Поиск

 

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси

 

Рассом Хуршид Зиёхоновга бағишланган шеърлар


Таниқли ўзбек сюреалист рассоми Хуршид Зиёхонов яратган санъат асарларидаги тонглар каби тиниқ, мусаффо туйғу, дард, муайян руҳий кайфият инсонга ҳайрат ва ҳаяжон бағишлайди, ўйлантиради. Рассом увадаси чиққан зерикарли реализмдан қочиб, сюреализм, кубизм жанрларида ўзига ҳос оригинал картиналар ишлайди.Хуршид акам бир пайтлар "Гулхан" журналида эълон қилинган менинг "Қоратаппак" номли асарим адабий қаҳрамонларини ифодалаб, акварельда ажойиб иллюстрациялар чизган эди.
Мен ўзбек ва рус тилларида бу ажойиб, бетакрор рассомга, кўнглида кири йўқ инсонга бағишлаб, ўзбек ва рус тилларида ёзган икки шеъримни адабиёт ва санъат мухлислари ҳукмига ҳавола қилмоқдаман.Бу икки шеър яқинда нашрдан чиқиши кутилаётган "Мгла мне трамваями звонит" номли китобимдан жой олганини ҳам айтиб қўймоқчиман.




Селдан гувиллайди ўтлоғу дала

(Таниқли ўзбек сюреалист рассоми Хуршид Зиёхоновга)

 

Шаррос қуяр экан шовқинли жала,
Гулдирак фарёди оламни тутар.
Селдан гувиллаган ўтлоғу дала,
Шаршара ортида кўринмай кетар.

Лек шадид тало тўп кўп ўтмай яна,
Тақа тақ тўхтаркан, тиниб қолар сел.
Осуда сукунат қўнган кўчага,
Хаёлчан термулар дарчалардан эл.

Шалоббо боғларда шодумон қушлар,
Чуғур чуғур сайраб, қуёш чарақлар.
Кўчада осмону фалакдан тушган,
Бус - бутун бир кўзгу ётар ярақлаб.

---------------------------
23/02/2020.
Кундуз соат 10:27.
Канада, Онтерио.





Гроза

(Посвящается замечательному узбекскому художнику Хуршиду Зияханову)



Вот снова разразилась гроза,
Сверкают молнии и громы гремят.
С ужасом поднимая к небу глаза,
Время успокаивает своих времят.

Бей, небо - громадный колокол в набат,
Пробуждающие звони вали!
Пусть трясется весны зеленая кровать,
И просыпаются уснувшие дали...

Прошумел дождь, образуя разливы,
А время со своими времятами утекло.
Не треснуло даже и не разбилось,
Упавшее с неба тонкое стекло.

-----------------------------------
30/09/2013.
12:18 дня.
г. Кембридж, Канада.