Истеъдодли ёзувчи Миродил Жўраевнинг «Осмоннинг акси» ҳикоясини ўқиб
Миродил Жўраев «Осмоннинг акси» ҳикоясида асрлар оша файласуф олимлар ҳам жавоб топа олмаган ва ҳеч қачон топа олмайдиган «Тухум ё товуқ» фалсафасига гипотетик нигох ташлаб, олам яралиши билан боғлиқ мангу жумбоққа жавоб излайди.
Ҳикоядаги «Чексиз оламлар ҳақида бош қотиришдан кўра, оёқ остингдаги ерга қарашнинг ўзи кифоя» деган донишманд мутлоқо ҳақ.
Биз баъзан, коинотга парвоз қилаётган космик кемалардан ҳайратланамизу, бундан бир мангулик аввал яратиб қўйилган, шарсимон, остки қисмида яшаётган одамлар тўкилиб кетмайдиган муаллақ Ер сайёраси каби мўжизадан ҳайратга тушмаймиз.
Ҳикоядаги фалсафий мушохадалардан кўра, муаллифнинг юксак бадиий диди, пишиқ, пухта, чийратма ёзиш услуби кўпроқ диққатимни тортди.
Миродил шу йўналишда тинимсиз ишлайверса, ҳадемай, яқин йилларда Франц Кафка, Кобо Абе, Хорхе Луис Борхес, Хулио Кортасарлар юксаклигидаги ёзувчига айланиши аниқ.
Холдор Вулқон
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Миродил Жўраев ҳикоялари
Жўраев Миродилнинг ҳикояларидан қаршингизга ҳиссиётчан ва ўта қўнимсиз навқирон бир сиймо рақсга тушиб, англаб бўлмас ҳаракатлар қилиб чиқиб келади. Квазарми бу дейсиз бутун бир галактиканинг қувватини ўзида жамлаган? Ё ёруғлиги кўзни қамаштирадиган учар юлдуз – болидми?
У ўзининг дунёга нима учун келиб қолганлигини англамоқчи бўлади: тинмасдан уринади. Бу уринишлардан унинг шундоқ ҳиссиётчанлиги янада ортади. У ўз ҳаётбахш мусиқасини қидиради. Ва бирдек Бетховен оҳанглари ростакам гулдураб қолади қўнимсиз шакл-шамойили турфа ҳикояларида. Мусиқа билан бирга у ҳаётбахш сеҳрсоз қизни қидиради. Юнон музалари – париларига ўхшайди бу қиз. Унинг хаёлида. Излай-излай уни ё рўёлар, ё реал жонли борлиқда топганда, сал ўтмай ундан зерикиб қолишидан жуда қўрқади. Аммо зерикиш уни тўхтамай тақаб этади. Зерикиш унга Шайтон нуқсида кўринади. Шайтон измига тушиб қолмаслик учун барча ақлий, руҳоний кучларини ишга солади. Миродил ҳикояларини эътибор билан қизиқиб ўқидим.
Мен унинг ҳикояларидан ижод майдонига адабиётни яхши тушунадиган, ҳаёт ва одамларга теран боқадиган, излаш ва ижод дунёсига янги қарашлар олиб киришни мақсад қилиб қўйган жиддий ижодкор кириб келаётганини уқдим ва унинг ижодга теран қарашларидан хурсанд бўлдим. Қадамларингиз шахдам, изланишларингиз бардавом ва самарали бўлсин.
Иброҳим Ғафуров,
Ўзбекистон Қаҳрамони.
Тошкент ш.
31.08.22 й.
Миродил Жо‘раев 1993-йил 8-июнда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Сегаза қум Қишлог‘ида туг‘илган. 2012-йилда Шаҳрихон енгил саноат касб-ҳунар коллежини тамомлаган.
2022-йил Зомин семинари иштирокчиси.
Миродил жўраев
ЕТТИНЧИ ЎЛЧАМ
Бу хатни ёзиб тўғри қиляпманми, йўқми, билмайман. Кимдир кўнглидаги гапни гапириб ҳузур топган бўлса, мен кўпроқ пушаймон еганман. Бу дунёда ўзи ҳамма нарса нисбий: Кимгадир бўлган нафратни яширишдан кўра севгини яшириш қийин. Севгининг олдида ғурур-бачкана. Одам кимнидир севиб ўзини топадими, ёки йўқотадими? Бу севганингни кимлигига боғлиқ бўлса керак. Суймаганга суйкалиш бу, го‘ё ёввойи О‘рдакни қувишдай гап. Севгининг кўзи кўр дейишади, тўғри айтишади, У майда нарсаларни кўрмайди, баланд-баланд чўққиларни кўради, баланд-баланд туйғулар билан яшайди. У сен етмаган йўлда.Севиб қолган одам уч ўлчамли дунёдан етти ўлчамли руҳлар оламига тушиб қолади. Севгининг олдида ўлчамлар ўлчамини йўқотади. Нисбийлик назарияси ўзига қарши чиқади.
Севги, тилимдан тушмай қолди бу сўз. Алберт Энштейн, кимнидир мажнун бўлиб севганмисиз?
Бир пайтлари кўнглим ёруғ, кўзимдан ўт чақнар, ерга урса кўкка сапчийдиган, хаёлий ва самовий оламларда бу ғалати замонадан ташқарида яшаб юрган бола эдим. Фақат гоҳ-гоҳида юрагим қаттиқ сиқиларди, ичим ҳувилларди, дунёдан отилиб чиқиб, узоқ узоқларга кецам. Нега бундай, бўляпти сабабини тополмасдим. Балки коинотнинг нариги тарафида менга алоқадор бирор нохуш воқеа содир бўлдими?
Тушимга бир қиз киради, бир нималар деб тинмай йиғлайди, мен уни юпата олмай йиғлайман. Анчадан кейин яна бир қизил кўйлакли қиз тушимга киради. Кафтимга қараб бахтимдан фол очади.
–» Эҳ-э, сизга севгини йўли берк», деб кулиб юборади. «Ҳазиллашдим», дейди. Беихтиёр уйғониб кетдим: чиройли қиз эди, телефон рақамини олиб қолмаганимга роса афсусландим.
***
24-феврал, соат 12:00 онам шаҳарга учрашувга олиб чиқади. Ва сен дугоналаринг билан келасан.
– Салом, яхшимисиз?
– Ассалому алайкум.
– Кафега кирамизми?
– Билмадим.
– Юринг, дейман. Исмингиз нима эди?
– Нозима.
Кафе тўла севишганлар. Бизга остонадан жой тегди, чиқиб кетишгаям осон. Сийқаси чиққан саволлар бераман: Қаерда ўқигансиз? Нималарга қизиқасиз?
У саволни бермадим. Севишиб турмуш қурган яхшими? ёки келишиб?
– Китоб ўқиб турасизми?
–» Йўқ», дейсан бош тебратиб ва жилмайиб.
Ҳайрон қолмадим, сени кўзларингни ўзи энг ёруғ, энг сеҳрли китоб экан-ку. Фақат мен у китобни ўқишга қўрқаман Кўзларингга қаролмайман. Атрофга аланглайман.
Сен жилмаясан.
– Ҳеч бўлмаса кофени ичинг.
Сен ичмай чиқиб кетасан. Севги бу ичилмаган кофе…
Қўққаним содир бўлди, севиб қолдим.Уйга келаман, кўзларингни ўйлайман.Ичингда кимдир йиғлаётганга ўхшайди, ўша кимдир мени ҳам ичимда туни билан йиғлаб чиқади.
***
Бугун 1-июн болалар куни.
Балки эсингда йўқдир, ўша куни учрашувимизда «Болаларни яхши кўраман улар сохталикни билмайди», дегандим. Болаларни юрагининг митти ҳайрати катта бўлади.Болалар катталар кўра олмайдиган мўжизалар моҳиятини англай олади.
Одамлар катта бўлгач, ҳайратланарли даражада табиатга ҳамма нарсага бепарво бўлиб қолади: юзсиз ва юзаки.
Болалигимда қайга борсам қуёш ортимдан кузатиб юрганга ўхшарди.Қуёш фақат мен билан юради деб ўйлардим. Катта бўлиб билсам, қуёш ҳамма билан юраркан. Бевафо қизлар синггари.Бугун мен ҳам ўзим билан ўзим сайирга чиқдим.Боғ тўла болалар.Ўйланиб ўтирсам,
бир ёшли бир бола менга қараб жилмаяверди, мен унга, у менга талпинди. Ёнига бориб, уни қўлимга олдим. Болани онаси ўғилболани яхши кўради, деди.
–» Салом болакай, мен билан ўйнайсанми? Нега шунча одам туриб менга талпиндинг.Шоирлигимни қайдан билдинг? Болаларга ёқиш учун одамни кўнгли бола бўлиши керак.
Одамни умри ҳам қанчадир вақтга берилган мегабайтлар синггари.Уни қандай сарифлаш ҳар кимни виждонига ҳавола. Балки наслий илдизига боғлиқдир.
«Телеграм»га кираман бу ерда масофани аҳамияти йўқ.Одамлар бир-бири билан нур тезлигида мулоқот қилишади. Нур тезлигида – муҳаббат, нур тезлигида – нафрат, ҳақоратлар ёғилади. Сен жойлаган суратлар, ёзилган со‘злар –Ички дунёйинг акси.Билдим, ҳаётингда кимдир бўлган, ҳозир ҳам нималардир бўляпти.Сен ёзган бир сўз эътиборимни тортди.»Шундай романтик инсонлар борки, улар турмуш қуриш учун ҳамма нарсага тайёр бўладилар».
Ҳайрон қолдим. Аёл киши чойга ўхшайди: у қаровсиз қолдими, совийди. Кўп чой дамлагани учун чойга ўхшатиш шартми аёлларни?
Йигитларни кўпи чойини тез-тез янггилаб туришини биласанми?Қизбола чойга ўхшайди, тезроқ ичиб қўймасанг совиб қолади.
Одамни дардини тушуниш билан англашни ўртасида катта фарқ бор. Устингдан кулган бўлсам узр.
Кўчангга бораман, эшигингдан 6-синф синглинг чиқади укангни кўтариб, ортидан укангни бир пой поябзалини тишлаганча кучугинг чиқди: кучугинг мендан бахтлироқ бўлса керак.У сени деярли ҳар куни кўради. Синглингдан хат бериб юбораман. Ёниб ёзган шеърларимни ўчоғингда ёндирасан. Мен бўлсам, ўйларимга асирман, бу неча аср давом этади, билмайман. Кўчангга неча мартта келдим, лекин бирор мартта сени учратмадим. Балки эрга тегиб кетгандирсан. Мунажжимлар башоратида Сумбула буржидагилар ёзда ойларида турмуш қуради, деб ўқигандим. Юлдузларга ишонасанми? Бу дунё математик рақамлар, геометрик чизиқлар, кўринмас руҳлар олами, ўзгартириб бўлмас тақдирлар,йўналиши йўқ, атайлаб бузилган қонунлар, аниқлик ва ноаниқлик ўртасида тасаввурга сиғмас. илоҳий куч билан ҳаракатланётгандек.Буларнинг ҳаммаси мени юрагимда рўй бераётгандек. О‘н саккиз минг оламни, бутун борлиқни ҳис қилиб яшаш қандай тотли. Ўзингни дардингни гапиришдан ҳам кўра ортиқроқ ожизлик бўлмаса керак.Ўзинг ҳақингда ёзилган сўз, айтилган гап ўзингдан бошқа ҳеч кимга керакмас.Нима бу дунёда фақат сенга қийнми? Дунёга нима учун келганини билмай ҳам яшаб юрганлар бор-ку?!Чойхоналарда ароқ ичиб руҳини танасидан айрилаётган, оғзига сигарет қистириб умрини маядалаб чекаётган, ўзининг дардини ҳис қилмаган бечора дўстларим… Ҳаммангизни кўзингиз очилмагунча дўпослагим келади.Ўйлайман, ўлган одамни урушдан фойда борми? Сизларни жинлар базми кўпган даврангиздан юрагим сиқилади, йиғлагим келади, тезроқ бу ердан чиқиб кецам дейман.Уйимга келиб туш кўраман. Ўқ отар танклар, бомба ёғдирувчи учоқлар, уфққа қизариб ботаётган қуёш, қизғиш чанг тўзон кўпган, ер-у ко‘к қонга беланган жанг майдонидаман. Қўлимда қурол: кимларгадир ўқ узаман, яшринаман, югураман, ҳар тарафимдан ўқлар ёғилади. Тирик қолишим даргумон. Кимдир додлайди, шовқин сурон қулоғим шанғиллайди, карахтман, о‘йлайман. Наҳотки сени қайта кўролмасам бу ўй юрагимга заҳарли ўқлардан ҳам оғир ботади. Ўзимни сувга ташлайман, чўкиб кетаман, нафасим қайтиб ухлаб қоламан. Кўзимни очсам, денгизни ўртасида чайқалиб бораётган қайиқда ётибман: Тепамда осмон тўла юлдузлар. Бетховеннинг сеҳрли куйини тинглайман: юлдузлар мусиқага ҳамоҳанг айланади. Руҳим енгил тортади.
Ҳаётимни ярми тушлар, ярми жонли воқеаликлардан иборат: иккисидан ҳам фақат айрим лавҳалар ёдимда қолган. Ҳаёт хаёлнинг маҳсули. Боғишамол 5-июн. Бу ерда баҳор, ёз ойларида жўшқинлик ҳукм суради. Ҳар ёқдан келган синфдошлар, курсдошлар, йигит қизлар, севишганлар, жўшқин нигоҳлар, бир лаҳзалик эсдалик учун суратлар… Шунча чиройли минглаб қизларни ичидан сени ахтариш сомон ичидан игна қидиришдай…
Сени излайман-у учратиб қолишни хоҳламайман, учрасанг, кўнглимга игнадек санчиласан. Бир шеър эсимга тушиб кетди.
Бахтсиз бўлишингни истамам, аммо.
Бахтлилигинг кўрсам сўкким келади.
Бир сакраб ибтидо ва интиҳо орасида то‘хтовсиз бориб келиш учун тог‘ларга маҳкамланган «канат» пақирчсига чиқиб оламан. Тақдирни ҳам ўзгартириш шундай осон бўлганда эди. Тақдирни ўзгартириш учун инсонни ўзи ўзгариш керак. Дунёни чуқур англаши керак. Ишламаётган пақирчага чиқиб олишдан эса фойда йўқ. Ўйланиб кетаётганимни кўриб, ёнимдан пақирчада ўтиб кетаётган икки қиздан бири гап отади:
– Ҳой,йигит,ёлғизқопсиз-у.Ёнизгаўтайликми?
– Майли, фақат бир умрга.
Мийғида кулиб, ўтиб кетишади.Дугонаси,»ажойиб бола эканми»? дейди.Бу сўз менга ажойиб таъсир қилди.
Табиатнинг гўзаллигини. Ҳамма ёқ кўм-кўк. Адирлар бағирлаб осмонга туташиб кетган дарахтлар, жонли портретга ўхшайди. Қўлинг узацанг етгудек. Дарахтлар қуёшни рўпарасида расмга тушишяпти. Бу ерлар азалдан чиройлими, ё менга шундай кўриняптими? Худо назар солгандан бери шундай.Фақат фасллар, йиллар, пақирчадаги севишганлар алмашади.Ҳар макон ҳар замоннинг ўз Лайли ва Мажнунлари бор. Бу ҳаёт сен билан мендан кейин ҳам пинагини бузмай давом этаверади.
Тонг отади,яна жўшқин ҳаёт бошланиб кетади. Чумолилар буғдой ташийди, боларилар асал йиғади. Ўргимчак тўр тўқийди. Қушлар уй қуради: ҳаммасининг муҳим иши бор. Капалаклар эса гулдан гулга қўнади. Бир капалакка битта гул етмайдими? Ҳар капалакни бир гули бўлиши керак. Ҳар шоирнинг бир хотини.Мана бу гулларни қучоқласам майлими?
– Ҳой, капалак, мен билан ўйна.
– Нега сен билан ўйнарканман, ўзи бир кун яшасам, мен одамлар билан ўйнамайман.
– Шоирлар билан-чи?
– Нима шоирлар одаммасми?
– Улар ҳам одам фақат улар беозор, бошқача бўлишади.
– Нимаси бошқача: Елкасида қаноти борми?
– Ҳозирча йўқ, лекин бир кун келиб қаноти бўлишига ишонаман.
– Ҳм, хом хаёл, шеър билан қорин тўярмиди?
У учиб кетди.Саволим жавобсиз қолди: капалаклар ҳам нон ейдими?
– Ҳой, қуёш, мен билан ўйна!
– Йўқ!
– Нима учун?
– Вақтим йўқ.
– Авваллари ўйнардинг-ку, сен булутлар ортига беркинардинг, мен дарахтлар тагига.
– Ўйнаган бўлсам ўйнагандирман, ҳозир вақтим йўқ.
– Сени қучоқласам майлими?
– Куйиб қоласан.
– Куймайман ҳув, анави уйни кўряпсанми? Ҳа, кўрдим. Ўша уйда бир қиз бор, бу дунёда мени фақат ўша қиз куйдира олади.
– Унда нега турибсан.Бор,ўша қизни қучоқла!
– Қўрқаман-да.
– Қўрқсанг нега севдинг?Одамлар қўрққан одамини ё қўрққанидан севадими?
– Билмадим, мен унга яқин борсам ҳам, узоқ кецам ҳам куйдиради.Бу яхшими, ёмонми?
–Қуёш билмадим, деди-ю уфққа қараб қизариб ботиб кетди. Саволим жавобсиз қолди: «Ернинг атрофида яна қанча айланасан»? Деб со‘рамоқчийдим.
– Она, сиз ростдан ҳам мени онаммисиз?
– Онангманда, болам,онанг бўлмасам боқармидим сени?
– Онам бўлмаганизда боқмасмидингиз?
– Қаердан топасан шунақа гапларни?
– Она яшаш осонми, қийинми?
– Қандай яшашга боғлиқ.Ёмонларга – осон, яхшиларга – қийин.
– Шоирларгачи?
– Уларга ҳаммасидан қийин.
– Ия, нимага шоирларнинг юраги ўзи билан юргани учунми?
– Шунақа бўлса керак, болам.
– Шоирлар қачонгача қийланиб яшашади?Саволим жавобсиз қолди.Онам ширин уйқуга кетганди.
Пайғамбарлар жаъннатнинг олди эшигидан киришади. Шоирлар орқа эшигидан киришади.Кўчада сандироқлаб келиб онасидан калтак ейишдан қўрққан болакай сингари. Пайғамбарлар Худонинг ўзига ошиқ, шоирлар Худо яратган мўжизалар моҳиятига ошиқ бўлишади.
Балки сенга бу гапларни қизиғи йўқдир. Билмадим, кўнглимдаги ҳамма гапни фақат сенга айтгим келади. Мени фақат сен тушунадигандек. Гоҳида шундай туйилади. Ёнимдасан-у олисдексан. Сен бошқа сайёрадан, мен бошқа сайёрадан. Автобус деразасидан яланғоч дарахтларни кузатиб ҳорғин уйимга қайтаман. Ҳар нафасингни сезиб ётаман. Биласанми? Дунёни нима учун яхши кўраман. Унда сен борлигинг учун яхши кўраман. Иккимизни боғлаб турган дунёни яхши кўраман. Биламан, дунё мен билан ҳар қандай ўйинни ўйнашга тайёр. Эртами-кечми? у мени бари бир енгиб чиқади. У фақат мажнунлигимдан қўрқади.
Бу дунёда мени дўзахдан фақат сен қутқариб қоладигандек.Туриб-туриб исёнларим келади. Ўнсаккизминг олам ичра мени дўзахдан фақат сен қутқариб қолиш қўлингдан келган тақдирда ҳам сени ёнингга бормайман. Мен дўзахга ўрганиб бўлдим. Сени менга бепарволигингни ўзи – дўзах. Бургут бўлиб, тоғлар бағирлаб учсам. От бўлиб далаларда йиғлаб чопсам, тупроқларга ағанаб ёцам. Ёши номаълум тупроқларда. Эй, ғўза чопаётган қиз! қўлларингни йиғлаб, ўпгим келади. Зерикмадингми бу ерлардан? билмайсанда дунёни нақадар кенглигини.Балки мени савдойи деб ўйларсан.Дардни соғлом фикр билан ёзиш керак. Дардниям соғломи бўладими? Айёрлик ишлатмаслик энг буюк айёрликка ўхшаб.
