Поиск

000

Хуршид Даврон

Шоир Хуршид Давроннинг шеърларини Самарқанд гумбазларига ўхшаш мовий осимонларга менгзагулик.У ўзининг Ислом Каримовга бағишланган шеърида ҳам

Кўзларимга кўриниб турар
Гумбазлари мовий Самарқанд.

Де ёзаркан, кўхна Самарқанднинг мовий гумбазлари ва минораларини васф этади.

Ҳа, бахиллик, хасад, ёмон хотинларга ҳос макр ва майдакашлик, бачканалик нелигини билмайдиган, ҳалол, разиллик остонасидан ўтмаган мовий гумбазлар куйчиси Хуршид Даврон чиндан ҳам кўнгли кенг, осимон шоир.

У менинг "Туманли далалар қўшиғи" номли китобимни чиқариб берган. Бу ҳақда алохида ёзиш нийятим бор.

 

Холдор Вулқон

 

 

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси

 

 

Буюк Ғафур Ғуломни ёд этиб


 


Биз кейинги пайтларда Комил Яшинни ҳам, Ҳамид Олимжонни ҳам, Саййид Аҳмадни ҳам, ҳатто Ғафур Ғуломни ҳам сотқин дейишгача бориб етдик ва бу билан тарихий ҳақиқатни ўрнига қўйдик гўё.


Хўп, улар қиличидан қон томган НКВДнинг дахшатли тергов изоляторларида ўз жонларини қутқазиш учун билганларини ёзиб бергандирлар. Яъни бизга ўхшаб ботир бўлмаган улар.


Лекин бизчи?


Ўзимиз ҳамкасб ёзувчи шоирлар қамоқларда қийноқларга солинганларида, ҳатто ўлдирилганларида ёки Ватандан бадарға этилганларида уларнинг ҳимоясигв чиқмасак ҳам, лоақал юқорига хат ёзиб, хатни имзолаб: - Ҳой, жаноблар, нима қиляпсизлар?! Инсоф борми сизларда?! Худонинг қаҳридан қўрқмайсизларми?!Ахир бу ижодкорлар халқимизга озодлик, демократия, сўз ва фикр эркинлиги, она тилимизга давлат тили мақоми берилишини талаб қилиб, майдонга чиққан эдиларку?! Уларда нима айб?! - дейиш тугул, ҳатто қўрқувдан пусиб, дағғ - дағ титраб, юрагимизни ҳовучлаб, Дўрмондаги сокин чорбоғлар чироғини ўчириб, қоронғуда кўзларимиз йилтиллаб, сас - садо чиқазмай ўтирдикку.


Бу сотқинлик эмасми?


Фақат Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси президенти этиб сайлангачгина, димиққан Ватан деразалари қия очилиб, тоза ҳаводан энтикиб нафас олиб, энди сал тилимиз чиқиб қолди.


Шубҳасиз, репрессив жамият тамонидан қатл қилинган Абдулла Қодирий ўзининг "Ўткан кунлар" романи билан халқимиз меҳрини қозонган улуғ, истеъдодли ёзувчи сифатида тарихларда қолди.


Кейинчалик у "Обид кетмон" асарини ёзаркан, обид, яъни ибодатли инсон бўла туриб, худосизлар жамиятига, колхозга аъзо бўлгач, хаддан ташқари катта, баҳайбат кетмони билан туну кун ишлаб, баланд баланд қир - адирларни ҳам текислаб, пахта далаларига айлантирган афсонавий қизил қаҳрамон Обид Кетмон ҳақида ёзаркан, шу тариқа колхозлаштириш устидан кулиб, НКВДнинг жиғига тега бошлади.


НКВД тишини тишига қўйиб, бунга ҳам чидаб юрди.


Лекин Абдулла Қодирий "Уруш бўлса, Хитлер енгади" дея фашизмни очиқдан очиқ қўллай бошлагач, унинг боши узра ажал қиличи ярақлай бошлади ва НКВД бошқа ўзбек ижодкорларини ҳам тафтиш қилишга, астар пахта, бити сирка қилиб, бирин кетин уларнинг шўрини қуритишга киришди.


