Поиск

 

Дехқон пахта ҳақида, дурадгор тахта ҳақида, бўзчи бўз ҳақида, шоирлар сўз ҳақида доимий ўйлагани ва ўша ўйлаган нарсаси бидан шуғиллангани каби, ким нима ҳақида кўп гапирса ва кўп ўйласа, билингки, у кимса ўша иш билан мунтазам ва астойдил шуғилланади.


Холдор Вулқон.

Миннатдорчилик


Ўзбекистоннинг ягона Миллий Ахборот Агентлиги -Ўз.А журналист Аббосбек Йўлдошев билан менинг бадиий адабиёт ҳақидаги суҳбатимни ўз расмий сайтида чоп этгани учун Ўз.А Миллий Ахборот Агентлигининг мутасадди раҳбарларига ва журналистларига чуқур миннатдорчилик билдираман.


Ҳурмат билан, Холдор Вулқон.

 

Курсор қуйидаги ишорага босилса, линк очилади.

 

http://uza.uz/uz/posts/adabiyotning-zhamiyat-oldidagi-vazifasi-nima-yozuvchi-holdor-vulqon-bilan-suhbat_375139

------------------------

 

Мен умримда кўрмаган, учрашмаган, етти ухлаб, тушимга ҳам кирмаган муҳлис "Ридли" электрон кутубхонасида қуйидаги юрак сўзларини ёзиб қолдирибди.У ҳатто "литературный гений" дейишгача борибди. Мен бу билан кибрланаётганим ё мақтанаётганим йўқ. Ўзингники ўзагингни кесадиган бу дунёда ҳақиқат ва адолат бор эканлигини кўриб, қувонмоқдаман ҳалос.

Х.В.

 

---------------
Отзыв неизвестного читателя о повести Холдора Вулкана "Листопад" в электронной библиотеке "Ридли".
-------------------


Уважаемые читатели, искренне надеемся, что книга "Листопад" Холдора Вулкана окажется не похожей ни на одну из уже прочитанных Вами в данном жанре. Не остаются и без внимания сквозные образы, появляясь в разных местах текста они великолепно гармонируют с основной линией. Очевидно, что проблемы, здесь затронутые, не потеряют своей актуальности ни во времени, ни в пространстве. Значительное внимание уделяется месту происходящих событий, что придает красочности и реалистичности происходящего. Увлекательно, порой смешно, весьма трогательно, дает возможность задуматься о себе, навевая воспоминания из жизни. Портрет главного героя подобран очень удачно, с первых строк проникаешься к нему симпатией, сопереживаешь ему, радуешься его успехам, огорчаешься неудачами. Чувствуется определенная особенность, попытка выйти за рамки основной идеи и внести ту неповторимость, благодаря которой появляется желание вернуться к прочитанному. По мере приближения к исходу, важным становится более великое и красивое, ловко спрятанное, нежели то, что казалось на первый взгляд. По мере приближения к апофеозу невольно замирает дух и в последствии чувствуется желание к последующему многократному чтению. Помимо увлекательного, захватывающего и интересного повествования, в сюжете также сохраняется логичность и последовательность событий. На первый взгляд сочетание любви и дружбы кажется обыденным и приевшимся, но впоследствии приходишь к выводу очевидности выбранной проблематики. Повесть Холдора Вулкана "Листопад" весьма интересное и захватывающее литературное произведение.



-------------------
Второй отзыв неизвестного читателя о повести Холдора Вулкана "Листопад" в электронной библиотеке "Ридли"
--------------------



Дорогие читатели, есть книги интересные, а есть - очень интересные. К какому разряду отнести повесть Холдора Вулкана "Листопад", решать Вам! Невольно проживаешь книгу. То исчезаешь полностью в ней, то возобновляешься, находя параллели и собственное основание, и неожиданно для себя растешь душой. С первых строк обращают на себя внимание зрительные образы, они во многом отчетливы, красочны и графичны. Финал немножко затянут, но это вполне компенсируется абсолютно непредсказуемым окончанием. Благодаря динамичному и увлекательному сюжету, книга держит читателя в напряжении от начала до конца. Гармоничное взаимодоплонение конфликтных эпизодов с внешней окружающей реальностью, лишний раз подтверждают талант и мастерство литературного гения. Благодаря уму, харизме, остроумию и благородности, моментально ощущаешь симпатию к главному герою и его спутнице. Мягкая ирония наряду с комическими ситуациями настолько гармонично вплетены в сюжет, что становятся неразрывной его частью. Данная история - это своеобразная загадка, поставленная читателю, и обычной логикой ее не разгадать, до самой последней страницы. Создатель не спешит преждевременно раскрыть идею произведения, но через действия при помощи намеков в диалогах постепенно подводит к ней читателя. Темы любви и ненависти, добра и зла, дружбы и вражды, в какое бы время они не затрагивались, всегда остаются актуальными и насущными.



