Холдор Вулқон
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Қонун устиворлиги ва темир интизом тараққиёт гаровидир
Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрациясига, ўзбекча айтсак, Давлат бошқарув тизимига Буюк Британиянинг «Рединга», «Оксфорд» университетларида таълим олган, ўқимишли, бир неча хорижий тилларда сўзлаша оладиган, ёш, ғайрат -шижоатли, ишнинг кўзини биладиган етук кадрларнинг келиши ғоят қувонарли воқеадир.
Ўзбекистон Республикаси админстрацияи раҳбари Умурзоқов Сардор Ўктамович ва унинг командаси: Ўзбекистон Республикаси админстрацияси раҳбарининг ўринбосарлари Маърупов Азиз Йўлдошевич, Алламжонов Комил Исмоилович, Пайғомов Алишербек Азизович, Асадов Шерзод Икромовичлар ана шундай етук кадрлар жумласидандир.
Замонавий менежмент, яъни Давлат Конституциясида белгиланган қонунлар асосида иш юритиш илмини пухта ўзлаштирган бу кадрлар бор экан, албатта мамлакат иқтисодиётида жиддий, ижобий ўзгаришлар юз беради, халқимизнинг турмуш даражаси юксалиб, Ўзбекистонимизнинг дунё ҳамжамияти олдидаги обрў -эътибори тобора ортиб бораверади.
14/01/2023.
Эрта билан соат 8:40.
Канада, Онтерио.