Алалоқибат Абдулла Қодирийнинг: - Мен марксистман! - дейишига ҳам қарамай, Юнусобод дахасида, эл донг қотиб ухлаётган субҳи содиқ маҳал вахшийларча қатл қилдилар.Унинг эгасиз, қаровсиз жасадини чумолию қурт - қумурсқалар еб кетди.


Кўплар сотқинга чиқараётган Ғафур Ғуломнинг эса, ўзбек адабиёти ҳазинасига қўшган хиссаси беқиёс.


Унинг ҳажвияларини ўқиган одам, шубҳасиз, кулиб, қотади.


Ғафур Ғулом шеърияти юксак ва бебаҳо.


Шоирнинг "Турксиб йўлларида" номли қофиясиз шеърини одам юз марта қайта ўқиса ҳам зерикмайди, маза қилади, у шеърдаги сўзларнинг сеҳрли жозибасидан, ҳазин ички мусиқасидан, ажойиб ташбеҳларидан шеърият ихлосмандлари ҳали ҳануз ҳайратланадилар.


Бу йўлдан беш миллион, ўн миллион, юз миллион нафар,
қуллар ва туллар, гарданида чўяндан қуйилган занжир,
ерларда ҳашарот каби, очликдан, хорликдан,гезариб лаби,
оч махкум, хор ва бетадбир, нон дея, нон дея суриниб кечмишдир.
дея ёзади буюк Ғафур Ғулом.


Шеърни ўқир экансиз, кўз ўнгингизда ҳолсизликдан юролмай, ерда ўрмалаётган, озиб тўзғиган, кўзлари косасига ботиб, гўлайиб, лаблари гезарган оч одамларнинг, очарчиликнинг қиёфаси худди кинодагидай яққол кўз олдингизга келади. Тасвир аниқлигидан ва тиниқлигидан таҳайюр туйиб, беихтиёр шоир санъатига тасанно айтасиз.


Ўша шеърда яна:


Кўлга отилган кесак парчаси каби
уфқлар бир карра липиллаб қолар


деган мисралар билан шоир, поезд ойнасидан липиллаб ўтаётган манзараларни юксак дид ва оригинал ташбеҳлар билан ифода этаркан, унинг рассомона маҳоратига яна бир бор қойил қолади одам.


"Сен етим эмассан" шеъричи?


Бу ерда аждар халқумли вахшат тўпларининг қахқахаси йўқ.


Қандай ажойиб образли ифодалаш санъати!


Ҳа, Ғафур Ғулом ҳам худди Абдулла Қодирийлар каби Ватан қайғуси, Халқ дарди билан яшаб, ижод қилган забардаст шоирлардан биридир.


Фақат унинг турмуш тарзи, ўрисча айтилса, "С волками жить - по волчьи выть", ўзбекча айтсак, "Бўри галаси ичида қолсанг, бўри бўлиб ули" қабилида кечди. Агар шундай қилмаса, НКВД унинг ҳам бошини ғажир эди ва Абдулла Қодирийдек, унинг ҳам жуда кўп ажойиб асарлари ёзилмай қолиб кетган бўлар эди.


Ғафур Ғулом устози Владимир Маяковский сингари, диний инквизиция тахдид солиб турган, "Ер юмалоқ ва у айланади" деган олим гулханда ёқиладиган тахликали замонларда "Ер юмалоқ, у қуёш атрофида айланади" дея айтиб, кейинчалик гелиоцентрик ғоялар устида олиб борилган илмий тадқиқодларини яна давом этдириш учунгина, ўз сўзидан қайтган, илму фан ривожи учун ҳатто қўрқоқ, сотқин номини олган, шогирдлари юзига туфлаб кетган буюк немис олими Галилео Галилей йўлини тутди.


Эсланг, Галилео Галилейни барча шогирдлари ташлаб кетади.Фақат битта Ганс деган шогирдигина у билан қолади. Йиллар ўтаркан, Галилей ўз илмий тадқиқодларини ёзиб, яшириб, улкан глобус ичига ташлайверади. Охири унинг кўзлари кўрмай қолади.Бир куни Галилей шогирдининг юзларини пайпаслаб: - Ганс, раҳамат сенга. Ҳамма шогирдларим мендан юз ўгиришди, мени ташлаб кетишди.Фақат сен қолдинг. Анави глобусни ағдар, у ерда менинг илмий тадқиқодларим бор, уларни тартибга келтир -дейди.


