Поиск

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси

 

 

Яқинлашиб келаётган президентлик сайловлари ҳақида



Мамлакатимизда президентлик сайловлари тобора яқинлашмоқда.

Умид қиламизки, бу галги президентлик сайловлари ўз сиёсий рақибига овоз бергувчи Кетмоновларсиз, Абдулҳафиз Жалоловларсиз, ҳалол, демократик руҳда ўтади, Худо ҳохласа.


Албатта, агар бу сайловга амалдаги мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ўз номзодини қўйсалар, халқимиз бу гал ҳам якдиллик билан овоз бериб, унга, бошлаган сиёсий ва иқтисодий ислохатларини ниҳоясига етказиш имконини беради.

Чунки Шавкат Мирзиёев халқимизнинг ҳурмат - эҳтиромга лойиқ садоқатли, фидоий фарзанди, дипломатия санъатидан бохабар, халқаро муносабатлар балансировкасини яхши биладиган етук сиёсий арбоб эканлигини ўз амалий ишлари билан яна бир бор исботлади.


У биринчи навбатда қўшни мамлакатлар билан яхши қўни қўшничилик муносабатларини тиклади. Сиёсий қатағонларни тўхтатиб, сўз ва фикр, ҳамда матбуот эркинлигини йўлга қўйди.Инвестиция билан мамлакат иқтисодиётини қайта жонлантирди.


Агар Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тарихида адолатли президент номи билан қолишни истасалар, икки муддатдан кейин, учинчи бор президентлик сайловларига ўз номзодини қўймаслиги, ёки турли "референдумлар" билан ўз ваколатини узайтириб олишга ҳаракат қилмасликлари керак.


Мени бир нарса доим қувонтиради. Бу мамлакатимиз президенти жаноб Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек миллиардери Алишер Усмонов билан дўстона муносабатлари.


Ҳа, биз ўзбекистонда яшаётган барча халқлар мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда Алишер Усмоновнинг нафақат бойлигидан, балки талант, тафаккуридан фойдаланишимиз керак.


Худо азиз қилган банда ўзидан ўзи бойиб қолмайди.


Ундай инсонларда Худо томонидан ато этилган ноёб истеъдод бўлади.


Алишер Усмонов бойлик, файзу барокотларни кўрган, назари тўқ, ҳалол инсон. Энг муҳими у ўз халқини, она ватани Ўзбекистонни жону дилидан севади.

Ўз ватани ва халқини жондан севган мамлакат Президенти ҳам, миллиардер бой ҳам ҳеч қачон ўз халқининг олтинларига, нефту газига, урану пахта пилласига кўз олайтирмайди.


Алишер Усмоновнинг ватанпарварлигига ва халқпарварлигига битта мисол.


Россия Федерациясининг президенти Владимир Владимирович Путин катта бир анжуманда Алишер Усмоновни олий орден билан мукофотлар экан, Алишер Усмонов Россия сиёсий эстиблишментининг ва бутун инсониятнинг кўзи олдида: -Владимир Владимирович, менинг хизматларимни қадрлаб, берилган бу юксак мукофот учун миннатдорчилик билдираман. Мен Россия граждани бўлсамда, аждодларим ўзбек эканлиги ва менинг томирларимда ўзбек қони оқаётгани билан фахрланаман! - дедилар.


Диққат билан эътибор беринг, рус ё француз, инглиз ёки турк демадилар.

Ўзбек дедилар.


У ўзининг ўша буюк сўзлари билан халқимиз қалбини фахру ифтиҳорга тўлдирди, элимизнинг қаддини кўтарди.


Инсонни тўлқинлантириб юборгувчи ундай сўзлар фақат ўз халқини ва юртини чин дилдан севгувчи инсоннинг қалб қаъридангина отилиб, тоза булоқдай қайнаб чиқади.


Яна бир бор айтаман.

Ҳақиқий дўст оғир кунларда билинади деганларидай, ўз халқи бошига иш тушганда бир четда қараб турмай, Ватанига келиб, 100 миллионлаб доллар ҳайру эхсон қилган Алишер Бурханович каби яхши нийятли инсонларнинг илоҳий истеъдодидан, тафаккуридан мамлакат иқтисодиётини юксалтириш йўлида фойдаланмоғимиз керак.


Мен бу гапларимни Мирзиёев мени ватанга қайтариб, мартаба билан сийласин, ёки Алишер Усмонов чорак асрдан бери дунё юзини кўрмаётган китобларим нашрдан чиқиши учун молиявий ёрдам кўрсатсин деган умидда ёзмадим.


Мен ростан ҳам бу икки буюк инсонни қаттиқ ҳурмат қиламан, уларга ҳавас қиламан. Президентлигига, ёки миллиардерлигига эмас, уларнинг инсонийлигига ҳавас қиламан.





24/12/2020.
Кундуз соат 1:41.
Канада, Онтерио.

 

Стихи о родине

 



Засыпаю тихо, от Родины вдали,
И мне край мой далекий снится.
Луга и просторы хлопковых полей,
Заливающаяся трелью синица.

Пойма реки, проселочные дороги,
Бродячие ветры далеких долин.
Шелестящие волны, берег пологий,
Где серебрится горькая полынь.

Желтые сережки весенной ивы,
Цветущие урюки, глиняные дувалы.
Дальний крик осла, поле в мареве,
Бабье лето в паутинной вуале.

Люблю тебя, Родина душой и телом,
Хорошее помню, все плохое забыл.
И горжусь тем, что на свете белом,
Огненным твоим Вулканом я был!



22/11/2018.
10:27 дня.
Канада, Онтерио.