Поиск

 

Мунаввара Тиллабоева ҳақида


Истеъдодли шоира ва ёзувчи опамиз Мунаввара Тиллабоева Андижон шаҳрида яшайдилар.Бир гал уйларида меҳмон бўлган эдим ва Мунаввара опанинг пазандалигига қойил қолганман.Опа шунақанги уйғур лағмонини пиширибдиларки, мен ўша лағмон тамини ҳали ҳамон унутолмайман.Воҳ, шунақанги мазали таомлар тайёрлайдиган аёллар ҳам бўлар экан.У лағмонни ичган уйғурларнинг ўзлари ҳам Мунаввар опага қойил қоларди дея ўйлайман.

Опажон, яхши юрибсизми?Акам яхшимилар?Фарзандларингиз ва бошқа яқинларингиз ҳаммалари саломат омон юришибдими?Устоз шоирлар Олимжон Холдорга, Фарид Усмонга, Одилжон Мухсинга,синглимиз, истеъдодли шоира Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари Хуршида Қўчқоровага,Наби Жалолиддинга, Машъал Ҳушвақтга, Нусрат Абдусаломга, Қобил Мирзога,Ҳабибулло Турсунматовга, ҳажвчи ёзувчиларимиз Восит Аҳмадга, Ҳабиб Сиддиққа, шоирлар Зиё Нажмийга,Ҳабибулло Исомиддиновга, Рафиқ Мухторга,Одилжон Нишоновга,Байналминал кўчаси, 1 уйда яшовчи буюк шоира синглимиз Соҳиба Ашуровага ва бошқа қалбида кири йўқ ижодкор дўстларга,"Иқбол" газетасида ишлайдиган журналистларга, шоира синглимиз Махфузахонларга менинг салом ва дуоларимни етказарсиз.

 

Ҳурмат билан, Холдор Вулқон.

 

Мунаввара Тиллабоева

ҲАЁТ

(Бадиа)

 


Мен сени севаман, мунаввар ҳаёт!

Дунёда сендан-да қимматлироқ, сендан-да мўътабарроқ нарса йўқдир.

Баҳор ва куз фаслида олис далалардан эшитилаётган тракторларнинг гуриллаган товушлари ҳам нақадар жонга туташ. Улар инсонлар қалбида қандайдир ўзи ҳам тушуниб етмайдиган ҳаётга ташналик туйғуларини уйғотади. Чунки улар қуриш ва яратиш билан банддирлар.

Сочларимни ўйнаб, юзларимни силаган тонг насимини айтмайсанми. Улар гулларнинг атрини ҳар томонга сочадилар. Азим дарахтлар баргида эркаланиб ўйнайдилар, уларнинг кўксига енгиллик олиб кирадилар.

Баъзан хавотирга тушиб қоламан. Нега дейсанми? Бойликка сира-сира тўймаётган одамларни кўриб, эшитиб қоламан. Ҳа, яна бир нарсани айтайин. "Зангори экран" орқали жуда ваҳимали киноларни бериш урф бўлиб кетди. Уларни андак кўриб қолсам, наҳотки бу кўҳна олам шундай ёмонликлар билан тўлиб-тошган бўлса. Агар дунё ҳақиқатан мана шундай ярамас одамлар комида қолган бўлса, денгизлар ҳайқириб, қадимий музликлар эриб, дунёни сув босиб кетса керак дейман. Ҳай-ҳай, Аллоҳ ўзи асрасин. Ҳали инсоният қалбида меҳр-муҳаббат, яхшилик, эзгулик деган тушунчалар барқарордир.

Ўзимизнинг ҳалиги "Мафтунингман", "Маҳаллада дув-дув гап", яна ҳиндларнинг Раж Капур ўйнаган "Дайди", "Жаноб-420" каби киноларини мириқиб томоша қиламан. Нега десанг, кинолардан мен муҳаббат сурурини уқаман, уқиб билим олиш, яхши ҳаёт сари интилиш, табиат тасвири, миллий анъаналар яхши ифодаланган. Ижро этилган куй ва қўшиқлар сеҳрида қоламан.

Гиёҳларни яхши кўраман. Чунки улар ҳаётимнинг бир зарраси, уларни сира юлиб ташлагим келмайди. Одамлар мендан куладилар.

Мана шунақа, Ҳаётжон. Сени қанчалар яхши кўришимни билдингми?

 




Манба: "Иқбол" газетаси.

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси

 

Гўзаллик, покликдан уялиб,
Қисиниб, қимтиниб турасан.
Қоп - қора деворга суяниб,
Ёп -ёруғ хаёллар сурасан.


Шавкат Раҳмон.