***
26-май соат 15:15 учрашувга чиқаман.Яна худди ўша кафе.
– Нилуфар исмизни маъноси нима?
– Нилуфар гули,– тайинли жавоб айтолмагач, – билмадим.Ўзизникичи?
Мен ҳам билмадим.Ўз исмининг маъносини билмаслик унчалик ёмонмасдир, эҳтимол энг ёмони одам ўзингни қандай буюк ишларга қодирлигини билмаслик.Менга разм солиб қарайди. Мен ўйлайман: ғамгинроқми?
– Ҳаётдан тез-тез нолиб турасизми?
– Ҳа, кўп бўлади. Ялангоёқ одам оёғи йўқ одамни кўриб шукур қилган экан.Сиз учун даҳшатли туйилган фожеаларнинг, ичида яшаб юрган одамлар ҳам бор. Улар учун оддий ҳолга айланган.Бирор нарсани орзу қилинг, масалан, узоқдаги чиройли адирга чиқишни.Кун келиб ўша адирга чиқасиз, шу кунгача сиз учун чиройли, сеҳрли туйилган адир шу кундан бошлаб ўз чиройини йўқотади.Даҳшатли фожеалар узоқдан даҳшатли.Чиройли орзулар узоқдан чиройли. Сиз учун баҳор қанақа келади?Оддий тез ўтиб кетади.Мен учун баъзида бошқача келади.Баҳорда қўлим ишга бормайди.
Ёмғирли кунларда айвон устунига суяниб, шамолда тебранаётган, ёмғирда чўмилаётган шалаббо теракларга қараб нималарнидир ўйлаб узоқ-узоқ туриб қоламан.Баҳор қучоғимдан сирпаниб чиқиб кетаётгандек биринчи ва сўнгги баҳоримдек туюлади. Қуёшли кунларда дарёни кесиб ўтган, ёғоч кўприкда ўтириб, узоқ-узоқдаги елкасини қор босган тоғларга қараб хаёлим кетади.Бир бурда нонинг бўлса ялангоёқ кецанг. Уй қуриш, машина олиш, бой яшаш булар жуда майда орзулар. Бироқ бу тезкор замонда дунёни ялангоёқ забт этиб бўлармиди? Кўп гапириб юбормадимми?
– Гапираверинг, яхши гапиряпсиз.
– Қайси ойда туғилгансиз?
– Июл.
– Ҳайрият сумбулла буржида туғулмаган экансиз.
– Нимага ундай деяпиз?
– Сумбулла буржида туғилганлар бевафо бўлади.
– Қайдан билдиз?
– Кузатдим-да.
– Ажойиб экансиз.
– Энди сиз гапиринг.
– Менми… Мен бугун учрашуга чиқишни хоҳламагандим ҳаммаси тез бўлиб кетди.
– Нимага яхши кўрган йигитиз борми?
– Йўқ, турмушга чиқишни хоҳламасдим.Сизни бошқача тасаввур қилгандим.Сиз умуман бошқача экансиз.
– Сиз ҳам бошқачасиз. Фақат ичизга беркиниб олгансиз. Нимадан қўрқасиз? Одамни юрагида олов бўлиши керак, орзулари тасаввурлари коинотдек чексиз бўлиши керак. Ўлим даҳшатли эмас, шунчаки, яшаб ўтиш даҳшатли. Шунақа хаёлпарастман, баъзида кўп гапириб юбораман турмушга чиқишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўрарсиз, балки. Кузатиб қўяман мен билан кулиб хайрлашади. Хаёлим у билан кетади.Бунча тушкун бу қиз? унга қараб юрагим оғриб кетди. Эртасига жавоб келади: Қизга ёқибсан, дейди онам.Биламан, ёққанимни мен у қизни бахтли қила оламан. Мениким бахтли қилади? Севги одамни ўлимга тайёрлайдими, ёки яшашга? Ёки қандай яшаб, қандай ўлишни ўргатадими? Нега ҳаётни севган, ҳамма нарсадан ғўзаллик ахтарган, кўнглида ёруғлик тўлиб тошган одамлар ҳаётдан эрта кунда кетишади? Ҳаётни севганинг сари у сендан юз ўгиради. Сен севганинг сени севмайди.
***
8-июн. Бугун мени туғилган куним.Йигирма олтигага тўлдим.Тонгда кўзимни очсам, тепамда қалдирғоч менга эрини сўкаётган хотиндек, бир нималар деб чуғурлаяпти.Қарасам, эшик ёпиқ: ташқарига чиқолмай, нафаси қайтиб турган экан. Ер юзида ҳеч қайси жонзод тутқунликни ёқтирмайди. Ана узоқда самолиёт осмонга оппоқ чизиқ тортябди. Одамлар жаннатмакон ерни ташлаб, коинотга учиб кетяпти.
Севги одамни парвоз қилишга ўргатади.
Эшикни очишим билан қалдирғоч ташқарига ўқдай учиб чиқиб кетди. Туғилган куним билан табрикламадиҳам… Бу ўнсаккиз минг оламда. Энг буюк мўжизалардан тортиб, майда зарраларгача Худодан айро тушиб кетолмайди.Худойим бугун ё эртага жонимни олса ҳам майли, розиман. Ҳув олис-олис уфқлардаги оппоқ-оппоқ булутларни кўрдим.Тонгнинг отиши, куннинг ботиши руҳимга такрорланмас суратларни солди.Кечалари миллиёнлаб мўлтираб ёниб турган сон-саноқсиз юлдузларни кўрдим. Бу дунёда борлигингни билдим-ку, ахир. Сен билан битта сайёрада яшаётганимдан бахтиёрман.
АНГЛАШ
Бу Боғда биринчи бўлиб болаларни қийқириғи, қулоғингга урилади.
Жўшқин, қўшиқ қўйиб юборади кимдир.
Улкан чинорнинг шовуллаши, шамоллар билан суҳбати.
Тепаликдан югуриб тушаётган ирмоқнинг қиқирлаши.
Олма, тишлаётган қиз.
Улкан ҳаракатлардан тортиб майда ҳаракатлар йўналишини фаввқулодда ёруғлик тезлигида илғайман.
Бу товушлар бир варқтни ўзида бир бирини инкор қилиб бир бирини тўлдириб катта аркестир сингари навбатма навбат келишиб олгандай бир куйни куялаётгандай.
Воқелик руҳимга, руҳим воқеликка синггиб бораётгандай.
Борлиқ ҳали ҳеч кимга айтмаган сирларини шошилиб қулоғимга шивирлаб айтиб бераётгандай.
Эрта тонгги гул, яприғидаги бир томчи шабнам, Йерга қулаб кичик борлиққа майда зарраларини сочиб улгурмасидан Моддий дунёдан узилиб қолган Девона ошиқ сингари Коинотни нариги тарафидаги оламларни, оний лаҳзаларда кезиб чиққандай карахт, ёхуд алаҳсираётгандайман.
Ҳеч нарса тириклик немати оний висол, лаҳзаларчалик табиат билан инсон, руҳи, ўртасидаги мулоқотда яхлитлик касп этолмайди. Моҳиятни англаш, Худони англашга қўйилган биринчи қадам.
Худо, эса илоҳий, воқеликнинг ўзидир.
ШОИР
“Чекиш одамни ўлдиради” деб ёзилган қутидан охирги сигаретни олди-да, лабига қистириб қутини улоқтириб юборди.
Чекиш одамни ўлдиради, шоирни эмас.
Демак, шоирлар одам эмас.
Ўлим ҳақида шоирчалик кўп ўйлайдиган одам кам бўлса керак.
Шоирлар шунақа мавҳум, сирли, таъқиқланган нарсаларга ўч бўлади.
Улар одамлар юрган йўлдан юришни, одамлардек умр кечиришни хоҳламайди. Шунинг учун ҳам улар одам эмас — шоир! Бир қарасанг, дини, дунёси бошқа.
Уламолар: “Ким бошқача одамлардан ажралиб турадиган илм истаса, Худонинг қаҳрига учрайди” дейишади.
Ахир, иблис ҳам одамдан юз ўгирган-ку, унга сажда қилишни хоҳламаган.
Нега шоирлар иблисга айланиб қолмайди? Фарқ шундаки, иблисда таъма бор, ишқ йўқ. Шоирда ишқ бор, таъмадан эса асар ҳам йўқ. Шоирлар айнан шундай, шу йўсин илм излашади.
Худонинг қаҳрига учради, дегани унинг назарига тушди, деганими экан? Камондан ўқ узаётган сайёд ўлжани назардан қочирмай кузатиб туриши керак-ку ахир.
Марҳум билан тирик одамнинг нима фарқи бор? (“Марҳум” сўзи “мавҳум”га ўхшар экан.) У дунё билан бу дунёни қандай парда ажратиб туради? Агар шу парда кўтарилса, фалокат содир бўладими? Пардаланган оламга очилган ягона даричага ўхшайди ўлим.
Мен тушимда, эҳ-ҳе, кимларни кўрмайман ва нега айнан бир хил кўчаларда саросар кезаман, кезайвераман? Мени нима боғлаб туради бу ерларга? Бу олам мендан кўп нарсаларни, адоқсиз сиру синоатларини яширётгани аниқ.
Айвонимдаги қалдирғочлар нега айнан бизнинг уйга ин қурди, уларни бу йерга нима ва ё ким, қайси қонунияту қай бир илинж йетаклаб келди? Буддовийликда банда узра қазо чойшаби ёйилгач, феъл-атворига қараб бирор жонивор кўринишида яна бу оламга қайтарилади дея ишонилади. Бу қалдирғочлар ҳам бир замонлар шу атрофларда умргузаронлик қилиб ўтган кимдир бировлар эмасми?
Бу синоатнинг тагига етишни қанчалар истайман, аммо қушлар тилини билмайман.
Шоирларнинг кафани қоғоз. Ёзганлари ўлим билан олишув, холос.
Шоирга ҳатто хотини-да халақит беради.
Одам Ато ҳам жуфти ҳалоли Момо Ҳаво туфайли жаннатдан қувилмабмиди?..
Юзаки қараганда, ёлғонни эрта англаш девоналикнинг дебочасидир.
Қиёматда қуёш сўл қолиб, ўнг тарафдан чиқади.
Ўнг тараф Раҳмон, сўл тараф эса шайтон дейишади. Демак, дунё, шайтон одамзодни эрмак қилиш учун яралганми?
Оламнинг адоғи — қиёмат.
Инсоннинг тугаши ўлим – кичик қиёмат, йаъни ёлғондан ажралиш.
Одамзод ёлғондан юз ўгирган кунидан бошлаб унинг учун қиёмат бошланади.
Нима учун асл шоирларнинг ҳар куни қиёмат эканлигини энди тушунгандайман.
УЧРАШУВ
У кўкдан тушган фариштадай, бирдан ёнимда пайдо бўлди.
Оқ либосдаги оқлик ёноқларига туташиб кетгандай кўринди кўзимга.
Бундай фаришта монанд қизлар Моцартнинг сеҳрли куйларини кун-у тун тинглаб юрган кезларим тушларимда тез-тез намоён бўларди. Нима учун мусиқачи қизлар бунча чиройли бо‘лади билмадим.
Ўзаро суҳбатимиз ўз-ўзидан бошланиб кетди, у шу қадар самимий, шу қадар мулойим эдики ҳар қандай қаҳри қаттиқ ва тошбағир инсонлар билан ҳам осонгина чиқишиб кета оларди гўё.
Кейинчалик, қай бир учрашувларимизнинг бирида:
— Биласизми, — деганди, — биз инсонларни яхши ва ёмон, оқ ва қорага ажратишга ўрганиб қолганмиз, қолаверса, ҳеч ким ҳаммага бирдек ёқишга мажбур эмас, улар Яратган билан муносабатини яхши қилса, қолгани ўз-ўзидан изига тушиб кетади.
Кейин мен суҳбатни бутунлай бошқа ўзанга буриб юбордим.
Балки, сизга ҳам шундай туюлгандир, — дедим ўшанда, — кўчадами ва ё боғда, ўқишми ёки сиз билан мен сингари кутубхонадами, бирор истараси иссиқ инсон билан танишсангиз, уни қаердадир кўргандек, жуда яқин бўлмаса ҳам аввалдан танишдек туюлаверади. Ҳа, албатта, бир тупроқдан яратилган одам боласи, бир-бирига ўхшайди-да, дерсиз балки.Ибтидога назар солсак, коинот ҳам даставвал бир бутунликда эди, улкан портлашдан кейин эса сайёра ва галактикалар пайдо бўлмадими?
Ҳозирда бир-бирига қирон келтириб, бири бошқасининг кулфатларига кулфат қўшаётганлар шу икки зотдан — Одам Ато ва Момо Ҳаводан тарқалмабми эдилар? Борлиқ ва Коинот аввал бошида бир бутун яхлитликда бўлганидек, бир ота-ю онадан тўраган инсонлар ҳам бир-бирига нечун таниш туюлмасин?
У шу гапларимдан кейин ҳозирда диний китобларни кўп ўқиётганини, бир китобга қаттиқ берилиб кетганидан тушида Саҳобий бир Аёлни кўрганини сўзлаб берди.
Саҳобанинг дарагини эшитиб, кулбаларини тарк этиб кўчага отланган одамларга эргашиб чиққанида кўрибдики, бутун бўй-бастидан нур ёғилиб турган узун оқ либосли сиймо гўё қайиқда бораётган каби унга муштоқ одамлар олдидан йенгил сузиб кетибди.
Балки, воқеа бошқачароқ бўлгандир, ҳар қалай мен шундай тушундим!
Шу тушидан сўнг қалби анчага довур ёқимли бир ҳароратни туюб ҳаловат топгани ва дунёни бутунлай бошқа тарафдан англай бошлаганини қўшимча қилди.
Лекин ҳар қанча уринмасин, у Саҳобанинг юзини аниқ эслай олмабди.
Бу каби ҳолатлар кундалик ҳаётимизда биз дуч келган одамлар билан ҳам рўй бериши мумкин, дедим.
Масалан, мен бирор истараси иссиқ қиз билан танишганимда, у қиз ҳақида кўп ўйлайверганимдан, бутунлай юзини унутиб қўярдим, бориб-бориб у билан ҳаётимда аслида ҳам кўришиб суҳбатлашганманми ёки йўқ, деб ўзимдан шубҳаланиб қолардим.
Бир қиз ҳақида қайта-қайта ўйлайверсанг, дунёдаги барча қизларнинг юз ифодаси ўша бир қизнинг ўзида ортиғи билан акс этишини тушунасан.
Менга бир илмли одам: Йигит кишининг тасаввуридаги қиз фақат жаннатда бўлади, деганди. Бу, балки, ўзгартириб бўлмас қонуниятдир.
Бу қонуният миллиондан бир йигитда бузилиб туриши мумкин эмасми?
Нега тасаввурдаги қизни ҳаётда учратиб бўлмайди.
Агар самовий туйғуларга чулғаниб юрган бир покиза йигит тасаввуридаги жаннатий ҳурни учратиб қолса, одамлар наздида фожеа юз берса керак! (негаки улар девона бўлиб, одамларга кулги бўлишдан ўлгудай қўрқишади.)
Эҳтимоллар назариясига кўра, рўй бериш эҳтимоли мингтадан биттадир ёинки эса умуман содири ҳам рўёбга чиқмас.
Яратганнинг ўзи бу қонуниятни бузиб турса, ким ҳам нима қила оларди.
Сиз билан шундай катта Шаҳарда, айнан шу жойда худди шу мавзуда суҳбатлашиб ўтиришимиз бир нечта эҳтимол ва сабабият қонуниятига бориб тақалади.
Кимнидир даҳшатли даражада севиб қолиш бу руҳнинг қулашидир! Ошиқнинг кўз ўнгида атрофдаги жамики воқеа-ҳодисалар тезлашиб кетади, моҳиятнинг қарама-қарши шиддатли тўлқини, юзаки қараганда, уни издан чиқариб ташлайди.
Аслида, борлиқ, ер ва осмон Яратганга ўз тилида севги изҳор қилаётганини ҳис қилмай ўтиб кетамиз.
Мажнунга келсак, у энди оддий одамлар сингари тирикчилик қилиш, бойлик орттириш сингари майда орзулар учун яроқсиз банда.
Менинг каби ҳардамхаёл хаёлпарастлар эса тасаввуридаги ҳурнинг сиймосини ўз ҳаётида учратган қизлар унсурларида излаб юради, токи мукаммал шаклга келмагунча қайта-қайта хаёлида чизаверади.
Бу йерда ғалати сир бор: руҳнинг оламга алланечук ташналиги, мен эсам бу ташналикка ҳамон ном тополмайман.
Дунёда шунча қиз турганда айнан бир қизга кўнгил қўйишнинг сабаби тасаввуридаги гўзалликни ортиғи билан ўша қизда илғаб қолишидир.
Бу ҳуру ғилмоннинг ўзидан ташқари ўн карра фусункор оламнинг ғаройиб туғуларини ўз ичидан топиб олишдир.
Илоҳий сиймо адашиб бировнинг тушига кириб қолса, барибир, у инсон гўзалликни тўлақонли англай олмайди, зеро, бу туш ҳам ўз-ўзидан кўрилмайди — бунинг учун тайёргарлик керак.
— Сиз ҳамма нарсани бир пайтда, пайдарпай тушунтиришга уринасиз, шу сабаб сўзлаётганда ўзингиз ҳам чалкашиб кетасиз, — деди у кулиб.Мен фикрларимнинг энг қизиқ нуқтасига келганим учун, унинг гапларига эътибор бермай, гапимда давом этавердим.
Гўзаллик ҳақида гап кетганида, унинг даҳшатини гўзалликни англай олган инсонгина ҳис қилади.
Чинакам гўзалликни кўрганда Шайтони лаин чинқириб юборади, илк бор бу ҳол Тангри Одамни ўз қўллари билан яратиб, малоикаларига кўрсатган пайтда рўй бергандир.
Достоевскийнинг ёзишича, гўзалликда Шайтон ва Раҳмоннинг сўнгсиз олишуви бардавомдир.
Гўзалликнинг моҳиятида борлиқ ва йўқлик, кечмиш ва келажак шиддат билан ҳаракатланади, яқинроқдан қарасанг, бутун коинот пишқириб ётганини кўрасан.
Фибоначининг борлиқнинг пайдо бўлишига доир олтин кесим тенгламалар гиометряси оламдаги жамийки мавжудликнинг ибтидоси Яратганга қараб илдиз отиб кетган манзилни аниқ кўрсатиб беради.
Бу олтин кесим тенгламасини замонларга нисбатан қўлланса, олтин ўрталиқ ҳар нарсанинг о‘ртасини қонун қилиб олган Муҳаммад пайғамбар яшаб ўтган замонга тўғри келар, балки шунда Қиёмат қай замонга яқин даврда рўй беришини ҳам тахмин қилиш мумкиндир.
Математика ҳам йечиб бера олмайдиган масалалар кўп, масалан, нол сони мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ҳеч ким аниқ айтиб бера олмайди — бу сон худди инсонлар сингари аросатдир.
Бу аросат Одам Ато ва Момо Ҳаво тақиқланган мевадан татиб кўрган ўша пайтда пайдо бўлди.
Одам ва у яшаб турган макон Тангри ва Шайтон ўртасида аросатда қолди.
Ер юзида жаннат ва дўзах уйғунлашиб, борлиқ йўқликка, йўқлик эса борлиққа томон ҳаракатланади — бу ҳол ҳар кун, ҳар сония ва лаҳзаларда рўй бериб келаётир.
Фикрларимдан адашиб ўтлаб кецам, айбга буюрмайсиз, боқийлик нуқтаи назаридан олиб қараганда, реал нарсанинг ўзи йўқ бу оламда: фикрлар ҳам аросатда юради, барқарор хақиқат йўқ, шунинг учун ҳам у Яратганга муҳтождир.