Ганс глобусни ағдариб, илмий тадқиқодлар битилган вароқларни қучганича, ҳўнг ҳўнг йиғлайди.Воқеадан хабар топган бошқа шогирдлар ҳам келиб, юзига туфлаганлари учун йиғлаб, буюк олимдан кечирим сўрайдилар. Оламдан ўтаётган Галилей шогирдаридан хафа эмаслигини айтади.Мен шундай йўл тутмасам, гулханда куйиб кетардим ва бу илмий тадқиқодлар ўзим билан кетган бўларди дея шогидларидан кечирим сўрай сўрай, бу оламни тарк этади.


Энди, юқорида айтганим, Ғафур Ғуломнинг халқ дарди, Ватан қайғуси билан ижод қилгани тўғрисидаги гапларимни мантиқан асослашга ҳаракат қиламан.


Келинг, тадқиқодни Ғафур Ғулом нега ўз поэмасининг лирик қаҳрамонига Кўкан дея ном қўйганидан бошлай қолайлик.
Хўш, "Кўкан" дегани нима ўзи?


Кўкан бу "Кўх", "Тоғ" маъносини онглатгувчи форсий сўздан олинган "кўхи кан", яъни теша билан тоғу тошларни пароканда қилиб, ариқлар қазиб, водию вохаларга сув элтгувчи афсонавий қаҳрамон дегани.
Хўш, нега Ғафур Ғулом ўз поэмасини "Кўкан батрак" дея атади? Бошқа ном қўйса бўлмасмиди? Нега айнан, Кўхикан батрак?


Ҳа, Ғафур Ғулом тузумга қарши сўз айтганнинг боши сапчадай учадиган қаттол замонларда КЎКАН БАТРАК дея тоғни урса толқон қиладиган, инсониятнинг тафаккур саҳроларига илму маърифат дарёларидан оби ҳаёт олиб келган Фарходкелбат пахлавон ўзбек халқи охир оқибат ўзлигидан жудо бўлиб, қимматбаҳо пахта етиштирадиган энг арзон ишчи кучига, қулга, БАТРАККА айлантирилганини авлодларга англатмоқ учун шундай консператив ишоратлардан фойдаланган эди.


Ғафур Ғуломнинг "Шум бола" повестини ўқиб, ёки киносини кўрар эканмиз, Қоравой тандирга ўт қалаётган маҳал, харпана учун ўғирлаб липпасига урган бир бўлак ёғ тандир оловининг тафтида эриб кетганини кўрган она: - Ҳа жувоннамак!Кап катта бола иштонинга сийиб қўйдингми? - дея косов билан бошига ургач, пилтаси чиққан яғир тўппи остидаги тухум синиб, миясининг қатиғи чиғиб қолган эпизоддан кулавериб, ичагимиз қотади.


Айниқса, бойнинг қўрғонида юз берган дахшатли ёнғинни ўчириш учун бричкада сув ташиш оқибатида хомлик қилиб, харом қотган қашқа тўриқ гўштига бўкиб ўлган итнинг терисини шилаётганларида синган дондон сопли пичоқ, бойваччанинг фожиали ўлими, "Вой жигарееем!Вой жигареееееем!" дея саннаб, хачир устида ҳўнг ҳўнг йиғлаб, ўйнашининг уйидан келаётган золим, мешқорин, ебтўймас, таппаталар бой эпизодларини тамошо қилиб, кулавериб, куйиб қорайиб кетамиз.


Аслида эса, ўз халқини жондан севган Ғафур Ғулом, биз ўқиб, ёки фильмини кўриб, кулиб қотадиган бу асарини йиғлаб ёзган бўлсалар керак.


Яхшилаб эътибор беринг.Повесть бош қаҳрамонининг исми Қоравой.
Нега Оқбой эмас, айнан Қоравой? Ҳеч шу ҳақда ўйлаб кўрдикми?


