Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси

Мурод Хонтўраев ҳақида


Ўзбекистонимизда айрим шаҳарларимизнинг номлари асрлар оша топономик жумбоққа айланиб улгурган.


Биз бу номларни расшифровка қилиб, элга тушунтирмоғимиз керак.


Тарихий шаҳарларимиздан бири бу - Қўқон. Бухоромизда ҳам "Когон" номли шаҳар бор. Андижонда эса, "Хакан" деган қишлоқ бор.

Бу топономик синонимлар бир хил маънони англатажагини ҳамма ҳам билавермаса керак.

Ҳа, у номлар илдизи "Хоқон" деган сўзда. Руслар уни чингизийлар салтанати маъносида хоқонлик, яъний "Каганат" дейдилар.

Ҳатто Каганович деган фамилиялар бор.


Қадимда ҳукмдорлар хоқонлар дея аталган. Кейинчалик хоқон сўзи қисқариб, хонга айланган. Қўқон хоқонлиги эмас, Қўқон хонлиги дея айтиладиган бўлди.


Хонлар, наслу насабли пайғамбарзодаларнинг, саййидларнинг, хўжаларнинг, муфтохиддин, яъний фатво чиқариш ваколатига эга муфтийлар, уламои киром, шайхулисломларнинг, мирзо -амирзодалару, авлиёю анбиёларнинг, пири муршидларнинг авлодлари тўрамлардан сайланганлар.


Оғир вазндаги ММА  - Миксморшалартист яккакураши бўйича  Осиё ва Жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев ҳам аслзодалар авлодиданлиги унинг исми шарифидан кўриниб турибди.


Аслзодаларни саҳрога олиб бориб ташласаларда, улар Яратганнинг фазли билан саҳрони ҳам боғ -роғларга айлантириб, ўша жойларда ҳам юксак обрў ҳурмат мартабаларга эришаверадилар.Уларнинг қадами етган жой обод бўлади.


Ёмонни боғу бўстонга олиб бориб қўйсалар, у касофати боғларни қуритиб, саҳрою биёбонларга айлантиради. Унинг борганки жойи, тубсиз хандакка, тиканзорга айланади.


Мурод Хонтўраев Қозоғистондаги "Алашпрайд" спорт клубидан чиқиб, ўзбекнинг довруғини дунёга достон қиларкан, у бошлаган эзгу ишга Яратган файзу баракотлар ато этди ва Ўзбекистонимизда мухтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев фармонлари билан, ўзбекнинг аслзода ўғлонларидан бири Отабек Умаров раҳбарлигида ММА спорт ассосиацияси ишга тушди.


Спорт билан шуғилланган авлод ичкиликбозлик, кашандалик, наркоманлик каби харом хариш амаллардан ҳалос бўлади ва ҳаётидаги бўшлиқ тўлдирилиб, соғлом турмуш тарзи билан яшайди, миллатчилик, ирқчилик, диний ва дунёвий фанатизм йўлига кирмайди.


Дунё спорт ареналарига кўтарилган спортчи Ватан байроғини баланд кўтариб, ўз ватандошлари қалбини фахру ифтихорга, ғурурга тўлдиради, элнинг ухлаб ётган Ватанпарварлик туйғуларини уйғотади.


Ватанпарварлик ҳақида пайғамбаримизнинг: "Ҳуббул Ватан минал иймон", яъний "Ватанни севмоқ иймондандир" деган ҳадислари ҳам борки, бу ҳадисга қарши чиққан мусулмоннинг иймони хатарда қолиши тайин.


Мурод Хонтўраевнинг Ватанпарварлиги Россия ва Қозоғистон президентлари кўзи ўнгида ўтган, спорт жангидаги ғалабасида яққол намоён бўлган эди.


Бошқаларни билмадиму, лекин Муроджоннинг ўша жангдан кейинги интервьюсида айтган тасирли гапларидан менинг юрагим тилка пора бўлиб кетгандай бўлди гўё.


Журналист ундан жанг таасуротларини сўраганда, Мурод Хонтўраев:


-Мен жангда қўлга киритган ғалабамдан мамнунман албатта. Лекин ўша залда Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашганларида ва мен ўша кубокни ўз президентимнинг қўлларидан олганимда яхши бўлар эди - дея жавоб берган эдилар.


Ўзбек спортчисининг, мутлақ Жаҳон чемпионининг бу ўксинишида ўз Ватанига садоқат туйғуси, миллий ғурур бор эди.


Мен Муроджоннинг юқоридаги тарихий гапларидан, ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг: "Мен Россия граждани эсамда, аждодларимнинг ўзбек экани билан ва менинг томирларимда ўзбек қони оқаётгани билан фахрланаман" деган сўзлари, ҳамда буюк ўзбек шоири Эркин Вахидовнинг "Ўзбегим" шеъридан қаттиқ таъсирланганман.


Улуғ инсонларнинг гап сўзлари ҳам ўзлари каби улуғ бўлади. Мақолам сўнгида Муроджонга мурожаат этмоқчиман.


Қадрли укам Муроджон, сизга бағишлаб рус тилида ёзган шеъримни китобдан олиб қўйишимнинг сабаби, у шеър менга заифроқ туюлди. Лекин мен, Худо ҳохласа, албатта она тилимизда сизга бағишлаб яна бир шеър ёзиш нийятидаман. Мен ҳам барча ўзбеклар каби ўжарман. Бирон ишни қиламан дедимми, уни бугун бўлмаса эртага, эртага бўлмаса индинга, албатта амалга ошираман. Сиз эса, шеър бағишлашга лойиқ, жаҳон спорт сахналарида Ватанимиз байроғини юқори кўтарган буюк спортчи ва пандемия даврида одамларга бепул дори - дармон тарқатган ҳалол, яхши инсонсиз.

Мабодо учрашиб қолсангиз, Отабек Умаровга салом айтинг. Мен сизларни қаттиқ ҳурмат қиламан.




19/01/2021.
Кундуз соат 10:18.
Канада, Онтерио.