Бир қиссани эшитганмисиз, бир Саҳоба аёлнинг олдида ўспиринни қолдириб кетишаётганида бу йигитчани олиб чиқиб кетишларини айтган. Одамлар бунинг сабабини сўрашганида Саҳобий аёл ўспириннинг атрофида бир эмас, ўндан зиёд шайтонни кўрдим. Биз катталарда бир шайтон бўлса, ўспиринлар теграсида ўнтаси изғиб юради, деган.
Мана, нима учун дунёдаги гўзалликка дош бериб бўлмайди!
Иблисни енга олган гўзалликнинг даражаси чексиз оламдаги бутун-жами фаришталардан ҳам юқорида туради.
Худонинг шуъласи акс этган гўзалликни кўрганида одам қонида айланиб юрувчи ҳар бир шайтон ўз эгасига тинчлик бермайди, ҳаётга нисбатан исён уйғотади.
Замон ва маконга оид қарашларим сизга ғалати бўлиб туюлар балки.
Ибтидодан интиҳогача бўлган вақт оралиғида замонлар йер юзининг турли нуқталарида турли шаклларда рўй бераётгандай билинади.
Тош давридан то қиёматгача бўлган тадрижи такомил, тараққиёт ўтмиш ва келажак йер юзининг турли нуқталарида рўй бераётган бўлса, Қиёматгача бир нуқтага жамланади, ҳаёт қай тариқа бошланган бўлса, шундай якун топади.
Қиёмат ҳақида ҳали ҳам бир қарорга келолганим йўқ, менимча, бу ҳодиса бу дунё билан у дунё ўртасидаги улкан кўприкда рўй берса керак, негаки, ким нима иш устида ўлим топса, шу иш устида тирилади, деган ривоятлар бор. Ҳамма турли замонларда яшаб ўтганини ҳисобга олсак, қиёмат куни одамлар билан бирга замон ва маконлар ҳам тирилиб бир жойга жамланади, коинотдаги сайёра ва галактикалар қора туйнукка тушгач, замон ва маконларнинг акси бўлган оламга кўчади.
Инсон дунёни бор бўй-басти ундаги ажабтовур жараён ва талотўпу даҳшатли урушлардан бехабар қолган тақдирда ҳам, шу бугунги қирғинбаротлар айнан унинг ичида ҳам беихтёр рўй бераверади ва ўзича ҳайрон бўладики: нега юрагим бунчалар ғаш? дея жавобсиз саволлар йўллайверади ўзига ўзи.
Агар ҳар бир инсон ўзини коинотнинг бир бўлаги эканлигини англаганида эди, руҳига қувонч-у фарёдларга тўла руҳлар муттасил бостириб кираётганини ҳис қилган бўларми эди. Замон ва макон руҳ, жисм сингари бир бутун шахсга ўхшайди.
Руҳ қаерга кўчса, замон ҳам ўша йерга кўчади, макон эса замон руҳини ўзида акс эттирувчи бир воситадир.
Макондаги зоҳирий ҳаракатлар ботиний ҳаракатларнинг кўзгудаги инъикосидир.
Яқин келажакда нималар рўй беришини аниқлаш учун сув тубига шўнғиш керак, шунда даҳшатли манзаранинг шиддатли ҳаракатларини кўрасиз.
Бизнинг ҳаракатларимиз, кўринмас иплар билан бошқарилаётган руҳлар олами ёхуд зарралар оламида рўй бераётган жараёнларга ўхшаш воқеликнинг меёрий ко‘ринишидир.
Квант зарралар уч ўлчамли дунёдан ташқаридаги бошқа ўлчамли оламларга тегишлидир, реалликдан нореалликка кўз илғамас даражада туташиб кетган узвий боғлиқлик бор.
Азал-абад, ибтидо ва интиҳо жумбоқларини ечишни сенга ким қўйибди, деб ўйлаётгандирсиз эҳтимол.
Нима, қилай кимдир бировга кўнгил қўйган одам борлиққа ҳиссиз-ҳайратсиз термулиб яшолмайди.
У охирги учрашувимиздан сўнг изсиз ғойиб бўлди, ортиқ уни ҳеч қайлардан қидириб тополмадим.
Худди мен доим оламдаги бебаҳо нимамнидир йўқотишдан қўрқиб келганим ноҳушлик рўй бергандек, ичим ҳувиллаб қолди. Шу оннинг ўзида бу дунёдан изсиз ғойиб бўлгим келди.
Дала томонга қараган хонам деразасини ланг очиб, каравотга чўзилдим.
Жаннатий одамлар дунёда бир урвоқдир, у қиз ҳам ўшаларнинг бири эди, балким.
Ўйга чўмиб ётибман-у, деразадан кираётган шамол унинг жаннат гулидек майин сочлари каби юзимни силаб ўтгандай бўлди. Ичимдаги тубсиз оғриқни ўзи зўрайтириб, яна ўзи малҳам бераётгандек эди бу ҳол.
Зовур ичидаги қурбақалар бутун бошли оркестрдай қулоғимнинг тагида шовла қайната бошлади қурбақалар гўёки устимдан кулаётгандай, мен уларга қулоқ солганим сари ичимдаги оғриқ нохуш таризда ҳамоҳанг кучайиб бораётганини пайқадим. Сал туриб руҳим воқеликка сингиб бораётгандай осмондаги яланғоч ойга бақираётган қурбақалар ичида балчиққа беланиб кўкка қараб нола қилаётгандай ҳис қилдим ўзимни.
Бориб-бориб уларнинг овози мени ўзига оҳанрабодек сеҳрлаб қўйди, гўё кўнглимни қоронғу зулматдан ёруғликка олиб чиқиш учун бир дарча кўрсатгандек бўлди; бу ғайритабиий овозлар менинг тасаввур доирамдан ташқаридаги хаёл кенгликларига бошлаб кетди.
Кўкдаги ой кўзимга ёруғликка чиқиш учун бир дарчадек кўринди — унга термулганча енгил уйқуга кетдим.
У худди ўзи менга сўзлаб берган Сахобий аёл монанд кўринишда тушимга кириб қолар балки.
Зовур қирғоғида ўтирганимда, кўкдан тушган фариштадай ёнимда пайдо бўлиб, йелкамга қўлини қўйгани чоқ олисдаги қорли тоғларга, осмондаги оппоқ булутларга термулганим кўйича ўсмирлик чоғларим ҳақида ҳазин қўшиқ куйлаётгандим чоғи.
Чексиз коинот олдида кимман? Бесон ва беҳисоб воқеа-ҳодисалар қаршисида менинг умрим баҳоси қанчадир?
Менинг ҳар қандай ҳаракатларим, кашфиётларим шу кафтимдан тўкилаётган тупроқ сингари шамолларга соврилишини яхши биламан.
У менга саҳарги боғларни уйғотувчи қушлар, абадий жаннат ҳақида бир нималарни узоқ ҳикоя қилди – аммо ҳеч бири эсимда йўқ, фақат унинг дилимни кўкларга элтар хуш оҳанги ёдимда қолди, холос!
Балки, оқ либосли ўша қиз кўчадами ва ё боғда, ўқишдами ёки кутубхонада, кўкдан тушган фаришта мисол сизни ҳам қаршингизда пайдо бўлиб қолар…
ЧИНҚИРИҚ
Хозиргина Шайтони лаиннинг чинқириғини эшитдим.
Унинг бир ёмон одати бор, ғафлатда ётганингда таппа босади, хеч нарсага улгурмай қоласан.
Секин-аста кўл бўйигами, ўрмон ичигами, дала даштгами, хилватроқ бир йерга авраб олиб боради ва кўз очиб юмгунча қабристонда пайдо бўлиб қоласан. Бунда хам бир рамз бор,- деб ўйлаб қолдим.
Нега айнан қабристонга олиб боради?
Одамни жаннатда комол топишини истамаган Иблис йер юзида хам комол топишини истамайди.
Бир китоб, ўқиётгандим ичидаги моҳият мени ларзага солди. Худони яна ҳам яқиндан танигандай хис қилдим.
Ўқишдан тўхтаб, мулохаза қила туриб, кўзим кетиб ухлаб қолибман.
Хаёлимда хар хил ўйлар кезиб юрибди, лекин бу хаёлни ичидан бирорта нарсани илғаб бўлмайди.
Бир нохушликни сезиб ётибман, ўша нохушлик нима эканлигини аниқроқ англаг захотим у бош томонимдан бостириб келди, чидаб бўлмас даражадаги чинқириғига дош бера олмай, алахсирай бошладим. Нималар дедим, эсимда йўқ, лекин узуқ-юлуқ кўп гапирдим.
Мана шу узуқ-юлуқ сўзларни кимдир ёзиб олиб, бир ерга жамласа, ғайб оламига дахлдор бирор сир маълум бўлар, балки.
Чинқириқ чидаб бўлмас даражага етди. Шайтон мен билан нималарнидир қаттиқ тортишаётганга ўхшарди.
Чидолмадим, жахлим чиқди!
Нақ уч марта!
Мен Исо Пағамбарман!
Мен Исо Пағамбарман!
Мен Исо Пағамбарман! -деб хайқириб, юбордим.
Нега бундай дедим, билмайман.
Нега у мен билан тортишяпти, қандай келиб қолди ахир, бош томонимда Қурондан бир парча китоб бор эдику ?
Қани у, мана! мана! мана! У китобни маҳкам бағримга босаман чинқириқ баттар кучайиб боради, мен яна дош беролмайман, китобни итга ўхшаб ғажишга тушаман, тишим ўтмайди.
Ва ниҳоят уч марта!
Астағфируллоҳ
Астағфируллоҳ
Астағфируллоҳ
дейман.
Тилим эмас, руҳим такрорлайди,
ва нихоят шовқин тинади.
Кейинги манзара.
Бир одам узун бўлиб уфқгача саф тортган одамларга бир нималар деб ваз ўқийди, бир нималарга дават қилади, лекин нималигини аниқ айтмайди, қайерга бориш кераклигини айца ҳам нима учун бориш кераклигини айтмайди.
Охири тоқатим тоқ бўлди, у айтаётган иш бўлмаслигига ақлим етди.
Кейин ўйлай бошладим, мени дунёнинг қайерига, нима учун келишим, нималар қилишим, аниқ ёзиб қўйилган. Шунча пайтгача ўзимни эркинлик деб алдаб келган эканман, аслида эркинлигимни ҳам, бандаларига жаннатни вада қилган Худо бошқарардику.
Агар ўз вадасига заррача шубҳа бўлганида Одамзодни ер юзига юбормаган бўларди.
Мутлоқ эркинликка чиққан жамийки махлуқ Шайтонга айланади.
Йўқ! Хаттоки Шайтонга айланиб хам мутлоқ эркинликка чиқиб бўлмайди!
Худодан устун куч топилмагунича
бу сўзларим учун қалбимни қотириб қо‘йма эй Худо.
Яна аллақандай дахшатли ўйлар шиддат билан хаёлимдан ўтди, хозир уни унсурларини эслай оламан холос. Оламон ичида бир одам мени ўйларимни эшитиб тургандай, менга тикилиб қарайди, мени ўйларим хеч тўхтамайди, бунча тикилмаса кўз ўнггимда унинг ёқимсиз турқи ўзгариб борар қисқа лаҳзаларда унинг юзи дунёдаги жамийки қуёш қизариб ботаётган уфқгача саф тортган Шайтон қулларининг юз тузилишига бирма- бир кириб чиқди. Юзлар мутлоқ бир-бирига ўхшамаса ҳам, лекин бир ноаниқ ёқимсиз тасвирни ифодаларди.
Азал абад Худо хақидаги шиддатли ўйларим мени қанчалик ҳайратга солса, бу Шайтоннинг хаммасидан хабардорлиги мени шунчалик дахшатга соларди.
Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росулуллоҳ!
Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росулуллоҳ!
Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росулуллоҳ! -дедим.
Худо ўз итини менга ташланиб қолишига қандай йўл берган бўлса, шундай йўлини тўсди.
КО‘ЗГУ СУРАТЛАРИ
У “наҳотки ақлдан озаётган бо‘лсам”, деб о‘йланганча, қог‘оз ва қаламини олди, агар шу онда миясига бостириб келаётган фикрларни ёзиб қо‘ймаса, ақлдан озиб қолиши ҳеч гап эмас эди.
Воқеа мана бундай бо‘лди: Бир куни анҳор бо‘йлаб бемақсад сайр қилиб юрарди (шундай одати бор эди), анҳордан бир жувон челакда сув олаётганини ко‘рди. Атрофга аланглаб борлиқнинг олис ерларига ко‘зини олиб қочишга уринган рассом барибир буни эплолмади, зум о‘тмай анҳор бо‘йига қарасаки, жувон ё‘қ. У киприк қоққунча г‘ойиб бо‘лганди.
Ҳайрон бо‘лди рассом, бу яқин атрофда бирор уй ё‘қ, агар бо‘лган тақдирда ҳам бу қадар тез г‘ойиб бо‘лиши ақлга то‘г‘ри келмасди. Карахт бо‘лди рассом, у йерда ҳеч қандай жувон ё‘қ эди. Шунчаки, анҳор қирг‘ог‘идаги о‘т ва бурганларга жувоннинг анҳордан сув олаётганга о‘хшаш шакли кириб қолганди. У хаёлининг осмондаги ҳар хил (ҳаттоки одам қиёфасини эслатувчи) шакл-шамойилга эврилиб сузиб юрадиган оқ булутлар сингари сочилиб кетишини истамасди. Шу онда Винсент Вангогнинг ,,Картошка экаётган деҳқон аёл” сурати унинг миясига яшиндек урилди. Суратда картошка экаётган деҳқон аёл шом пайти тасвирлангани учун худди қояга о‘хшаб қолган. Винсент буни англаб чизганми ё англамайми, буни тахмин қилиш мумкин холос, ҳақиқий ижод беихтиёр ро‘й бериши ҳисобга олинса Сурат, о‘зи ҳақида о‘зи со‘злайди.
Шунга о‘хшаш воқеа о‘смирлик чог‘ида бо‘лган. Бир куни ко‘чадан кеч қайтди: шом бо‘либ қолган, борлиқ аросатда завол пайти эди. Уйга кириб, ҳовли этакрог‘идаги о‘чоқда онаси қозонга о‘тни баланд ёқиб, овқат қилаётганини аниқ ко‘рди.
– Она мен келдим, – деди-да, хонага кириб каравотга чо‘зилди. Зум о‘тмай, Онаси кирди хонага
– Овқат пишдими, она итдек очман?!
– Ҳа болам, ҳали пешинда овқат қилганман, шу бор, солиб берайми?
– Ҳозир қозон бошида о‘т ёқиб тургандингиз-ку, овқат қиляпсиз, деб о‘йлабман.
– Ҳозир қо‘шнимизникидан чиқяпман.
– Мен сизни о‘чоқ бошида ко‘рдим-ку, қо‘лингизда капгир ҳам бор эди.
Рассом ишонмади, Онаси иккиси о‘чоқ бошига боришди. О‘чоқда на қозон, на чо‘г‘ бор эди. Бу ё хаёлот, реаллик ва нореаллик уйг‘унлашуви, ё галюсинаця. Ко‘зларидан парда бир лаҳзага ко‘тарилди. “Наҳотки, уйга онамнинг руҳи сингиб қолган бо‘лса, қайси руҳ онам қиёфасига кириб, мен билан о‘йин қилди”, деди о‘зига о‘зи.
Уй, уй, уй… (миясида айланаверди бу со‘з)
Дарвоқе! Княз Мишкин до‘сти Рагожиннинг уйини биринчи марта адашмай бехато топиб келганини ва унинг уйи о‘зига о‘хшашини таъкидлайди. Рогожин Мишкинни тушунадиган даражада телба эмас эди, бироқ уни қисман тушунарди.
Мишкин уйда сон-саноқсиз Рогожиннинг нигоҳларини ко‘рди, уй Рогожиннинг суратидек эди. Мишкин носог‘лом, бунинг сабаби, унинг ко‘зида борлиқ бепарда жилваланарди. Бу унинг шу ҳолига табиий эди. Сог‘лом инсон табиатнинг олий намунаси, реал воқеликни иккиланишларсиз, жо‘н, оддий қабул қилади. Касал инсон у дунёга яқинлиги сабабли ко‘зига ҳар хил шакл ва ёки руҳлар ко‘риниши ҳам табиий. “Мен ҳам Княз Мишкин сингари касал бо‘ляпман ёки туг‘ма касалман”, деб о‘йга толди рассом.
Айни ибодат вақтида илҳом руҳига то‘зондай бостириб кирарди, ибодат тугагач эса, сув сепгандек жимжит бо‘либ қоларди. Бу, балки, шайтондандир, инсон ундан о‘ла-о‘лгунча қутула олмайди. Худонинг нигоҳидан эса о‘либ ҳам қутулмайсан, яхшиям ахир, ундан айро тушган ё‘лларнинг охири жаҳаннам. Мусаввир шуларни о‘йлаганча, кейинги воқеа туртки бо‘лган о‘й-хаёлларини ёзишга киришди. У анҳордан сув олаётган жувондан ко‘зини олис уфқ томон олиб қочганда, осмон кенгликларида бир гала қушлар го‘ё қафасга тушган бир бутун жисмдек, денгиз тубидаги бир то‘да балиқлар сингари о‘зларини ҳар ёнга уришарди. Кейинроқ у бошқа нарсани илг‘аб қолди. Қушлар бир лаҳзагина, улкан қушнинг шаклини ясаб беришди.
Мусаввирнинг назарида бу улкан миллионлаб қушлардан ташкил топган қуш шаклини жуда қисқа лаҳзаларда англаб қолганидан, бунга Худонинг о‘зи ё‘л бериб, о‘зи учун янги бир сирдан огоҳ этганидан хурсанд эди. Ҳар хил шакл-шамойил, воқеликни ифода этаётган раққоса қушлар анча йиллар илгари бир китобда о‘қигани – Бетховен эшитиш қобилиятини ё‘қотганини қандай англаб қолгани ҳақидаги воқеани эслатиб юборди. Кейинчалик у о‘з хаёлларида воқеликни илоҳийлаштириб ташлади. Балки, ростдан ҳам шундай бо‘лгандир, акс ҳолда, бу янгиланган воқеанинг ривожи унинг хаёлларига қандай келиб қолди? Воқеа унинг хаёлларида шундай тус олди: Чексизлик ҳамма нарсада мавжуд, эканлигини англаб етган кунингдан бошлаб ҳаммаси о‘згариб кетади, табиатни табиий қонуниятларидан ташқарида ро‘й берган жараён илоҳийликка, дахлдор. Бу ҳол Бетховен ко‘чада кетаётиб черков қо‘нг‘ирог‘и овозидан чо‘чиб, осмонга сочилиб кетаётган қушлар қанотини силкитаётган оний лаҳзаларда ва шу оннинг о‘зида эшитиш қобилиятини ё‘қотганини англаган-у, лек бунга парвойи фалак, туганмас хазина топиб олгандек, моҳиятнинг чуқур хилқатларига қулаб тушаётган девона ошиқнинг ҳолига о‘хшаш, ҳар бир ҳаракати коинотнинг олис пучмоқлари – галактикалар, миллионлаб сайёраларнинг-да ҳаракатига таъсир ко‘рсатаётганини сезиб қолган, гаранг Бетховен. Муссавирнинг тасаввурида черков атрофидаги осмонга қо‘л чо‘зиб турган ям-яшил, дарахтлар Лорканинг табиат куйланган шеърлари моҳияти сингари ҳар бири сирли шахс эди. Шакл мавжуд экан, демак, шахс ҳам мавжуд, деган назариянинг нисбий хулосаси: онг ҳар қандай тушунарсиз шакллардан ҳам о‘зи учун таниш мазмун-моҳият касб этган шаклни ясашга беихтиёр уриниши борлиқнинг инсонга тақлид қилгани сингари акс таъсир ҳол, деб хаёл қилди Мусаввир.
Улкан қушнинг шаклини ясаган қушлар Жексон Поллокнинг суратларини эслатиб юборди бир қарашда. Бу суратларни сурат ҳам деб бо‘лмасди. Табиатдаги ҳар хил рангларнинг бетартиб жойлашувидан иборат эди. Бироқ бу бетартибликда тартиб борлиги аниқлик ва ноаниқлик, эркинлик ва тутқунлик, қонунятларидан ташқарига чиқиб кетолмаслигини ҳар қандай илм, Яратган томонидан инсоният ботинига экилганини англатарди. Табиатнинг ҳар қандай ҳаракатида (гарчи у бетартиб ко‘ринса-да) аниқ шакллар ва математика мавжуд.
