Поиск

Холдор Вулкан

Член Союза писателей Узбекистана

 

Андижон Вилояти ҳокимлиги биносидан чиқиб келаётиб, тасодифан Шавкат Раҳмон билан учрашиб қолдим. Кўришиб, ҳол - аҳвол сўрашдик.


- Шавкат ака, Андижонга ҳуш келибсиз -дедим мен. У бўлса, бу гапимдан сесканиб тушгандай бўлди гўё.


- Ие, Холдоржон, нега ундай дейсиз, ахир Андижон ўзимизникию -дедилар, бироз ранжигандай.Мен дарҳол узр сўраб: - Қирғизистондан эмас, Тошкентдан келганингизга ишора қиляпман - дегандим, шоирнинг чеҳраси очилди. Кулишдик.


Шавкат ака катта шоир, мен билан суҳбатлашиб ўтирмасалар керак, ҳозир ҳайрлашадилару кетворадилар деб ўйладим.Лекин Шавкат Раҳмон, шошилмай, мен билан суҳбатни давом этдирарканлар, кастимини чўнтагидан бир қути сигарет чиқариб, менга: -Чекасизми? -дедилар.


-Раҳмат, ака, мен анча бўлди, чекишни ташладим - дедим, шоирдан узур сўраб.


-Мен эса, чексам маза қиламан.Айниқса, ижод пайти -деди Шавкат Раҳмон, сигарета тутатиб чекиб.Кейин, бурун катакларидан паға -паға тутун чиқарганларича: -Ижодлар қалай? -дея сўради.


- Ёмон эмас, ёзиб - чизиб юрибман -дедим.


-Ҳа, яхши -дедилар Шавкат ака, сигарета тутатганларича узоқларга хаёлчан қараб.


-Кеча кечқурун бир шеър ёзувдим, шуни ўқиб берайми? -дедим мен, фурсат келганида шеъримни улуғ шоирнинг назаридан ўтказиб олиш учун, шошиб.


-Ўқинг -деди Шавкат ака. Мен севги ҳақидаги шеърни ёддан ўқидим.


Шавкат ака шеърни чин юракдан мақтадилар. - Сиз бахтли шоирсиз - дедилар сўнгра.


-Нега? - дедим мен, ҳайрон бўлиб.


-Чунки сиз севги ҳақида шеърлар ёза оласиз.Мен бўлсам, аксинча, нуқул ижтимоий - сиёсий, фалсафий мавзуларда ёзаман - деди у.


-Ие, севги ҳақида шеър ёзган одам бахтли бўлиб қоларканми? -дедим, ишқий шеърлар ёзган ва бахтсизлигидан нолиган буюк шоирларни мисол келтириб.


-Барибир, севги ҳақида яхши шеърлар ёза олиш бу чинакам бахт -дедилар Шавкат ака, ўз фикрини ҳимоя қилиб.


-Э, Шавкат ака, қани энди биз ҳам ижтимоий мавзуларда сиз каби ҳақиқий санъат асарлари ярата олсак. Ахир сизнинг биргина:

Қиличдай ялонғоч новдаларимда,

Бир япроқ қолмаптир шивирлайтурғон.


деган мисраларингиз ўзи, ўқиган одам ҳайратдан тахта бўлиб қоладиган, сўз санъатининг олий намунасику!

Қолаверса испан шоири Федерико Гарсия Лорка шеърларини испан тилидан тўғридан тўғри қойил қилиб она тилимизга ўгирдингиз - дедим мен.


-Ҳа, Раҳмат, ука - деди Шавкат Раҳмон, мақтовлардан ҳижолат чеккандай, ўнғайсизланиб.Биз узоқ суҳбатлашдик.

Ҳа, устозимиз Шавкат Раҳмон нафақат буюк шоир, балки кибру ҳаво, бахиллик, хасад, макру майдакашлик каби иллатлардан йироқ, қалби тоза, олийжаноб, камтарин инсон эдилар. Жойлари Жаннатдан бўлсин.

Ушбу саҳифада Шавкат Раҳмоннинг руҳларига бағишланган, рус тилида ёзилган "Тадбир" номли шеърни ҳукмингизга ҳавола қилмоқдамиз.

 

Холдор Вулқон.

 

Мероприятие

(Памяти великого узбекского поэта Шавката Рахмона)



Хоронила поэта на кладбище толпа,
Плакали, роняя слезы с ресниц.
Пышные венки, шепот и мольба,
Будто таял снег в начале весны.

Любил он тишину заснеженных полей,
Писал о полетах бабочек стихи.
Грустил как фонари туманных аллей,
В табачном дыму одиноко в тиши.

Журавли в его стихах трубили,
Бежала темным буйволом тьма.
Сверчки мглу насквозь сверлили,
Молча заглядывала в окна луна...

Все ушли, шагая осторожно и тише,
Шли дни и многие о нем забыли.
Только деревья не уходя с кладбище,
Стояли долго над могилой.




25/08/2016.
4:07 дня.
Канада, Онтерио.

 

 

Шавкат Раҳмон болани валат, ялпизни хулво, сойларни шавақи дея ёзар эди."Шавақи" сўзи "шовқин солувчи" маъносини англатади.