-------------------------      
19.09.2016.
---------------------------

 

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси

Машъал Ҳушвақтни ёд этиб





Эл севган шоир Машъал Ҳушвақт Андижон вилоятининг Асакада туманида валодат топган.


У ўзбек замонавий адабиёти осмонида порлаган энг ёруғ юлдузлардан бири, ёниқ, ёрқин шоир эди.


Жингалак сочли, кўзларида гўё ўт чақнаб тургувчи бу шижоатли шоир давраларда муштларини қисиб, шеър ўқиса, анжуман иштирокчилари ўтирган зал пашша учса сезилгудек жимиб қолар, бадиий адабиёт, шеърият муҳлислари унинг шеърларини диққат билан тинглар эди.


Чунки Машъалнинг руҳ билан ёзилган шеърлари ҳавас қилса арзигулик юксак санъат асарлари эди.


Бу кўнглида ғубори йўқ шоир бошқа шоирларнинг шеърларига хасад қилиб эмас, ҳавас қилиб яшар, қайсидир шоир санъат асари яратса, ундан қаттиқ тасирланиб, анча вақтгача "вах, вах" дея тамшаниб юрарди. Айниқса, Шавкат Раҳмон ва Абдували Қутбиддинларнинг шеърларини ўқиб, ҳаяжонга тушар, соф сўз санъатини, шеърдаги бадиий дидни, юксакликни, теранликни қадрлар эди.

Шавкат Раҳмоннинг:

 

Қиличдек ялонғоч новдаларимда,

Бир япроқ қолмабдир шивирлайтурғон



каби байтларидан ва  Абдували Қутбиддиннинг:



Юрак деб аталган қизил офтобадан

ўзим қон ичгайман, сенга қуймайман.



каби мисраларидан, ёки, дейлик:



Қўрқиб ҳаётимни кузатавердим,

Журъат этолмадим, қарияпманми,

Сабр шимавериб чирияпманми,

Ирияпманми хунук...



деган ажойиб ва ғаройиб шеърларидан завқланар, ҳайратдан ёқа ушлар эди.
Машъал айниқса, баҳор фаслини севарди. Баҳор манзараларини тасвирлар экан, қишдан омон чиққан қушларнинг титраётган мадорсиз ингичка оёқлари, ўчоқ бошида куймаланаётган хотиннинг баҳорда қони қайнаган эр кўзига чўғдай кўринаётган ҳолатини, лирик манзаралар орқали кўзгудагидай аниқ акс этдириб, бутунлай янги руҳда, баҳордай ёруғ, туйғули шеърлар ёзар эди.
Қуйида Машъал Ҳушвақтнинг ёшлик чоғларида ёзган шеърларидан мисол келтирамиз.

Қишнинг сўнги тунлари


Кечагидек тун саросимали,
Нотинч яна кечагидек тун.
Тушига киради шўрлик қарғанинг
Қор - ўғирланган оқ пўстин.

Яна тонгга қадар бу ойдин ғусса
Қолади қарғанинг бўғзида қотиб.
Ухлаёлмай чиқар қиш бўлса,
Елкасига майсалар ботиб...

Баҳорда


Узоқларга учиб кетар қор,
Ўзгаради кунлар тўсатдан.
Кўз ёради ҳадемай анҳор,
Ўт-ўланлар туғиладилар.

Сабр қилгин, бойчечак сўзсиз,
Туғилган кунига сени айтади.
Қачонлардир шавқати йўқ куз
Сургун қилган қушлар қайтади.

Эшитилар ҳадемай сенга,
Шошилинч қадамлар, қадамлар...
Анҳор бўйларига – ўт-ўланларга
Ном қўйгани чиқар одамлар...

