Поиск

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси

Билдириш


Веб сайтимиз ва веб саҳифаларимизнинг ҳурматли муҳлислари Холдор Вулқоннинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фаолиятига баҳо бериб ёзган мақолалари ва у инсонга атаб ёзган шеърий асари қаёққа ғойиб бўлди? -дея ҳайрон бўлиб юрмасликлари учун қуйидаги билдиргини маълум қилмоқдаман.


Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев фаолиятлари ҳақидаги самимий мақолаларим ва
у кишига бағишлаб рус тилида ёзган шеърим, бир кўрсатувда Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Беш йилгача мени мақтамай туринглар" дея айтган гапларига асосланиб, веб сайт ва веб саҳифаларда шунчаки кўринмас қилиб сақлаб қўйилди ҳалос.


Барча муҳлислар ва Ватандошлар бир нарсани унутмасликларини истардимки, ҳар қандай ҳолатда ҳам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга бўлган менинг юксак ҳурматим ҳеч қачон ўзгармайди.

Мен ҳамиша Шавкат Миромонович тамонидаман, у инсонни моддий ёки бошқа манфаатлар мақсадидамас, балки чин юракдан, самимий ҳурмат қилишда давом этаман ва у инсонга нисбатан ишончим сўнмаган ва сўнмайди.


Баъзилар:- нега қамалиб қолган журналистлар ва ёзган асари учун сўроққа тутилаётган айрим ижодкорлар ишига Президент Шавкат Мирзиёев аралашмаяптилар? -дея ёзмоқда.


Гўё Республика Президетининг бундан бошқа қиладиган иши йўқдай.Ахир у ёки бу жиноий ишда айбланаётган ижодкор ёки журналист ишини кўриб чиқиш Мамлакат Президенти ваколатига кирмайди.Бундай муаммолар устида ишлайдиган Прокуратура, хуқуқ -тартибот идоралари, ҳаммасиданда муҳимроқ Давлатнинг олий Раҳбаридан то
ртиб оддий фуқарогача бирдай амал қилиши керак бўлган Давлат Конституцияси, қонунлар бор.


Кимлардир Мамлакат Бош вазири жаноб Абдулла Ариповни Марказий телерадиокомпанияда бошланган демократик ислоҳатларга тўсқинлик қилишда айбламоқдалар.

Балки Бош вазир мамлакатда тартиб ва интизом бўлишини истаб шундай қилаётгандир?

Тартиб интизом яхши йўлга қўйилмаган юртда барака бўлмайди, яъни бўлгинчилик, бебошлик авж олган мамлакатга хорижий инвестрлар келмайди, ўз маблағларини ётқизмайди.

Ҳорижий инвестициясиз мамлакатда бизнесни ривожлантириб бўлмайди.Бизнес ривожланмаган мамлакатда эса иқтисодиёт юксалмайди.


Сайт ва вебсаҳифалар мақола ва бошқа асарлар билан янгиланмаётгани менинг рус тилида ёзилган, сиёсатдан йироқ, севги ҳақидаги туйғуларга бой романим устида ишлаётганим билан боғлиқ.



02/11/2017.

Тонги соат 6:36 дақиқа ўтди.

Канада, Онтерио.