hqdefault (480x360, 10Kb)

Ўзбек ёзувчиси "Open Eurasia -2017" халқаро танлови ғолибларидан бири бўлди



Ғолиблар олтинчи бора ўтказилаётган «Open Eurasian Literature Festival & Book Forum»  фестивалининг тантанали очилиш маросимида эълон қилинди. Очилиш маросим 17 ноябр куни Стокголм шаҳри марказида бўлиб ўтди.

Таниқли ўзбек ёзувчиси Исажон Султоннинг «Ҳазрати Хизр изидан» асари «Кичик проза» («Open Eurasia-2017» Gran-pri мукофоти) йўналиши бўйича ғолибларидан бири деб топилди. Буҳақда фестивалнинг расмий интернет сайти хабар тарқатди.

«Open Eurasia-2017»  танловида бу йил дунёнинг 37 мамлакатидан 1100 дан зиёд ижодкор қатнашди. OEBF фестивалининг ҳамда «Open Eurasia» танловининг ташкилотчилари Лондондаги «Eurasian Creative Guild» нотижорат ташкилоти ҳамда «Hertfordshire Press» нашриёт уйи бўлиб, танлов мутасаддилари » Open Eurasia-2017″ бош мукофоти ўлароқ, «Кичик проза» йўналишидаги барча ғолибларнинг асарларини инглиз тилида нашр этишга қарор қилди.

Ижод.Уз сайти.


"Мувозанат" сайти маъмурияти ҳам истеъдодли ёзувчи Исажон Султонни бу юксак ғалаба билан чин юракдан муборакбод этади.


Исажон, бу ҳушхабарни  эшитиб, жуда хурсанд бўлдим.

Мен бундай конкурс борлигидан бехабар эканман.

Муборак бўлсин!

Ижодингизга Худо янада файз ва барака ато этсин.


Эсингиздами, бир пайтлар иккаламиз менинг чумоли ҳақида ёзган "Қоратаппак" номли асаримни муҳокама қилувдик.Сиз ўшанда: - Асар бош қаҳрамони Қоратаппак исмли чумоли ишқий мактубини дарахт пўстлоғига ёзса қандай бўларкин?-дея қимматли маслахатингиз билан менга ёрдамлашган эдингиз.У асарни Тўлқин Эшбек ҳам севиб ўқиб, уни учинчи синфлар учун мактаб дарслигига киритиш керак деганди.Ойдин опа(Ойдин Ҳожиева) эса "Қоратаппак"ни "Гулхан" журналида тўлиғича эълон қилганлар.Рассом Хуршид Зиёхонов у асарга акварельда ажойиб расм иллюстрациялар ишлагандилар.Буни қарангки, охир оқибат ўзим ҳам худди ўша Қоратаппак исмли чумоли каби чет элга кетиб қолдим.Ва ишонаманки, дўстларимиз дуоларини дариғ тутмасалар, худди ўша Қоратаппак каби Худо ҳохласа, бир куни яна Ватанимга қайтаман.

Яхши нийят яхшида.


Сизни яна бир бор муборакбод этиб, Холдор Вулқон.

 

 

23/11/2017.

Кундуз соат 11:55.

Канада.