-----------------------------------
Бир куни Андижон вилояти ўлкашунослик музейида ўтказиладиган ижодкорларнинг адабий анжуманига бордим. Ичкарига кириб кетаётсам, Андижон шаҳрида яшовчи, балиқчилик шоир Аҳмаджон Далиевга дуч келиб қолдим. Кўришдик.
- Дўстим, мен ҳозир қайтиб келаман. Ҳамма ижодкорлар шу ерда. Шоир дўстларимиз Ҳалим Карим, Машъал Ҳушвақт ҳам. Тошкентдан Мукаррама Муродова деган шоира келибди - деди.
Мен ичкарига кирдим. Зал тўла андижонлик ижодкорлар.Машъал мени ёнига чақирди. Ёнма ён ўтириб, ҳол аҳвол сўрашдик. Аҳмаджон Далиев ҳам қайтиб келиб, бизнинг ёнимизга ўтирди. Мушоира бошланиб, шеърлар ўқилди. Муҳокама бошланди. Бир маҳал Машъал билан паст овозда суҳбатлашиб ўтирган Аҳмаджон Далиев, кутилмаганда ранги бўздек оқариб, оғзини катта очиб, хириллаганича нафас оларкан, қўл, оёқлари акашак бўлиб, шундоқ ёнимизда жон таслим этди қўйди. Анжуман иштирокчилари саросимага тушиб, давра чўп тиқилган ари инидай тўзғиб, айниқса, аёллар қаттиқ қўрқиб кетди. Машъал шошиб ўрнидан туриб, менга: -Холдор Вулқон, Аҳмаджонни оёқларидан кўтаринг. Мен қўлларидан кўтараман. Ташқарига, тоза ҳавога олиб чиқайлик -деди. Иккаламиз Аҳмаджон Далиевни кўтариб, ташқарига олиб чиқдик. Машъал Аҳмаджоннинг этикларини ечди. Мен шоирнинг бўйинбоғини бўшатиб, кўксига қулоқ тутдим. Артериясини текшириб кўрдим. Шоирнинг юраги аллақачон уришдан тўхтаган экан. Бир зумда дўхтирлар билан милиция етиб келди. Аёллар йиғлаяпти. Айниқса, Мукаррама Муродова: -Мен келганимда ҳам шунақа бўладими? -дея изиллаб йиғлаб юрарди. Биз эса, шоир дўстимиз жасади устида, нима қилишни билмай,  серрайиб турибмиз. Аҳмаджоннинг аёлига қўнғироқ қилишди. Бечора, шоирни жуда қаттиқ севар экан. Сочлари тўзғиб, йиғлаб, чопиб келиб, Аҳмаджоннинг жонсиз жасадини қучиб, узоқ йиғлади.Шоир жасади моргга, суд.мед.экспертизага олиб кетилгунича милиция ходимлар ёзувчи ва шоирларни тарқалмасликка чақирди. Сўраб, суриштириб, воқеа ҳақида далолатнома ёздилар. Шоирнинг киссасидан юраги касал одамлар ичадиган таблетка хапдорини топдилар. Билсак, Аҳмаджон Далиев оғир инфарктга йўлиққан бўлиб, ўзи анча йиллардан бери поликлиниканинг махсус хисобида турар экан.Шундан кейингина бизга тарқалиш учун рухсат беришди. Ўша куни барча ёзувчи ва шоирлар Балиқчига, Аҳмаджон Далиевнинг ота юртига, дафн маросимига бордик. Кўчада турнақатор бўлиб, қўл қовуштириб турибмиз. Ичкарида қиёмат қойим. Аҳмаджоннинг яқинлари, оҳ чекиб йиғлар, айниқса онасининг: -шоир боламма! -дея чеккан фарёдлари юракларни тилка пора қилди гўё. Дафн маросими чоғи шоир жасадини қабрга қўяётганларида шоирнинг 7-8 ёшлардаги ўғли Хуршид кўзи тўла жиққа ёш, қабр ичига қараб, дадамлаб йиғлаётган пайти, айниқса, чидаб бўлмади. Ҳаммамиз ерга қараганимизча унсиз йиғладик. Дафн маросими тугаб, уйга қайтар эканмиз, машинада ўтирган ёзувчи Камчибек Кенжа бошлиқ Одилжон Олимов, Қобил Мирзо каби ижодкорлар менга йўл йўлакай: -Холдор Вулқон, Олтинкўлингизга келиб қолибмиз. Биронта кафеми, ресторангами кириб, озгина тамадди қилсак бўларди -дейишди. Мен таклифни қабул қилдим ва уларни Олтинкўл туман марказидаги  ресторанга бошладим. Емоқ ичмоқ келгач, ёзувчи ҳамкасбларнинг шайтони қўзиди. -Озгина қиттак қиттак қилсак қандай бўларкин? - дейишди улар, бир бирларига маъноли қараб. Бунақаси менинг режамда йўқ эди. -Ахир, эндигина шоирни дафн қилдикку. Қандай бўларкин? -дедим мен, ниҳоят. Э, бўлаверади. Шу тариқа Аҳмаджонни ҳотирлаймиз -дейишди улар. Ароқ тўлатилган графинлар бир неча марта қайтарилгач, давра еб ичиб, кекириб, дуо қилиб, ширакайф ўрнидан қўзғолди. Официант бола менга хисобни келтиргач, тўловга пулим етмаслигини англадим. Нима қилишни билмай,пулни олиб келишимни, паспортим билан палтом гаровга қолишини айтдим. Официант рози бўлди. Ташқарига чиқдим. Кейин машинага чиқиб, шоир ёзувчилар билан жўнаб кетдик. Улар мени уйга ташлаб қўйишди. Аммо, нега кастимчансан, палтонг қаерда қолди? -дея биронтаси сўрамади ҳам. Мен уйдан пул олиб, Олтинкўлга қайтиб бордим. Пулни топшириб, паспортим ва палтомни олдим. Йиллар ўтди. Бир куни Андижон шаҳридаги шимолий даҳага жойлашган "Олтин водий" радиоси биносига бордим. Шеър ўқидим. Овозимни ёзиб олишди. Кўчага чиқиб кетаётсам, кутилмаганда кимдир менинг исмимни айтиб чақирди. Қарасам, бир йигит мен тамон югириб келяпти. У халлослаб етиб келаркан, ҳаяжон ичра: -Холдор ака, мен марҳум шоир дўстингиз Аҳмаджон Далиевнинг ўғли Хуршид бўламан -деса бўладими. Турган жойимда тахтадек қотиб қолдим гўё. Қучоқ очиб кўришдик. Хуршид катта бўлиб, журналистлик касбини танлабди. Радиода ишлар экан. Иккаламиз кўзда ёш билан марҳум шоир дўстим Аҳмаджон Далиевни ёд этдик, ҳотирладик. Шоирнинг қўлёзмаларини сақлаяпсизларми? -дедим мен, ниҳоят. Ҳа, дадамнинг қўлёзмаларини авайлаб, асраб, ижодхоналарини музей қилиб қўйганмиз -деди Хуршид.