Асрлар мобайнида ҳақ - хуқуқсиз итоаткор қулга айлантирилган, жазирама иссиқда меҳнат қилавериб, офтобда қорайган қоратўри халқимизнинг аянчли портрети эмасми бу?


Ёки дейлик бугун тирикчилик илинжида ер юзига тариқдай тарқаб, совуқ етрўлаларда, кўприкларнинг остига картон каробкалар тўшаб, бошига газетага ўралган ғиштни ёстиқ қилиб, тунаб, ота - онасига, аёлига, болаларига юбориш мақсадида пулни тежаб, қуруқ бўлка нону пиёз билан озиқланаётган, кўп қаватли биноларга раствор тўлдирилган пақирларни қўлда кўтариб, ташиб, зинадан юқорилаётиб, ҳолсизликдан боши айланиб, пастга қулаб, боши тарвуздай ёрилган чоғида ҳам, ишдан хайдалмаслик учун яна тиришиб, тирмашиб юқорига интилган, азбарои зўриқишдан бўйнининг томирлари ўқловдай бўртиб, лой ташийдиган, баъзан уйига қуруқ қўл билан ва хатто арзон фанеркадан ясалган қутида қайтгувчи қоравойларимизнинг ўша замондаёқ Ғафур Ғулом тамонидан қойиллатиб чизиб қўйилган қайғули қиёфаси эмасмикин мабодо?


Айтгандай, нега Ғафур Ғулом ўзининг "Шум бола" асарида дўппи остидаги тухум ҳақида ёзди?


Бу тасодифий эпизод эдими?


Йўқ албатта.


Қўпол бўлса ҳам айтишга мажбурман. Бу дунёда тамоми жонли мавжудод тухумдан чиқади. Хатто одамзод ҳам. "Тухум" деган сўз "уруғ" маъносини ташийди.


Уруғ бирламчи ва усиз дунёда ҳаёт тўхтайди.


Ғафур Ғулом айнан шу кулгили эпизод ёрдамида ўз фарзанди кийган дўппи остидаги тухумни косов билан уриб абжағини чиқариб, яна вой боламлаб йиғлайдиган она, ўз фарзандларининг уйдан, кетиб қолишларига сабаб бўлган ва қип қизил душман, ёву ёғийлар гапига кириб, Навоий, Бобур, Фурқат каби ўзининг улуғ  фарзандларини Ватандан бадарға қилган жамият образини яратди.


Она дўппи остидаги тухумни синдириб қўйди.


Дўппи кийган жамиятнинг бошига косов билан урди, абжағини чиқарди!


Арзимаган хатоси учун ўз боламнинг бошини косов билан уриб, миясининг қатиғини чиқариб қўйдима! - дея ўйлаб, дахшатга тушган она ҳали фожеа кўламини тўлиқ англаб етганича йўқ. Дўппи остида тухум эмас, жамият келажагининг синганидан, пачоғи чиққанидан мутлоқо бехабар.


Қоравойнинг ҳам парвои фалак.


У ўзига ўхшаган, мактабда ўқимаган бир саводсиз, дайди дўсти билан бойларнинг уйида ўз қорнини тўйдириб, хизматкор бўлиб юраверади.


Она эса, ўғлининг йўлларига интизор кўз тикиб, изтиробу ғам қайғу, ҳасратлардан тинкаси қуриб, касалланиб, охири тўшакка михланади.

Асардаги она образи ВАТАН тимсоли эди.


Ниҳоят Қоравой уйига қайтади. Синглиси Қоравойнинг қучоғига отилиб, йиғлаб, бечора ойиси унинг йўлларига интизор кўз тикиб, кута кута охири оламдан ўтгани ҳақидаги хабарни айтади...


Ҳа, Ғафур Ғулом шубҳасиз даҳо шоир ва буюк ёзувчи.


Бундай буюк адиб ҳақида бирон нарса дейиш ёки ёзишдан олдин, ўзимиз ҳеч йўқ бирон арзигулик асар ёзолган бўлмоғимиз керак.


Абдулла Орипов таъбири билан айтганда:



Жуда ёмон деймиз манабу нарса,
Гўё ҳукм каби янграр сўзимиз.
Ўйлаб кўрганмизми бирон бир марта,
Киммиз ўзимиз?



