Аҳад Қаюм


Аҳад Қаюм 1987 йил 15 июнда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Денов қишлогида туғилган.

2004-2008 йилларда Тошкент Давлат Ахборот Технологиялари Университетида таҳсил олган. Шу билан биргаликда "Муҳаммад Юсуф” номидаги адабий ижтимоий фонд қошида "Олтин қалам” газетасида муҳаррир ўринбосари вазифасида ишлаб, бадиий ижод билан шуғулланган.

Аҳад Қаюмнинг қатор шеърлари таниқли кўшиқчилар томонидан куйлаб келинмоқда. У "Шу Ватан” қўшиғи учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг махсус сертификати билан тақдирланган.

Аҳад қаюм "Жийда гули” телесерияли учун ёзилган махсус шеърлар ва қўшиқларнинг, шунингдек 2010 йилдаги темирйўлчилар мадҳиясининг ҳам муаллифидир. "Яна соғиндим, яна” қўшиғи 2009 йилда "энг яхши соғинч ҳақидаги қўшиқ” ва "йилнинг энг хит таронаси” деб эътироф этилган.

2010йилда ёш ижодкорнинг "ЯНА СОҒИНДИМ, ЯНА” номли илк тўплами ҳам нашрдан чиққан.

Ҳозирда у Мусахон Нурматов, Азиз Ҳудойқулов, Нодир Арақулов, Нодир Умаров, Озодбек Назарбеков, Абдуҳошим Исмойилов, Зулайҳо Бойхонова, Мансурхон Нурматов, Ботир Қодиров, Хуршид Расулов, Ғуломжон Ёқубов,Гиос Бойтоев, Дилшод Раҳмонов, Дилдора Ниёзова, Анвар Ғаниев, Анвар Санаев, Анвар Собиров, Абдували Ражабов,"Сарбон” гуруҳи, Шуҳрат Қаюмов, Улмас Оллоборганов, Сойиб Ниёзов, Сардор Раҳимхон, Апишер Файз, Шерали Жўраев, Шоҳжаҳон Жўраев, Зоҳиршоқ Жўраев, Сарвара, Ойбек Ҳамроқулов, Отабек Раҳим, Баҳром Назаров, Жасур Умиров, Жалил Мавлонов, Акбар Атамуҳаммедов, Жамшид Ниёзов, Фарруҳ Комилов, Зиёда, Даврон Эргашов, Самандар Ҳамроқулов, "Уммон” гуруҳи, "Парвоз” гуруҳи, Божалар" гуруҳи, Каниза каби санъаткорлар билан доимий ижодий ҳамкорлик қилмоқда. Аҳад Қаюм бугунги кунда ижодини актёрлик ва қўшиқчиликда давом эттирмоқда. У "Ҳаёт жилғалари”да Дамин, "Девона фаришта”да куёв, "Жийда гули", "Беғубор орзуларим", "Девона фаришта,” "Умид”, "Сабоқ”, "Дада”, "Сароб”, "Танго ёхуд адашган совчилар”, "Фармацевт", "Етим”, "Оқ кабутар” фильмлари учун ёэилган махсус қўшиқ (саундтрек)ларнинг ҳам матни муаллифидир. 2010 йилда адабиёт ва санъатга ихлосманд ёшларни қўллаб- қувватлаш мақсадида ташкил этилган "АҲАД ҚАЮМ” продюссерлик марказининг раҳбари сифатида фаолият олиб бормоқда. Узоқ муддатли юрак хасталигини бошидан кечириб турган бир пайтда ижод майдонида ҳам серқирра ижодкоримиздан янгиликлар бисёр... Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг янги концерт дастурида шоирнинг бир неча янги шеърларидан фойдаланилди. Буларнинг ичидан энг эътиборга тушгани "Синишимни соғинди кимлар”, "Бегим деманг бегойим”, "Буғуборим кел", "Энди севмайман, энди,” "Соғиниб дил хаста бўлдим”,"Чиройлигим”, "Отамга ўхша ўғлим”, "Сени ўйлаб”, "Эй дўст” каби тароналар шулар жумласидандир.

Манба: Ок.Ру.


Мусофир юртларда юрган дўстларим

 


Сизларга Оллохдан омад сўрадим,
Сизларга Оллохдан соғлик тиладим.
Гоҳида сизларга ҳавасим келар,
Гоҳида сизларни ўйлаб, йиғладим.

Мусофир юртларда юрган дўстларим.

Ўзингизни асранг яқинлар учун,
Кутдирманг соғиниб кутган кўзларим.
Бажариб оталик, оналик бурчин,
Ўйлайсиз ҳар куни оила тинчин.

Мусофир юртларда юрган дўстларим.

Яшаш осон эмас, яхши биламан,
Сизларни ўйлаб мен кўксим тиламан.
Ватан деган сўзни юракка жойлаб,
Ватан деган сўзга жоним бераман.

Мусофир юртларда юрган дўстларим.

Оловнинг устида турган дўстларим,
Жонини хатарга қўйган дўстларим.
Гоҳ суйган, гоҳ куйган, тўйган дўстларим,
Нариги дунёни кўрмаган фақат,
Бир боши минг азоб кўрган дўстларим.

Яшайсиз хотира ичида йиғлаб,
Аҳад Қаюм ёзди сизларни ўйлаб.
Биз сизга шеър ёзиб, қўшиқлар куйлаб,
Ҳар оқшом хаёлни ўтмишга боғлаб,
Ҳар оқшом Ватанни соғиниб, йиғлаб,
Боболар қабрини борингиз йўқлаб.

Гўё қил кўприкда турган дўстларим,
Мусофир юртларда юрган дўстларим.




Тошкент шаҳри.