
000 Хуршид Даврон Шоир Хуршид Давроннинг шеърларини Самарқанд гумбазларига ўхшаш мовий осимонларга менгзагулик.У ўзининг Ислом Каримовга бағишланган шеърида ҳам, фахр билан: Кўзларимга кўриниб турар Гумбазлари мовий Самарқанд. дея ёзаркан, кўхна Самарқанднинг мовий гумбазлари ва минораларини васф этади. Ҳа, бахиллик, хасад, ёмон хотинларга ҳос макр ва майдагаплик, бачканалик нелигини билмайдиган, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмайдиган ҳалол, разиллик остонасидан ўтмаган, мовий гумбазлар куйчиси Хуршид Даврон чиндан ҳам кўнгли кенг, осимон шоирдир. У менинг "Туманли далалар қўшиғи" номли китобимни чиқариб берган. Бу ҳақда алохида ёзиш нийятим бор. Холдор Вулқон





Холдор Вулқоннинг Торонто шаҳрида нашр этилган "Больше не умирай" номли шеърлар тўплами Ватанда, азиз Ватандошлар қўлида. Ҳамқишлоқларим: чапдан ўнга, тиш дўхтир Январ ака ва тадбиркор Жумабой акалар. Китобни Ватанимизга кириб бориши ва халқимиз қўлига етишида, қўрқмай: "Менга жўнатинг!" дея уй адресини айта олган, қариндошлар ҳам "Гап тегиб қолмасмикин?" деган ўйда ҳавотирланиб, мен билан телефонда гаплашгани ҳам қўрққан маҳаллар шундай журъат жасорат кўрсатган дўстим, халқимизнинг энг севимли шоирларидан бири Одил Икром, тадбиркор Жумабой ака Парпиев ва шаҳрихонлик шоир укам Аббос Сутонларга миннатдорчилик билдираман. Қиёматнинг қойим бўлмаётганига сабаб, ҳали ер юзида шундай ҳалол, қалби пок, довюрак, журъат жасоратли инсонларнинг борлигидандир, балки.(Х.В.)