Ўша мудхиш фожиани эсладик дегунча, Машъал иккимиз чуқур қайғуга ботиб, бир зум жимиб қолар эдик. Бугун энди дўстим Машъал Ҳушвақт ҳам фано тупроғини тарк этди, уқбога кўчиб кетди.
Мени қаттиқ ҳайратлантирган нарса, шундай ёниқ, ёрқин истеъдод эгаси, халқимизнинг севимли шоирларидан бири Машъал Ҳушвақт оламдан ўтган кунлари, биронта шоир ўлса, қулоч қулоч мусибатномалар ёзиб, ижтимоий тармоқларга тарқатадиган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва ҳатто уюшманинг Андижон вилоят бўлими ҳам шоир вафоти ҳақида чурқ этмади. Сукут сақлади.
Машъал, сен уларга нима ёмонлик қилувдинг?
Нечун улар оламдан ўтганинг ҳақидаги, машъум хабарни эшитмаганга олиб, терс қараб турдилар?
Ахир сен, ўзбекнинг энг ёрқин, ёниқ шоирларидан бири эдингку?!
Сен қайси шоирдан кам эдинг?
Нега сенинг сайланма асарлар тўпламинг давлат бюджети тамонидан планли равишда нашр этилмади, нега ёзганларинг дафтарларингда қолиб кетди?Ахир сенинг ҳам ҳаққинг бор эдику.Нега ҳаққинга хиёнат қилдилар?
Нега шундай демократия гуллаб яшнаётган замонда қатағонга учрадинг?
Ахир сен Ватанда эдингку?
Интенсив боғ роғлар барпо қилиб, Асакадаги мактаблардан бирида ўқувчиларга тил ва адабиётдан дарс берардингку?
Наҳотки сенинг оламдан ўтганингни Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси мутасаддилари эшитмаган бўлса?
Шеърларингни мақтаб, қўлларингни қисиб, кўзларинга жилмайиб боққувчи дўстларинг қайга кетди? Адолат ва ҳақиқат ҳақида ҳаммадан кўп гапирадиган нишондор шоирлар, ёзувчилар, адабиётшунос олимлар қаёққа ғойиб бўлди?
Ё алхазар! Шуми шоирга муносабат? Шуми оқибат?!.. -дея ҳайқиргим келади менинг.

 

------------------------------
Холдор Вулқон

Баҳор

(Машъал Ҳушвақт ҳотирасига)
------------------------


Узанар лойпахса деворлар оша,
Боғларда гуллаган ўриклар шохи.
Булутлар карвони қайгадир шошар,
Дала дашт устида тўрғайлар оҳи.

Баҳорий боғларда кезардинг хурсанд,
Эркалаб бойчечак, майса, хулвони.
Кўклам келиб, сен ҳам гуллагандирсан,
Мангуга тарк этиб телба дунёни?


----------------------
08/04/2022.
Кундуз соат 2:04.
Канада, Онтерио.


 

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси

 

Дехқон пахта ҳақида, дурадгор тахта ҳақида, бўзчи бўз ҳақида, шоирлар сўз ҳақида доимий ўйлагани ва ўша ўйлаган нарсаси билан шуғиллангани каби, ким нима ҳақида кўп гапирса ва кўп ўйласа, билингки, у кимса ўша иш билан мунтазам ва астойдил шуғилланади.


Холдор Вулқон.

 

Миннатдорчилик

Ниҳоят, китобимиз азиз маҳалладошларимиз, халқимиз қўлига етиб борди.Бу китоб нашрини молиялаштирган фарзандларимнинг умрлари узоқ бўлсин, барчалари яхши нийятларига, муроду мақсадларига етсин.

 

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси

 

Япон шеъриятидан Холдор Вулқон таржималари.



Хайку ва танкалар ҳақида.


------------------------------

-------------------------
Хайку ва танкаларда кўп қиррали нимкоса маъно, киноя, фисқу фасод, фалсафий мазмун мушохадалар йўқ.Бу ихчам поэтик жанр гўзал табиат манзараларини, ёхуд нарсалар холатини, ёки одамнинг муайян руҳий кайфиятини акс этдириш орқали ўқувчига хайрат бағишлаш, осуда тонглар каби тоза туйғулар бахш этиш санъатидир.Хайку ва танкаларда акс этдирилган манзараларни кўз олдингизга келтира олсангиз, тоғдаги қишлоқда ой чиқишини сарғайиб кузатаётган дехқонлар ҳолатини,бутазорлар ортидан оҳиста кўтарилаётган тўлин ойни кўраётгандай, чигирткалар чириллашини эшитаётгандай, бўласиз.Таҳайюл ва таҳайюр шуълаларига йўғриласиз.Қуйида бундан олти аср аввал ёзилган япон хайкуларини ва танкаларини ўз таржимам орқали ҳукмингизга ҳавола қиламан.
------------------------------------------
Холдор Вулқон. 1983 - 2013 йиллар.