Жексон Поллок буни мусиқа тинглай туриб, унинг таъсирида бо‘ёқлар қо‘лидаги чо‘ткадан отилиб қог‘озга аниқ тартибда жой олганини илг‘аб қолди. Бунга мусиқа таъсир о‘тказаётгандир, ахир мусиқада ҳам аниқ математик тартиб мавжуд-ку. Бу суратда катта шакллар кичик шакллар ҳақида, кичиклари эса катталари ҳақида со‘зларди. Сурат қанча яқиндан, йирик о‘лчамдан ко‘рилмасин, биринчи ко‘рилган манзарага қайта ва қайта дуч келинаверади, сурат ичига кириб борилгани сари биринчи ко‘рилган манзара кичикроқ о‘лчамга ко‘чади. Бу ко‘ча айланиб турган жойига қайтиб келиб қолганга о‘хшайди. Жараённинг фалсафий таҳлили Арастунинг руҳнинг доирасимон ҳаракатланиш назариясини эслатиб юборди. Руҳ ҳаракатланар экан, бир доира бо‘йлаб ко‘п тармоқларда ҳаракатланади, вақт о‘тиши билан худди шу доирани қайта-қайта босиб о‘тиб, зинама-зина ко‘тарилиб боради.
Айни пайтда Мусаввирнинг о‘зи ҳам шу доира бо‘йлаб ҳаракатланаётганини англаб улгурмасидан чуқур уйқуга кетди. Унинг тушларида жонланган манзаранинг жуда ҳам таниш ва бу йерларда қачонлардир яшаб о‘тгандек туйилишининг боиси болалиги о‘тган ко‘чаларнинг го‘ёки ко‘згудаги акси эканлигини билмасдан тушлар ичра ҳайрон кезиб юрарди.
ОСМОННИНГ АКСИ
Қўшни қишлоқдаги масжид жавонга териб қўйилган ҳақиқатга яқин, кўҳна, умрбоқий, китоблар ўртасидан суғуриб олганим, Қуръони Каримни аслиятдан ўгирилган таржимасини ўқигач, уйга келиб туш кўрдим.
Ҳалигина ўқиган воқеаларимни кимдир ўзимга қайта куйлаб бераётгандай, оҳанг қулоғимга қуйила бошлади.
Ва мен кўраётган манзара эса, қулоғимга айтилаётган ҳикоянинг намойиши, бунга ўхшаш тушларни кўп бора кўрган бўлсам ҳам, шарпаларнинг тўрига илинганча, ҳаёлга толдим.
Наҳотки, менинг ўнгимдаги рўй бераётган воқеалар ҳам, кимдир томонидан куйланаётган бўлса, деган фикр мен илинган тўрни янаям чувалаштириб юборди.
Ровий ҳикоя сўзлайди ва яна кимдир уни намойиш қилади. Мен эса унинг шу кунгача бехабар, сояси сингари беихтиёр унга тақлид қиламан.
Дин фалсафасига кўра ер куррасидаги воқеалар, Самодаги ҳаракатларнинг кўзудаги аксидир. Тафсирчи олимларнинг ёзишича, Яратган аввал инсонга эшитиш, кейин кўриш нематини берган. Бундан келиб чиқадики, оламнинг ибтидоси сўз ва давомий равишда ўзи ҳақида сўз юритувчи борлиқ пайдо бўлган.
Яна бир олимнинг эҳтимолий фикрига кўра, само юлдузларини ўрганиш учун Коинотга чиқиш шарт эмас, оёқ остига чуқурроқ назар ташланса кифоя.
Доимий равишда замон ва макон оқими бўйлаб шакл шамойили ўзгариб турувчи борлиқдаги моддалар, зарралардан, зарралар эса, айни унга юклатилган, узвий боғланган, фикрлардан иборат.
Масалан, денгиз бўйидаги тошнинг зарралари, узликли ва узликсиз равишда, ўзининг тош эканлигини таъкидласа, бирда буни инкор қилади.
Денгиз бўйидаги биргина қум зарраси шу соҳилдаги қумнинг ҳисобига тенг.
Муаян шакл касб этган моддаларнинг зарралари фақат ўзигагина ҳос г‘оядан иборатлиги санъацҳуносларнинг ,, шакл бор экан, шахс ҳам мавжуд «деган қарашларини илмий исботидир балки.
Иккинчи тарафдан зарраларнинг узлукли ва узлуксизлиги моддаларнинг борлиқда бир вақтнинг ўзида ҳам мавжуд, ҳам мавжуд эмаслигини ифодалайди бундан келиб чиқадики, моддият ва руҳоният ичра адашиб юрган инсоният сингари, бутун борлиқ иккиланишлар гирдобидадир.
Ўзидан олдинги ўтган Даҳоларнинг хулосаларига эргашган, ва уларни инкор этган ҳолда Арасту: ,, матеря руҳдан иборат, руҳ парчаланса, матеря ҳам парчаланади»-дейди. Само юлдузларини ўрганиш учун, Коинотга чиқиш шарт эмас, оёғинг остига чуқурроқ назар солишинг кифоя, дея такидлаган Олим, ўйлайманки, йетти осмон йетти қават ер, бир бирига кўзгу эканлигини англаган бўлса.
Теренсе Маликнинг, «Ҳаёт дарахти» филмининг Инсон ва коинот бир бутунлигини англатишга уринган лавҳалари, воқеаларнинг яримига келганда тескари равишда давом этиб ниҳояланади, қандай бошланган бўлса ибтидо ва интиҳо сингари шундай якунланди.
Математика, дин ва фалсафани соддароқ ифодалагани учун, рақамлар тимсолида кўрсатаман.
Кўзгу
— — — — — — — + + + + + + +
7 6 5 4 3 2 1 0 1 2 3 4 5 67
0 1 2 3 4 5 6 7 7 6 5 4 3 2 1 0
+ + + + + + + + — — — — — — — —
Болалигимда осмондаги юлдузлар кўз илғамас даражада ёниб ўчгани сингари, тез тез ҳушим учиб турарди. Ҳолатимни докторларга айтганимда, бу кам қувватликдан дея қутилишарди.
Аслида бу ҳам бир эҳтиёж, уйқунинг мингдан бир кўринишидир эҳтимол.
Ёзнинг охирлари, Қум сайлида чой сотиб юрган кезларимда, ҳаёлим қочиши энг юқори даражага чиққанди.
Бу айлана қора туйник мисол гирдобга ўхшайди. Ичкаридаги ҳаракатларни тинглаб, ташқаридаги воқеликка маъносиз тикилиб тураверасан, сал ўтиб ҳаётни ҳаёлдан ажратолмай қоласан. Иккиси ҳам тескари шаклдек гўё, бироқ воқеликни бир биридан айро деб бўлмасди.
Кўз ўнгимдаги манзара; велосипед минган болакай, олма тишлаётган қиз, челакда сув олаётган келин, ва яна бошқалар. Шовқинга тўлган кўчанинг бир чеккасида жим кузатаман.
Менга ҳикоя қилиб берилаётган ўта мавҳум, чексизликка қадар чўзилган коинот пучмоқлари ичра оҳангларга мос, шарпалар, ҳаракатлар, оқимининг давоми шу кўчада рўй бераётган воқеликка туташиб кетгандай эди.
Агар, бирор дўстим ёнимга келиб, бармоқларини кўз олдимда силкиб; ,, бу йерда нимага ўйланиб турибсан»,-деб сўраб қолса, уни биринчи марта кўриб тургандай ҳайрон ва бемаъно қараб қолардим, сўнг қайта менга сўз қотган кимса дўстим эканлигини англагунимча тўсатдан уйғонган одам сингари бир мунча сониялар кетарди.
Баъзида ҳаёл оқим бўйлаб шу қадар берилиб кетардимки, мен кузатаётган манзаралар рўёдан бошқа нарса эмас. Туннинг тонгга яқин қисмида шундай улуғвор, эртакнамо, тушлар кўрардимки, ўнгимдан заррача фарқ қилмасди.
Файласуфлар нима учун, беихтиёр дунё деган тушунчани йўқотишга уринишининг сабаби, борлиқдаги ҳар нарсанинг моҳияти дунёни инкор қилади. Бориб-бориб улар макон ва замон тушунчасини ҳам олиб ташлашга мажбур бўлишган, ҳеч қандай вақт деган нарса йўқ, ҳозирги воқелик, яралиш ва парчаланишнинг бир қисми, айнан шу кичик ҳаракатларнинг ўзида ўтмиш ва келажак о‘зни борича намоён қилади.
Тушимда, уйи Масжид ёнида бўла туриб ибодатга чиқмайдиган бир дўстимни кўрдим.
Ҳайратланарлиси, ҳудди шу дўстимга икки томчи сувдай ўхшайдиган яна бир дўстим бор, уни ҳам уйи масжидни ёнида, фақат у ибодатни канда қилмайди, мен бу икки дўстимни обдон кузатдим. Улар майда одатларигача бир бирига ўхшашлигини билдим балки, ундай эмасдир, улар битта одамдир, деган ўй мени иккилантириб қўйди, негаки, улар бир-бирини қиёфасига кириб, тушларимда кезиб юришган пайтлари, руҳим беҳаловат рангсиз ёки ёруғликка мойил эканлигидан аранг ажратиб олардим.
У ёнимдан ўтиб бораркан, вақт тўхтаб бораётганини, дўстимнинг ҳаракатлари, кўз ўнгимда оний лаҳзаларда, минглаган суратларга бўлиниб, майда тўлқинлар сингари шарпалардан иборатлигини англадим. У ҳар қадам ташлаганида ҳаракатлари мусаввирлар суратидек шувалиб кетар, ортидан сон саноқсиз шарпалар эргашиб юрарди, мени ҳайратга солгани ҳозир туш кўряпман, демак, бу дўстимнинг руҳи, наҳотки шарпалар руҳдан кейин ҳаракатланса, аслида, ҳаётда шундай бўлиши керак эмасми, яни жисм руҳ ортидан эргашиши керак-ку!
Бу турна қатор суратлар шунчаки суврат эмас, йер юзидаги жамийки инсониятнинг шарпаларидир.
Йаъни, йер юзидаги ҳар бир инсоннинг зарраси менда, менинг заррам эса ҳар бир инсонда мавжуд. Дунёга бир инсон келаркан, янги зарра, (руҳ) олиб келади кимдир дунёдан кетаркан, ўз заррасини ҳар бир инсондан олиб кетади деган хулосага келдим.
Мен ҳар бир инсонни ўзимга ўхшатишим, ҳозир ўзимдаги кечинмалар шу оннинг ўзида, ҳаммада рўй беради деб ўйлашим ҳамоноқ, милярдлаган чексизликка қадар чўзилиб кетган барча жуфт кўзлар беиҳтиёр менга қаратилди.
Шунда бутун олам кўзгу ва акслардан иборат эканлигини англадим, мен девона сингари кўзгуга қараб ўзимнинг устимдан кулаётганимда, милярдлаган зарралар, шарпалар, ҳаракатлар тўлқинлар, бутун коинот, ёруғлик тезлигида устимдан қаҳ-қаҳ отиб кулаётганини, жим кузатиб турардим.
КEЛГИНДИ
Бетартиб столнинг устидаги китобга кўзим тушгач, «Бу йерда ҳамма нарса бўлиши мумкин,»- дедим. Дўстим: Ҳа, ,, Бу йерда ҳамма нарса бўлиши мумкин,»-дея такрорлаганида икки хил маъно бор эди.
Биринчиси, икки йилдан бери қўлдан қўймай ўқиётган китобнинг номи.
Иккинчиси, бу жой унинг ижодхонаси бўлиб, ҳар куни (ўзининг айтишича одамлар уҳлаб руҳлар арвоҳлар уйғонганида) кенг оммага тушунарсиз, даҳшатга мойил қораламалар ёзарди. Сўз тирик мавжудот! Шундай экан бу йерда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Унда кунда шу хол, энди кўнгил ёзиб суҳбатлашмоқчи бўлсанг, ёзмоқчиман, дея ижодхонасига чиқиб кетади. Бу мени тинч қўй дегани бўлади. Шоир фақат қоғозга кўнгил ёзади!
Унга қараб гоҳ раҳмим келса, гоҳида ҳавасим келади.
Балки у ҳам менга бир вақтнинг ўзида ҳам ҳаваси, ҳам раҳми келар.
Ачинганим бу дунёда ҳамма нарса абсурт, айниқса, ижод ҳозиги замон ва макон оқимида.
Ҳавасим келгани Коинот ҳақиқатини озми-кўпми, англаган деб ишониб келганман.
Дераза панжарасидан самога қўл чўзиб турган яланғоч дарахтларга маъносиз термулиб, ўриндиққа суяниб ўтираркан, сигарет тутуни ижара уй деразасининг панжарасидан сузиб чиқиб, борлиқ ичра йўқ бўлиб кетади.
Бу ижара уйга кўчиб келганидан буён кўника олмаётганди чоғи, дунёга келганидан бери кўника олмаётган бўлса ҳам, ҳайрон бўлмайман.
Аслида дунё ҳам ижара уйдай гап, фақат унинг ижара ҳаққини ҳар ким ўзича адо қилади, ҳаққини тўлай олмаганларни эрта кунда қувиб солади негаки, у чинакамига яхши одамларни ёқтирмайди, чунки дунё, катта холангни уйи эмас, у барибир яхшиларни сиғдирмайди.
Шуниси ҳам яхшидир, кўчада ҳаёт қизиқарлироқ, дунёдан ташқарида, ўзингни мутлоқ эркин ҳис қиласан.
Шоир дўстим шу алфозда тонг ортиради, сигаретнинг чўғи юрагига туташиб кетмагунча қуёш мўраламай туради.
Сигарет чекиш билан шеър ёзишнинг унча катта фарқи бўлмаса керак, иккисиям жонга атайлаб қаст қилишдай жўн ва мураккаб.
Шаҳар кўчаларида манзилини излаб тополмай, адашиб юрган одамлар ундан манзил сўрашга қўрқиб, мендан йўл сўрашади. Мен беихтиёр шоир дўстимга қарайман, шаҳарда янгиман, яқинда келганман, ҳали-вери бу йерлик эмасман.
Биламан, унинг Ажнабийлардек соч-соқоли одамларни ҳуркитиб юборади. Уларнинг наздида дўстим бу ерлик эмасдек, балки ростдан ҳам шундайдир.
Моҳиятан олганда ҳеч ким бу йерлик эмас. Ҳамма ўзга сайёрадан шаҳарга ҳали ўзлари ҳам нима эканлигини англаб улгурмаган бахтни излаб келишган. Топа олмаганлари бошқа сайёраларга кетишади.
Қолаверса, ҳали ҳаётда ўттизга кириб ҳам йўлимни топганим йўқ, сабабият ва қонуниятларни ҳисобга олсак, ўз йўлини топмаган иккиланишлар аро саргардон одамдан манзил сўраш икки ҳисса адашишга олиб келади.
Шу йўлининг охирида кўча борми? дея сўрайди бир спарк минган жувон. Билганим ҳамма йўлининг охирида кўча бор.
Агар у шайтоннинг йўли бўлмаса, албатта, дейман ичимда.
Дўстим бажонудил манзилини кўрсатиб юборади.
Дарвоқе биз шайтон ҳақида кўп ва хўп суҳбатлашиб мушоҳада юритганмиз.
У охирги марта бир китоб ўқиганидан кейин, шайтон бизнинг бир бўлагимиз йаъни ўзимиз деган хулосага келганди .
Мен, моддий олам ин-су жинсдан иборат борлиқ бор экан шайтон ҳам мавжуд дунё шунинг учун ланатланган, дейман.
Яна шамол тўзон кўтарилган пайтлари уҳлаганимда нуқул алоқ-жалоқ тушлар кўриб чиқаман. Эндигина сайрга чиққан руҳим бемакон арвоҳларга, беҳаловат жинларга рўбарў бўларди чоғи. Хаваскор руҳшунос сифатида, мустақил изланишларим натижасида, ўзимча айрим хулосаларга келгандим.
Яратган Сулаймон пайғамбарга шамолларни оловдан яралган совуқ жинларни хизматкор қилиб берганини эсладим, шамоллар ва жинлар моҳиятан бир савдойи, дайди руҳ дейман.Диний мавзуда суҳбат кетганида, дўстим доим Исо Пайғамбар ҳақида гап бошлайди.
Негадир ўзи ҳам беихтиёр Исо Пайғамбар сингари дунёдан юз ўгирган, мол-дунё йиғишга иштиёқи йўқ, буларнинг бари сув тубига чуқур шўнғиб боргани сари, денгиз қирғоғидаги шамолларга дўнмоқ учун шай турган кўпиклар сингари арзимас майда иш деб биларди.Бир куни Дўстим тушимга кириб қолди. Ер ости метро бекатида эмишмиз. У Исо Пайғамбар ҳақида бир нималарни узоқ ривоят қилди.
Мен ўйлайман, нега ер остидамиз? Наҳотки, самовий ривоятлар фақат йер остида куйланса.
Эътибор бермаган эканман, метро ичи қабрга ўхшаркан, нохос ўликлар юрти эканлигини илғаб қолдим.
Бу йерда ҳамма ўликлар бир бирига маъносиз тикилиб, силкиниб, боришарди.
Ўлик кўзлар, маъносиз нигоҳлар, ҳар бирининг совуқ қўлларида кўзгу қулоқларида лағмондек қулоқчин ёлғон нағмалар қайерга нима излаб кетаётганини билмайдиган шарпалар. Фақат онда-сонда тирик нигоҳли болаларни учратиб қоласан, лекин улар ҳам катталар сингари атрофга бўлган ҳайрати сўниб бораяпти.
Метро коинот сингари кенгайиб, бутун шаҳарни эгаллаб, ўликлар учун баҳоли қудрат шароит яратиляпти.
Тушимни табирини дўстимдан сўраб ўтирмадим. Барибир табир қилиб беролмасди. Бу шунчаки Исо пайғамбар ҳақида куйланган ривоят эмас, аллақандай моҳияти мавхум самовий оҳанг. Қачонлардир кўзимдан парда кўтарилса, табирини англаб етарман.
Дўстимни сўнгги йилларда бир нарса исторобга сола бошлаганди, назаримда.
Масалан, жамиятни ишларини хусусан оммавийликни рад қилиб, ҳар бир инсон дунёдан айро янги дунё яратиши кераклигини таъкидларди.
Унинг ўзи ҳам бу борада кўп изланди. Изланишлар натижаси шуни кўрсатдики, оммавийликдан қочиш барибир яна бир ўз тоифангдаги оммага беиҳтиёр қўшилишга олиб келади.
Нима қилма қайсидир доиранинг ва ёки шаклнинг бир қисми бўлиб қолаверасан.
Бу ҳудди қуён билан тошбақанинг бир доира бўйлаб югуриш бўйича мусобақасини ёдга солади.
Мусобақа бошлангач, Тошбақадан илгарилаб кетган Қуён доирани бир айланиб келиб не кўз билан кўрсинки, эндигина ҳаракатни бошлаган рақиби олдинда кетиб бораётганини кўради.
Шаҳардан зерикдим, бу йерда каталакдек уйлари каби одамларнинг фели ҳам тор, тоза ҳаво йўқ, заҳарланмаслик учун ҳар куни тонгда сувга дам солиб ичаман, ётар пайтда ҳам шаҳарнинг инсу-жинслари тушимга кириб безота қилмаслиги учун такрорлайман.
Дўстим билан ҳайрлашмай қишлоғимга қайтдим. Унинг бетартиб ҳаёти кўплар қатори мени ҳам кунлик одатий ҳаётимни издан чиқариб юбора бошлаётганди.
Ҳаёлимда туни билан ҳеч нарсадан қониқмаслик, тушуниксиз, аллақандай тафаккур қилиш ҳуморини бостириш учун қўлида қоғоз қалам билан ижара уй ичида минглаган шарпалар сингари изғиб юрарди.
