар, қўлимиздан келганича уни қўллаб қувватлашимиз, унга ўз қимматли таклиф ва мулоҳазаларимиз билан кўмаклашмоғимиз керак.

Буни коллектив ақл ва тафаккур дейдилар.


Яна шуниям лаганбардорликка йўйиб юрмаларинг, эй маккор ва разил, ўз манфаати йўлида ҳар қандай пасткашликдан қайтмайдиган бахил ва хасадгўй писмиқ мегалаганбардорлар тўдаси.

Менинг юқорида ёзган таклифларим лаганбардорлик ё баландпарвоз гаплар эмас.

Шундай қилишимиз керак ва ҳатто шарт.

 

Қандайдир Усмон Ҳақназаров деган яширин ном остида шахси номаълум, имзосиз муаллиф сифатида фаолият юритгани ҳам оздай, салайчиларнинг ЎХҲ дея номланган, ҳозирда тарқаб битган гурухи манфаатларинигина муҳофаза қилиб, бирёқлама мақолалар ёзган сайёр журналист Бобомурод Абдуллаев эса ҳеч қачон миллий қаҳрамон бўлолмайди, ҳатто шундай унвонни унга тақдим этганларида ҳам.

 

Унинг мақолаларини ўқиб кўринг.Агар у мақолалар журналистиканинг ҳолислик ва адолат меъзонларига амал қилиб ёзилган бўлса, нега у мақолаларда яхшими ёмонми, Абдураҳим Пўлатов, Жаҳонгир Маматовларга ўхшаганлар ҳақида ло мим дейилмаган?Қайтага у шахсларга лой чаплаб, фақат Салай Муҳаммадаминовни тарғиб қилинади у "мақолалар"да.


Шуми ҳолислик?Шуми аналитика? Шуми журналистика?


Мен бир мақоламда ўзини сиёсатчи хисоблаб юргувчи Салай Муҳаммадаминовни эмас, бир пайтлар талайгина яхши шеърлар ёзган шоир Муҳаммад Солихни реабилитация қилиб, Ватанга қайтарилса яхши бўларди мазмунида таклиф киритган эдим.


Бир кун қарасам, бировларни манфаатпараст дея камситишни яхши кўрадиган оқсоқол шоир тушмагур бир видеосида: -"Ватанга қайтаман.Лекин эски сиёсатимни келган жойидан бошлаб, квартираларимни қайтариб оламан" қабилида гапларни айтибди.


У ҳам майли, яқинда бир мақоласида у: "Мен Ватанга қайтиб борсам, қамалиб кетишларидан қўрққан каримовчилар менинг ватанга қайтишимга тўсиқ қўйишди" дея иддао қилибди.


Энди ўзингиз ҳолис ўйлаб, хулоса чиқаринг.


"Энди ёш ҳам бир жойга бориб қолди.Сиёсат билан ёшлар шуғиллансин.Бизни реабилитация қилиб, бизга қўйилган айбловлар олиб ташланса, ватанда ижод қилиб, невара чеваралар бағрида кексалик гаштини сурсак, қолган умримизни юртимизда ўтказсагу, қазои қадар етса, она тупроққа қоришсак" дейиш ўрнига квартираларимни қайтариб оламан дегани ҳам етмай,  ўлтиродирман йиттиродирман оҳангидаги гапларни айтган одамнинг Ватанга қайтиш йўлини ўзидан бошқа яна ким тўсиши мумкин?


У ўз йўлини ўзи тўсмадими?


Доимо ҳурфикрлилик учун курашганмиз, Ўзбекистонда сўз эркинлиги йўқ  дея иддао қиладиган, Салай Муҳаммадаминов танқидга тоқати йўқ, сиркаси сув кўтармайдиган одам эмаски, менинг юқоридаги танқидий фикрларимдан ранжиса.


Ҳозирча шу.


Илоҳим, доимо юртимиз тинч, халқимиз ҳамиша омон бўлсин!




08/10/2017.

Кундуз соат 10:51.

Канада, Онтерио.