01/01/2020.
Тонги 7:38.
Канада, Онтерио.





 

Зебо Мирзаева


Бадиий ижод бошқа ижодкорлар истеъмол қилмаган, янги, ўзига ҳос ташбеҳлар билан инсонга муайян кайфият, туйғу ва ҳайрат бахш эта олиш санъатидир.

Замонавий ўзбек адабиётида давр ўтиши билан ўзгармайдиган, ўз моҳиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган мангу мавзу - муҳаббат лирикаси ривожига улкан хисса қўшган ёниқ шоиралардан бири - бу шубҳасиз нафис ва юксак шеърият эгаси Зебо Мирзаевадир.

Унинг шеърларида, ҳамма айтавериб увадаси чиққан сийқа жумлалар, ўқувчининг медасига тегувчи оддий, одми, газетавий сўзлар, макр, ғийбат, фитнаю фисқу - фасод, ўткинчи, муваққат ижтимоий сиёсий бақир - чақир, миллатчилик, ирқчилик тарғиботи ва  шеърни овора қилиб ўтирмай, шундай, даханаки айтиб қўйса ҳам бўладиган примитив ёзғавалар йўқ.

Зебонинг янги ташбеҳларга бой, ўрик гуллаётган ойдин кеча каби осуда, қорли далалар тонгидай ўйчан, масех сўзлар нафаси билан жисмларга жон бахш этиб, руҳ билан ёзган шеърлари ҳақиқий санъат асарларидир.

Унинг шеърларини ўқигувчи юз марталаб қайта - қайта ўқиса ҳам зерикмайди, қайтага, яна ўқигиси келаверади, у шеърларни муттасил соғинаверади.

Арши аълодан илкис кўтарилиб, курраи замин узра айланаётган, қанотлари қордай оппоқ, гала гала малоикаларга қалбини қўналға қилган илоҳий истеъдод эгаси, шоира Зебо Мирзаева, умрида ҳеч кимга ёмонликни раво кўрмаган, разилликнинг, қабохатнинг остонасидан ўтмаган, бировнинг дилини оғритмаган, Худо раҳматига лойиқ ва ёниқ шоир, устоз Муҳаммад Раҳмон бешигини тебратган, гулларга бурканган гўзал Кифти об (яъни теварагида Сиёб каби дарёлар ўркач ўркач туяланиб, хайқириб оққан серсув - сероб жаннатий гўша) Китоб шаҳрида дунёга келган.У Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини битирган.

Холдор Вулқон


20/11/2019.
Тонги соат 9:41.
Канада, Онтарио.


Зебо Мирзаева

 

Сев мени!



Оловли

вулқонни ютгандай замин,

Кўтаргани каби жаннатни осмон,

Қовжираб кутгандай томчини саҳро,

Сақлагани каби сиррини уммон!..

Сўнгги нафасдаги...

бир ютум ҳаво...

Ҳаёт каби азиз, қадрли жондай!

Ўлса хиёнатдай,

қолса – бахтсизлик,

Кетса – бирга кетадиган имондай;

Руҳлар оламида бирга туғилиб,

Бирга ўладиган ёлғиз ёр каби,

Осса ўзин осиб,

бироқ ўзгага

Ўзини бермаган баланд дор каби!..

Ҳеч кимга ҳеч нарса демасдан,

бориб

Ғаюрлар бошига ёғилган тошдай,

Қаҳратон қишларни

бепарво ёриб,

Яшринган ғоримга кирган қуёшдай!..

Бу ғаним тошларга аччиқма-аччиқ,

Қисмат йўлларига қарама-қарши,

Худонинг қошидан келган

Нур янглиғ,

Кўтариб келгандай муҳаббат Аршин!..

Сев мени!

Мен сени севганим каби!

Кўзларим кўзингда турсин жаранглаб...

Руҳингга туташсин

Исмим гулхани,

Шундай ёнки, ҳеч ким тутолмасин лаб!

Қаҳримда,

зулмимда,

борим-йўғимда

Шу қадар севгинки, сўрмасдан: “Нега?”

