Поиск

Холдор Вулкан

Член Союза писателей Узбекистана

Эътироф, таклиф ва мулохазалар



Куни кеча Ўзбекистон Республикаси аралаш яккакураш санъати ассоциацияси президенти Отабек Умаров раҳбарлигида Ватанимиз пойтахти Тошкентда ўтказилган GFC аралаш яккакураш спорт мусобоқалари Ватанимиз келажагига бефарқ бўлмаган ақлли ҳушли ҳамюртларимиз учун шубҳасиз улкан тарихий воқеа бўлди.


Нега?


Чунки, спорт юртимиз тараққиётини белгиловчи келажак авлод ҳаётидаги бўшлиқни тўлдиради, ёшларни бекорчилик, ичкилигу чекиш ва бангивор моддаларни истеъмол қилиш иллатидан ҳалос этади, жамиятни соғломлаштиради.


Анжуманда, Хабиб Нурмугаммедов, Френк Мир, Жеф Менсон каби ўрта ва оғир вазндаги аралаш яккакураш санъати бўйича жахон чемпионларининг иштироки бу тадбир мавқеини янада юксалтирди десак муболоға бўлмас.


Аммо бу тарихий спорт анжуманига бокс бўйича жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер назарига тушган, UFC спорт ташкилоти таркибида фаолият юритаётган ҳамюртимиз, жаҳон спорт сахналарида Ўзбекистон байроғини юқори кўтараётган, ўрта вазндаги аралаш яккакураш саъати устаси, истеъдодли спортчимиз Маҳмуд Муродов ва супероғир вазнда ММА бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраевлар ҳам таклиф этилса, янада яхши бўлар эди.



25/11/2019.
Тонги 6:32.
Канада, Онтерио.