Ўзбек миллиардери Алишер Усмонов ҳақида
Баъзан, халқимизнинг кўзга кўринган, обрўли фарзандлари айтган бир оғиз гап ҳам миллатнинг қаддини кўтаради.
Бундан атиги бир неча йил аввал ўрисларнинг Георгий, яъни Жорж тантаналар залида Ўрусия Федерацияси президенти Путин ўзбек миллиардери Алишер Бурхонович Усмоновга Россия олий нишонини топширган пайт шундай унутилмас тарихий воқеа юз берди.
Алишер ака мукофот учун миннатдарчилик билдирар эканлар:
-Ҳурматли президент, менга берилган мукофот учун миннатдорчилик билдириш билан бирга шуни ҳам таъкидлашни истардимки, менинг ота -боболарим ўзбек экани ва менинг томирларимда ўзбек қони жўш ураётгани билан фаҳрланаман! -дедилар.
XV асрда ҳазрати Амир Алишер Навоий «туркий тил шу қадар қашшоқки, унда нафақат Хамса, балки ғазал ҳам ёзиб бўлмайди» дея она тилимизни камситгувчи айрим кимсаларни ҳайратда қолдириб, ўзбек тилида лирик ғазаллар тўплами -«Ҳазоинул маоний» девонини ва беш достондан иборат «Ҳамса»ни ёзиб, фасод аҳлининг оғзига урган бўлсалар, дунёни ўзининг тадбиркорлиги билан забт этган миллиардер Алишер Усмонов бир оғиз айтган гапи билан бутун дунё кўзи ўнгида, тантаналар залига йиғилган Ўрус сиёсий элитаси олдида Ўзбекнинг қадрини, қаддини кўтарди, элимиз юрагини фахру ифтихорга тўлдирди, халқимиз берган тузни оқладилар.
Ковид пандемияси сабаб халқимиз бошига кулфат тушган маҳал, ватанга қайтиб, тахликали замонларда Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев ёнларида туриб, эл саломатлигини сақлаб қолиш йўлида ўзининг юз миллион доллар атрофидаги маблағларини беминнат сарф этдилар.
Раҳмат, Алишер ака! Халқимиз бахтига доимо соғ ва омон бўлинг. Юз ёшларга кириб юринг.
Холдор Вулқон
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Холдор Вулкан
Член союза писателей независимого Узбекистана
(Алишер Бурханович сказал: -Я горжусь, что мои предки — это узбеки, и в моих жилах течет узбекская кровь.)
Богатство
Посвящается узбекскому миллиардеру Усманову Алишеру Бурхановичу
Говорят, что иногда богатые тоже,
Одиноко и безмолвно плачут.
Слезы, на бриллианты похожие,
От глаз посторонних прячут.Алишеру Бурхановичу, не сложно,
Купить себе острова на Гавайях.
Но ему дружба народов дороже,
Важнее Байрон, Пушкин и Наваи.Самое бесценное богатство — это,
Наша солнечная Родина за морями.
Родные берега и бродячие ветры,
Трели жаворонка над полями.
29/10/2014.
9:36 утра.
г.Бремптон, Канада.
Бу шеър Холдор Вулқоннинг Торонта шаҳрида нашр этилган «Больше не умирай» номли шеърий китобидан жой олган.