Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси





Ҳурматли Алишер Бурхонович!


Менда учта таклиф бор.


1. Маълумки, ҳанузгача Ўзбекистон Республикасининг ўз хусусий космик сунъий йўлдоши йўқ. Сизнинг ҳомийлигингизда космосга Ўзбекистоннинг сунъий йўлдоши учирилса. Космодром қурилсаю, космик кемаларимиз фазога парвоз қилиб, бизнинг ҳам астронавтларимиз бошқа сайёраларга ЎЗБЕК байроғини ўрнатсалар.Бу тарихий буюк лойиха Ватанимиз иқтисодий салохиятини юксалтириш билан бирга, мамлакатимиз мудофаа қувватини ҳам оширган бўлар эди.


2. Сизнинг ҳомийлигингизда илму фан, адабиёт ва санъат соҳалари учун халқаро мукофот таъсис этилса.


3. Ватанимиз пойтахтига сизнинг ҳомийлигингизда Париждаги Эйфел минораси каби инсониятни ҳайратлантирадиган маҳобатли осмонўпар биронта минора қурсак.Бу қурилма Ватанимизда туризм бизнесини ривожлантириб, давлат ғазнасига ҳар йили миллиардлаб доллар маблағлар келтирган бўларди.


Бойлигингиз бундан ҳам зиёда бўлсин. Халқимиз бахтига доимо соғ ва омон бўлинг, ака!

 



23/05/2021.
Тонги 4:58.
Канада, Онтерио.