Ҳадятилло Собирхўжаев

Андижон вилояти, Олтинкўл туманидаги 28-давлат ихтисослаштирилган мактаб -интернати ўқувчиси.



Ҳадятилло ёзган бу туйғули шеър менга маъқул бўлди. Бу шоирда  илоҳий истеъдод жилвасини кўрдим.

Шоир ҳотирасини заифлаштириб, истеъдодини ўлдирадиган, қалб кўзгусини хиралаштирадиган жирканч ароқнинг ҳамда бошқа маишатларнинг қулига айланиб қолмаса, ёки ақлдан озиб, кўзлари чақчайиб, телбаланиб, ўзини ўзи мақтайдиган Шохер Шумхабар Шовқин Сурон абу Даҳо Бебаҳо ибн Доно Пайласуп бўп бедаво руҳий касалликка мубтало бўлмаса, тинимсиз изланиб, муттасил ишласа, миллатчилик, ирқчилик ва диний фанатизм йўлига кирмаса, оддий ариза ва шикоятини ҳам шеърий усулда айтмаса, ИЛОҲИЙ СЎЗ САНЪАТИНИ бадиийликдан минг нур йили йироқ бўлган қора қарғиш, хақорат, ижтимоий мавзулардаги одми, газетавий техник сўзлар йиғиндисига  айлантирмаса, бу йигит келажакда ёниқ шоир сифатида инсониятни ҳайратга соладиган гўзал санъат асарлари яратади, Худо ҳохласа.


Холдор Вулқон

 

Қишни яхши кўрамиз



Совуқ ҳукм сурса ҳам,
Қорлар ёғиб турса ҳам.
Шамол юзга урса ҳам,
Қишни яхши кўрамиз.

Борлиқни оққа белар,
Янги йил кириб келар,
Қорбобо совға берар,
Қишни яхши кўрамиз.

Қорни отиб юзтамиз,
Қорбўронга устамиз,
Мазза, чана учамиз,
Қишни яхши кўрамиз.

Иссиқ печка гувиллаб,
Бўрон турса  увиллаб,
Кўчалар тинч, хувиллар,
Қишни яхши кўрамиз.


Андижон вилояти, Олтинкўл тумани.

 

 

Манба: "Иқбол" газетасининг веб сайти.