Skip to content
Menu
  • Home
  • Ўзбекча
    • Миннатдорчилик
    • Қаловини топсанг, қор ёнади.
    • Холдор Вулқоннинг «Маъюс чироқларнинг олмос чамани» номли шеърлар тўплами.
    • Холдор Вулқоннинг «Ой порлаган оқшомлар» номли қиссаси. Ўқинг. Жуда қизиқарли асар.
    • Ш0ир Хуршид Давр0н.
  • На русском
    • Полный текст сборника стихов Холдора Вулкана «Больше не умирай». Всем приятного чтения!
    • Сборник рассказов Холдора Вулкана. Очень интересные и неординарные рассказы. Читается легко, как говорится, на одном дыхании. Рекомендуем. Всем приятного чтения!
    • Полный текст романа Холдора Вулкана «Бумаранг». Читайте. Рекомендуем.
    • Очень интересный, неординарный рассказ Холдора Вулкана «Ибн Камбал». Всем приятного чтения.
    • Полный текст любовной повести Холдора Вулкана «Листопад».
  • Lotin imlosida
    • Xoldor Vulqonning yapon she’riyatidan qilgan tarjimalari. Lotin imlosida.
    • Xoldor Vulqonning «Ma’yus chiroqlarning olmos chamani» nomli she’rlar to’plami lotin imlosida.
    • Xoldor Vulqonning «Oy porlagan oqshomlar» nomli povesti lotin imlosida. O’qing, juda qiziqarli asar.
  • English
    • Full text of the novel of Holder Volcano «Boomerang». Read, and enjoy.
    • The story of Holder Volcano «Key». An extraordinary story.Read it, you won’t regret it.
    • The story of Holder Volcano «Ibn Kambal». Read, and enjoy.
    • The short novel «Falling Leaves» and stories of Holder Volcano.
  • videos
  • Веб сайт манзили:
Menu

Холдор Вулқон. Осиё қайғуси.

Опубликовано на 12/01/2023

Холдор Вулқон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

 

Осиё қайғуси

 

Одамлар ўртасида юз берадиган келишмовчиликларнинг ўқ илдизи ўзаро гап — сўзлардан, «деди деди» чириндисидан озиқланади.

Оилавий жанжалларга, қўйди — чиқдиларга, ака -ука, опа -сингил, туғишган жигар бағирларнинг юз кўрмас бўлиб кетишларига, қўни қўшнилар ўртасидаги жанжалларга ҳам айнан майда чуйда фисқу фасод, гап -сўзлар сабаб бўлади.

Бу ижтимоий иллат илдизига ўз вақтида болта урилмас экан, фожиа кўлами аста кенгайиб, маҳаллийчилик, яъни тошкентлик, вилоятлик каби кўринишда жамиятни аввал иккига, кейин кўплаб майда бўлакларга бўлиб ташлаш, парчалаш йўлига ўтади.

Бу жамият танасига тушиши мумкин бўлган «дезинформация» микроби, жирканч инфекция секин аста ярага айланаб, газак олиб, Ўрта Осиёда тинч -тотув, аҳил иноқ яшаётган Ўзбек, Қозоқ, Қырғыз, Қорақалпоқ, Тожик ва Туркман халқларининг ўзаро дўстона муносабатларига путур етказиши, келишмовчиликларни келтириб чиқариши бугун соғлом ақл эгалари учун сир эмас.

Бизнинг рус ва бошқа барча халқларга душманлигимиз, эътирозимиз, хусуматимиз йўқ.

Биз фақат инсоният тан олган Суверен мамлакатларга зўравонлик билан зуғум ўтказиб, ҳар хил харбий операциялар баҳонасида қўшин тортиб, мамлакатлар миллий мустақиллигига, худудий яхлитлигига тахдид солувчи ва ўз агрессияси, яъни босқинчилиги сабаб нафақат ўз халқини халқаро иқтисодий жазо чоралари ботқоғига ботираётган, балки мутараққий дунё тинчлигига, иқтисодий -сиёсий муносабатлари ривожига ҳам рахна солаётган авторитар, диктаторлик режимларининг босқинчилик сиёсатигагина қаршимиз.

