Поиск

muvozanat.info

Азиз САИД

 

 

Мен  бир  китоб  бўлсайдим

Муқоваларим йиртилиб,

Титилииииииииб -титилиб  кетсайдим

 

-дея  ёзган эди  ўзбекнинг ажойиб  шоири  Рустам  Мусурмон.

Ҳа,  ҳақиқий  шоирларнинг  шеърлари юракнинг  туб -тубидан  отилиб  чиқади. Истеъдодли  шоирлар  ҳатто  ижтимоий  мавзуларда  ёзса  ҳам  ҳудди  композиторлар  каби  сўз  билан  мусиқа  ёзадилар.

Улар  баъзилар  каби  хақорату майда ғийбатни  журналистлар  ишлатадиган техник,  газетавий  сўзлар  билан  шеърга  солиб, шикоятни, қора йиғини, қарғишни   шеър хисоблаб юрмайдилар.

Азиз  Саид  ўзбекнинг  ёниқ - ёрқин  шоирларидан  бири.Унинг  ёзган шеърлари булоқ  сувларидай  тоза  ва зилол.

Бу  тоза  булоқнинг кўзгудай  шаффоф сувларида  ой  ва  юлдузлар  жилваланаверсин!

 

 

Холдор  Вулқон

 

 

 

Азиз Саид 1961 йилда туғилган. 1979-1984-йилларда ҳозирги Миллий университетнинг журналистика факультетида ўқиган. Бир қатор нашрларда ишлаган. Айни пайтда, “Синфдош” журналининг Бош муҳаррири. Унинг “Чилтор”, “Дили қани бедилнинг”“Ғойибдан дўст билан суҳбатлар”, “Вақт манзили” сингари китоблари чоп этилган.

ДАРС

 


Бир пайтлар
Хаёлнинг илоҳий шамолларидан
Ранг олиб умрнинг қоғозларига
Қушлар сайроғини чизмоқчи бўлган,
Сўнг эса
Ҳаётнинг бешафқат дастгоҳларида
Кунларни рандалаб, тунларни қирқиб,
Кафтлари қаварган, тирноғи синган
Баҳайбат қўлларин солиб чўнтакка
(Ғилофга солинган болтами дейсиз)
Тарих муаллими кирар синфга.
– Такрорлаймиз ўтган сабоқни,
Қани сен, эй, ўрнингдан тургин.
Сўроқ бераётган маҳбусдай бошлар
«Р»ни айтолмайдиган Турғун:
– Каптазм деган ейда
Қойа тан туўилган ҳай бола
Ҳай куни оч қолай,
Ишлай
Саҳайдан то шомга қадай,
Яъни экспахта бўлай.
Бизда эса
Ҳамма пионей,
Пайтия йаҳнамо
Кўзимизга йавшан бейай.
Ўқиш учун пул тўлай
Улай.
Биз эса фақат
Қизил яйим ой жамиятига,
Сувдан қутқайувчилай жамиятига,
Табиатни асйаш,
Ёдгойликлайни асйаш,
Китобсевайлай жамиятлайига,
Яна
Календайдаги қизил баййамлайга,
Синфни йемонт қилишга...

 

 

 

"Экспахта бўлай"  деган  сўзлар -"ЭКСПЛУАТАЦИЯ бўлар"  дегани бўлса  керак. (Х.В.)

 

Обновлено (28.02.2013 02:13)

Подробнее...