Бироз суҳбатлашдик. Пўлат ака театрнинг бош режисёри Баҳодир Йўлдошевнинг кабинети қаердалигини айтгач, мен буюк АКТЕР ва яхши ИНСОН Пўлат Саидқосимовга раҳматлар айтиб, ичкарига кирдим.
Баҳодир Йўлдошев улкан режисер бўлишларига қарамай, мени камтарлик билан қарши олдилар.Суҳбат орасида муддаога кўчдим.
У ИНСОН суҳбатни чўзиб ўтирмай, гапнинг дангалини айтиб қўя қолар эканлар. -Холдор, пьеса нима ҳақида? - дедилар Баҳодир ака.
Мен қисқача тушунтирдим. -Ўқимасамда, сиз айтаётган сўзлардан шуни англадимки, пьеса ёмон ёзилмаган.Аммо мен музикали драмаларни сахналаштираман. Сиз менга далаларда меҳнат қилаётган оддий одамлар ҳақида битта музикали драма ёзиб келинг, мен ўша асарингизни сахналаштиришга вада бераман - дедилар Баҳодир ака.
Мен хўп дея, камтарин, очиқчеҳра, даллангчи, кўнглида ғубори йўқ, ажойиб ИНСОН, талантли АКТЕР ва БУЮК РЕЖИСЁР Баҳодир Йўлдошевга раҳматлар айтарканман, ҳайрлашиб, кўчага чиқдим.
Аммо, Баҳодир ака Йўлдошев нафақат БУЮК АКТЕР ва ИСТЕЪДОДЛИ РЕЖИСЁР, балки, ҳалол, софдил, камтарин ва меҳрибон ИНСОН сифатида менинг шууримда бир умр сақланиб қолди.