Поиск

 

 

Холдор Вулқон

 

Обид қори Назаов

 

 

Обидхон қори Назаровга уюштирилган сирли суиқасд ҳақида

 


BBC радиоси ўзбек хизмати ва «Озодлик» радиоларида ёйинланишича, Шведсияда таниқли имом Обидхон қори Назар домланинг жонига суиқасд қилинди. Хабарда мазкур суиқасдга оид турли, бир –бирига зид тахминлар келтириладики, бирови қори домлани тўфанг билан отиб кетилди деса, бирови чўқмор билан уриб тан жарахоти етказилгани ҳақида гапирадилар.

Бу мудхиш қотилликда кимдир Ўзбекистон Махсус Хизмат ходимларни айбласа, бошқаси швед тақирбошларини айблайди. Менимча иккинчи таҳмин ҳақиқатга яқинроқ. Яъни, бу қотилликка диний тоқатсизлик кайфиятидаги тақирбошлар алоқадордай. Яна бир тахмин борки, у узоқ йиллардан бери Обидхон қорини терроризмда айблаб келаётган Каримов араваси ғилдирагига чўкиртак тиқиб, вазиятни издан чиқариш ва режадаги муайян мақсадларини тезлатиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган учинчи тамон - провакаторларнинг иши бўлиши ҳам мумкин.

Ўзингиз яхшилаб ўйлаб кўринг, араб баҳорининг учқунлари бизнинг томга ҳам тушмасин деб ҳавотирда ўтирган Каримов ҳукуматига шундай қалтис вазиятда ортиқча ғалва керакми? Ёки улар, яхшими ёмонми, халқ орасидан чиққан ҳар қандай таниқли шахснинг ўзига яраша муҳлислари, шогирдлари бўлишини ва бу акт оқибатида омманинг маълум бир қатламида қаҳру ғазаб, ижтимоий -диний ғалаёнлар зилзиласи қўзғолиши мумкинлигини, ўйламайдилар дейсизми?

Ахир, шундай қаттиқ қўриқланадиган юртимизда Ҳукуматга яқин бўлган Анвар қори Турсуновни ҳам чавақлаб кетишдику.Бунисига нима дейсиз? Демак имомлар ҳаёти ҳамма жойда бирдай хавф – хатар остида экан.

Шу ўринда мени бир нарса қаттиқ ўйлантиради. Нега юртидан қувилган мусулмонларни, дин пешволарини мусулмон мамлакатлари қабул қилмайди, сиёсий бўлмаса ҳам, диний бошпана бермайди? Туркия беряптию дейишга шошилманг. Туркия дунёвий давлат. Нега Ислом ғояси остида яшаётган давлатлар, муайян сабабларга кўра юртидан қувилган ўз мусулмон биродарларига ёрдам беришни истамайдилар?

Яна ҳам таажубланарлиси, нима учун юртидан қувилган мусулмон руҳонийларимиз Араб мамлакатларига кетмоқни ҳохламайдилар? Аксинча, Европа ёки Ғарбдаги турмуш тарзи ўз диний қарашларига ёт бўлган демократик, дунёвий мамлакатларда яшашни афзал кўрадилар?

Қувғинга учраган Обидхон домла каби имомлар Араб мамлакатларида яшасалар, кеча амалга оширилган суиқасдга ўхшаш нохуш фожеалар юз бермаган, улар ҳавфсизликда яшаган бўлмасмидилар?


Обидхон домланинг дардига Худо шифо берсин.

 


 

23 февраль, 2012 йил.

Кундуз соат 11 дан 04 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.

 

 


 


 

Холдор Вулқон

Сиёсат ҳам санъат

 

 


Менинг севимли машғулотларимдан бири ўтин ёриш.

Айниқса қиш пайти, қор айлан – капалак бўлиб ёғаётган пилла.



 

 

 

Подробнее...

 



Холдор Вулқон


Миллат тушунчаси керакми?



Албатта керак. Лекин бир миллат маъносида эмас. Умумўзбекистон миллати маъносида. Биз Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элат вакилларининг қадриятларини ўзида мужассам этган Ўзбекистонликлар номли мустахкам умуминсоний ғоя асосида уйғун яшамоғимиз шарт. Бу умумўзбекистоний тушунча ўзбекистонликларнинг фаҳру ифтиҳорига, байроғига, миллий ғоясига айланмоғи керак. Бу ғоя Ўзбекистоннинг ҳам ички ҳам ташқи сиёсатидаги мувозанатини мустахкамлайди.


 

 

 

 

Подробнее...

 

 

 

http://samlib.ru/a/as_w/v-poems-all.shtml

 

 

 

 

 

 

 

Мен диёру ёрисиз

 

( Алишер Навоий ғазалига Холдор Вулқон муҳаммаси)

 

 

Тегмагай кўз оразига, юрса ҳам тумморисиз,
Менга дўзахдир ҳаёт ул кўзлари ҳумморисиз.
Бепоён саҳрода қолдим кулбаю деворисиз,
Навбаҳор айёми бўлмиш мен диёру ёрисиз,
Булбул ўлғондек хазон фасли гулу гулзорисиз.