----------------------------------------

Хайкулар.
----------------------------------


-----------------------
Матсуо Басё
---------------------
***
Қорли тонг.
Яна қуритилган балиқни
ейман шекилли ёлғиз бир ўзим.
--------------------------
***
Денгиз сувида сузиб юрар
майда ялтироқ балиқчалар.
Тутаман десанг, йўқ бўлиб қолишар.
------------------------
***
Шу қоядан туриб,
кўм - кўк денгизга
қалпоғимни улоқтираман!
--------------------------
***
Қишки дала.
Узоқларда юрар дехқонлар
қолган - қутган чўпларни йиғиб.
----------------------------------
***
Сочим ўсибди.
Озиб кетдим, рангим олинган
буғу ойидаги ёмғир тўхтамас.
---------------------------
***
Банан япроқлари сўлғин.
Ойнинг порлаб чиқишини
сарғайиб кузатар дехқонлар.
-------------------------
***
Йўллар тойғоқ музлама.
Аттанг, тойиб йиқилди
ширакайф дўстим.
---------------------------
***
Ўлган ўғлин эслаб йиғлади ота.
Сўнаётган гулхан чўғлари
ўчиб қолди унинг кўзёшларидан.
---------------------------
***
Эгнимдаги қоғоз кўйлагимни
ивитиб йиртибди
баҳор ёмғири.
--------------------------
***
Музлаган олабуға балиқлари
иржайтириб ётар тишларин
совуқ дўкон пештахтасида.
------------------------
***
Қайдасан, эй менинг таянчим?
Хасса қилиб олган чўпагимни
синдирди кузги шомол.
----------------------------
***
Уфқларга ботмоқда қуёш.
Кузги дарё сувларида
ялтиллайди майда балиқлар.
--------------------------------
***
Чопоним юпқа.
Кун бўйи ўтириб, ундаги битларни
териб ўлдирдим.
---------------------------
***
Жуда қалин қор ёғибди.
Энди Хакбинз тоғидан
қандай ошиб ўтар одамлар?
--------------------------
***
Ёсинодаги гуллаган гилосларни
кўрсатайми сенга,
менинг қалпоғим?
--------------------------
***
Охир қувиб етдим ниҳоят,
ўтган баҳорни
олис "Вака" бандаргохида.
------------------------------
***
Вой баёв!.. Вой баёв!..
Яна нима дейиш мумкин сиз ҳақингизда
Ёсинодаги гуллаган гилослар!
-----------------------
***
Устунларига ҳас - хашак илинган
кўприк ҳайрлашаётир
тўлин ой билан.
-------------------------
***
Қайдан келди бу ялқовлик?
Бугун аранг уйғотишди мени,
шовуллайди баҳор ёмғири.
------------------------
***
Қувончла боқамиз ёнарқуртларга,
қайиқчидан умид йўқ, у маст.
Тўлқинлар қайиқни суриб бормоқда.
---------------------------
***
Ойдин қиш кечаси,
қор босган йўллар.
Итга отай десам топилмайди тош.

 

 

 

Подробнее...

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси

 

Миннатдорчилик


Ижодкорларни, Ўзбекистон фарзандларини "Ватанда, хорижда" дея ажратмай, турткиламай, уларга бир хилда, бағри кенглик билан муносабат кўрсатса ҳам бўлар эканку.Гап шундаки, яқинда, Тошкентда чоп этиладиган, халқ Ватан қайғуси билан яшаб, ижод қилган ва шаҳид тушган зиёлийлар, халқимиз миллий мустақиллиги учун азиз бошларини жаллод кундасига қўйган жадид боболаримиз ташаббуси билан ташкил этилган нуфузли "Ҳуррият" газетасининг 2022 йил 19 сонида менинг бир даста шеърларим чоп этилди. Ваҳоланки, бундай бағрикенглик, адолат меъзони издан чиққан, сиёсий ва адабий қатағонлар авжига минган яқин тарихимизда ҳам кузатилмаган воқеалардир. Бу ижобий воқеалар Ватанимизда бугун амалга оширилаётган, матбуот, сўз ва фикр эркинлигининг, демократиянинг меваси, белгиси ва ифодасидир.Шу муносабат билан "Ҳуррият" газетасининг бош муҳаррири, журъат -жасоратли журналист ва истеъдодли ёзувчи Абдурасул Жумақуловга, ҳамда газетанинг барча мутасаддиларига ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.



Холдор Вулқон.

27/01/2022.
Эрта билан соат 7:55.
Канада, Онтерио.




---------------

Тасодифий учрашув

---------------


Шомол, сени танидим, ишон,

Бу сен, ўша далада эсган.

Ғир -ғир эсиб, ул оташфишон,

Жазирама тафтини кесган.

 

Ҳамқишлоқлар омонми, шомол,

Соғиндими эл мени ростдан?

Ёмон кўрма, олмагин малол,

Сенга дардим айласам достон.