Наинки – бу дунём,

у дунёмда ҳам,

Сендан ўзга инсон бўлмасин эга!..

Сев мени.

 

 

ҚАЙТИНГ

 

Уйга қайтинг...

Юракка қайтинг...

Агар қолган бўлса.... Севгингиз омон...

“Ниҳоят... Мен келдим!

Келдим!..” – деб айтинг...

Қолсангиз-да, зулмат ичида пинҳон...

Йўлга тушинг,

Тушинг ғурур отидан...

Бу ёғи Ёлғизлик – Руҳият йўли...

Чиқинг бу қафасдан...

Хасм ёдидан...

Чирмашиб тортса-да чирмовуқ қўли...

Дунёни қолдиринг...

Қолдиринг танни...

Илон терисини ечгандек... Ечинг!

Изланг... ичингизда кутган Ватанни...

Занжир Олтин бўлса-да... Кечинг!..

Онангизга боринг...

Тирик бўлса – У!

Кетган бўлса, агар... қабрига боринг.

Ёруғ дийдорини кўрмоқ бўлсангиз,

Кўксингизнинг ўртасин ...ёринг!


Бир пиёла чашма...

Бир оби ҳаёт...

Сизга берган кўз ёш –

томган томчи Нур!

Тирик томирингиз тупроқда токи...

Демак,

Руҳингизда Ҳақ этар зуҳур!

...қайтинг. Уйга қайтинг...

Лойсувоқ... девор...

Ўчмагансиз ҳали хотирасидан...

Бир дилни топасиз...

Румий ё Машраб...

Ва ёки Навоий чодирасидан!..

...агар унутмаган бўлсангиз йўлни,

Тиконлар қоплаган бўлса сўқмоқни...

Исодан...

Мусодан сўранг... Дуч қилсин

Расуллуллоҳ байт қилган тоғни!

...агар тош устида бўлса мусича,

Агар ғор оғзини тўсса ўргимчак...

Қайтинг!

Белингизда ҳали зуннор бор,

Ҳали ичингизда Бутлар бор... демак!


...жойнамозга йиғланг...

Кўкка очинг кафт...

Чўк тушинг...

Энг гўзал васлдир Сужуд!

“Ахир борлигингиз учун дунё бор,

Ахир ёрлигингиз учун Ишқ мавжуд!”

...ҳижоб – Сиз!

Девор – Сиз!..

Эшик – ўзингиз!..

Тақиллатинг уни!..

“Келдим!..” деб айтинг!

Сизни кутиб турган шу дийдор ҳаққи...

Парвардигор ҳаққи,

Асл Ёр ҳаққи...

Ичкарига киринг!..

Юракка қайтинг!

 

 


2020 йил. 30 март.



***

 


Юрагимга босиб ухласам
Ёдингизни, дийдорингизни.
Болам каби қучиб йиғласам
Менга берган озорингизни.
Кафтингизда очилсам гулдай.
Тунингизнинг моҳи мен бўлсам,
Ҳеч кимсага билдирмай чеккан.
Кўксингизнинг оҳи мен бўлсам,
Нигоҳингиз паноҳларида
Ойдиндаги майсадек ўссам.
Нафасингиз титроқларидан
Оқиб кетса минг йиллик ғуссам.
Арш устида ўқилса номим,
Дарвозасин очса фалаклар.
Кўкдан тушса ғайб инъоми,
Никоҳимиз қийса малаклар…
Севаверсам сизни билмасдан,
Севилсаму ўзим билмасам..
Бағрингизга бориб ўлсаму
Бағрингиздан қайтиб келмасам…
Шундай севсам,
шундай яшасам,
Дилга етса пичоқларингиз.
Кетай десам икки дунёда
Қўйвормаса қучоқларингиз…

 

 

Подробнее...

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси


Ибрат Сафо

 

 

Ватандан ташқарида Ибрат Сафо деган бир ўзбек журналисти бор. У "Би би си ўзбек" радиосида фаолият олиб боради. Ибрат Сафонинг бошқа "журналистлар"дан фарқи, у ўзи тахлил қилаётган воқеаларга ҳеч қачон бир ёқлама ёндошмайди. Воқеаларни ёритиш жараёнида ҳечкимнинг тегирмонига сув қуймайди, ҳечкимга ялтоқланмайди ва ўз манфаати йўлида суҳбатдошига провокацион саволлар бермайди. Тўғриси, мен шундай профессионал ўзбек журналисти борлигидан ва у билан бир замонда яшаётганимдан фахрланаман.



Холдор Вулқон

24/09/2019.
Тонги 7:20.
Канада, Онтерио.

 


 

Ибрат Сафонинг ибратли сўзлари


Ўн гулидан бир гули очилмаган... Одатда бу ўхшатиш қайғули кайфиятга эга. Ҳазон кетган умр шундай тасвирланади.
Аммо, “ўн гулдан бир гули очилмаган”ни ижобий оҳангда ҳам айтиш мумкинмикан? Менимча, мумкин. Тескари тарафдан сананг. Одатда, гул очилгандан кейин нима бўлади? Сўлийди. Ўнта гул тўпланган гулдаста гулдонда сўлиб қолганини кўрганмисиз? Унинг бу ҳаётдаги вазифаси тугади - у энди сарғайиб, кукунга айланади.
Инсон умриниям бунга қиёслаш мумкин. Бугун бир дўстимнинг “Ўтмаган кунлар” номли ҳикоясида мана бу мисраларни ўқиб жилмайдим: “Хушбоқ бугун ишдан эртароқ қайтди. Тунги соат ўн иккиларда ҳайдовчиси уни уйига ташлаб кетди...” Ҳушбоқлар бизда кўп, ҳаёт пойгаси қизиган, иш-уй-соққа-иш-мажлис-соққа-соққа ва яна соққа-иш-мажлис. Ўнта гул гуркираяпти, хуллас. Куни билан кўрмайдиган ва тарбиясига вақт ажратолмайдиган фарзандларининг ўқиши ва тўйига, уйига йиғади. Бир неча кун олдин фейсбукдаги бир дўстим пул топишнинг кайфи ҳақида қизиқ бир пост ёзди. Уни ўқиб икки йил олдин саратон орамиздан бевақт олиб кетган дўстимни эсладим. Унинг пули кўп эди. Бор вужуди қандайдир бизнес лойиҳалар, суҳбат чоғида тинимсиз тинғиллайдиган телефонидаги келишувлар, янги-янги пулни туғдираётган пуллари. Харажати ҳам шунга мослашди, данғиллама уй, машина, атрофида ҳар ким гирдикапалак. Лекин, ўлганидан кейин, у ўзи нега бунча пул йиғди экан деб ўйлаганим эсимда. Вафотидан кейин, камига, катта қарзи бор эканини билдик.
Уни ҳаётда кўрсангиз, қаранг, мана унинг ўн гулиям очилган, боракалло деган бўлардингиз. Очилди, ва тезда сўнди.
Одамзот балки тўққиз гулини очиб, бир гулини очмай тургани яхшидир? Бор имкониятингиз ва салоҳиятингизни ишлатиб қўйсангиз, гугурт чўпидек бирдан ёниб, пуфф этиб ўчмайсизми? Балки одамзот каламушлар пойгасидан ўзини сал четга олиб, бир ўйлаб кўриши керак - менга нима керак бунинг ҳаммаси? Биргина ғунчам қолди, шуни авайлай, деб?
Ўн гулдан ҳеч бўлмаса бири очилмай турсин.

Фурқат Алимардоннинг ФБ саҳифасидан олинди.

 

 

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси

maxresdefault (700x393, 47Kb)


Кўнглима орзулар солган қишлоғим,

Олис олисларда қолган қишлоғим.

Келиб қоларми деб ҳар саҳар ҳар шом,

Кўзлари йўлимда толган қишлоғим.

 


Ўзбекнинг энг ёрқин талантли, лирик шоирларидан бири, марҳум дўстим Равшан Файз шеъри.

Бу шеърни халқимизнинг энг севимли ҳофизларидан бири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Номозов ажойиб, дардли қўшиққа айлантирган.


