000
Хуршид Даврон
Шоир Хуршид Давроннинг шеърларини Самарқанд гумбазларига ўхшаш мовий осимонларга менгзагулик.У ўзининг Ислом Каримовга бағишланган шеърида ҳам, фахр билан:
Кўзларимга кўриниб турар
Гумбазлари мовий Самарқанд.
дея ёзаркан, кўхна Самарқанднинг мовий гумбазлари ва минораларини васф этади.
Ҳа, бахиллик, хасад, ёмон хотинларга ҳос макр ва майдагаплик, бачканалик нелигини билмайдиган, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмайдиган ҳалол, разиллик остонасидан ўтмаган, мовий гумбазлар куйчиси Хуршид Даврон чиндан ҳам кўнгли кенг, осимон шоирдир.
У менинг «Туманли далалар қўшиғи» номли китобимни чиқариб берган. Бу ҳақда алохида ёзиш нийятим бор.
Холдор Вулқон
Бу китобни шаҳрихонлик бир ўқитувчи ҳануз сақлаб юрибди экан.Раҳмат у инсонга.
Холдор Вулқоннинг Торонто шаҳрида нашр этилган «Больше не умирай» номли шеърлар тўплами Ватанда, азиз Ватандошлар қўлида. Ҳамқишлоқларим: чапдан ўнга, тиш дўхтир Январ ака ва тадбиркор -шифокор Жумабой акалар. Китобни Ватанимизга кириб бориши ва халқимиз қўлига етишида, қўрқмай: «Менга жўнатинг!» дея уй адресини айта олган, қариндошлар ҳам «Гап тегиб қолмасмикин?» деган ўйда ҳавотирланиб, мен билан телефонда гаплашгани ҳам қўрққан маҳаллар шундай журъат жасорат кўрсатган Жумабой ака Парпиевга ва шаҳрихонлик шоир укам Аббос Сутонларга миннатдорчилик билдираман.Қиёмат қойим бўлмаётганининг сабаби, ҳали ер юзида шундай ҳалол, яхши, довюрак, журъат жасоратли инсонларнинг борлиги туфайлидир.Раҳмат! Умрлари узоқ бўлсин! (Х.В.)
Холдор Вулкан «Онтарио» кўли соҳилларида. 2018. Канада, Онтерио.