Поиск

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси

 

Соҳибқирон Амир Темурни ёд этиб


Амир Темур минг -миллион эмас, туман, яъни саноғига етиш мушкул бўлган турли миллат вакилларидан иборат лашкарлари ўзаро бир бирларини тушунишлари учун умумий тил яратишга фармон берганлар.


У тил Ўрда тили деб номланди.


Ўрда дегани ўрта, яъни салтанат маркази деган мазмунни ташийди.


Ўша ўрта тил, Ўрда тили ҳозир Урду тили дейилади.


Амир Темур чиғатой тилида сўзлаган бўлсаларда, давлат ишларини форсий тилда олиб борилишини таъминлаб, бу билан у энг аввало халқлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган тил ихтилофига, миллатчилик, ирқчилик каби жирканч иллатларга бархам бердилар, халқлар дўстлигига асос яратдилар.


Ўрта Осиё халқлари Амир Темур бошлаб берган бағрикенглик йўлидан юрсалар, ҳеч қачон бир бирлари билан ихтилофларга бормайдилар, диний ирқий ва дунёвий бўлгинчилик фанатизми ботқоғига ботмайдилар, халқларни зимдан бир -бирларига гиж -гижлагувчи ИЗМлар қопига кирмайди, бир оила фарзандларидай аҳил иноқ яшаб, дунёдаги барча халқлар билан гармонияда, уйғунликда тинч, хотиржам, бой -бадавлат ҳаёт кечирадилар.


Амир Темур ҳаммамизнинг бобомиз.


Буни Ўрта Осиёда яшаётган барча халқу элатлар эсдан чиқариб қўймасликлари керак.




09/04/2018.
Кундуз соат 12:28.
Канада, Онтерио.