Ажойиб ёзувчи, меҳрибон устоз, пок қалбли ИНСОН Иброҳим Раҳимни ёд этиб.

1999 йил август ойида мени Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қабул қилиш бўйича кенгаш ўтказилди. Зал таниқли шоир ёзувчилар билан тўла.Йиғилишда Ўзбекистон халқ шоири, уюшманинг ўша пайтдаги раиси Абдулла Орипов қисқача нутқ сўзлагач, раҳматли Йўлдош Сулаймон менинг ижодий фаолиятимга тўхталиб, йиғилганларга менинг Тошентдаги нуфузли нашриётларда нашр этилган икки китобимни намойиш қиларкан, номзодимни муҳокамага қўйди.Кейин: - шоир шеъларидан ўқисинми? -деди. Шунда раҳматли Иброҳим Раҳим ўрнидан туриб:- Холдорнинг шеърларини ўқиганмиз.У аслида бундан ўн йил аввал Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлиши керак эди -деди. -Ундай бўлса, Холдор Вулқонни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига лойиқ деган ўртоқлар қўл кўтариб тасдиқлаб қўйишларини сўрайман -деди яна Йўлдош Сулаймон раҳматли.

-Залдагиларнинг ярми ҳам қўл кўтармаса керак -дея ўйлай бошладим мен.Адашган эканман.Залда ўтирган ёзувчи - шоирларнинг барчаси, ёппасига  қўл кўтариб, номзодим Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига лойиқ эканини бир овоздан тасдиқлаган эди ўшанда.Кейин, ҳаммалари мени муборакбод этдилар. Яхшилик унутилмас экан. Мен ўша кенгашда иштирок этган барча устозлардан, айниқса, марҳум ёзувчи Иброҳим Раҳимдан умрбод миннатдорман. Иброҳим Раҳимни Яратган Парвардигор ўз раҳматига олиб, жойларини Жаннатдан қилсин.

 

 

Холдор Вулқон.

 

10.05.2013

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Тошкент шаҳар Ҳамза тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан таниқли адиб ва журналист, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Иброҳим Раҳим ҳаёти ва ижодига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирда ёзувчилар, шоирлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов адиб ижодий фаолияти, ибратли инсоний фазилатлари ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди.

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири Саъдулла Ҳаким, тарих фанлари номзоди Неъматжон Ҳасанов ва бошқа ижодкорлар халқимизнинг ўлмас маънавий қадриятлари, инсон хотираси муқаддаслиги ҳақида сўзлаб, Иброҳим Раҳим ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор этдилар.

“Файзли тонг” ишлаб чиқариш корхонаси Ҳамза тумани маҳалла фаоллари ва меҳнат фахрийларига совғалар улашди.

 

 

Манба: Ўбекистон Ёзувчилар уюшмасининг расмий сайти.