Поиск

 

Бобомни ёд этиб


Бобом Абдусалом Саййидхўжа ўғиллари Қуръонни ёддан билгувчи ва уни тафсир қила оладиган даражадаги ислом олими бўлишларига қарамай, колхозда оддий отбоқар бўлиб ишлардилар.

Кейинчалик маълум бўлишича, диний илми учун сталин ўлим лагерларида чириб кетмасин дея, бобокалоним Саййидхўжа Саййидмуҳаммадшариф ўғли бобомга шундай яшашни тайинлаб кетган эканлар.


Бобом махалла масжидида имомгарчилик қилар, ўша қаттол совет замонларида ҳам мўътадил ислом йўлини тутиб, беш вақт номозини ташламай, элга бош бўлиб юрганлар.


Уни қишлоғимиздаги кексаю ёш қаттиқ ҳурмат қилар, тўй, ҳайру худойи қиладиган бўлсалар, бобомдан рухсат сўраб келардилар.

Сен издихомингни фалон куни ўтказгин десалар, хўп деб кетишар эди.


Эсимда, бўри келди замонлар.Қиш кунларининг бирида мен бобомларникида қолдим.


Тун.Ташқарида тизза бўйи қор.Бўралаб ёғаётган лайлак қордан йўллар, уйлар, дарахтлар кўринмай кетган бир қорли зулматда бобом масжидга бориш учун тараддуд кўра бошладилар.


Буни кўрган бувим: -Шундай қорда қаёққа кетяпсиз? Бирор кун номозингизни уйда ўқисангиз бўлмайдими? - дедилар ҳавотирланиб.

Бобом бўлсалар, қулоқчинини бошларига бостириб кийиб, чакмонига ўраниб, хассаларини оларкан: -Боришим керак.Масжидда қавм мени кутиб ўтиргандир. Бормасам қандай бўлади? -дея ташқарига чиқарканлар, лайлакқор чирпираб ёғаётган зулматли кеча қаърига сингиганларича, кўздан ғойиб бўлдилар.

Маҳалла масжиди анча узоқда, дала четида жойлашган бўлиб, у ерга қабристон ичидаги сўқмоқдан юриб борилар эди. Бобом ўша ёққа қараб жўнаган эдилар.

Шундан бери у хотирамда қор бўралаб ёғаётган ўша олис зулматли кеча қаъридаги гуртук қорларга туртиниб, қўлларидаги фонар шуъласи билан қор қоплаган йўлларни пайпаслаб бораётгандай туюлаверади.

Менинг шундай бобом бор эди. Илоҳим, жойлари Жаннатдан бўлсин.

Холдор Вулқон


05/12/2019.
Кеч соат 6:51.
Канада, Онтерио.


Холдор Вулкан

Член Союза писателей Узбекистана


Вечерний водопой

(Памяти моего деда Абдусалам Саййидходжа оглы)



Иду тихими умеренными шагами,
Булькает заката расплавленный металл.
Путается дорога под моими ногами,
Рой белых бабочек безмолвно летал.

Шелестели на ветру деревья в садах,
Словно шум море в старой ракушке.
В далеком овраге, считая года,
Долго и печально плакала кукушка.

Волна за волной колышутся нивы,
Речной берег на краю полей.
Там где выпрыгивают из воды рыбы,
Вечерним небом напою я коней.


11/11/2019.
7:56 утра.
Канада, Онтерио.