Халқларни бир бирига зимдан гиж -гижлаб, уриштириб, бўлиб ташлаб, уларни ўзларининг «империя» қопларига жойламоқчи бўлган ва бу халқларни икки оёқли подага, итоаткор қулларга айлантириш, сўнг улар устидан ҳукмронлик қилиш мақсадида юрган писмиқ, кўзга кўринмас душманлар айнан шундай олди қочди, фисқу фасод «деди -деди» каби асоссиз хабар -дезинформация қуролидан фойдаланиб, содда ишонувчан, лақма одамлар орасида атайлаб тухмат, бўхтон тарқатадилар.

Аввал сувни лойқалатиб, кейин балиқ овлайдиган бундай ёвуз тўдалар мамлакатлар ўртасида чиқадиган келишмовчилик, жанжал, ур -йиқит, оммавий тартибсизликлардан, қирғин -баротлардан манфаатдор. Улар аввал учқун чиқариб, оловга мой қуйиб, сўнгра ёнғинни томоша қиладилар.

Писмиқ газандалар атайлаб тарқатган у тухматлар қармоғига илиниб, қўшни, қардош, бир туғишган Қырғызларимиз ўз оғайниси ўзбекка, ё ўзбек Қырғыз қариндошига ё тожик қирғиз диндошига болта кўтариши ҳеч гап эмаслигига яқин тарихда ўзимиз гувох бўлдик.

Эй, Марказий Осиё деган умумий уйда яшаётган азиз Тожикларим, Туркманларим, Қырғызларим, Қозоқларим, Қорақалпоқларим, Ўзбекларим! Зимдан тарқатиладиган фитна фасодларга учиб, маккор ва разил ёвлар қўлинга тутқазиши мумкин бўлган машъала билан Ўрта Осиё деб аталган ўз уйинга ўзинг ўт қўйма!

Уришма! Бир бирингни ўлдирма, қирма!

Аксинча, жипслашиб, бирлаш! Ягона, енгилмас, забардаст кучга айлан!

Бир бирингни ҳимоя қилишни, бирингнинг бошига кулфат тушса, иккинчинг ёрдам беришни ўрган!

Ёвларга ён берма! Бўлинганни бўри ер дейдилар!

Бўлинсанг, урушсанг, ёғийларнинг, ёвларнинг шами ёниб, шохи, мўнгизи ўсажагини асло унутма!

Иқтисодиётинга хорижий инвестиция ётқизиб, чет эллардаги сармоядорлар оқимини кучайтириш учун уларга имкониятлар, қулайликлар яратиб, очкўзлик қилмай, нафсингни бироз тийиб, сармоядорлар олдига озгина бўлса ҳам моддий манфаатни қўй, қонун устиворлигини таъминлаб, сармоядорларни маҳаллий таъмагир амалдорлардан ҳимоя қилиб, уларнинг ишончини қозон!

Лекин, қарз олма!

Мамлакатлараро улкан иқтисодий лоиҳаларга халқингдан бемаслахат, халқ референдумларисиз имзо чекишга шошилма!

Қарз -бу худди АЭС қурилиши каби ГЕОПОЛИТИК пўлат қопқон!

Қарз берган томон вақтлар келиб, ҳеч қандай урушсиз, қурол аслахаю, қурбонларсиз, ортиқча сарф -харажатларсиз, сени мангу иқтисодий қарамга айлантириши, алалоқибат, тупроқларинга эга чиқиши ҳам ҳеч гап эмас.

Америка ва Канада ўртасида рамзий чегарани хисобга олмаса, бу икки мамлакат халқи ҳеч қандай визасиз, паспортни қўя турайлик, оддий хайдовчилик гувохномаси билан бир бирларига ўтиб, ўзаро борди -келдини йўлга қўйиб, бизнесни ривожлантирадилар.

Чегарада таъмагирлик йўқ.

Шунинг учун ҳам бу икки мамлакат мутараққай ва бой.

Европада ҳам шундай.

Ўрта Осиёда яшаётган халқлар ҳам ўшандай визасиз режим билан минтақада бемалол ҳаракатланиш системасини ишлаб чиқмоқлари даркор.

Ўзбекистон, Қырғызистон, Тожикистон ўз махсулотларини Қозоғистон ё Туркманистон орқали қардош Озарбайжонга, Каспий денгизи орқали жаҳон бозорига олиб чиқиш устида бош қотирмоқлари керак.

Бу стратегик лойиҳа Ўрта Осиё минтақасида яшаётган халқлар, Суверен Давлатлар учун бирдай манфаатли.