 

Шалдирарми дарё кечуви,

Биз қўй, сигир ҳайдаб ўтган жой?

Ялтирарми дарёнинг суви,

Қўрғонласа сукунатда ой?

 

Чўчқахона ҳалиям борми?

Шовулларми тераклар ҳамон?

Ёлғизоёқ сўқмоқ элтарми,

Одамларни соҳилга тамон?

 

Балки булутларнинг тубида,

Ой сийнаси қолар очилиб.

Шаффоф шолипоя сувида,

Минг -минг юлдуз ётар сочилиб...

 

Кечир, йўлдан қўйдим наҳорда,

Вулқон эдим, уйга сиғмадим.

Уммон орти, олис шаҳарда,

Шомол, сени таниб, йиғладим.

 

------------------

25/02/2014. Канада.

----------------
Қорли кеча ва ёруғ нийят
-------------

Оппоқ қорзарралар учқуни сокин,
Қўнса кипригинга, сочинга юзлаб.
Десанг - наҳот, совуқ булутлар ҳоким,
Осмондан юлдузлар тушмоқда музлаб?

Қор тўхтамай ёғса, ёғса бўралаб,
Дайдисак эл - улус ётганда ухлаб.
Пинжимга суқилсанг,пальтога ўраниб,
Совқотган қўлларинг иситсам кухлаб.

Соямиз туташса, учқунлар тинмай,
Тўзғиса, чирпираб тушса эланиб.
Узоқ суҳбатлашсак, кетгимиз келмай,
Фонус ёруғида қорга беланиб.

------------------
20 октябр, 2014 йил.
Кеч соат 5 дан 39 дақиқа ўтди.
Канада.Бремптон.


--------------


Баҳор соғинчи


--------------


Баҳор келар, тарқалар туман,

Тарқагандай қайғули тушлар.

Қайтиб келар булутлар билан,

Инларини соғинган қушлар.


Буғланади дехқон даласи,

Қўпоради қирғоқни сувлар.

Хашаротхўр қушлар галаси,

Ўтомочнинг ортидан қувлар.


Ўрик гулин ўпар дайди ел,

Гуллар бошин эгар, уялиб.

Читтакларга қулоқ тутар эл,

Белкуракка ўйчан суяниб.

------------

01/02/2020.

Кеч соат 6:57.

Канада, Онтерио.

---------------

Ғозлар галасининг бўм -бўш челаги

-------------

Хорғин куз ёмғири ёғиб, чарчаган,

Ёмғирда ойнадек ювилган туйғу.

Одамлар хаёлчан қарар дарчадан,

Ўйчан кўзларида исмсиз қайғу.


Кўлмак кулгичида кумуш халқалар,

Пичирлар дуогўй ёмғирнинг лаби.

Бир юпун мажнунтол маҳзун чайқалар,

Унсиз йиғлаётган паризод каби.


Охир тамом бўлди ёмғир кўз ёши,

Табиат йиғидан тўхтади, тинди.

Гулларнинг ер қадар эгилди боши,

Борлиққа сукунат, ҳаловат инди.


Хаёлчан, тортинчоқ боғлар бир ёнда,

Мармардай ялтирар боғлар йўлаги.

Ғийт - ғийт этар кузги ғамгин осмонда,

Ғозлар галасининг бўм - бўш челаги.

---------------------

9 июл, 2011 йил.

Тунги соат 2:36.

Торонто шаҳри, Канада.

 


------------
Нийят
-----------


Зулматда чирилдоқ чириллаган он,
Одам бўлиб, элнинг корига яраб,
Яғир дўппинг кийиб, елкангда кетмон,
Далаларда юрсанг ёлғиз, сув тараб.

Юлдуз инсон кўзи илғамас жойга,
Найзадай саросар учса овозсиз.
Соатлаб термулсанг порлаган ойга,
Оддий сувчи бўлсанг, бўлсанг саводсиз.

Шийпон тамондаги сўрида ётсанг,
Ғир - ғир эсаверса тунги шабада.
Уйғонсанг тўрғайлар чулдираётган,
Ўз она юртингда, тонги далада.



---------------
7-август, 2010 йил.
Тунги соат 1:56.
Торонто шаҳри, Канада.



 

 

 
Еще статьи...