Баъзида тун яримигача рестаран кафенинг очиқ ҳаво қўйнида ўриндиққа суянганча, Шаҳар шовқинидан тобора шоҳлари ғовлаб бораётган дарахтларга нигоҳи дарахтда-ю, ҳаёли бошқа замонлар аро дайдиб юрган сурати кўз ўнгимда жонланади.
БEЗОРИ
Ҳамма гʻавгʻо бир қизга совгʻа берган кунимдан бошланди.
Нима учун дейсизми?
Бизнинг одамларни биласиз-ку, улар юрган ёʻлдан юрмасангиз, сизни аҳмоққа чиқаришади, ҳамма нима қилса шуни қилишинг керак, нима қилсанг ҳам уларнинг доирасидан ташқари чиқма!
Юзаки қараганда гʻалатироқ, тентагона одатларга мойил қизларни муттасил қидириб келганим, ва барча кузатиш ва уринишларим, бесамар кетгани ҳақида тоʻхталиб оʻтирмайман.
Ҳозирги замон қизларига фалсафа эмас, романтика керак!
Романтика бу, юрак шакли туширилган, сийқаси чиқган, » И лове ёу» деб ёзилган, ялтироқ бирор буюм, қимматроқ тилла занжир боʻлса янаям яхши, оʻҳоʻ, сиз ҳозирги замоннинг идеал йигитларидан экансиз! Йигит деган мана бундоқ боʻпти!
Қиз деган зорман-да не-не умидлар билан турмушга чиқади ахир, балиқ тутиш учун ҳам илмоққа яхшироқ хоʻрак қоʻйиш керак-ку.
Сиз шунақа одамни коʻрганмисиз? Шаҳардами, даладами, мақсадсиз дайдиб, оʻзи билан оʻзи гаплашиб юрадиган, унинг устига кун ботиш томонга сайрга чиқишни коʻзлаб, соʻнг кун чиқиш томонга ёʻл олган, кейин, кун ботиш томонга боришим керак эди, дея афсус чекиб доимий иккиланишлар оқими боʻйлаб тентираб юрадиган девоналар ҳақида айтяпман.
Негадир мутлоқ омадга ҳам, муваффақиятга ишонмайман, масалан кимнингдир бутун машаққатли умри давомида эришган улкан муваффақиятлари, кимлар учундир, балки худонинг наздида ҳам, оʻта аҳамиятсиздир.
Мен орзу қилган чоʻққиларда кимлардир аллақачон даврон суриб оʻтган экан, ҳар макон, ҳар замон нуқтаи назардан олиб қаралганда, тугал омаднинг оʻзи ёʻқ боʻлганидай, мутлақ фожиа ҳам мавжуд эмасдир балки.
Агар ер юзида шундай, бирданига икки қизни севиб қоладиган, бир пайтнинг оʻзида икки жойда боʻлиб қолишни оʻйлайдиган, девоналар боʻлса, мен ҳам оʻшаларнинг бириман.
Қишлогʻимдагилар аллақачон шундай фикрга келиб боʻлишган. Негаки, учрашувга чиққан қизга шунчаки кубик-рубик совгʻа қилганим, бутун элу-юртга достон боʻлиб улгурган эди-да.
Бир ҳисобда шундай совгʻа берганим ҳам яхши боʻлган экан, шу сабабли бир-биримизга тескари, бошқа-бошқа дунё эканлигимиз, маʼлум боʻлди, қолди.
Ҳилола билан танишганимизга эндигина, бир ой боʻлди, шу вақт оралигʻида атиги, икки марта коʻришган боʻлсам ҳам, коʻп оʻйлайверганимдан юзини эсимдан чиқариб қоʻйдим.
Шу сабабли кимга уйланаётганимни яхшироқ билиш мақсадида, унинг ишхонасида учрашиб оʻтишни ният қилдим. Ёʻл-ёʻлакай оʻйинчоқлар доʻконига кириб, кубик-рубик сотиб олдим. Ақлни чархлайди, ёмон хаёллардан чалгʻитади деб оʻйладим, яна бу оʻйинчоқнинг оʻйнашга, ва оʻйлашга мажбур қиладиган тарафи, рангларни чалкаштириш учун қанча вақт кеца, уни жойига қайтаришга икки, уч баробар коʻп вақт сарфланади. Бу ҳол муайян манфаатлар учун қурилган доʻстлик боʻлгани билан, андак ишончсизлик, инсонларнинг бир-бирга нисбатан ранг, туси оʻзгариши, ва бунинг ортидан муносабатларга путур етиши, тошни қумга айлантириш учун бир лаҳза, ва қайта қумни тошга айлантиришга, минг йиллар керак боʻлгани сингари, фалсафий қарашларимни эслатади.
Бу дунёда ҳаттоки оилалар ҳам манфаатлар учун қурилиши табиий, ва даҳшатли. Масалан, бир ҳурлиқога уйланишдан мақсад-у мурод, жисмоний майл истаклардан кейинги масала, согʻлом насл олишдир. Шу каби ҳали тиниб улгурмаган оʻй ҳаёллар билан, ишхонасига етиб келдим. Келганим Ҳилолага ёқмади чогʻим, базоʻр ишхонасидан чиқиб келди, балки дугоналаридан хижолат боʻлгандир, унга коʻзим тушган заҳотим, шу қизга уйланаманми деган оʻй, беихтиёр хаёлим осмонини тилиб оʻтди. Унга ҳам шундай хаёл келгандир эҳтимол. Қоʻлига кубик-рубикни бера туриб, эртага бирор бир кафеда оʻтириб, бафуржа гаплашиб олайлик, ҳарқалай тоʻйга ҳам оз вақт қолди деганимда, қоʻлидаги матоҳга бир қараб қоʻйди-да, оʻйлаб коʻраман деди, соʻнг ичкари кириб кетди.
Таксига оʻтириб кетиб борарканман, оʻйладим: оʻйлаб коʻрармиш, бало борми, энди дейман.
Кечки пайт онам билан суҳбатлашиб оʻтирганимизда, қизнинг холаси қоʻнгʻироқ қилиб, қиз менга турмушга чиқиш фикридан қайтганини, унга бояги берган совгʻам, кубик-рубик билан, уни ёш бола оʻрнида коʻрганимни, қолаверса шеʼрларим ҳам (Шеърлар қоралаб туришимдан хабар топгач, о‘қиб ко‘рай деганди у.) айнан бир қизга аталган боʻлиб, хаёлимда бошқаси бор дея шубҳаланётганини айтиб оʻтди.
Негаки қиз билан суҳбатлашаётганимда, осмонга, атрофга аланглар, эс-хушим доим бошқа жойда боʻлар эканман. Тоʻгʻри, бироз паришон хотирлигим бор, лекин бу дегани, бошқаси бор дегани эмас, дея қизнинг холасини тинчлантиришга уринаман.
Бу гапларни ёнгинамда эшитиб оʻтирган онамнинг шундай жаҳли чиқди-ки, қиз ва унинг холаси бошлаган театрни, трагедик воқеликка айлантириб юборди. Эртасигаёқ қиз тарафга бориб тоʻйни ёʻқ қилиб, тоʻй харажатлари учун берган пулларимизни тезроқ қайтариб беришларини айтиб келди.
То‘й, то‘хтатилди.
Рости оʻзимнинг ҳам ҳафсалам пир боʻлди, шунга шунча гʻалва коʻтаришди-я эй, умримда биринчи марта қиз болага совгʻа бериб балога қолдим.
Ана ундан кейин холаси қоʻйиб аммаси, опаси қоʻйиб акаси, чунонам телефон қилишдики, уйланмайман деб ҳам қутилмадим.
Қизнинг опаси синглисини эркалигини, тоʻйдан кейин оʻзим ёʻлга солиб олишимни, қолаверса оʻзимда ҳам айб борлигини, синглисига юборган шеʼрларимда, айнан бир қизга аталган, муҳаббат изҳори борлигини айтиб, адабий танқидларга оʻтиб кетди.
Энди майдалашиб кетдиларинг мен у шеʼрларни ёшлигимда ёзганман, сизга нима, дея жаҳлим чиқиб телефонни оʻчириб қоʻйдим.
Оʻхх қутилганимга шукур, бир уйланиб ажрашгандай боʻлдим оʻзиям.
Орадан бир ойча вақт оʻтгач, бу гʻавгʻолар тинчиб кетгандай боʻлди.
Фақат тоʻй харажатлари учун берган пулларимиз қолиб кетди, на илож охирги марта соʻраб коʻраверайликчи дея, оʻртада турган бир икки қариндошлар қизнинг уйига боришибди, биринчи қоʻшниси боʻлган аммасини чақиришиб, пулларимизни қайтариб беришсин, айтинг дейишибди. Биргалашиб қизнинг уйига киришса, уйда ундан бошқа ҳеч ким ёʻқ экан.
Қизнинг аммаси ҳам жиянига вазиятни тушунтирибди, орадан ҳеч қанча сония ҳам оʻтмай, қиз аммасига шапалоқ тортиб юборибди, сочларидан тортиб юзларини юмталаётган қизнинг важоҳатини коʻрган опамнинг огʻзи ланг очилиб қолибди. Кейин уйга қоʻшнилар, қариндош уругʻлар тоʻпланиб кетибди, нима боʻлган уёгʻи менга қоронгʻи, ҳар ҳолда опамга пулларимизни қайтариб беришибди.
Боʻлиб оʻтган даҳшатли жанг тафсилотларини эшитган онам, ҳайратдан коʻйлагининг ёқасини тополмай қолди. Қитмирлик қилиб онамга ҳазил қиламан: она, яхшиям оʻшани келин қилиб олиб келмаганимиз, боʻлмаса иккаламиз ҳам роса калтак ер эканмиз дея, қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборганимни билмай қолдим.
-Товба қилдим де эй! жиркиб ташлади онам.
Шундан кейин онам келин қидиришга қоʻрқиб қолди, уч ой ҳеч қаерга бормади. Эрта баҳордан яна ишга тушиб кетди. Келин қидириб шоʻрлик онамнинг калишлари йиртилгани сари, менинг ҳам уйланиш борасида тажрибаларим ортиб борарди. Бора-бора бу мавзуда китоб ёзиб, диссертация ёʻқлайдиган даражага келиб қолдим.
Расмий учрашувларимнинг оʻзи, оʻн еттитага етди, яни онам топган номзодлар, яна улар сараланиб, онамнинг элагидан оʻтганларигина эди холос. Норасмий учрашувлар бироз кенг қамровда, водий боʻйлаб давом эттиришимга қарамай, икки йиллик уринишларим бесамар кетаётганидан мунтазам хабардор боʻлиб юрган укам, бор-э! дея россиядан қайтиб келди.
Бир куни укам иккимиз чой ичиб оʻтирганимизда, гапдан гап чиқиб, мени соʻка кетди.
Рассиядан келганидан бери, бутун маҳалла мени устимдан шикоят қилаётганини, мени деб қариндош уругʻлардан гап эшитаверганидан безор боʻлганини айтди. Уларнинг айтишича, бир гʻалати тушунарсиз, одам эканман.
-Қиз болагаям кубик-рубик совгʻа қиладими? Дея хуноб боʻлди укам.
Оʻзимга ҳам коʻп шикоят қилишган баʼзилар бекорчилигимдан, қариндошлар оқибатсизлигимдан, йигʻинларга келмаслигимни маломат қилишарди.
Масалан ёʻлнинг у тарафида келаётганимни коʻрган танишлар, мен билан коʻришиш учун мен тарафга оʻца, мен ёʻлнинг нариги қарама-қарши тарафга оʻтиб оладиган одатим борлигини айтишган. Яна доим хаёл суриб, одамлар билан салом алик қилмай, оʻтиб кетар эканман. Доʻстларимга ҳам қоʻшилмас, одамови эмишман. Бир ҳисобда уларнинг ҳам гаплари тоʻгʻри, эсимни танибманки, бирор жойда ёлчиб ишлаб, тузукроқ пул топган эмасман. Негадир атрофимдаги одамларнинг қилаётган ишлари маʼнисиз, ва бекорчи ишдай туйилиб келган, ҳамма касбларни эгарлашга ҳаракат қилиб коʻриб, шу хулосага келганман, ҳар қандай ишнинг моҳир устаси, ёки даҳоси боʻлган тақдиримда ҳам, бу менга кейинчалик таскин бермай қоʻяди. Умримнинг ярмидан коʻпи оʻтиб боʻлгач, маʼнисизлик зулмати яна бостириб келаверади дея хаёл қилардим.
Бир куни синфдошларим чойхонага чақиришди, чойхона бу вақтни бекор оʻтказиш, гʻийбат, фисқу фасод билан, коʻнгилни айнитар даражада қора қилувчи, жинлар базми учун қулай жой.
Аслида дунё ҳам, чойхонадай гап. Кимдир диндан соʻзлаб оʻзини художоʻй коʻрсаца, кимдир лоф уриб ҳаммани оʻзига қаратади.
Бу ер мен учун ҳам доʻзахдан боʻлак манзарани эслатмайди, негаки ҳақиқат ёʻқ.
Қиморбозлар учтаси бир боʻлиб, бир бечорани чув туширишади.
Кимнидир ожизлиги сабабли олдидаги овқатини тортиб олиб, камига тинмай ҳақорат қилиш билан оʻзларини дунёдаги энг учар, олгʻир, ақлли одамман деб оʻйлашади.
Базми жамшид тугагач пиёлага сигарет қолдиқлари билан бирга, нос туфлаб кетишади. Кимдир атайлаб, ҳаммани устидан кулиш учун, чироқни о‘чириб, ёқиб о‘найди, мендан кейинги одамлар сарсон бо‘лсин дея, камига, кондиционер пултини ички чоʻнтагига солиб оʻгʻирлаб кетади.
Таом еганмисиз, ёʻқми, кемага тушганинг жони бир, ҳамма билан тенг пул беришга мажбурсиз.
Огʻайниларим ҳар икки гапнинг бирида кубик-рубик дея чунонам устимдан кулишди.
Афтидан бугун мени масхаралаш учун чақиришган ко‘ринади.
Еттинчи синфлигимиз-да математика дарсида устозимизнинг мавзу боʻйича кимда қандай саволлар бор деганида, мен қоʻлимни коʻтариб сусарнинг терисидан боʻлган телпагига қизиқиб қолиб, телпагингизни неча пулга олгансиз дея савол берганимни ҳам эслаб оʻтишди.
Доим шу каби оʻтиришларимизда гʻашимга тегишни хуш коʻрадиган, бир овсар ошнам бор. Одатига мувофиқ чунонам асабимга тегдики, бир неча бор огоҳлантиришимга қарамай, чекинишни ҳеч оʻйламади.
Пичоқ бориб суякка етгач, алал оқибат о‘зимни то‘хтатишга кеч қолдим, қандай қилиб оʻрнимдан турганим, чойнакни калласига қарата отганим, аниқ моʻлжалимга текканини билмай қолдим. Бир деганда ҳамма ёқ қонга беланди, у ёнимга қутурган итдек, шиддат билан стол-стуллар оша кела бошлади, менга ҳам энди барибир эди, бир-икки мушт туширишга ҳаракат қилди, негадир, тегмади. Таваккалига отган муштим аниқ-тиниқ, го‘шт то‘лдирилган қопдек юзига тегди-ки, ортида турган до‘стлари орасига қо‘шилиб қолди. Жанг уни фойдасига ҳал боʻлишини кутаётганлар, умидини узиб икки ёнидан етаклаб олиб чиқиб кетишди. Унинг о‘зи ҳам ортича қаршилик ко‘рсатмади.
Ҳаммаси шу қадар тез роʻй бердики қисқа метражли кино суратлари сингари айрим лавҳалар коʻз оʻнгимдан чақин каби оʻтганини эслай оламан холос. Ҳеч қаеримга бирор зарба тегмаган бо‘лса ҳам, негадир қулог‘им шанг‘иллай бошлади, ҳозирги ро‘й берган воқеа, қачондир боʻлиб оʻтгандай жуда таниш туйилди, ҳар қанча уринмай эслай олмадим, балки аввал хаёлимда роʻй бергандир, бунинг геометриясини шайтоннинг оʻзи чизиб бергандир деб оʻйладим.
Шундан кейин оʻзи ора-сира коʻришиб турадиган баъзи доʻстларим билан ҳам, бутунлай, алоқалар узилиб кетди. Тоʻгʻрида, жаҳли чиққанда гʻашига теккан доʻстларини чойнак билан уриб, бошини ёриб қоʻядиган жинини кимга керак? Нафсониятингга тегиб, ёрилган бошини ушлаб, яна сени ёмонга чиқаришади, гоʻёки сен дунёдаги энг безори одамсан.
Оʻша кунги жанжалдан соʻнг, уйга келиб тун ярмигача ухлай олмадим, оʻзимни ухлашга мажбур қилдим, барибир яхши ухлай олмадим, тушимда ҳам кимлар биландир олишиб чиқдим.
Эрталаб коʻзгуга қараб, оқ-қора катак коʻйлагим билан, энсамга қон текканини коʻрдим, кеча тоʻс-тоʻполонда коʻрмаган эканман. Сув билан ювдим, барибир энсамдаги қон кетмади, догʻ боʻлиб қолди, бир ҳафтача шу алфозда юрдим, ҳар сафар коʻзгуга қараб энсамдаги догʻга коʻзим тушганда энсам қотадиган боʻлди, узоқдан қараганда билинмайди, яқиндан разм солиб қараган одамгина коʻради. Коʻйлагимни ювиб оʻтирмадим, онам коʻриб қолмаслиги учун оловда ёқиб юборишимга тоʻгʻри келди.
Одамларнинг назарида мендаги одамовилик, гʻалати феʼл-атворнинг сабабини коʻп китоб оʻқиганимда деб билишарди. Негадир қишлогʻимдагилар китоб оʻқишдан қоʻрқар, ёки хуш коʻрмасдилар.
Бир пайтлар қишлогʻимизнинг гузарида кутубхона боʻлиб, болалар, коʻпроқ қизлар кириб турарди, бино хароблашиб кетгач, бузиб ташланиб, оʻрнига чорва моллари учун ем сотиладиган доʻконга айлантириб юборишди.
Отам китоб о‘қишимга қаршилик қилмасди-ю, ҳар сафар шаҳардан китоб олиб қайтганимни коʻрганда,-эсиз, шуни пулига икки қути сигарет берарди-я деб гʻашимга тегарди.
Ҳар кимнинг идеали оʻзига оʻхшаган боʻлади. Шундай экан ҳозирги одамларнинг идеали ким, уларга нима керак? Нега уларнинг хаёлини самовий тафаккур, худонинг қудратига туташ, улугʻвор гʻоялар банд этмайди, наҳотки умрларини арзон гаровга тикиб юборишса, қумурсқалардан ажралиб чиқишни хоҳлашмаса. Нега энди доʻзах қоришиб кетган дунёда жаннат қуришга интилишади.
Гоҳида уларга ҳавасим келади, негаки етиб бориш даражаси имконсиз, эришиб боʻлмайдиган катта орзулари ёʻқ деярли. Нега мен ҳам ҳамма қатори пул кетидан қувиб, ҳаётнинг мазмун моҳияти шу дея яшай олмайман.
Нега буларнинг ҳеч бири менга таскин бермайди. Қайси нуқтада дунё билан узилиб қолдим, нима учун у менга тушунарсиз боʻлиб қолди дея, на охири, на жавоби ё‘қ саволларни ё‘ллайвераман о‘зимга.
Зерикдим.
Яна узлатга чекиндим.
Оʻсмирлик пайтларим тез-тез юрагим сиқилиб турарди, узоқ-узоқларга яланг оёқ кетишни хоҳлардим, бу сафар муқаррар, қачондир роʻй беришини биламан, ҳозир оʻша оʻспириннинг шамолларга қоришган овозини қидираман, қайда қолди у? Юсуф сингари қудуққа ташлашдими, кимдир қутқариб оладими оʻша болакайни? Ҳар бир боланинг ичида Юсуф яшайди. Кимдир уни қутқаради, кимдир овозини ҳам эшитмай, қудуқ ёнидан чексиз саҳро томон о‘тиб кетади.
