Поиск

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси

 

Элимиз севган актерлардан бири Фарход Абдуллаевга бағишланган шеър.


Ёрилтош

(Таниқли актер Фарход Абдуллаевга)




Кулма, савол билан мурожаат этсам,
Йўл четида ёлғиз сўппайган эй тош!
Сенда ҳам борми қалб, борми ҳасрат, ғам,
Чиқарми сенинг ҳам кўзингдан кўзёш?

Сен ҳам севганмисан биронтасин, айт?
Кўрганда тош қотиб, пайпаслаб кўксинг.
Сокин сукунатда, ой порлаган пайт,
Кўз ёш тўкканмисан овозсиз, ўксиб?

Сенинг бошингни ҳам ёрганми ёғий?
Кўринмас тош билан, айт менга ростин.
Бошинга оғирроқ иш тушган чоғи,
Кўриб, кўрмасликка олганми дўстинг?

Қандай мавжудотсан, нимасан, кимсан?
Кел, бугун ложувард нурларга қорил.
Гапирсангчи ахир, не учун жимсан?
Тош, сен ҳам тош бўлиб бир бора ёрил!



29/07/2019.
Кундуз соат 1:48.
Канада, Онтерио.