Қадрдон қишлоқ

 


 

Дадам раҳматли шу соҳилдаги шолипоямизда шоли экар, мен ўтин чўпларни териб, гулхан ёқиб, дадамга қумғонда чой қайнатар эдим.Кейин иккаламиз жийда соясида ўтириб, индамай чой ичар эдик.Ён -веримизда дайди капалаклар сассиз - садосиз, беғамгина учиб юрар, мен узоқ узоқларга боқиб, завқланар эдим.(Х.В.)

 

Тоска по реке

(Светлой памяти моего отца Саййидусман Али)

 

Освещает мне память пляшущим огнём,
Далекий костер, полыхаясь, шаля.
Помню, как с моим отцом мы вдвоем,
Работали молча на рисовых полях.

За куйганярским мостом поездов гудки,
Волна катилась на берег за волной.
Крякая торопливо пролетали утки,
Качался на ветру тростник хмельной.

Полыхал и дымел тот костер далекий,
Ведя трескучий разговор тайный.
Будто, слушая смешные анекдоты,
Хохотал до слез на костре чайник.




02/03/2015.
8:12 ночи.
г.Бремптон, Канада.



 

Қорадарё соҳили.Манашу кенгликларда мол боқиб катта бўлганмиз. "Мизхаппарнинг мактублари" асаридаги воқеалар, асар персонажлари Қурумбой, Мизхаппар, Мамадиёр, Йўлдашвўйларнинг кулгили саргузаштлари бир пайтлар шу соҳилда жойлашган чўчқахона харобаларида кечади.

(Холдор Вулқон)

 

Тасодифий учрашув



Шамол, сени танидим, ишон,
Бу сен, ўша далада эсган.
Ғир -ғир эсиб, ул оташфишон,
Жазирама тафтини кесган.

Ҳамқишлоқлар омонми, шамол,
Соғиндими эл мени ростдан?
Ёмон кўрма, олмагин малол,
Сенга дардим айласам достон.

Шалдирарми дарё кечуви,
Биз қўй, сигир ҳайдаб ўтган жой?
Ялтирарми дарёнинг суви,
Қўрғонласа сукунатда ой?

Чўчқахона ҳалиям борми?
Шовулларми тераклар ҳамон?
Ёлғизоёқ сўқмоқ элтарми,
Одамларни соҳилга тамон?

Балки булутларнинг тубида,
Ой сийнаси қолар очилиб.
Шаффоф шолипоя сувида,
Минг -минг юлдуз ётар сочилиб...

Кечир, йўлдан қўйдим наҳорда,
Улкан эдим, уйга сиғмадим.
Уммон орти, олис шаҳарда,
Шамол, сени таниб, йиғладим.



25 апрел, 2014 йил.
Кундуз соат 5 дан 0 дақиқа ўтди.
Канада, Кембридж шаҳри.


Нийят



Зулматда чирилдоқ чириллаган он,
Тўлин ой порласа пайкалга қараб.
Яғир дўппинг кийиб, елкангда кетмон,
Далаларда юрсанг ёлғиз, сув тараб.

Сокин увотларда бўзрайса фонар,
Оқшом юлдузларни бирма бир ёқса.
Оғзини ланг очиб ойдин далалар,
Ойнинг қўрғонига ағрайиб боқса.

Сувлар жилдираса, пушталар тўлиб,
Кўршапалак учса шодон, овозсиз.
Ўлтирсанг порлаган ойга термулиб.
Оддий сувчи бўлсанг, бўлсанг саводсиз.

Шийпон тамондаги сўрида ётсанг,
Ғир – ғир эсаверса тунги шабада.
Уйғонсанг тўрғайлар чулдираётган,
Ўз она юртингда, тонги далада.



7-август, 2010 йил.
Тунги соат 1 дан 56 дақиқа ўтди.
Торонто шаҳри, Канада.

 

Маслахат қишлоғидан оқиб ўтувчи анҳор.Болалик пайтларимиз қирғоқдан югириб келиб, бақадай сакраб, шу анҳор сувларига калла урар эдик.(Х.В.)

 

 

Маслахат қишлоғидаги бизнинг ховли.Қаровсиз қолган уйимизнинг аҳволини қаранг. Мен эккан оқ ўрик катта бўлиб кетибди.(Х.В.)

 

 

 
Еще статьи...