Фаришталар, тушларимга киради. Оқ елканли қайиқларини дарё шамолларида елдириб бораётган оқ ко‘йлакли болалар ичида қувончим ичимга сиг‘май қийқираман…
ИБЛИСНИНГ ЭРТАКЛАРИ
Мана бир ҳафтадирки, худди кубист рассом Пиккасонинг қиргʻинбарот урушни тасвирлаган суратлари сингари алоқ-чалоқ тушлар коʻраман. Соат тунги икки. Босинқираб уйгʻониб кетдим. Фаришталарнинг бу оламда оʻрни, ҳаракатлари, қанчалик мукаммал ёругʻликка, гоʻзал мазмун моҳиятга эга боʻлса, жин ва шайтонларнинг оʻрни шунчалик бемаʼни, ноаниқ, ҳаловатсиз зулм ва зулмат билан сугʻорилгандир. Улар бизнинг фикрларимизни, оʻйларимизни, онгости кечинмаларимизни қайсидир ожизона қисмини олиб, атайлаб руҳимизга бузиб коʻрсатади. Бу ҳолат мавсумий боʻлиб, бошқа оʻлчамларда тушларимизда, реаллик ва нореаллик оʻртасида вақти-вақти билан роʻй бериб туради. Улар макон ва замон танламас. Бир саволга жавоб топгандай боʻлдим. Нима учун, буюк ижодкор шахслар касалманд ақлдан озган ҳолда сирли оʻлим топишади, бу сир уларнинг оʻзи билан бирга кетган. Леонардо Давинчи айтганидек, бу оламни қандайдир сирли куч бошқаради. Шунга оʻхшаш воқеаларни ёзишни хоҳламаган боʻлардим, шунинг учун ёзаманки, инсон унутувчи! Ҳозиргина бир қадимий қабристоннинг қоровули тушимга кирди, бир нималарни у ёқ — бу ёқдан гаплашдик. Бориб-бориб суҳбатимиз Девонаи Машрабни қандай оʻлим топгани, инсониятга ёт, гʻайритабиий, феʼл-атвори ҳақидаги гап-соʻзларга уланиб кетди. Қоровулнинг юзи чоʻзиқ, ранги саргʻимтил, жагʻини пастки қисмида бир тутам чоʻққи соқоли, бошида эски, кирлигидан ранги оʻчиб кетган русларнинг айвони калта шапкаси, эгинда жинси кители бор эди. Эшитяпсизми, жинси кители бор эди.
Шими ва поябзалининг рангини шом пайти боʻлгани учун, аниқ коʻролмадим. Қоʻл-оёгʻи узун беоʻхшов, бесоʻнақай, боʻйи икки ярим метр келарди, коʻринишидан дуч келган ерда ётиб қолаверадиган маст одамга оʻхшарди.
Қоровул сигаретига гугурт чақиб гапида давом этди. Машраб қандай оʻлим топишини оʻзи башорат қилган, яʼни, оʻзига шундай оʻлим тилаган. Уни оʻзи битган муножотларидаги балхда дорга осилиши ҳақидаги башорат соʻзлар, бехато дор остига оʻз оёқлари билан етаклаб келди.
Машраб нима учун оʻзига бундай дадил оʻлим тилаган, дейман ичимда.
Машрабни хушроʻй, ёш жория қиз билан пинҳона учрашувидан хабар топган Офоқ Хоʻжаси, жазо тариқасида олатига чогʻ босиб, бичиб қоʻйишни буюради. Ҳар бир согʻлом инсонга берилган висолни руҳан, жисман, яхлит ҳис қилиш, оʻзидан насл қолдириш бахтидан фожиона айрилгандан кейин, руҳ ва жисм оʻртасидаги қарама-қаршилик бузилган. Жисм, буткул руҳга боʻйсунган, жисм дунё билан руҳ оʻртасидаги мулоқотда воситачига айланган. Иблис Офоқ Хоʻжаси, Машрабнинг Худога борар ёʻлини тоʻсаман деб, оʻзи билмаган ҳолда, худо тарафга туртиб юборди. Машраб мутлоқ худога богʻланиб яшаган. Дорга осиб оʻлдирилишини, оддий ҳолдек, ҳар кунги юмушдек, ихтиёрий-мажбурий қабул қилган. Эркинлик билан тутқунлик, қоришиб кетгандай.
Эʼтибор берсам, қоровулнинг сигарети туташмаган, қуруқ оʻзини тортиб ётибди. Бу одам менга ёқмади, қабристоннинг темир панжарасига илиб қоʻйган кийимимни олиб кийдим-у, бу ердан тезроқ кетиш ҳаракатига тушдим. Бир айланиб бир ҳовлида пайдо боʻлиб қолдим. Пастак айланасига қатор хоналарни ҳамма чироқлари ёниқ боʻлса ҳам, негадир ҳовли ёришиб кетмаганди. Мени яшашим учун ҳовлини эгаси менга бир хона коʻрсатди. Унинг айтишича бу хонада бир шоир ижарада турган экан, кимлигини суруштириб билсам, оʻзимнинг яқин доʻстим боʻлиб чиқди. Мен келишимдан сал олдинроқ бор коʻч-коʻронини йигʻиштириб чиқиб кетибди. Нега бунчалик шошилиб кетиб қолди экан дея, оʻйланиб қолдим. Ҳали хона йигʻиштирилмаган, бир кишилик каравотдаги чойшаб гʻижим, бетартиб, сигарет ҳиди анқиб ётарди.
Шундай боʻлса ҳам каравотга чоʻзилдим. Уйни эгасига эʼтибор бермаганим учун юзини аниқ коʻра олмадим. У шарпа сингари бош тарафимдаги стулга оʻтириб олиб, бир машҳур рассом, Винсент Ван Гогнинг ижоди, ва шахси ҳақида соʻзлаб берди. Бу одам қайдан билди экан, яқиндан бери шу рассом ҳақида оʻйлаб юргандим. Уни болалигидан ёлгʻизлик қийнаган, негадир у оʻзини доим дунёга бегона ҳис қиларди, бу ҳол умрининг охиригача давом этган. У шу қадар ёлгʻиз боʻлганки, бир енгил табиат аёлни севиб қолиб, унга чап қулогʻини кесиб берган деган, миш-мишлар тарқаган. Бир куни аёл ҳазиллашиб, чап қулогʻингни кесиб берсанг, сен билан бир умр қоламан дейди. Бу гапга Ван Гог, болаларга хос соддалик билан ишонади, оʻйлаб оʻтирмай, кесиб бера қолган. Аёл барибир уни ташлаб кетади.
Албатта, ҳар қандай замонда ҳам ақлан согʻлом одам, кимлар учундир бундай гʻалати ишга қоʻл урмайди. Винсент Ван Гог касал боʻлиб, унинг руҳини чинакам муҳаббат, гоʻзаллик яралаганди. Гоʻзаллик бу даҳшатли куч, фақат уни тоʻлақонли англаган одам учун, албатта. Ван Гог, мавҳум, дардчил, уқубатга тоʻла тушуниксиз, умр кечиради. Унинг коʻзида доим гʻуссали ёш қалқиб турарди. Ван Гог билан суҳбатлашган одам беихтиёр, унинг покиза туйгʻуларига асир боʻлиб қоларди. Бироқ, уни коʻпчилик тушунмасди, тушуна оладиган ягона доʻсти, Гоген ҳам уни ташлаб кетади. Кейин яна ёлгʻизлик, ичидаги зулмат адойи тамом қилган.
Гогенга у яшаб турган муҳит ёқмаган. Афтидан Ван Гогни ичида, у ижарада яшаб турган хонада жин борлигини сезган, фақат бу сирни оʻзи аниқ тагига етолмаган. Гоген уни ташлаб кетгандан кейин, Ван Гог бир куни тасвирий санʼатни унчалик яхши тушунмайдиган бир доʻсти билан жанжаллашиб қолади, мусаввирга огʻир ботадиган гап айтади. У жуда таʼсирчанлиги боис, доим хурсанд боʻлганда ҳам, хафа боʻлганда ҳам, тинимсиз сурат чизарди. Доʻсти аччиқ гап айтган куни ҳам, руҳига таскин бериш учун, табиат қоʻйнига сурат чизишга келади. Сурат чиза туриб, оʻзини тоʻппончада биқинидан отиб қоʻяди. Иблис гʻолиб келди. Борган сари юрагим ачишиб, йигʻлагим келарди. Нега, Гоген уни ташлаб кетиб қолади. Нега, мен келишимга шоир доʻстим ижара хонасини менга боʻшатиб, чиқиб кетди, дердим ичимда. Оʻзимни ёлгʻиз ҳис қила бошладим. Бу менга аллақандай, англашилиб боʻлмас, сирли, парадокс воқеалик боʻлиб туюла бошлади. Бош томонимда оʻтирган шарпа гапида давом этди. Ван Гогнининг оʻнтагина яқин доʻстлари бор эди, мен уни зулмат, ёлгʻизлик қаʼрига чоʻктириш учун, унинг яқин доʻстлари қиёфасига бирма-бир кириб чиқдим, кун сайин, соат сайин унинг умри қисқариб бораверди, мен узоқ кутган иш роʻёбга чиқди. Ван Гог оʻзини отиб қоʻйди, деди тиржайганча иблис. Шоир доʻстимнинг ижод столи устидан шеʼр ёзилган бир парча қогʻоз топиб олдим. Мана оʻша шеʼр:
Бизни унутди сайдим,
Гавҳарафшон тонгларнинг,
Қучогʻида оʻлсайдим.
Яратганнинг оʻзи лол,
Аросат гʻовидаман!
Юрагимни асраб қол,
Кимлар қуршовидаман,
Жинлар қуршовидаман.
Ёнимдаги хонадан бирдан тоʻппончанинг оʻқ отилган овози эшитилди. Бу хонада Сергей Есенин боʻлиб, унинг ҳам тақдири оʻз жонига қасд қилиш билан тугаганди. Есенин, Шайтон, Одамзод қонига жуда устамонлик билан ин қурган деб биларди. Бориб-бориб ҳар куни, ҳар соат шайтон билан олишадиган боʻлди. Шу курашлар асносида «Қора одам» номли достон ёзади. Балки бу достон қайсидир маʼнода оʻзи ҳақида ҳам эди. Достонни тугатгач, бир қанча муддат хотиржам, руҳи ҳаловатда юрди. Унинг ёзилиши гоʻёки шайтоннинг устидан қозонилган гʻалаба эди. Бироқ, «Қора одам» шоирни вақтинчалик тинч қоʻйганди, холос. Шайтон, доим пайт пойлаб юрар, вазиятга қараб иш тутарди. Есенин жуда зийрак боʻлиб, моддий дунё инс-у жинсларга тоʻла, токи тирик эканман, қора одам мени ҳеч қачон тинч қоʻймайди, деган оʻйга борди. Бориб-бориб у ҳар куни оʻз жонига қасд қилишни машқ қиладиган боʻлди. Унинг хонасидан ҳар куни оʻқ овози эшитиларди, ярадор ҳолда деворга аранг суянганча, қони билан шеʼр ёзиб оʻтирганини коʻрдим. Есенин эшик ташқарисида мен уни кузатиб турганимни пайқаб, жони огʻриб турса-да, судралиб келиб, базоʻр жилмайиб эшикни оҳиста ёпиб қоʻйди. Шу пайт унга ич-ичимдан раҳмим келиб кетди. Худо инсонга юксак ақл, бошқалардан ажралиб турадиган иқтидор, истеʼдод беради-ю, жазосини ҳам оʻзгача қилиб беради, дея оʻйга толиб, ёʻлак боʻйлаб кетиб борар эканман, оʻнг тарафдаги 50-хонага коʻзим тушди, одамларнинг айтишича, бу хонада ёзувчи Михаил Булгаков ижод қилар экан. Ундан ташқари «Уста ва Маргарита» ҳам шу хонада кун кечириб, бошқа ҳар турлик, одам ва махлуқларни ҳам учратиш мумкин эди. Эшик тепасига Гётенинг » Фауст» асаридан бир парча ёзиб қоʻйилганди:
Кимсан айт!
Мен ҳаргиз ёмонлик тилаб,
Яхшилик қилгувчи кучнинг бир қисми.
Бу соʻзлардан шундай маʼно уқиш мумкин, яʼни Иблис Инсониятни Худо тарафга қоʻрқитиб, қувлаб турувчи ягона даҳшатли куч. Михаил Булгаковнинг хонасида инсонни коʻзи коʻриб, қулогʻи эшитмаган даҳшатли, сирли воқеалар роʻй берарди. Худони ёʻқ, Исо пайгʻамбарни оʻйлаб топилган, дегувчи Худо ҳақидаги афсоналарга анчадан бери онгли равишда ишонмай қоʻйган, осий бандаларни беҳисоб қийноқларга солиниб, руҳи тубсиз, зулматга улоқтириларди. Булгаков касалманд ҳолда жон беради, унинг касаллигига жамиятнинг оʻтакетган, худосизлиги сабаб боʻлгандир, эҳтимол. Руҳни ёругʻликка фақат «Уста ва Маргарита»нинг Муҳаббатга, Худога, Борлиққа ишончи каби покиза туйгʻуларгина олиб чиқиши мумкин. У хонадан бу хонага оʻтарканман, ҳаёлимга шу каби оʻйлар ёгʻилиб келарди. Хоналар чексиз давом этганди, бу ерда инсоннинг руҳи адашиб қолиши ҳеч гап эмасди.
Денгиз саёҳатчиси дуч келган ҳайратомуз моʻжиза, денгиз оʻртасидан коʻринмас, тоʻсиқ билан иккига ажратилган, бу тарафи шоʻр сув, у тарафи чучук сув сингари дунёвий билимларим билан диний билимларим ҳар қанча уринмай, ҳеч бир-бирига қоришиб кетолмасди. Балки ҳали тажрибасизлигимдандир, боʻлса бордир. Яна шуни ҳам биламанки, ҳар қандай қонуният, вақти-вақти билан бир мартта
боʻлса ҳам, бузилиб туради. Денгизнинг қайсидир нуқталарида шоʻр сув билан чучук сув, бир-бирига қоришган боʻлиши ҳам мумкин-ку, дея оʻзимга тасалли бераман. Кейинги хонада хитойнинг жанг санʼати устаси, Брюсли билан дунёнинг энг даҳо назариётчиси, физик олими Алберт Эйнштейн суҳбатлашиб туришарди. Иккисининг ҳам қизиқишлари ижод ва санʼатдан анчагина йироқ боʻлса-да, оʻз ишларига ижодкорона ёндашган, изланишларида қалб ва руҳ ҳаракатини мужассамлаштирган хаёлпарастлар эди. Олам ва борлиқнинг сирли қонуниятларини яхши ҳис қилган, шу билан бирга, ҳаётлари зоҳиран, ҳам ботинан чуқур илдиз отиб бораверган.
Инсон борлиқни, оʻз ҳаёти моҳиятини англаб етмас экан, ҳеч қайси соҳада тоʻлақонли муваффақиятга эришолмайди, дейман ичимда. Брюсли куйикиб онгости назаряси ҳақидаги қарашларини завқ билан соʻзлаб бераётганди;
-Онгости бу жисм билан руҳни богʻлаб турувчи эшикдир.
Эйнштейн нур ёгʻилиб турган дераза токчасига оʻнг тирсаги билан суяниб, жилмайганча тинглаб турарди. Брюсли шахсий кутубхонасида анчагина фалсафага оид китобларни оʻқиган, олам ва борлиқ, ҳаракатини яхлит ҳис қилиш фалсафаси, Хитойларга бундан икки ярим минг йил аввал яшаб оʻтган файласуф Конфуций давридан сайқалланиб келаётган таʼлимот ҳисобланарди. Брюсли ҳар қандай мураккаб фикр-қоидаларни ҳам оʻз суҳбатдошига осонгина тушунтириб бера оларди. Яна болаларча қизиққонлиги, жангчиларга хос феʼл-атвори уни янада ёқимтой қилиб турарди. У негадир сариқ рангни яхши коʻрар, ҳар жанг олдидан сариқ кийимини кийиб олишни хуш коʻрарди. Шарқ миллатларининг фикрича, сариқ ранг жин ва шайтонларнинг севимли ранги, дея ишониб келинади. Агар шундай боʻлса, Брюслининг жанг олдидан сариқ кийимини кийиб чиқишига сабаб рақибининг ичидаги жинни фош қилмоқчи боʻлгандир, балки, кимки шайтонга қулоқ солса, ичидаги жинни енга олмаса, руҳан ва жисман кучсизланади, бундай жаҳл отига минган рақибни ошиқча куч ишлатмай енгиш мумкин. Брюсли буюк қалб ва ақл эгаси, у бу камолотга ичидаги жинни енгиш орқали эришганди, бироқ, барибир унинг ҳам кутилмаганда шайтон руҳига чанг солади. Ҳеч ким уни бу қадар тез, жоʻн оʻлим топишини кутмаганди, бирдан боши огʻриб қолади, озроқ дам олай, чарчадим, деб оʻрнига чоʻзилганча қайтиб уйгʻонмайди. Брюслининг оʻлими сабаби шу чоқгача сирлилигича қолган, бу сирнинг ҳеч ким тагига етолмаган. Шуларни оʻйлаганча остонада туриб қолдим.
-Онгости бу, табиатни икки томонлама яхлит идрок қилиш учун худо тарафидан инсониятга берилган энг буюк моʻжиза, дейди Брюсли фикрини якунлаб.
-Сиз мутлақо ҳақсиз. Мен сезиб турибман, руҳингиз қоядай мустаҳкам, булоқ сувидай тиниқ. Фақат фикрларингизга озроқ қоʻшимча қилмоқчи эдим.
-Бажонидил, Эйнштейн жаноблари.
-Сизни тинглай туриб бехосдан онгостини руҳ билан жисмни богʻлаб турувчи сомон ёʻлига оʻхшатиб юбордим. Тоʻгʻри, ҳали коинот тоʻлақонли оʻрганилгани ёʻқ, бунинг имкони ҳам ёʻқ, булар шунчаки тасаввур ҳосиласи ва назария, холос. Агар кун келиб сомон ёʻли топилса, сайёралар оʻртасидаги масофа ақл бовар қилмас даражада қисқаради, сайёрадан сайёраларга ёругʻлик тезлигида етиб бориш мумкин боʻлар, эҳтимол.
Бизнинг ҳам руҳимиз билан жисмимиз оʻртасидаги мулоқот ёругʻлик тезлигида оний лаҳзаларда роʻй беради. Руҳ жисмга шипшийди, келажакда роʻй бериши муқаррар боʻлган воқеликни, онгости математик рақамлар, тадрижий ривожланиш давомида пайдо боʻлган оʻлчовларга мослашиб, реал воқеаликга тайёргарлик коʻради. Олам икки хил: бири зоҳирий, бири ботиний. Зоҳирийси жисм материя, воқелик коʻп ҳолларда инсонни чалгʻитади. Ботиний ҳаракатлар Худо тарафига илдиз отиб кетган, кимки моддиятга берилса, Худодан узоқлашади, онгостида марказдан қочиш кучи пайдо боʻлади.
Руҳда, хаёлда роʻй берган ҳар қандай воқеалик жонли воқеаликга коʻчади.
Руҳ ҳамиша жисмдан илгари, руҳ ҳаракати ёругʻлик тезлигида унинг учун макон-замон тушунчаси нолга тенг. Аслида макон ва замон тушунчаси ҳам нисбий, сайёралардаги вақт, оʻлчовлари сайёраларнинг ҳажми-оʻлчовлари, тортишиш кучи, ҳаракатлари жойлашган оʻрни, борлиқ ва ёʻқлик фазо уйгʻунлигидан келиб чиқиб белгиланади. Жисмга вақт тушунчаси ёʻқолиши учун, у руҳнинг ҳаракатига етиб олиши керак. Онгимиздаги ҳаракатлар, коʻп вақт оʻтмай, жонли ҳаётга коʻчади.
-Бирорта жанговар машқингизни коʻрсатиб беролмайсизми?
Брюсли сергак тортиб:
-Бажонидил,- деди.
Унинг ҳаракатларида аниқлик, тартиб сезилиб турарди.