Тожиклар, Туркманлар, Қырғызлар, Қозоқлар, Қорақалпоқлар, Ўзбеклар ўзаро гина кудуратни бир четга йиғиштириб, ака -ука, оға — ини, биродар бўлиб, ягона оила фарзандларидай аҳил -иноқ, тинч -тотув яшасалар, уларни авраб, зимдан бир — бирига гиж -гижлаб, қайраб, уриштириб, кейин ўзи «ёрдамга» келган киши бўлиб, бу қардош, диндош халқларни осонгина ўзининг сассиқ қопига солмоқчи бўлган ёвлар то абад шум ниятига етолмайди.

Яшасин, зинда бод, жашасын, Тожик, Туркман, Қырғыз, Қозоқ, Қорақалпоқ, Ўзбек, Озарбайжон ва Турк халқларининг бузилмас, азалий ва абадий дўстлиги!

Яшасин, сўз, фикр ва матбуот эркинлиги!

Яшасин, дунё халқларининг динидан ирқидан, миллатидан қатъий назар бир оила фарзандларидай аҳил иноқ, тинч тотув, озод ва эркин яшаш усули — умуминсоний ДЕМОКРАТИЯ!

 

12/01/2023.
Эрта билан соат 7:48.
Канада, Онтерио.

 


 

Quotes

  • Холдор Вулқон мўжиза ҳақида.
  • Holder Volcano about miracles.
  • Холдор Вулкан о чудесах.

Links

  • Полный текст любовного романа Холдора Вулкана "Бумеранг"
  • Вход в Самиздат.
  • Наш Facebook профиль.
  • Полный текст любовной повести Холдора Вулкана "Листопад."
  • Полный текст сборника стихов Холдора Вулкана "Больше не умирай".
  • The novel of Holder Volcano "Boomerang"
  • Холдор Вулқоннинг "Маъюс чироқларнинг олмос чамани" номли шеърлар тўплами. Кирилл имлосида.
  • Xoldor Vulqonning "Ma'yus ciroqlarning olmos chamani" nomli se'rlar to'plami. Lotin imlosida.
  • Холдор Вулқоннинг япон шеъриятидан қилган таржималари. Кирилл имлосида.
  • Xoldor Vulqonning yapon she'riyatidan qilgan tarjimalari. Lotin imlosida.
  • Полный текст повести Холдора Вулкана "Далаказан"
  • The short novel of Holder Volcano "Dalakazan"
  • The short novel of Holder Volcano "Falling leaves". Read and enjoy!
  • Холдор Вулқоннинг "Ой порлаган оқшомлар" номли повести кирилл имлосида.
  • Xoldor Vulqonning "Oy porlagan oqshomlar" nomli povesti lotin imlosida.
  • Юмористическая повесть Холдора Вулкана "Странные письма Мизхаппара".
  • The short novel of Holder Volcano "Letters of Mizhappar"
  • Повесть Холдора Вулкана в мемуарах "Далекие огни".
  • Неординарные и очень интересные рассказы Холдора Вулкана.Всем приятного чтения!

Recent Posts

  • Полный текст сборника стихов Холдора Вулкана «Не ревнуй, жена к березам ты меня!». Всем приятного чтения!
  • Fantastic story of Holder Volcano «El Lethason Ducache». Read and enjoy!
  • Смешной рассказ Холдора Вулкана «Джуманчик Беданабоз». Читайте, рекомендуем. Всем приятного чтения!
  • Модерн рассказ Холдора Вулкана «Калейдоскоп». Очень увлекательное произведение. Читайте, рекомендуем. Всем приятного чтения!
  • Рассказ Холдора Вулкана «Лесоруб». Смешно до слез! Приятного чтения!

Archives

  • Апрель 2025
  • Март 2025
  • Декабрь 2024
  • Ноябрь 2024
  • Сентябрь 2024
  • Август 2024
  • Июль 2024
  • Март 2024
  • Январь 2024
  • Декабрь 2023
  • Октябрь 2023
  • Сентябрь 2023
  • Август 2023
  • Июнь 2023
  • Май 2023
  • Апрель 2023
  • Март 2023
  • Февраль 2023
  • Январь 2023

Categories

  • English
  • На русском языке
  • Ўзбекча
©2025 | Design: Newspaperly WordPress Theme