 

Шавкат Раҳмон ҳотирасига

 

"Осмон тўла ҳаволар, фақат менга етмайди."

Шавкат Раҳмон.

 

 

Хато қилғай деса кимки вабо ўлдирди шоирни,

Деманг тилло кумуш оҳанрабо ўлдирди шоирни.

 


Лабинда ғунчадек нозик табассум, қўйнида ҳанжар,

Бахил, қалби қаро "дўст - ақрабо"  ўлдирди шоирни.

 


Яёв, ёлғиз кезаркан бир ўзи ойдин чаманларда,

Саҳар ғир -ғир эсиб ўтган сабо ўлдирди шоирни.

 


Муҳаббат дардига топмай даво, шеър ёзди у бедор,

Кийиб гулгун қабо, нозик адо ўлдирди шоирни.

 


Келиб кўклам, чақин чақнаб, чопиб ёмғир аро шодон,

Шалоббо кўйлаги бир дилрабо ўлдирди шоирни.

 


Хазонлар рақсига термултириб бўм - бўш хиёбонлар,

Самода турналар айтган видо ўлдирди шоирни.

 


Ялонғоч дов дарахтлар беркиниб сокин туманларга,

Хазонли боғдаги шарму ҳаё ўлдирди шоирни.

 


Назм бўстонига келтирди соф муздек ҳаволарким,

Бу не қисмат, қаранг, охир ҳаво ўлдирди шоирни.

 

 

 

05/08/2015 йил.

Кечки соат 6 дан 36 дақиқа ўтди.

Канада, Онтерио.

 

 

 

 

 

Восит Аҳмад шубҳасиз буюк ёзувчи!

 

Воситжон, яхши юрибсизми? Қойил, дўстим!Қуйидаги ҳажвиянгизни ўқиб, кулиб қотиб қолдим.Бу каби асарлар рус ва инглиз тилларига зудлик билан ўгирилиши керак.Сиз шу ҳикоянгиз билан ҳажвчилик бобида ҳурматли марҳум устозларимиз Ғафур Ғулом, Сайид Аҳмад, Немат Аминовлардан ҳам ўзиб, турк ёзувчиси Азиз Несинни чангда қолдириб кетибсиз!Мана буни ҳақиқий санъат асари деса бўлади!Яшанг, оғайни!Мен бу гапларни жаҳон адабиётини анча мунча кўздан кечирган, айниқса дунё ҳажвчилигидан озроқ бўлсада ҳабари бор бир ижодкор, мутахассис сифатида айтмоқдаман ва бу гапларим жиддий.Бундай санъат асарлари фақат тоза қалбли, ҳалол ёзувчиларгагина Яратган Парвардигори Олам тамонидан ато этилади.Юраги ва руҳи қаро, ғаразгўй, маразгўй хасадгўй майда кимсалар олди - қочди, сохта нарсаларни ёзиб, харчанд чираниб, уринмасин, эл назарига тушолмай сояда йўқ бўлиб кетаверадилар. Сиз истеъдоди Худо тамонидан ато этилган ҳақиқий маънодаги ёниқ, энг муҳими, ўзбекнинг камтарин,энг буюк ёзувчиларидан бирисиз.Дўстона маслахат шуки, энди йирикроқ планда, ҳажвий повестми ёки романми ёзсангиз яхши бўларди.Сизга ва Сизнинг ижодингизга юксак ҳурмат билан, Холдор Вулқон.

 

24/09/2015.

Кундуз соат 3:24 дақиқа ўтди.

Канада.

 

Роман Холдора Вулкана "Жаворонки поют над полем".Читайте, очень интересное произведение.

Восит Аҳмад

 


Шўрликкина китобим

 


(ҳажвия)



 

Агар сизда ҳам ёзиш дарди бўлса-ю, боз устига илк китобингиз чоп этилса қандай ҳолга тушардингиз?! Менинг ҳам биринчи китобим нашр қилиндию, ўзимни самоларда учаётгандек ҳис қила бошладим. Ҳамма нарса кўзимга гўзал бўлиб кўринарди, ёмон кўрган одамларимни ҳам ёқтириб қолдим.

Қувончим чексиз бўлган шундай кунларнинг бирида зарурат юзасидан туман идорасига кириб қолдим. Унинг бошлиғини адабиётга, ижод аҳлига ҳурмати баланд деб эшитганим бор эди. Ишим осонроқ кечишидан умид қилиб, унинг ҳузурига йўл олдим. Қўлимда унинг номига узун мақтовлардан иборат дастхатим битилган илк китобим бор эди. Кутганимдек, у мени ниҳоятда яхши қабул қилди. Китобни олиб мамнун илжайди.

– Ҳа, зўр бўлибди, мен адабиётни жуда яхши кўраман. Ёзувчилардан дўстларим кўп. Улар қа­то­рига яна биттаси қўшилганидан мамнунман...

У гапирар экан, китобимни икки буклади.

 

 

Подробнее...

 

Қозоқбой Йўлдошев

Филология фанлари доктори, профессор.

 


Бошқа адабиётшунос олимларимизни камситмаган ҳолатда шуни айтиш мумкинки, Қозоқбой Йўлдошевгагина ҳос бўлган: бадиийятни теран ҳис эта олиш, бадиий асар таҳлилидаги ҳолислик, жаррох аёвсизлиги ва юксак дид ҳар кимга ҳам насиб этавермайдиган, ҳавас қилса арзийдиган истеъдоддир.

Гапларимга ишонмасангиз, қуйидаги бахс -мунозарани қунт билан ўқиб чиқинг.

 

Холдор Вулқон



Холис эътироф эҳтиёжи




Қозоқбой-Йўлдош– Одамият жаннатдан қувилгандан бери ўзининг моҳиятини ахтаради. Бу изланиш эса унга ҳаёт, завқу шавқ ва ҳаловат беради. Инсон ўзини англаш йўлида кўп шарафли йўлларни босиб ўтди. Замон тили билан айт­ганда юксак тараққиётга, цивилизацияга эришди. Лекин… биласизми, инсоният муаммоларининг кўлами ҳечам ўзгаргани йўқ. Аксинча, бу муаммолар асрдан-асрга улканлашиб, боши берк кўчага кириб бормоқда. Келинг, кичгинагина бир мисол келтирамиз: тасаввур қилинг, зарурат бўлса бугун экранда танамизнинг ҳар бир ҳужайрасини кузатиш, унинг устида тажриба ўтказиш ва ҳатто ҳаракатланишини таъ­минлаш имкони бор. Лекин шу аппаратларга яраша касаллигимиз ҳам бор-да! Муаммо ҳа­мон ўша: хасталикдан қутулиш! Инсоннинг муаммосини ҳал этолмаган “қулайлик” қандай қилиб тараққиёт бўлади? Менинг назаримда, инсоният асли тараққиётдан қуйига қараб ҳаракатланаётгандек.


Шу маънода айтадиган бўлсак, инсониятнинг бадиий тафаккур тарзи ҳам асрдан-асрга саёзлашиб, ғариблашиб, сийқалашиб бораётгандек. Ахир буюк Навоий СЎЗининг қудратини беш асрдан бери шарҳ қиламиз. Ҳазратнинг сўзи ўнлаб, юзлаб адабиётчиларни профессор қилди. Лекин начора, бошқа Навоий туғилмади.


Минг ваҳки, бадиий тафаккурнинг саёзлашиши азалий ўзанларни ҳам ўзга томонларга буриб юбормоқда. Аслида юксак хаёлот маҳсули адабиёт – инсоннинг ҳақир дунё ташвишларидан, шафқатсиз ҳаёт синовларидан ўтишида энг яқин кўмакчи, сирдош ва маслаҳатчидир. Би­роқ ХХI асрга келиб, том маънода адабиёт ҳам “ер”га тушди. Тирикчилик манбаига, турмуш дас­тёрига, ғоявий қуролга ва ҳакозоларга айланиб бормоқда.
Қозоқбой ака, бу тарзда адабиётнинг саёз­лашишида адабий танқидчиликнинг ҳиссаси кат­та десам муболаға қилмайманми? Чунки адабий танқидсиз адабиёт ривожланмайди. Адабий тан­қидчи, адабий яратувчи ҳамдир.


– Жавобни охирги икки гапингизга тўла қўши­лишимни айтишдан бошлаганим маъқулга ўхшайди. Аслида-ку, юқоридаги даъволарингизда анча ошириб юбораётганингизни ўзингиз ҳам билиб турибсиз. Суҳбат сал кескинроқ бўлиши учун шундай журналис­тик усул қўллаяпсиз, шекилли. Илмий тараққиётнинг жуда шитоб билан бораётгани одам умрининг узайи­шида, бевақт ўлимнинг камайишида, бир одамнинг ўз умри давомида жуда кўп ишлар қилиб қолиш имконияти ошиб бораётганида кўриб-билиб турибмиз. Эҳтимол, инсон маънавияти борасида таназзул кечаётгани ҳақида гапирилса, жўялидир.


Энди салкам олти асрдан буён бошқа Навоий ту­ғилмаганига келсак, бошқа Навоий ҳеч қачон туғил­майди. Бунинг кераги ҳам йўқдир. Зеро, чин санъат ва чинакам санъаткор бетакрорлиги билан қадр­лидир. Бобур ҳам, сиз биладиган Машраб ҳам, Ғафур Ғулом ҳам, Абдулла Ориф ҳам ҳеч қачон қайтарилмайди.