Эйнштейн бу ҳаракатлардан математик оʻлчовлар, формулалар ёрдамида аллақандай геометрик шакллар ясашга уринди, бироқ унинг жанговар ҳаракатларига маҳлиё боʻлиб қолди: у жанг санʼатига кириб келишидан олдин бир муддат Хитойча рақс санʼатини ҳам оʻрганган. Кейинчалик жанг санʼати билан уйгʻунлаштириб юборганди. Бу охири ёʻқ хоналар ичра Эйнштейн билан Брюслининг учрашиб қолиши тасодиф эмасди (Ҳар қандай тасодифлар замирида аниқ қонуниятлар ётади). Брюслининг ҳаракатлари бир вақтнинг оʻзида аллақандай мавҳум, фусункор, сирли воқеликни ифодалаб бераётгандай, шу билан бирга, коʻринмас оламдаги қора кучлар билан беомон олишаётгандай эди. Унинг ҳаракатлари тобора тезлашиб, коʻзга коʻринмай лампа чирогʻи дам ёниб, дам оʻчгандай, Брюсли хонада бир пайдо боʻлиб, бир ёʻқолиб қоларди, охир-оқибат Эйнштейн уни бутунлай ёʻқотиб қоʻйди. Қилич ҳавони кесгандай шиддатли товушни ва ҳавода сув тоʻлқинлари сингари фазодан бошқа нарсани илгʻай олмади. У ҳаммасини тушунди Брюслининг жисми маконни, руҳи фазони тоʻлақонли ҳис қилиб ҳаракатланарди. Шу билан бирга фазо жисмга ёʻл очиб, жисми руҳ ҳаракатига етиб олганди, шунинг учун ҳам у сувга чоʻкиб кетгандай гʻойиб боʻлди. Брюсли машқ қилишдан тоʻхтаб Эйнштейннинг ёнига келиб:
-Қалай, сизга ёқдими?- деганида у чоʻчиб тушди. Тили айланмай қолаёзди.
-Худо ҳаққи, мени ҳайрон қолдирдингиз. Қандай эришдингиз бунга. Қалб ва руҳ ҳаракати билан сиз менга соʻзлаб берган назарияларни аллақачон оʻзимда синаб коʻрганман. Мен машқ бажараётганимда дунёдан узилиб қоламан. Сизнинг тилингиз билан айтганда, бошқа оʻлчамга тушиб қоламан.
Эйнштейн Брюслининг соʻзларни тинглай туриб, унинг жанговар машқларида шайтоний васваса ёʻқмикан, деб оʻйланиб қолди (чунки шиддат шайтондан боʻлиш эҳтимоли ҳам бор). Сал оʻтмай, бу фикридан қайтди, унинг туйқусдан бундай фикрга боришига сабаб, анча йиллар аввал бир ишга шайтон аралашиб қолганди. У буни кейинчалик пайқаб қолди. Оʻша ҳаммага маʼлум ва машҳур «нисбийлик назарияси» устида тун-у кун иш олиб борарди, илмий ишларидан мақсад коʻпроқ шуҳратпарастликка мойиллик сезилиб турарди. Эйнштейн сингари оʻша замоннинг физик олимлари машҳурлик ортидан қувишар, илм-фанда нимадир янгилик яратишга уринишарди. Эйнштейн бир куни «нисбийлик назаряси» устида ишлай туриб ухлаб қолиб туш коʻради: доирасимон стол, атрофида ҳамкасб доʻстлари унга хунук, масхараомуз тарзда кулиб гап оʻтиришарди, бирининг бурни катта, бирининг калласи узун, бирининг ранги қорамтир, хунук, аллақандай беҳаловат эди. Доʻстлари деса доʻстларига, бегона деса бегонага оʻхшамасди. Улар боʻлар-боʻлмасга жанжал коʻтаришиб, нималарнидир оʻзаро талашиб тортишарди. Эйнштейннинг қулогʻига «нисбийлик назаряси» ҳақидаги гап-соʻзлар чалинди: нима эмиш, унга бу иш билан шугʻулланишни улар тайинлаган экан. У бу ишни ортга сургани учун ҳали адабиётга номаʼлум соʻзлар билан ҳақоратлашарди. Бу ажнабий сифат олимлар оʻзаро келишиб, назаряни охирига етказиб журналларда чоп эттириб дунёни қайсидир бурчагида амалий ишларни ҳам бошлаб юборишганини таʼкидлашди. Эйнштейн бу ерда нималар боʻлаётганини пайқаб-пайқамасдан шовқиндан қулогʻи том битиб, ёш бола сингари йигʻлай бошлади.
-Наҳотки шунча йиллик изланишларим бесамар кетган боʻлса, ҳамма умидларим чиппакка чиқди, — деди-ю беихтиёр уйгʻониб кетди. У бошини кимдир ноʻхта билан богʻлаб қоʻйгандай, елкасини тогʻ босгандай қоʻл-оёқлари боʻшашиб беҳузур боʻлиб уйгʻонди, кейин яна кундалик ишлари билан андармон боʻлиб кетди. Худо куч бердими ёки иблис. У буни яхши англай олмади, тин олиб оʻйлаш учун, фурсат ҳам боʻлмади, ҳаммаси беихтиёр, гʻайритабиий роʻй берди. Икки ой давомида кун-у тун «нисбийлик назаряси» билан машгʻул боʻлди ва ниҳоят охирига етгач, олимнинг руҳи парокандаликдан озодликка, мусаффо ҳавога чиқгандай, енгил тортди.
Худди оʻзи кутгандай, назария дунёнинг илмий журналларида чоп этилиб, Эйнштейнга мисли коʻрилмаган шуҳрат олиб келди. Инсонларнинг олам тоʻгʻрисидаги тасаввурларини буткул оʻзгартириб юборди ва коʻп оʻтмай, шу назария асосида дунёда биринчи атом боʻмбаси яратилиб, дунёнинг турли бурчакларида синов ишлари бошлаб юборилди, қиргʻинбарот урушлар учун қоʻллана бошлади.
Олим қариб-чириб оʻлди. Бироқ унинг васияти ҳайратланарли, жасадини ёқиб юборишларини васият қилиб қолдирди(Оʻлимидан кейин одамлар уни илоҳийлаштириб юборишини хоҳламагандир, балки). Шунинг учунми ёки доим тамаки чекиб юргани учунми, шуҳратпараст олимдан доим куйиндининг ҳиди келиб турарди. Брюсли Эйнштейннинг хаёлга берилиб қолганини сезиб, халақит бермаслик учун оёқларини столга чалкаштириб узатганча фалсафага оид китобини оʻқиб оʻтирарди. Қоʻшни хонадан бирдан жанговар фортепианино овози эшитилди.
-Бу Моцарт,-деди худди сеҳрлангандай олим.
Тиниб-тинчимас Эйнштейн Моцартнинг хонасига тез-тез мусиқа тинглаш учун кириб турарди. Мусиқа ва математиканинг узвий богʻлиқ томонлари мусиқада ҳам аниқ сонлар, тенгламалар борлиги ва бу формулалар қанчалик тез ва изчил оʻзгача ечим топса, мусиқа ҳам шиддатли, фусункор композицияни табиат уйгʻунлигида илоҳий санʼат асарларини яна ҳам мукаммал, ва коʻпроқ яратиш мумкинлиги ҳақида баҳслашишарди. Яна қадимги Юнонлар мусиқа илоҳлар руҳлар оламига бевосита таʼсир коʻрсата олишига ишонганлари ҳақидаги суҳбатлари тун ярмигача чоʻзилиб кетарди.
Баʼзида иккиси ҳам оʻтакетган шуҳратпараст боʻлгани учун тезда жанжаллашиб қолишарди.
Кейинги хона жиннихона боʻлиб, руҳий касалларни мусиқа билан даволашарди. Моддий ва руҳий оламдаги ҳамма нарсанинг турлари боʻлгани сингари, жиннилар ҳам асосан икки турга боʻлинарди: биринчиси, тугʻма жиннилар боʻлиб, одамларга зарари тегмайди, ҳаракатларини онгли равишда идрок этолмайдилар. Иккинчиси, ҳамма нарсани онгли идрок қилади-ю, ботинида ҳасад ётгани учун (яна бошқа омиллар сабаб боʻлиши ҳам мумкин) гоʻёки табиат уларга адолатсизлик қилаётгандай, туйилаверади. Бу бориб-бориб улканлашаверади ва бир куни пайтини пойлаб портиллайди, қотилликлар, Салери сингари доʻстини заҳарлашлар, фавқулоддатезлик билан гʻайритабиий равишда роʻй беради. Ҳа, бу хонада Моцартнинг яқин доʻсти Салери даволанарди. У коʻпинча юзаки қараганда оʻзи билан оʻзи гаплашиб оʻтирганга оʻхшарди, ҳаракатлари ҳам аллақандай тушунарсиз. У Моцартни заҳарлаб қоʻйганидан кейин коʻп оʻтмай жинни боʻлиб қолганди.
-Сиз Худога ишонасизми?, (Худди роʻпарасида кимдир бордай алаҳсирарди) -агар у бор боʻлса, нега мени коʻрмайди, -дея сочлари тоʻзгʻиган ҳолда алаҳсираш билан кун оʻтказарди. Моцарт бу хонанинг борлигини, унда доʻсти Салери даволанаётганини хаёлига ҳам келтирган эмас. Негаки, унинг коʻзи билан қараганда бу хона боʻм-боʻш пардаланганди. Коʻп ижарачилар бу хонада бир кун ҳам яшай олишмас, шунга қарамай Моцартнинг хонаси покиза, китобларнинг ҳиди руҳга таскин берар, ҳаловат ҳукм сурарди, яна оқ либосли ҳурлар сузиб юрганини коʻрганлар ҳам бор, юзи ҳам, либоси ҳам оппоқ, узун сочларига баҳорий гуллар қадаб олган. Уларни бир марта коʻрган одам бу оламни иккиланмай унутиб юборишарди, оқ либосли ҳурлар коʻпроқ касал одамларга коʻринарди, бир марта коʻрган бемор бир кечада онадан қайта тугʻилгандай, умуман бошқа одам боʻлиб тугʻиларди. Гоʻёки у энди ернинг одами эмасдай, фақат бу ҳол туш билан оʻнг орасида роʻй берарди. Иблис, Моцартни заҳарлаш учун Салерини танлади, унинг ичига биринчи боʻлиб ҳасадни экди. Моцарт ичкиликка муккасидан кетиб оʻтираркан, доʻсти Салери кириб келади:
-Доʻстим сенга нима боʻлди, бунча ҳолинг хароб?-деб соʻрайди.
-Кел, кел, доʻстим, эй бу ичкиликданмас. Оʻтир, сенга бир гап айтмоқчи боʻлиб юргандим.
-Қулогʻим сенда , огʻайни, айт дардингни.
— Мени телба боʻлиб қолибди деб оʻйлама тагʻин. Оʻтган ҳафта ёнимга бир қора кийимли одам келди дегин, юзини ҳам қора кийими билан тоʻсиб олган, қоʻлимга бир қанча қогʻоз тутқазди, шеʼрий достон экан, шунга багʻишлаб уч кун ичида марсия ёзиб беришимни соʻради.
-Хоʻш кейин-чи?
Шеʼрий достоннинг қисқача мазмуни шундай: Икки телба ёш шоир доʻст боʻлишади, бири истеʼдодли, иккинчиси ҳам шеʼриятни яхши коʻради-ю, негадир оʻртамиёна шоир боʻлиб қолаверади.
Бир куни икки шоир улфатлашиб оʻтирганида ҳалиги оʻртамиёна шоир доʻстининг қадаҳига беихтиёр заҳар солиб қоʻяди. Бу шу қадар тез роʻй берадики, доʻстига нега заҳар бераётганини оʻзи ҳам англашга улгурмай қолади. Марсияни тугатай дедим, бироқ мана бир ҳафтадирки, оʻша қора кийимли одамдан дарак ёʻқ, уч кунда ёзиб беришга келишгандим. Келмагани ҳам яхши, марсияни унга бергим ёʻқ.
Негадир қора кийимли одам билан оʻнгимда учрашганимга ишона олмаяпман.
Марсияни ёзиб битказганимдан бери қора кийимли одам юрсам ҳам, турсам ҳам мени таʼқиб қилиб юрганга оʻхшайди, мана ҳозир ҳам иккимизнинг суҳбатимизни билдирмай тинглаб оʻтиргандай.
-Хоʻш, энди нима қилмочисан?
-Билмадим, -Моцарт дераза томонга оʻгирилиб хаёлга толди.
-Қоʻй, бу васвасаларни, кел, ундан коʻра марсияни куйга соламиз.
Салери унинг куйлар ёзилган оқ қогʻозларини коʻздан кечираркан, беихтиёр коʻзларидан ёш қалқиб кетди. Моцартнинг ҳам соʻнгги қадаҳни коʻтарётиб негадир коʻзларидан икки томчи ёш чиқиб кетди.
-Сенга Марсиямни чалиб берайми? Моцарт фортепанинони чала бошлади. Бу унинг охирги марта куй чалиши эди. Салери йигʻлай бошлади.
— Куйни ҳамма ҳам сендек тушуна олса эди, доʻстим, бу дунёда ёмон одам қолмасди.
Ичим ачиб йигʻлагудай боʻлиб, қабристон қоровулининг олдига қайтиб борганимда, саволимни бермай туриб, жавоб қайтарди.
Унинг оʻзи шуни хоҳлади.
Кел, сенга шунга оʻхшаш яна бир ривоят соʻзлаб бераман,- деди тиржайганча…
Нима қилиб боʻлса ҳам бу ердан тезроқ кетиш ҳаракатига тушдим, қабристон дарвозасидан чиқиб кетарканман, қоровулнинг даҳшатли нигоҳини сезиб борардим.
Пианинонинг жанговар оҳанги ҳалигача қулогʻимга чалиниб турарди.
ХАЁЛЛАР ГEОМEТРИЯСИ
Англадимки, бу оламда роʻй берган ҳеч қандай воқелик, унутилиб, ёʻқ боʻлиб кетмайди.
Яратганнинг осмонлари кенгайиб боргани сари, воқеалар борар манзилли ҳам узайиб бораверади.
Борлиқ оʻз хаёллари учун муттасил боʻшлиқ яратар экан, ҳаёллар чизигʻи эгри, эгрилар йигʻиндиси доирадир.
Доиралар геометрияси хаёлларимни банд қилган кезларим, бир масжиднинг Имоми тушимга кириб, араб ҳарифларида битилган, қадимий, илмий, қоʻлёзмалар билан таништирди.
Унда 6 доира боʻлиб, ҳар бирнинг ичида бир-бирга мутаносиб, ва номутаносиб 6 ва 3 бурчакли шаклларни оʻзига жамланганди.
Бир-бирни тоʻлдириб инкор қилувчи тескари шакллар, тоʻлқинлар оқими каби доимий такрорланарди.
Бу улугʻвор тушим, ҳаётнинг бемақсад тоʻфонлари ичра бир муддат унутилиб кетди.
Ҳозир эса, оʻша қадимий қоʻлёзмаларини қоʻлтиқлаганча, оʻн саккиз минг олам ичра кезиб юрган, илм элчисини оʻйлар эканман, ким эди у? Нега айнан мени тушимга кирди. Оʻз хаёлларим суратига коʻчган шарпами, ёки яратганнинг қудратини тараннум этувчи фариштами?
Билмайман.
Билганим, бу саволга жавоб излаганим сари беихтиёр чувалашиб кетаяпман.
Математикани хушламайдиган болалларга шундай берганим ёдимга тушди. Мусиқада математика мавжудми, ёки тасвирий санʼат, шеʼрият, ва табиатда. Ижод, ва турли илм эгалари, Олам нимадан яралган, нимадан иборат?
Деган саволга қандай жавоб беришларини тахмин қилдик.
Математиклар, олам сонлар ва тенгламалардан иборат дейишса, Мусиқа усталари, куй ва оҳанглардан. Рассомлар, ранг тасвирдан иборат табиатнинг оʻзи энг буюк рассом дея таʼкидлашади. Шоир, ва ёзувчилар эса, олам ибтидоси соʻз, дейишади. Физиклар, қонуниятлардан. Астрономлар, портлашдан. Файласуфлар, борлиқнинг оʻзи фалсафадир дея жар солишади. Буларнинг барчаси бир-бирига узвий чамбарчас богʻлиқдир, Мазкур ижод, ва илмлар борлиқнинг оʻзида мавжуд экан, ҳар макон ҳар замоннинг нуқтаи назардан олиб қараганда, бари жавоблар тоʻгʻридир.
Гигрометрияга уланиб кетган суҳбатнинг давоми, Белез Паскалнинг «Eҳтимоллар назаряси» ҳақида соʻзлай туриб, ишончим комил боʻлдики, болаларга ҳар қандай мураккаб фикрларни ҳам, тушунтириш мумкин экан, демак, тафаккур руҳи муаллақдир.
Масалан, танга ва кубикни ерга ташлаганимда, қай тарафи билан тушиш эҳтимоли нечталигини, оʻйланмай айтиб беришган болалар, тоʻпнинг қай тарафи билан ерга тушиш эҳтимолига келганда, улар икки гуруҳга боʻлиниб қолди.
Бир файласуф айтганидай, бу оламда ҳеч нарса тоқ боʻлмагай, агар боʻлган тақдирда ҳам, тангри яратган борлиқнинг оʻзи, унинг зидди боʻлган жуфтини пайдо қилади. Шундай экан, фикрлар ҳам зиддир.
Болаларнинг бир қисми тоʻпнинг ерга тушиш эҳтимоли битта, ва у яхлит дейишса, қолган қисми тоʻпнинг эҳтимолликлар коʻп, деган хулосага келишганди, ва уларнинг барчаси бирдек ҳақ эди.
Бу шуни англатадики, тоʻп бир вақтнинг оʻзида бир ва саноқсиз эҳтимолликлардан иборат боʻлиб,
Инсон бир вақтнинг оʻзида, бир жойда, ва ҳамма макон ва замонларда мавжудлиги, нол сонининг бир пайтнинг оʻзида, ҳам мавжуд, ва мавжуд эмаслиги сингари аросат оʻртасидадир.
Танга ва кубик айлана эҳтимолликлардан ҳоли боʻлсада, боʻшлиқдаги оқими айланасимон.
Тоʻпнинг коинотдаги ҳаракати эса доира ичидаги доирадан, эҳтимолликлар ичидаги эҳтимолликдан, тасодифлар ичидаги тасодиф, аниқлик ва ноаниқликлардан иборатдир.
Нечун коинотда нурдан боʻлак тоʻгʻри чизиқ ёʻқ? Оламларга нур олиб келган Муҳаммад пайгʻамбар, ерга чоʻп билан тоʻгʻри чизиқ чизиб, бу Ислом динининг ёʻли, ким шундан чиқса, ёʻлдан адашувчидир деганида, инсоният коинот зулматида мангу изгʻиб юришини назарда тутганми?
Бу чизиқ Одам боласининг Тангрига элтар энг қисқа ёʻли эдими?
Моддий оламдаги барча ҳаракатлар бекор, ва маʼнисиз, коʻринишининг боиси нимада?
Мисол тариқасида, бир доира боʻйлаб қуён ва тошбақанинг югуриш боʻйича пойгасини келтириш мумкин.
Тошбақани ортда қолдириб борар экан, югуришга берилиб кетган қуён, доирани бир айланиб бораётиб рақиби олдинда кетаётганини коʻради. Бу ерда магʻлуб, гʻолибдек коʻринади.
Биринчи, иккинчи, оʻлчам дунё нуқтаи назаридан олиб қараганда, шундай. Учинчи, тоʻртинчи, оʻлчамдан қараганда эса, адолат қарор топади. Қуён доира боʻйлаб ҳаракатланаркан, худди шу ёʻлни бир погʻона юқоридан айланиб оʻтиб, зинама-зина коʻтарилиб боради.
Бу оʻз-оʻзидан Леонардо Пизано Фибоначининг, борлиқнинг пайдо боʻлишига доир, олтин кесим геометриясини эслатади.
Дунё оʻлчамлари чексизлик олдида кичик, ва пардалангандир, шу боис, у адолатсиздек, коʻринади. Эзгулик ва ёвузлик коинотда оʻз эгалари ортидан изгʻиб юраркан, ҳар қандай воқеликка юқори оʻлчамдан назар ташлангани сари, ҳеч қандай ҳаракат, зое кетмаслигини англатади. Воқеликлар эса ёʻқ боʻлиб кетмагай, интиҳогача, муттасил, манзил сари ҳаракатдадир.
