Поиск

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси


2019 йилнинг 4-6 сентябрь кунлари Қозоғистонда Осиё ёзувчилар Форуми ўтказилиши керак эди. Негадир бу Форум қолдирилди. Мени форумнинг қолдирилиши эмас, кўпроқ бир нарса ўйлантирмоқда. Нахотки шундай нуфузли адабий анжуманга ўзбекистонлик ижодкорлардан ҳеч ким таклиф қилинмаган бўлса? Таажуб...


Ибрат Сафо

 

 

Ватандан ташқарида Ибрат Сафо деган бир ўзбек журналисти бор. У "Би би си ўзбек" радиосида фаолият олиб боради. Ибрат Сафонинг бошқа "журналистлар"дан фарқи, у ўзи тахлил қилаётган воқеаларга ҳеч қачон бир ёқлама ёндошмайди. Воқеаларни ёритиш жараёнида ҲЕЧ КИМнинг тегирмонига сув қуймайди, ҳеч кимга ялтоқланмайди ва ўз манфаати йўлида суҳбатдошига провокацион саволлар бермайди. Тўғриси, мен шундай профессионал ўзбек журналисти борлигидан ва у билан бир замонда яшаётганимдан фахрланаман.



Холдор Вулқон

24/09/2019.
Тонги 7:20.
Канада, Онтерио.