Холдор Вулқон
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси
Президент Админстрацияси раҳбари жаноб Сардор Умрзоқов ҳақида.
Ҳар бир одам, ҳох у шоир — ёзувчи бўлсин, ҳох сиёсатчи бўлсин, ўз соҳасида нималарга қодир эканини, Худо берган ноёб истеъдодини, ўзи билмаган ҳолда ўз айтаётган сўзлари билан ошкор этади, кўрсатади.
Мен бундай ҳислатни ёш, аммо етук кадр, инглиз, рус тилларида бемалол сўзлаша оладиган, дунё кўрган, ғайрат -шижоатли инсон, яқинда Президент Админстрациясига раҳбар этиб тайинланган Сардор Умрзоқов табиатида кўрдим, илғадим, ва ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кадр танлашдаги маҳоратларига яна бир бор қойил қолдим.
Сардор Умрзоқовнинг йиғилишда айтган биргина гапиёқ менинг шундай ижобий хулосага келишимга сабаб бўлди.
У ўз хизмат вазифасини суйистеъмол қилган ҳокимга қарата: -Дафтарингизни ёпинг, ручкангизни киссангизга солинг! -деди.
Сардор Умрзоқов бу қиличдай кесгир сўзлари билан, эшитганини дафтарга тўхтовсиз ёзиб бораётгандай кўрингувчи, лекин, хаёлида бутунлай бошқа нарсани ўйлаб турадиган, ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб, халқ мулкини талон -торож қилиб, раҳбарлар олдида ўзини қулдек итоаткор кўрсатадиган, айёр, маккор ва мутеъ кимсалар иш фаолиятини аёвсиз, аммо конструктив танқид қилиб, уларнинг чиркин кирдикорларини жамоатчилик кўз ўнгида фош этаркан, худди шимолий Кореядаги каби ҳукмдор олдида дафтарга бир нарсаларни ёзиб турадиган, ўзининг қуллик психологияси билан мутараққий дунё жамоатчилигига эриш туюлгувчи, ҳатто одамларнинг кулгисини қистагувчи кимсалар одатига айланган иллатга бархам берди, кескин чек қўйди.
Юртимизда Сардор Умрзоқов каби кадрлар кўпаяверсин!
Мустақил мамлакатимиз тинч, халқимиз боши омон бўлсин!
12/12/2022.
Эрта билан соат 8:34.
Канада, Онтерио.