ПАРВОЗ
Умримда бирор марта қамоққа тушмаганман, негадир нуқул хаёлимда қамоқхоналарда кезиб юраман.
Бугун ҳам масжидда «ёсин сураси»ни тинглай туриб, сокин ва тинч, деворининг тепарогʻида кичкинагина деразаси коʻм-коʻк осмонга қараган, оппоқ булутлар сузиб юрувчи қамоқхона ҳақида оʻйладим.
Дунё билан қамоқхонанинг нима фарқи бор?
Дунё оʻз хаёллари учун муттасил боʻшлиқ яратишини хаёл қилар эканман, унинг руҳи қайда?
Бир пайтлар қоялар оралаб мен билан тогʻнинг чиққисига чиққан қизга, дунё қафасга оʻхшайди дегандим, осмонни тутиб турган оʻспирин тогʻларга қараб.
Унинг қоʻлларидан тутарканман, қадоқлари тоʻгʻри бориб юрагимга қадалганди.
Бу ерда қачондан буён қизларнинг қоʻллари қадоқ?
Бу қоʻллар яралибдики, қафасларни очишга уринар балки.
Ёшлигидан қафасда улгʻайган қуш, озод қилингач ҳам озодликдан маҳрум.
Унинг қафасдан боʻлак борар манзили ёʻқ.
Эркинликда бир кун яшаган боʻлиб, қолган умринг тоʻрт девор ичида оʻца ҳам, самовий хотиралар учун шунинг оʻзи ҳам етарли. Қайси телба айтган эди бу гапни? Оʻлим топмай туриб, озодлик ҳақида оʻйлаш, юзаки қараганда девоналик. Жисм қафасидан қутилгач, қанотлар ёзилади, қушлар, ҳар макон ҳар замонни, бир лаҳзада мавҳ қилади. Қушлигини унутганлар, қафасларидан озод қилингач ҳам, парвоз қилишдан маҳрумдирлар.
ҚУМРИГА МАКТУБ
ҳажвий ҳикоя
Шу десанг, кечаси билан телефон оʻйнаб ётиб, тонгга яқин ухлаб қолибман.
Сезганингдек, бир-иккита қизлар билан хам ёзишдим, иш юзасидан, албатта!
Боʻйдоқлик пайтларим, мен уйланадиган қиз ичимдан нима оʻца айтмасам ҳам сезиб турсин, деб ният қилардим. Энди боʻлса бекор бундай ният қилган эканман деб роса афсусланаяпман, нега десанг, бирортаси билан сал-пал илакишиб қолсам, дарров сезиб қоляпсан. Шу, менга текканингдан бери эркинлигимни боʻгʻиб келаяпсан.
Болалигимда онам тергарди, шом боʻлди дегунча хипчим олиб, ортимдан қидириб юрарди. Бирор қиз билан пинҳона гаплашиб юрганимни билиб қолса, сенга барибир маҳалламизни у бошидаги Гулҳидани олиб бераман, дерди.
Менга агар шу қизни олиб берадиган боʻлсангиз, оʻзимни оʻзим осиб оʻлдираман, деб қоʻрқитардим.
Тақдирнинг чархпалагини қараки, ёмгʻирдан қочиб доʻлга тутилиб оʻтирибман. Телеграмимдаги хабарларни битта қоʻймай текшириб, бу ким, бу ким, бу-чи, деб соʻроқ саволга тутаверганингдан кейин, фейзбукка оʻтиб олганман. Сенга айцам, фейзбук телеграмдан ҳам кенг экан, код оʻрнатиб хам қоʻйдим, сен уни топа олмайсан деб умид қиламан.
Соатга қарасам етти ярим, шоша-пиша юз-қоʻлимни ювдим-у, ишимга равона боʻлдим. Хайрият, кечга қолмадим, деб хотиржам боʻлиб турганимда, директоримиз, бу нимаси, дея оёқларимга ишора қилди. Эй, дедиму бошимни ушладим, шошганимдан ишга киядиган туфлигим қолиб, уйга киядиган шиппагим билан келаверибман. Директоримиз бир-икки танбеҳ берган боʻлди. Бир соатча коʻнглим гʻаш боʻлиб юрдим, иложи борича хонамдан камроқ чиқишга ҳаракат қилдим. Сал туриб, ошқозоним гʻулдурай бошлаганда эрталаб чой ҳам ичмаганим эсимга тушди.
Сен ота уйинга кецанг буёгʻи эркинлик, у-бу нарса қоралаб оларман деб оʻйлагандим. Қаёқда, бир қатор ҳам ёзолмадим. Одамга шу эркинлик билан бирга бази бир кичик коʻнгилсизликлар эргашиб келаркан. Онамнинг гапи тоʻгʻрига оʻхшайди, оʻгʻил бола анқов, доʻвдир боʻлади, қиз бола зийрак, боʻлади дерди.
Кеча кечаси печкага коʻмир солгач, телефон оʻйнаб ётиб ухлаб қолибман. Ташқарида шамол кучайиб, уйга тутун қайтарганга оʻхшайди, шуни аччиқ ҳидигами, билмайман, бошимни биров темир занжир билан қаттиқ қисиб, богʻлаб қоʻйгандай огʻрийди дегин. Ишга келиб, пешингача шу алфозда гандираклаб юрдим. Яхшики, бошим огʻриб турса ҳам, тафаккур қилиш бахтидан мосиво боʻлмабман. Ақлим ишлаб қолди, дарров доʻконга кириб, ярим литр қатиқ олиб ичиб юборгандим, огʻриқ қолгандай боʻлди.
Коʻрдингми, ҳамма бало ҳам телефондан боʻлавермайди, ноқулай келган оби-ҳавонинг ҳам тасири боʻлади.
Биласан, яқинда сартарошга сочимни силлиқ қилиб, устарада қирдириб юборгандим, уйга келиб (эрталабда велосипедда коʻп юраман), балки совуқ оʻтиб қолгандир деб оʻйлаб, қоʻй ёгʻини печкада қиздириб силлиқ бошимга суртиб ётдим. Эрталаб турсам огʻриқдан асар ҳам қолмабди.
Иккинчи коʻнгилсизлик коʻчадан ярим кечаси қайтганимда боʻлди.
Уйдагилар мени уйда деб оʻйлашган боʻлса керак, келсам дарвозани ичкаридан қулфлаб, ҳаммаси аллақачон уйқуга ётишибди. Овозим боʻгʻилиб чақирдим, дарвозани қоʻлим билан гумбурлатиб урдим. Фойдаси боʻлмади. Телефон қилиб ҳам тушолмадим.
Нима ҳам қилардим, оʻз уйимга худди оʻгʻири сингари девордан ошиб тушаётганимда, товоним билан қалтисроқ тушдимми чогʻи, кечаси билан лоʻқиллаб огʻриб чиқди. Тонгда туриб, биринчи қиладиган ишим нариги маҳалладаги синиқчи Ҳамза холанинг олдига бориш боʻлди. Ҳамза хола товонимни коʻрибоқ, ҳм, ёрилибди, деди тилининг учини тишлаб. Кейин аллақандай ҳиди бор гʻалати дори билан товонимни уқалаб, уёқ-буёгʻига сурган боʻлди-ю, ҳеч қандай рентген текширувларисиз богʻлаб қоʻя қолди. Оʻн беш минг пулимни ола туриб, уч кун юрмай туришимни айтиб, кузатиб қоʻйди.
Уч кеча-ю уч кундуз товонимга тикилиб ётдим. Ҳа, товонинг ёрилса нотавон, боʻлиб қоларкансан одам. “Сенинг ишқингда, эй номеҳрибон, гʻариб-у нотавон боʻлдим.” деб ётавердим.
Телефондан ҳам зерикдим. Фейзбукдаям бемаза одамлар коʻп экан, лайк йигʻаман деб алламбало гапларни оʻйлаб топишади, бир-бирини пойлаб оʻтирадими, дейсан коʻриб. Мен ҳам товонимни расмга олиб, илтимос, бир биродаримизни товони ёрилиб нотавон боʻлиб қолибди, шунга оʻн минг-оʻн мингдан йигʻиб юборайлик, деб поʻст қоʻйяймикин деб ҳам оʻйладим.
Уч кундан кейин отдек эмас-ку, хар қалай юра бошладим.
Шу, баʼзи-баʼзида оʻзимга оʻзим дам солиб ётмасам босинқираб, алоқ-чалоқ тушлар коʻриб чиқаман. Ёлгʻиз ётишдан қоʻрқаман. Шу сабабли сен кетганингдан кейин оʻзимга дам солиб ётишни канда қилганим ёʻқ. Кеча қизимизни тушимда коʻрибман. Анча катта боʻлиб қолганмиш. Хар кеч онам иккимиз телефондаги расмларига термилиб оʻтирамиз.
Мана, икки ҳафтадирки ёмгʻир хам тинмайди, шоир таʼбири билан айтганда: “Ташқарида ҳам ёмгʻир, ичкарида ҳам ёмгʻир.”
Қизимизни согʻиндим. Уйга келсам, уй ютиб юборай дейди. Гапирганимда қошларини учириб қоʻйишлари, оʻткир тирноқчалари билан боʻйнимни беозор тилиб қоʻйишлари, мени коʻрганда ич-ичидан суйиниб қичқиришлари… хар куни коʻз олдимдан оʻтяпти. Эсласам, момиқ сочлари юзимни силаб оʻтгандай боʻлади!
Эсингда боʻлса, мени яхши коʻрасизми, деб соʻраганингда нима дейишни ҳам билмай эловсираб қолгандим. Ҳа, яхши коʻраман-да хотин, дегандим. Лекин унча романтик чиқмаганди. Ёлгʻонни эплолмаслигини биласан-ку.
Ҳали дунёга донгʻи кетган катта ёзувчи боʻлиб кецам керилиб юрасан.
Мендан интерюв олишга келган журналистларга, эрни шоир қилган ҳам хотин! Эрни ёзувчи қилган ҳам хотин, деб мақтанасан.
Маҳалланг билан орқадасан деган гапларимга хафа боʻлма! Мендек оʻта кетган хаёлпарастни эр қилиб юрганингга раҳмат! Лекин коʻп жаҳлимни чиқарма, аччигʻим келиб қолса Россияга кетиб юбораман. Битта-иккита жойдан яхши ишлар чиқиб турибди.
Иложи борича қизим билан тезроқ кел. Қизимизни согʻиндим, ундан кейин телефонимда мегабайтим ҳам тамом боʻлди. Уйда анча-мунча кирлар ҳам тоʻпланиб қолди, кийгани пайпоқ ҳам қолмади.
Ҳурмат билан, сен йигирма беш йил кутган хаёлпараст эринг!
ТОШ ОДАМ
Уч кундирки, уйдагиларнинг ҳаловати ёʻқ.
Тошга айланаётган оёқларим дастидан. У хонадан бу хонага қадам ташлаганимда, оёқларим полга доʻқ ураётгандай боʻлади. Товушидан безовта боʻла бошлашди, қадамларим уларга қаратилган зардага оʻхшайди гоʻё.
Биринчи кунлари юз хотир қилишди, индашмади. Айниқса онамнинг тинчи бузилди. Бу гʻалати касаллик ҳар кимда ҳар хил кечади, шаҳардан илаштириб келдим уни.
Шаҳарнинг математик докторлари ташхис қоʻя олишмади, Қишлогʻимга қайтиб ҳаво алмаштириб келмасам, касаллик кучайиб, бутун танангизни тошга айлантириши ҳеч гап эмас, деди бир ақллирогʻи.
Уйдагилар бундай нотаниш хасталикни биринчи марта коʻришгани учун, мени тушунишмади, атайлаб шундай қиляпти деб оʻйлашди чогʻим. Акс ҳолда хаста одамга шундай ёмон муомала қилишармиди.
Қишлогʻимнинг коʻчалари, одамларининг коʻнгиллари каби кенг. Тош оёқларим билан унчалик иши боʻлмади уларнинг.
Отам қоʻшни маҳалладаги мулланинг олдига олиб борди. Қурʼон оятларини оʻқиб дам солгач, мазмунини соʻзлаб берди.
«Eй иймон келтирганлар! Оʻзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилгʻиси одамлару тошдан боʻлган оловдан сақланг».
Демак, одамлар ва тошлар моҳиятан бир-бирига яқин.
Хотиннинг дунё парасти, сени тезроқ тошга айлантиради.
Ким нимани яхши коʻрса беихтиёр у оʻша нарсага айланади.
Ҳали тузалишга улгурмай, яна шаҳарга келдим.
Кунлардан бир кун, ичимда кимнидир йигʻлаётганини эшитдим. Юпатишга уринмадим, аввал ҳам шунақа боʻлганди. Бу ҳақида ҳеч кимга чурқ этмадим. Акс ҳолда мени ақлдан озибди деб оʻйлашлари мумкин эди.
Нима қиларимни билмадим. Бор кучим билан, қандай қилиб боʻлса ҳам коʻпроқ пул топишга ҳаракат қилдим. Шундай қилсам қулогʻимдаги йигʻининг овози оʻчади деб оʻйладим. Бора-бора бу йигʻи, шиддатли чинқириққа айланиб, чидаб боʻлмас даражага келди. Доʻзахга ташланган тошнинг чинқиригʻига оʻхшарди. Ухлаб қолдим. Тонгда уйгʻониб, шовқин тинганини пайқадим, сабаби тош касаллигим аллақачон қадоқ қоʻлларим, боʻйинларимдан оʻтиб, қулоқларимгача етиб келганди.
Энди мен бутунлай гаранг тошман!
Яқинларим билан суҳбатлашаётганимда билиб қолмасликлари учун, худди уларни эшитаётгандай тутаман оʻзимни, лекин барибир аввалгидай дарду ҳасратларини ҳис қилмайман. Баʼзилари буни пайқаб қолиб менга дардини айтмай қоʻйишди.
Тошкент, сеҳргар шаҳар, сени оʻзи тошга айлантириб, соʻнг оʻзи ҳайкалтарошлик қилади. Шунчалик сайқал берадики, ҳасрат тошларингни беркитиб юборади. Ҳеч ким сени тош ёки ҳайкал деб оʻйламайди, сиртдан танийди холос.
Айниқса қишлоқдаги содда одамларни алдаш осон.
Ҳаттоки сенга ҳаваслари келади. Яна оʻзингни алдаб шаҳарга келасан. Энди бир сен эмас, бутун шаҳар бирлашиб улкан тошга айланаётганини коʻрасан-у, хотиржам тортиб, яна ишингга равона боʻласан.
ЯЛАНГОЁҚ
Тошкентга ёʻлга чиқдим, хаёлимда ёʻқ эди бу ерга келиш.
Оʻзи шунақаман, коʻнглим чопган томонга кетавераман, доим мақсадсиз дайдиб юраман. Балки мақсадим бордир, фақат ҳали оʻзим англаб етмаган.
Шаҳар кезиб юрар эканман, ҳайрат тоʻла коʻзим қолиб, ҳамма ҳайратланиб оёгʻимга қарайди.
Айниқса қизлар, қиқирлашиб оʻтиб кетишади ёнимдан. Нима, яланг оёқ одамни коʻрмаганмисизлар!
Тош шаҳарда одамни коʻнгли қолиб, оёқ кийимингга қараб баҳо беришади-ку ахир!
Демак, ҳеч ким баҳо беролмайди менга. Одамнинг одамга берган баҳоси, худонинг бандасига берган баҳосига тенг келадими? Дейман шаҳарлик боʻлиб кетган доʻстимга.
Индамай омборхонасидан бироз эскирган, темир пошнали туфлигини олиб чиқиб берди, менга анча тор келди, бир амаллаб кийдирди доʻстим, камига шаҳар коʻчаларида тоʻгʻри қадам ташлашни ҳам оʻргатди. яланг оёқ юрсам ҳамма устимдан кулармиш.
Биринчи мартта дадам появзал олиб берган. Биринчи мартта мактабга бораётганимда. Жуда қаттиқ туфли эди. Дадамдан қоʻрққанимдан кийиб юрардим, аламимни мактабдаги доʻстларимдан олардим. Ботинкамнинг учи билан оёқларига тепиб қочардим. Дадам узоқ сафарга кетгач, ечиб юборганман, чунки онамдан қоʻрқмасдим. Ҳай, ботинкангни кийиб кет дегунича, коʻчага чопқиллаб чиқиб кетардим.
Қишлоқнинг илиқ тупроқларни кечиб юрган оёгʻимни, уч кун оʻтмай темир туфли сиқа бошлади. Огʻриқдан чоʻлоқ отдай юра бошладим.
Ётоқхонага қайтгач, доʻстимнинг появзалини юзига улоқтирдим, аранг чап бериб қолди.
Оʻзимнинг оёгʻимга етмайди ҳеч нарса.
Тош шаҳар деганларича бор экан, эртаси куни қайноқ тошлар чаққан товонларим ёрилиб қийнай бошлади.
Бу ерда ҳамма шошгани-шошган, қаерга кетаётганини оʻзлари ҳам билишмас эҳтимол, ҳеч ким бегоналарга ёʻл бермайди, ялангоёқлигимни коʻриб туришса ҳам раҳми келмади. Ёки атайлаб оёқларимни босиб оʻтишди пошналари билан.
Доʻстим ҳалиям асовлиги қолмаган товонларимга коʻзи тушгач, -нотавон боʻлиб қолмагин тагʻин, деб масхара қилди-да, темир пошнали туфлигини оёгʻига илиб, чиқиб кетди.
Яра-чақа оёқларимга малҳам суртиб ухладим.
Шаҳарда югуриш, бақир-чақир қилиш мумкин эмас, дарров изингга милиция тушади, уч кунга қамаб қоʻяди, ёки жаримага тортади.
Буни шаҳарга биринчи келган куним, доʻстим айтган.
Деярли югураётган одамни учратмадим. Жуда, шошилганлар такси, автобус, ёки ер ости метросига чиқишади. Айниқса метродаги пошналар шовқини қулоқни йиртади, юракни васвасага солади. Қандайдир босим бор, шу сабабли ҳамма асабий. Дангаса боʻлиб кетишган, оʻз оёқ-қоʻлларинг билан шамолдек елиб учиш бахтини аллақачон унутиб юборишган.
Ёʻл юришни хоҳлашмайди. Муваффақиятнинг завқи унинг оʻзида эмас, ёʻлда эканлигини билишмайди.
Айтишларича Калумб Американи забт этиш жараёнида бахтиёр боʻлган, мақсадга эришиб боʻлгандан кейин эмас.
Оёқларини эҳтиёт қилувчилар, бир жойда оʻтириб ишлайдиган ишга жойлашадилар. Ойикдан-ойликга кун коʻрадилар, оʻз қоʻллари билан нон топиб ейишни истамаганлар, оʻз қоʻллари билан оёқларига кишан соладилар.
Бир куни шаҳар айланиб, тасвирий санʼат коʻргазмалар залига келиб қолдим, фақат залга кириш шарти поябзални ечиб кириш эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқчи боʻлган эшик хизматчиси, оʻзи шундоқ ҳам яланг оёқлигимни коʻриб кулиб қоʻйди.
Санʼат асарларини тушуниш учун, фақат оёқдаги эмас, ақлдаги қафаслардан ҳам воз кечиш керак.
Суратларнинг аксарида поябзаллар тасвирланганди.
Мусаввир поябзаллар орқали унинг эгасини, ҳаёт тарзини, изтиробларини, бор буди боʻлган тафаккуридан, инсонлигидан, мосуво қилишга уринаётган, юқори қатламнинг тинимсиз сиқувига олинаётган, оддий одамларнинг ҳолдан тойган қиёфаларини, кечинмаларини, тоʻлақонли тасвирлашга муваффақ боʻлганди.
Тонг саҳарда ёʻлга отланганимни коʻрган доʻстим, қайга кетаётганимни соʻради.
-Узоқ сафарга, майли яхши қол! оёқларингни эҳтиёт қил!
Оёқларимни ҳали одам қадами етмаган чоʻққиларга олиб кетдим.