Тешди осмонларни бошим, бунча уммонлар саёз?
Куйдириб кул қилди пойим қаҳратон қишлик аёз.
Бўлди алвонранг қизил қоним сиёхидин қоғоз,
Гоҳи сарв узра гаҳи гул узра булбул нағмасоз,
Вахки менман гунгу лол ул сарви гул рухсорисиз.



Қошларинг шамширидин тўғраб отилган бурдаман,
Кечалар ойдек жамолингдин таралган нурдаман,
Интизор, васлингни излаб на тирик на мурдаман,
Тонг эмасдур, гар диёру ёрисиз озурдаман,
Ким эмас булбул, гулу гулзорисиз, озорисиз.


Чўғ каби алвон лабингдин  сачрагай қонимға ўт,
Сўзларингдинким илашгай лахза ҳар ёнимға ўт,
Ўрлагай зулматда гувлаб оху афғонимга ўт,
Равза ашжори ўтиндур, гуллари жонимға ўт,
Мумкин ўлса анда бўлмоғлиқ даме Дилдорисиз.



Парпирар юлдуз ва ой, сокин ҳаловатлиғ кеча,
Дур тўкилмишдур гуҳар, гулгун дудоғингдин неча,
Жилмайиб сиймин боғичлардин майин сочинг еча,
Май чу  бердинг, зулф ила банд эт мени, эй муғбача,
Ким хуш  эрмас  муғ била ичмак қадах  зуннорисиз.



Бу умр из тушмаган қорли, салобатли довон,
Интилар қорли довонлар қасдида пиру жавон,
Жоми ваҳдат бирла қорлар остида қолдик омон,
Топмадуқ гул  ранги  жоми  бехумор  эй  боғибон,
Вахки бу  гулшан  аро  гул  бутмас  эрмуш хорисиз.


Бу  кеча  ой нуридан  бўлмиш  чароғон  соғу сўл,
Навбаҳор  оқшоми  сокин,  яшнагай  саҳрою  чўл,
Қақраган  даштлар  аро  Вулқон  ҳаёт дарёси бўл,
Аҳли  зухд  ичра Навоий топмади мақсадға  йўл,
Вақтингизни  хуш  тутинг  эй  жаъмиким  хумморисиз.

 

 

 

 

Холдор Вулқон
9 март, 2009 йил. Кундуз соат 4:45. Торонто шаҳри.

 

 

 

 

 

Ой кемада

 

 

( Алишер Навоий ғазалига Холдор Вулқон муҳаммаси)

 

 


Ёр кетар чоғинда маъюс жилмайиб жоним олур,
Кетма ёр – деб изларинда термулиб кўзлар толур.
Чарх уриб соҳилда дарё қушлари йиғлаб қолур,
Ҳар қачонким кемага ул ой сафар рахтин солур,
Мавжлуғ дарё каби ошуфта кўнглим қўзғолур.

 


Мен овутгайман ўзимни эй кўнгил, ғам ема деб,
Қайтарур ул кемани тез ортга тўлқин тева деб,
Чун товуш қўзғотмасинким, кемани сўз дема деб,
Йиғлама эй кўз, недин соҳилға чиқмас кема деб,
Ким ёшинг дарёсидир ҳар сориким эл кўз солур.

 


Қўрқамен эрк бергали бир лахза бир он оғзима,
Чинқириқ бўғзимда оғриб, келса ҳам қон оғзима,
Шул сабабдин элу халқ термулди ҳайрон оғзима,
Титрабон сиймобдек кўнглим, етар жон оғзима,
Тунд ел тахрикидин ҳар дамки дарё чайқалур.

 


Соқчи тўхтат, кор – ҳол юз бермасин, ҳой, кемада,
Юрса бўлмас киприги ўқ, қошлари ёй кемада,
Қайтаринглар ёрни, йўқ деб кетгали жой кемада,
Сабр кўнглимда, кўнгил ул ойда, ул ой кемада,
Ваҳки, бориб телмуриб кўз, мунграйиб жоним қолур.

 

 

Кўзларимдан оқди ёш селдек, етибман ўлгали,
Йўқ жаҳонда мендаги феълдек, етибман ўлгали,
Чўлда бир бор эсмаган елдек, етибман ўлгали,
Дам тутулғондин ўлар элдек етибман ўлгали,
Сурмасун деб кемасин баским, нафаслар асролур.

 

 

Жон ипинг тортиб таранг чалганда даврон удким,
Жилва айлаб этса маржон дур сени махдудким,
Эҳтиёж кашкулидин оламни босса дудким,
Кирма савдо бахриға оламдин истаб судким,
Сийми нақди тушса лекин умр нақди сийғолур.

 

 

Йиғлама бағримни ўртаб, яхши бор, эй ёр, ҳайр,
Гул юзин сўнг бор кўрай ел, тим қаро сочин қайир,
Рашк ўти Вулқонни қийнар ёрга ҳамрохдир ғайр,
Ғарқ этар баҳри фано ғам заврақин эй, пири дайр,
Илкига чунким Навоий бода киштисин олур.

 

 

 

 

 

 

 
Еще статьи...