Яшасин, қардош Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг абадий дўстлиги!
Олам аҳли билингиз, иш эмас душманлиғ,
Ёр ўлинг бир бирингизғаким, ёрлиғ иш.
Алишер Навоий.
Озорбайжонликлар буюк ўзбек шоири Алишер Навоийни севиб ўқиганлари каби Ўзбек ҳалқи ҳам буюк озорбайжон шоири Сулаймон Фузулийни шу қадар севиб ўқийдиларки, ҳатто у шоирни ўзининг шоири, ўзбек деб ҳам ўйлайди.Ва бу тўғри. Негаки, тили деярли бир хил, дини бир, миллий урф одатлари бир бирига яқин бу икки халқ яқин қариндошлардир. Бу борада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган дўстлик, ҳамжихатлик, яхши қўшничилик сиёсати дунё ҳамжамияти олдида жонажон ватанимиз Ўзбекистоннинг обрў эътиборини ортдириб, ижтимоий — сиёсий ва иқтисодий салохиятини ошираётгани, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустахкамлаётгани ғоят қувонарли. Тошкентда Озорбайжон халқининг содиқ ўғлони, Ўзбекистоннинг катта дўсти Ҳайдар Алиевга мемориал ёдгорлик ўрнатилгани ва бу ёдгорликнинг очилиш маросимида Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг қатнашгани икки қардош халқ вакилларини чексиз қувонтирди.
Яшасин, Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг абадий дўстлиги!
Холдор Вулқон.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.
22/06/2022
Канада.