Таниқли ёзувчи Шерзод Комил Ҳалил
Москва шаҳрида яшаб, ижод қилувчи истеъдодли ўзбек шоири ва ёзувчиси Шерзод Комил Ҳалилнинг Кения матбуотига адабиётимиз ҳақида берган интервьюси.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати агентлигида эълон қилинган расмий хабар.
«The Mount Kenya Times» газетаси ўзбек адабиёти ҳақида ёзди
Кенияда нашр этиладиган «The Mount Kenya Times» газетасида ёзувчи Шерзод Комил Халилнинг ўзбек адабиёти ва ўз ижоди ҳақидаги икки саҳифали интервьюси эълон қилинди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг лойиҳалари ҳақида фикрлар айтилди. Шунингдек, Темур Пўлатов, Эркин Аъзам, Неъмат Арслон, Холдор Вулқон, Хайриддин Султон, Назар Эшонқул, Абдулла Шер, Шодиқул Ҳамро ижоди тўғрисида ҳам сўз боради. Интервью газетанинг 21 ва 24-саҳифаларида берилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати.