Поиск

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси

 

Наврўз табриги


Ўтмишда кўринмас кучлар "Наврўз" байрамини халқимиз ҳотирасидан ўчиришга зўр бериб, узоқ уриндилар, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадилар.


Чунки бу байрам нафақат туркий ва форсий халқларни, балки бутун дунё халқларини бирлаштирадиган, сиёсатдан йироқ, тенглик, тинчлик -тотувлик, қувонч, шавқу завқ рамзи бўлган умуминсоний байрамдир.

Бу байрам инсоният тараққиётига, тинчлигига, тотувлигига рахна соладиган, яхши қўни қўшничилик муносабатларига зимдан халақит берадиган, путур етказадиган, ўзаро қонли урушларга, қирғинларга сабаб бўладиган майда маҳаллийчилик, миллатчилик, ирқчилик, диний ва дунёвий бўлгинчилик каби ёвуз иллатларга бархам беради.


Дунё халқларини динидан, ирқидан ва миллатидан қатъий назар бир бирига қалбан яқинлаштирадиган, бирлаштирадиган бу байрам барчамизга муборак бўлсин!