Поиск

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси

Таъмирланган қўнғироқхона тўғрисида


Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман, Камолон маҳалласидаги чор россиясининг 24 нафар  аскарлари хотирасига бундан қарийб бир ярим аср аввал барпо қилинган Авлиё Георгий қўнғироқхонаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги хисобидан таъмирлангани ижтимоий тармоқларда катта шов - шувларга сабаб бўлди.


Баъзиларнинг иддаоларича қўнғироқхонани таъмирлаш ўрнига Тошкент шаҳрини чор россияси қўшинларидан ҳимоя қилиб, ҳалок бўлган ота - боболаримизга ҳотира ёдгорлиги ўрнатилиши керак эмиш.


Аввало Тошкент шаҳрини қаҳрамонларча ҳимоя қилган ота - боболаримиз аллақандай муваққат ҳайкалларга, ёдгорликларга мухтож эмаслар. Улар ҳамиша ҳалқимиз ҳотирасида.

Қолаверса, Ватанимиз тупроқларини босқинчи ёвлардан ҳимоя қилиб, шахид тушган шонли ота - боболаримиз ўз мукофотини, мангу Жаннат калитини бандалардан эмас, Яратган Парвардигори Оламнинг ўзидан оладилар.


Таъмирланган қўнғироқхона эса, зиёратга келган сайёхларга: "Кто с мечом к нам придет,тот от меча и умрет!" деган ҳикматни эслатиб туради.


Ҳатто Авлиё Жорж байроғи билан келса ҳам.


Бу биринчидан.


Иккинчидан эса, бу сиёсий тактика давлат сиёсатини муроса устига қуриб, нафақат қўшни, қардош халқлар, балки барча ҳамдўстлик мамлакатлари билан дўстона муносабатларни яхши йўлга қўяётган президент Мирзиёев бошлиқ давлат раҳбарларининг халқаро муносабатлар илмидан бохабар етук дипломатлар ва юксак дидли сиёсатчилар эканидан далолат беради.


Миллатчилик, ирқчилик, фисқу фасоддан фойда йўқ.Аксинча, зарар бор.


Ҳазрати Алишер Навоий олам аҳлига қарата: "Олам аҳли билингиз, иш эмас душманлиғ, Ёр ўлинг бир бирингизғаким, ёрлиғ иш!" дея бежиз айтмаганлар.


Ер шаридаги барча давлатлар билан дўстона муносабатлар ўрнатолсак, юрт тинч бўлади, халқимизнинг ризқи тиртаймайди.



15/05/2020.
Кеч соат 8:45.
Канада, Онтерио.