Холдор Вулқон
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Абдулазиз Комилов ўзбек халқининг садоқатли ўғлонларидан бири.
У энг оғир дамларда ҳам тўғри гапириб: «Ўзбекистон Украина худудидаги бўлгинчи сепаратистларнинг аллақандай «днр -лнр» «республикалари» мустақиллигини тан олмайди ва Украинада олиб борилаётган босқинчилик харакатлари зудлик билан тўхтатилишини истайди!» дея баралла айта олган ҳақиқий дипломатдир.
Юқори лавозимлар муваққат, ўткинчи.
Лекин ҳақиқий дипломат Абдулазиз Комиловнинг сўзларини тарих ҳеч қачон унутмайди.
Холдор Вулқон
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Абдулазиз Камилов один из преданных сыновей узбекского народа, дипломат с чистой совестью перед историей. Он говорил правду даже в самые трудные моменты о том, что Узбекистан не признает независимость сепаратистских, самопровозглашенных, так называемых «длнр» и считает необходимым немедленно прекратить военную агрессию в Украине.
Высокая должность, карьера — мимолётно.
Но, героический поступок настоящего дипломата Абдулазиза Камилова история никогда не забудет.
Холдор Вулкан
Член Союза писателей Узбекистана.
Abdulaziz Kamilov is one of the devoted sons of the Uzbek people, a diplomat with a clear conscience before history. He told the truth even in the most difficult moments that Uzbekistan does not recognize the independence of the separatist, self-proclaimed, so-called «dlnr» and considers it necessary to immediately stop military aggression in Ukraine.
A high position, a career — fleeting.
But history will never forget the heroic act of the real diplomat Abdulaziz Kamilov.
Holder Volcano
Member of the Writers’ Union of Uzbekistan.
Ватан худудий яхлитлиги ва миллий мустақиллик жондан ҳам қиммат тушунча.
Агар кузатиб борган бўлсангиз, бундан бир неча ойлар аввал Ўзбекистон миллий мустақиллигини, тараққиётини, муроса устига қурилган мўътадил сиёсатини, миллати, дини ва ирқидан қатъий назар аҳил иноқ яшаётган кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ҳамжихатлигини кўролмаган кўринмас, ғаюр кучлар «Ютуб» ижтимоий тармоғида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Комилов шаънига турли, бўлар бўлмас, бўхтон, тухмат ва иғволар ёғдиришган эди.
Улар Абдулазиз Ҳафизовични инглиз тилини яхши билмасликда айблаганларида, ҳамма ҳайрон бўлган эди.
Чунки инглиз тилини биладиган ватандошларимиз Абдулазиз Комиловнинг инглиз тилида бемалол сўзлай олишларидан яхши хабардор.
Талвасага тушиб, типирчилаётган кўринмас кучларнинг, сиёсий телбаларнинг нега бош дипломатимиз шаънига зўр бериб, пана пастқамдан иғвою тухмат тошларини отганликлари айниқса, бугун Абдулазиз Комиловнинг Ўзбекистон Парламентида, сенаторлар иштирокидаги анжуманда она тилимизда нутқ сўзлаб, Ўзбекистон Республикаси Мустақил Украина давлати худудида бўлгинчилик билан шуғилланаётган, ўзларини ДНР, ЛНР дея номлаб олган қўштирноқ ичидаги «республикалар»ни тан олмайди дея баралла айтганидан сўнг янада ойдинлашди.
Ҳа, Ўзбекистон халқи азалдан дунёга Тарас Шевченкони ва Пушкинларни берган ҳар иккала халқни ҳам бирдай ҳурмат қилган ҳолда путин ҳукуматининг Украина худудий яхлитлига қарши олиб бораётган босқинчи сиёсатини қаттиқ қоралаши бугун мамлакатимиз олий минбарларидан туриб баралла айтилди.
путиннинг босқинчилик сиёсати оқибатида рус ва украин халқлари бошига кулфатлар ёғилмоқда, шаҳарлар вайрон бўлиб, бегунох болалар, тинч аҳоли ҳалок бўлмоқда.
Миллионлаб украиналиклар қочқинларга айланди.
Дунёга Пушкин, Толстой, Достоевский, Есенин, Маяковский, Чехов, Тургенев, Хлебников, Мандельштам Пастернак каби дахо шоир ва ёзувчиларни берган рус халқини ҳурмат қиламиз.
Аммо рус халқи бу путин эмас. путин эса, Россия дегани эмас.
Дўст оғир кунда билинади дейди донишманд ота боболаримиз.
Миллий мустақиллиги ва худудий яхлитлигини сақлаб қолиш йўлида ўз қаҳрамон Президенти Владимир Зеленский атрофида бирлашиб, ёвга қарши жон олиб, жон бериб, курашаётган матонатли украин халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга қарор қилган Ўзбекистон Ҳукуматини қўллаб қувватлаймиз!
Йўқолсин мустабид, қонхўр ва золим диктатура!
Яшасин, дунё халқларининг миллати, ирқи ва динидан қатъий назар ягона оила фарзандларидай аҳил иноқ яшаш усули -ДЕМОКРАТИЯ!
17/03/2022.
Эрта билан соат 7:44.
Канада, Онтерио.