 

 

Манба: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг "Ижод.Уз" сайти.

 

 

Подробнее...

 

Азиз Саид

Шундай камтарин, дунё ҳавас қилса арзийдиган ёниқ шоирларимиз бор, Худога шукр!

 



Азизбек, шеърларингнизни ўқиб, ҳайратдан бир лахза тарашадай қотиб қолдим.Қойил!

 

Дарахтлар остида

Эриб ётар пишган ўриклар

 


Дунёда ҳали ҳеч бир шоир айтмаган янги гап, янги ташбеҳ.Вах!

 

Пулларини санаётган куз

Кўзини узмас

Теракнинг учидаги

Сўнгги япроқдан.

 


Сизнинг шеърларингизни ўқиган инсофли ОДАМ "Ўзбекнинг шундай ажойиб шоирлари бор!" деб юбориши аниқ.Ҳа, ҳақиқий шоирларгина шундай лирик шеърларни ёза оладилар.


Ахир, шундай бўлиши керакда.


Шоирдан қоп-қора қарғиш, хотинчалиш хақорату майда йиғи -сиғи, ўз бошига кул сочган қора фарёд, фитна, ғараз,гўру кафан, ғийбатлару қон -йиринг килкиллаган хандак, тупук тўла қудуқ қолмаслиги керак!

Ундай нарсалар ҳеч қачон шеър бўлолмайди.Оддий сўзлар йиғиндисини айтиш учун қофия ва мисраларни овора қилишнинг нима кераги бор?Ундай нарсаларни, шундай, оғзаки, даханаки айтса ҳам бўлади.

ҲАҚИҚИЙ ШЕЪР руҳ меваси, санъат асаридир.Санъат асарлари ақл билан ёзилмайди.Руҳ билан ёзилади.Руҳ бепоён ҲОЛ. Ақл эса, модда, ҚОЛ, яъни ҚАВЛ.Руҳ билан шеър ёзишни Худо ҳар кимга ҳам ато этавермайди.

Халқ дардини айтмоқчимисан? Унда одамни кулгисини қистайдиган даражада ёки эснашга махкум этгувчи ўта содда примитив сўзлар ва ёки бақириқ дағдаға, хақорат билан эмас Азиз Саидга ўхшаб айт, қойил қолайлик.

 

Сўзга айлана олмай қийналар
Рангли шарлар ичидаги
Нафасим

 

Азиз Саид бу шеърида гох қизил болишвой, гох жигарранг фашист, гоҳ чала демкрот бўп халқни хавоси айниб қолган шар ичида сақлагувчи жамият ва ўша шар ичида бўғилиб ўлаётган, тоза ҳавога зор инсон образини мато мойбўёқсиз, сўз билан қойил қилиб ифодаламоқда.

Мана шоир ва шеър қандай бўлиши керак.

Бу сизга аллақандай сувсизликдан қақраган ватанда фавворалар қахқахасига лаганбардорларча қасида битиш эмас.


Байрон, Пушкин, Есенин, Лоркаларнинг шеъриятига қаранг.Ҳақиқий маънодаги шоирлардан ёруғ, мангу ўлмас шеърлар ёдгор бўлиб қолади.Яхши шеърлар учун сизга минг раҳамат, Азизбек!
Доимо соғ бўлинг, дўстим!


Ҳурмат билан, Холдор Вулқон.


 



***

Дарахтни зўрға кўндирдим
Бирга учишга

Қушга айланишимни
Кутамиз энди

***

Сўзга айлана олмай қийналар
Рангли шарлар ичидаги
Нафасим

***

Иккимизнинг қўлларимизга
Ёғар эди баҳор ёмғири

Шамол ҳар кун териб келтирар
Титроғимиз синиқларини

***

Томда қуриган маккапоялар
Қуёшни қитирлаб кемирар сичқон

Кўкдаги қушларга термилар
Қариган мушук

***

Туёқ тозалаётган шаҳарлик аёл
Қўлларига ёпишиб қолар

Олис яйловдаги майсалар саси

***

Соғилаётган сутнинг овози
Ўчоқдаги олов овози
Суҳбатлашар

Кутиб турар тонг бўсағада

***

Бир шода анор
Хона деворига осилган

Кўрпани бошига тортар болакай

***

Пулларини санаётган куз
Кўзини узмас
Теракнинг учидаги
Сўнгги япроқдан.

 

 

 

Манба: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг "Ижод.Уз" сайти.

 

Подробнее...

 
Еще статьи...