Мувозанат сайти ҳақида


Мувозанат сайти Ўзбек жамиятида иқтисодий - ижтимоий ва сиёсий мувозанатнинг юзага келишини ҳохлайди ва бу йўлдаги ислоҳатларга имкон қадар ўз камтарона хиссасини қўшишга ҳаракат қилади.


Мувозанат сайтида майда маҳаллийчилик, миллатчилик, ирқчилик ва диний бўлгинчиликка чорловчи, халқлар дўстлигига рахна солгувчи ёки қуролли қўзғалонларга, қирғину қон тўкишларга даъват қилгувчи мақолалар, баёнот ҳамда билдиришлар тарғиб қилинмайди.


Негаки, маҳаллийчилик ортидан миллатчилик, миллатчилик ортидан дунёвий - диний бўлгинчиликлар, бўлгинчиликлар ортидан урушлар, урушлар ортидан вайронагарчилик, қимматчилик, қахатчилик, очарчилик каби жисмоний ва рухоний ҳалокат ёприлиб келади.Сайт маъмурияти ирқидан, миллатидан, дини ва келиб чиқишидан қатьий назар ер юзидаги барча инсонлар Одам Атонинг ҳамда Момо Ҳавонинг фарзандлари, уларнинг барчаси Яратганнинг ҳузурида тенг, уларни гунохкор ёки савобкор, кофир ваё Жаннат аҳлларидан эканини ёлғиз Худонинг ўзи белгилайди дея хисоблайди.


Шу инкор қилиб бўлмас фикрлардан келиб чиқиб ер шаридаги аҳли башар, яъни инсон фарзандлари биргаликда яшашнинг барчага баробар, синовлардан ўтган адолатли усули бўлмиш демократия тамойилларида муроса билан мувозанатга келишларини истайди, халқлар бошига кулфатлар ёғдирувчи қуролли тўқнашувларнинг, бегунох одамлар қони тўкилишининг, вайронагарчиликларнинг олдини олишга ҳаракат қилади.


Дунё ҳамжамиятини мувозанатга келтириш ишида барчамиз бирдай масъулмиз! Зеро, мувозанатини йўқотган ҳар қандай нарса қулашга махкум! Буни бир лаҳза бўлсада, унутиб қўймаслигимиз керак. Яратган барчамизни ўз панохида асрасин!


Сайтимизга ҳуш  келибсиз, азиз дўстлар!

 



Холдор Вулқон


Мурожаат учун электрон манзилимиз:

Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript