Истеъдодли шоир ва ёзувчи Юсуф Расул ижоди ҳақида.
Юсуф Расул 1971 йили Тожикистоннинг Панжикент туманида дунёга келган. 1993 йил Тошкент Миллий университетини тамомлаган. Авваллари Тошкент шаҳрида яшаган бу шоир ҳозирда, тақдир тақазоси билан Шведсяда ҳаёт кечиради.
У ўзининг лирик шеърлари, дардли хикоялари билан аллақачон элимиз юрагидан жой олган истеъдодли ва таниқли ижодкорлардан биридир. Юсуф Расул бадиий ижод билан бирга журналистикада ҳам фаолият кўрсатади.
У доимо Ватан ва халқ қайғуси билан яшайдиган қалби уйғоқ инсон. Юсуфжон фақат ўз манфаатинигина ўйлайдиган худбин кимсалардан фарқли, доимо бошқалар ҳақида қайғуради.
Юсуфжон бугун ҳам Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан нашрга тайёрланаётган «Хориждаги ўзбек ижодкорлари антологияси» номли тарихий мажмуа лойихаси устида ишлаб, адабиёт ғамида югириб, елиб юрибди.
Одамга менсимай паст назар билан қараш, бировнинг устидан кулиб, роҳатланиш, ёлғон гапириш, алдаш каби разилликлар Юсуф Расулга ёт иллатлардир.Унинг дину диёнатда собит, ибодатда обид, имонли шахс экани, динга бўлган муносабати ва меҳри нечоғли юксак экани, юқоридаги муҳташам масжид фонида тушган суратидан ҳам аён.
Кўнгил куйчиси, халқимизнинг севимли шоирларидан бири Юсуф Расулга бунданда юксак ижодий парвозлар, оилавий тинчлик — омонлик ва ҳотиржамлик тилаш билан бирга, ундан янгидан янги санъат асарларини кутиб қоламиз .
Холдор Вулқон
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Юсуф Расул
Шеърлар
Исмсиз
1.
Ёмғирдан сачради деразамга гард,
Шовуллаб нимадир қулади кӯкдан,
Юрагимга ботди аллақандай дард.Кучайиб бормоқда — йӯқ ниҳояси,
Йӯқ, у соғинч эмас — исмсиз оғриқ,
Сӯзлаб берай десам йӯқ ифодаси.
2.
Менга дард бер Худойим-оғир,
Сенинг даргоҳингга етгудек узун,
Шодликлардан юрагим оғрир,Фақат қайғу қалбимга мадад,
Изтироблар кӯтарар руҳим.
Бахш эт менга ғамни — беадад.Севинч -абас, туйғулар — ӯтрик.
То ӯзимга етгунимча то
Андуҳлардан ясайин кӯприк.Ӯлим каби мангу ва суюк,
Соғинч каби узун ва чексиз,
Бир дард бергин ӯзимдан буюк.Токи, сени яшай, ёд этай,
Токи, сенга ном берай, эй, дард-
Токи, сени тушуниб етай.
Румий
Агар бу йӯлларда чарчасанг, толсанг,
Тинкангни қуритса замон — гапсотар.
Кӯнгилга сафар қил имкон тополсанг,
Кӯнгилга сафар қил — кӯнгил бехатар.Кӯнгилга юкиниб топган ҳаловат,
Замонга сиғмаган ҳам шоҳу гадо.
Кӯнгилда яшаган шоирлар фақат
Ӯзини Ҳақ учун айлаган фидо.Кӯнгилга битилган тақдир сӯзлари,
Неки дардинг бӯлса кӯнгилга айтгин.
Кӯнгилдан боқади Тангри кӯзлари,
Тангрига юз бургин — кӯнгилга қайтгин.Агарда қайтмоғинг бӯлса гар душвор,
Нафснинг балосини ипини узгин.
Ишқдан сархуш бӯлгин, дунёдан ҳушёр,
“Кӯзни юмгил-кӯзга айлансин кӯнгил”
21.05.29.
Биз яна учрашдик
Биз яна учрашдик ӯттиз йилдан сӯнг,
Қайта кӯришмоқлик эди бизнинг аҳд.
Мени олиб кетди айрилиқ ва мунг,
Сени асраб олган эди шӯрлик бахт.Биз яна учрашдик…
Йиллар сӯнггида,
Йӯқолган ҳисларни ахтариб сарсон.
Энди сен бошқасан кӯзим ӯнгида,
Мен ҳам у эмасман, севгилим ишон.Унут бӯлган йиллар хотирасида
Мангу қолиб кетган кӯзи тийран қиз.
Севгимизнинг содиқ асирасидай
Фақат у яшайди қалбимда ёлғиз.Сен эса бошқасан,
Юзларинг сӯлғин,
Ва оташ ҳислардан қолмаган асар.
Йиллар шамолига сочилган, эй, гул,
Кузги муҳаббатдан айлагин ҳазар.Биз яна учрашдик,
Йилларни кечиб,
Соғинч соҳилида кӯзларимиз ёш.
Кечикиб ботмоқда дардимиз ичиб,
Денгизга бош қӯйган қип — қизил қуёш…
Инсон ва Одам
Эски афсоналар келади қайтиб,
Унут бӯлган йиллар тушади ёдга.
Одам бу дунёда туғилган пайти
Қалбида инсон ҳам келмиш бунёдга.Бири ожиз махлуқ, қӯрқоқ ва гоҳи
Соядек эргашган ӯз қусурига.
Бири осмонларга етган — илоҳий,
Халқларни тӯпламиш ӯз ҳузурига.Бири рӯжу қӯйган нафсу таъмага,
Ӯзи каби ожиз махлуқни овлар,
Бири зиё сочиб тинмай оммага,
Ориф инсонларни олдига чорлар.Бир вужудда икки турли хил хилқат
Бир вужудда дӯсту ҳам ғаним яшар,
Бир вужудда бахту нафрат ва кулфат,
Бир вужудда инсон ва бани башар.Бир куни қумурсқа ва қуртлар ошна
Инсонга юрмишлар инлари билан.
Эзгулик қалъасин бузмишлар тошлаб,
Адоват, хиёнат, динлари билан.Дунёнинг иши бу — ёвузлик ғолиб,
Яхшига кун йӯқдир, ёмонга ӯлим.
Кетар экан инсон бошини олиб,
Ёвузлик қолибди ортидан кулиб.Илоҳий туйғулар бӯлмишдир қувғин,
Инсон инсон эмас нисёнга дӯнмиш.
У қабиҳ дунёдан қувилгач ёлғин
Башар қалбидаги исёнга дӯнмиш.Шу кундан бошланган жаҳолат туни,
Шу кундан ҳақиқат ғурубу ғариб.
Инсонни унутган одам ҳар куни
Самодан ӯзини юрар ахтариб..
21.02.2021.
Қишлоғим
Чиқиб кетган эдим бағрингдан олиб
Уфққа бӯй чӯзган орзуларимни.
Энди қайтмоқдаман — шомларда қолиб,
Хира тортган кӯнглим кӯзгуларини.Билмайсан, сен севган у содда бола
Йилларни оралаб андуҳлар ютган.
Излаб тополмагач қайтишга чора
Менинг жисмим аро йӯқолиб кетган.Сен ҳамон кутасан — юрагинг қонаб-
Уфқдан излайсан дилгир болангни
Мен эса яшайман — кунларни санаб-
Бӯғзимга тиқилган сӯнгги ноламни.Ӯкинма қишлоғим, мендан рози бӯл,
Кетган келар дегин, асра сабрингни
Ишонгин, қайтаман бағрингга бир кун,
Фақат қизғонмасанг битта қабрингни.
Декабр
Ӯтиб кетмоқдасан кӯзим ӯнгида,
Ӯтиб кетмоқдасан қалбимдан гӯё.
Ӯтиб кетмоқдасан йиллар сӯнггида,
Сӯнгги умидларга бӯлганча доя.Қиш забтига олган қора тунларда
Зерикасан қорлар уюлишидан.
Худолардан узоқ оғир кунларда
Тӯхтамоқ бӯласан муюлишларда.Хумрайиб боқасан — қора қарғалар
Бузсалар қағиллаб сукутларингни.
Томларга таққанча муздан сирғалар
Яшайсан асранди умидларингни.Ӯтиб кетаяпсан, тӯхтамай сира,
Олдда кутар сени январ — фусункор.
Ӯтиб кетмоқдадир сен билан бирга
Бизнинг умримиз ҳам, эй, фасли инкор!
11.01.21.
Тошкент
Билсанг эди Тошкент…
Соғиндим ёмон…
Умидларим яшар кӯчаларингда.
Сенда қолиб кетган ёшлигим ҳамон
Девонадай кезар кечаларингда.Тунлари уйқусиз келинчак мисол
Тебратиб чиқардинг бешикларингни.
Нега ёпиб олдинг — келдими малол —
Бир ӯжар ӯғлингга эшикларингни?Мен бунда ӯзимни унутиб ҳайрон
Қайғуларим буткул дилдан аритдим.
Сен унда тош қотган кӯзларинг гирён
Менинг ёшлигимни яшаб қаритдинг.Тошкент… билсанг эди…
Амиржонга
Сен дард чексанг дилимда алам
Юрак ғамга тӯлар бир пастда.
Кӯрмай десанг кӯзларимда нам
Ӯғлим, сира бӯлмагин хаста.Гар сен кулсанг куламан синиқ,
Азоб чексанг хомуш қоламан,
Сенга қараб бокира, тиниқ
Болаликка қайтиб бораман.Қувончларинг кӯпайсин ӯғлим,
Бахтинг кулсин доим жӯш уриб.
Ахир сендан руҳланар кӯнглим,
Улғаяман сенга қӯшилиб.
Хумоюнга
Сенга ёшлик жуда ярашар,
Қувонасан — гуллар ифорли.
Қизлар ҳавас билан қарашар,
Кулишларинг ёқар-чиройли.Сенга мосдир янги чечаклар,
Туйғуларинг тоза, беғубор.
Муҳаббатдан сӯзлар эртаклар
Юрагингда яшнаган баҳор.Менга эса куз керак, ӯғлим,
Сариқ барглар — ӯкинмоқ учун…
Заъфарондир, ғарибдир кӯнглим
Хазон каби тӯкилмоқ учун…
30.06.2021.
Ватанидан қувилган одам
Қизғонарлар сендан уйингни,
Эшигингни ётарлар пойлаб.
Билмасларки олиб кетгансан,
Ватанингни қалбингга жойлаб…Ҳеч ким тортиб ололмас Уни,
Қила олмас сени бадарға…
Фақат…
Тинмай кӯзинг чӯқийди
Ичингдаги дард деган қарға…
28.09.2022.
ххх
1.
Агар ҳақиқатдан ӯлмоқни истасанг
Тирил — қайта ӯлмоқ учун.
Чунки, фақат тириклар ӯлиши мумкин,
Ӯликлар эса ӯлиб бӯлган
Ӯлмасдан олдин.2.
Агар ёлғиз қолмоқни истасанг,
Агарда зериксанг ӯзингдан ӯзинг,
Одамлар ёнига бор.Ӯзингни янада ёлғиз ҳис қиласан
одамлар ичида.
Ёлғизликдан дарс берар,
Ӯзингни тинглашни ӯргатар улар.
ххх
Сен ҳам эслайсанми, баъзан,
Бӯм — бӯшми қалбинг — йӯқдай..
Ичингда ғам чекарми кимдир?
Умидингми узулган — кӯкдан…Сезасанми-тонгларда туман,
Ва унут бӯлган орзулар…
Йиғлайсанми — дилингда гумон,
Ишқ эса — сарғайган гуллар…Эслайсанми, ӯшанда ҳатто,
Турналар айтганди видо…
Муҳаббат қасридан қувилгач,
Тарк этганди бизларни Худо…
ххх
Сен ҳамон қалбимга ишқ ӯтин ёқиб
Безовта руҳимга соласан титроқ.
Тонгларда адашиб, тунлар улоқиб
Сени севишимни билмайсан бироқ.Оҳ, қандай севардим қора кӯзингни,
Сенинг ишқинг билан яшардим ҳар дам.
Бугун эслаб гулгун , нурли юзингни
Сӯнган севгим учун тутаман мотам.Нега учрашдигу айрилдик нечун?
Тумандай қоплайди қалбимни видо.
Эрта хазон бӯлган муҳаббат учун
Бизни кечирмайди ҳеч қачон Худо.
2020/05/13.
ххх
Мен сени севаман,
Ҳар лаҳза, ҳар он,
Сенинг ёдинг билан яшамоқ ишим.
Емғирли йӯлларда кезганча, ишон,
Маҳзун кӯзларингни соғинаман жимМен сени севаман…
Ӯзимдан қочиб
Сенинг ҳузурингда турарман ичкин.
Ҳижрон тунларига қалбимиз очиб
Яна учрашамиз … айрилмоқ учун,Мен сени севаман…
Муҳаббат — ӯлим,
Ишқ ӯти шунчаки дилдаги безак.
Бизнинг висолимиз видодир, гулим,
Бизнинг баҳоримиз … туганмас кузак.
Муножот
Гар кетсам бир куни лошимни судраб
Сен мени ёд этма,
Бўлма ҳеч пурғам…
Хотирам уйғонса,
Руҳим нурланар,
Сўнг эслашга мажбур бўларман мен ҳам.
Ўтган кунларимни
Қора тунларни,
Сенинг ҳорғин чеҳранг
Маҳзун кўзингни
Ёдларман
Ҳавода туриб муаллақ…
Ёдларман
«Унутгин!» деган сўзингни…
Яхшиси эслама,
Бўлмагин ғамнок,
Токи унут бўлсин бу дардли очун.
Шунда…
Сени эслаб
Саҳарда туриб,
Йиғларман
ЎЗимни унутмоқ учун…
ОНАМГА
Сиз биз учун опа эдингиз,
Сиз биз учун яқин дӯстдингиз.
Тенгдошлардек улғайдик ҳаргиз,
Сиз биз билан бирга ӯсдингиз.Кейин йӯллар айирди ногоҳ,
Йиллар солди ӯртага девор.
Маҳзун эди биз севган нигоҳ,
Сӯлғин эди у юз — беғубор.Яшадингиз бахтимиз сӯраб,
Биз ёш эдик — шамолдек елдик.
Бир кун қора сочингиз кураб
Йиллар қорлар сепганин билдик.Ёмғир ёғиб , бӯронлар тинди,
Эртакларни ёлғонга йӯйдик.
Тенгдошлардек эмасдик энди,
Биз ёшликни йӯқотиб қӯйдик.Энди соғинч яқин дӯстингиз,
Энди қийнар хотира яна.
Сиз биз билан бирга ӯсдингиз,
Биз сиз билан қаридик, она!
Умид
Ёмғир ёғар эди шивирлаб, бесас,
Ҳали ухлар эди табиат сархуш.
Гўёки уларга қарши, басма — бас,
Уфқларга қараб учарди бир қуш.Булутлар қоплаган, қорайган осмон,
Ёришаркан аста беҳис, умидсиз,
Бир қуш учар эди уфққа томон
Қанотларин қоқиб кўкда тинимсиз.Бир қуш учар эди ёвқур, мардона,
Писанд қилмай шамол, ёмғир, дунёга.
Бир қуш учар эди кўкда – ягона,
Интилиб ҳув олис тонгга — зиёга.
Синглим Нигорага
Чарчадингми синглим?
Қӯлинг толдими?
Кӯзларинг ачитган тандирми ё ғам?
Сенинг ҳам дунёдан кӯнглинг қолдими?
Нега қалбинг тӯла изтироб бу дам?Дунё билан бирга туғилиб ӯсдинг,
Нозик хаёл эдинг ва некбин орзу.
Тоғдек армонларни йӯлини тӯсдинг,
Англадинг: муҳаббат баҳормас — кузги.Заққум ҳаёт жомин тинмай сипқординг,
Умидларинг ювдинг қора йилларга.
Ахир сен сӯнгги йӯқ йӯлларга бординг,
Яшадинг кӯникиб бадбӯй дилларга.Дунё билан бирга улғайган эдинг,
Талпиниб яшадинг эзгулик томон.
Сен бир кӯнгил эдинг — кӯнгилда қолдинг,
Дунё ҳам қариди…
Сен ёшсан ҳамон……Сокин далаларга тун чӯкар яна,
Дарахтлар яшайди куртакларини,
Қаршингда — сочлари оқарган дунё
Эринмай сӯйлайди эртакларини.
30.04.21
Қӯшни қиз
(Дӯстим Азаматга)
Тошкент, эски шаҳар, ижара хона,
Қӯшни қиз ҳовлида- сочлари ёйиқ.
Бизлар-чи, қишлоқдан келган мардона,
Секин мӯралаймиз — нигоҳлар боғлиқ.Қӯшни қиз қайрилиб қарамас сира,
Жулдур кийимларга йӯқдир ҳаваси.
Биз-чи, шеър ёзамиз: “Қувноқ, бокира,
Қишлоқ сулувларин йӯқдир баҳоси”.Ӯтар йиллар юлиб бахт парчасини,
Унут бӯлар юпун, оч кунлар — ғариб.
Ногоҳон чертганча қалб дарчасини
Қӯшни қиз кӯринар юзи сарғайиб.Эгнида намиққан куйлак-увада,
Сочлари тӯзғиган, тӯкилган тиши.
Писта, қурут сотар Эски Жувада,
Шунақа эканда дунёнинг иши.Унга раҳмим келар, гарчи мен — мағрур,
Силагим келади оқарган сочин,
Қани ӯша ёшлик, шӯхлик ва ғурур?
Суҳбатлашсам дейман юрагим очиб.Қӯшни қиз тикилар — кӯзларида ёш.
Эгнимизда тери, куйлакларда зар.
Секин ортимиздан эгиб қолар бош,
Энди биз ӯтамиз ташламай назар.
20.12.20.
Энди кеч
Кӯз ёшлар тӯкилди яна.
Нимадир узилди қалбим қаърида.
Туманлар қоплаган йӯлларда мана,
Кетиб бормоқдаман сендан нарида.Умидим кӯзлари тортмоқда хира,
Юрагим музлаган, ишончим сӯлган….
Нега бу ёлғизлик тинч қӯймас сира?
Нега сенинг кӯзинг ёшларга тӯлган?Нима бор қалбимни қутқазгувчи, айт?
Бормикан қайғунгни аритгувчи куч?
Демадинг бир бора, кел, орқага қайт!”,
Мен ӯлим домига келганимда дуч.
Қабртошдаги битик
Қалбим, кечир мени, гуноҳимдан ўт,
Қара, бу зулумот ютар пайдар-пай.
Не учун сен бунча сақлайсан сукут,
Нега сен бу қадар қайғудасан, айт!?Менинг гуноҳларим тоғ каби улуғ,
Менинг хатоларим осмондек чексиз.
Бироқ сен не учун бенур, бешукуҳ,
Бироқ сен не учун йиғлайсан унсиз.Ахир айб сендамас – ўзим гуноҳкор,
Тилсиз, соқов дедим -сени унутдим.
Не-не азобларга қилмадим дучор,
Сен қолдинг орқада, мен ўтиб кетдим…Қалбим, кечир мени, гуноҳимдан ўт…
ИЛТИЖО
1
Мени ёдга солар кўзингдаги ёш,
Эслайсан, дуолар қиласан мулзам.
Шеърларим дилингда, бўлмагай одош,
Орзуинг – доимо ёнинггда бўлсам.Унутгани қўймас шафқатсиз йиллар,
Унутгани қўймас, қишлоқ, тор кўча.
Унутгани қўймас мен юрган йўллар,
Унутгани қўймас афсункор кеча.Мени ёдга солар мавҳум қўшиқлар,
Йўловчи қушларга термуласан жим.
Қалбингда бир йўл бор, олди тўсилган,
Қўлингда сарғайган хат бордир ғижим.Доимо эслагинг келар ҳув қачон,
Қучоғинг тарк этган ўжар болангни.
Қўйиб юбормайсан бир лаҳза, бир он,
Соғинчдан дунёга келган нолангни.Унутмаслик дарди мени ҳам эзар,
Қалбимга ғам солар, руҳимга ғулу.
Унута олмайман – юрагим сезар,
Унутиш – лаҳзалик, эслаш, бу – мангу.Унутгани қўймас оғир хотира,
Унутгани қўймас дардлар ва оҳлар.
Унутгани қўймас, йўқолмас сира
Ортимдан эргашиб юрган гуноҳлар.Унутмай яшарман, яшарман ёдлаб,
Сени, эй, мунису мушфиқ волидам,
Тунлари қалбимда чиқади додлаб,
Мендан қолган кунлар, сендан қолган ғам.
2
Унутмоқлик қийин, ёдламоқ душвор,
Ичикиб ёнасан, қалбинг қийнайсан.
Бош уриб борасан ўтмишга минг бор,
Хотиранг қатидан мени излайсан.Унутгани қўймас самовий бир ишқ,
Унутгани қўймас оналик меҳри.
Унутгани қўймас мунгли бир қўшиқ,
Унутгани қўймас дунёнинг сеҳри.Мен эса Тангридан тилаб минг тўзим,
Унутмоқ истайман бу даҳру дунни.
Унутмоқ истайман ўзимни ўзим,
Унутмоқ истайман кунни ва тунни.Бироқ қурбим етмас – унутиб бўлмас,
Ичимда бир дарё чайқалар, тинмас.
Унутсам – қалбимнинг қуёши кулмас,
Унутсам…
Унутиб яшаб ҳам бўлмас.
3
Ўзимни излайман …
Денгизлар узоқ,
Кўзларинг маёқдир чорлар бетиним.
Хатолар, гуноҳлар, хотира – тузоқ,
Унутмай яшамоқ қанчалар қийин?Унутсанг – тош босган майсалар гуллар,
Унутсанг – дилинг ҳам қуш каби енгил.
Унутсанг – кўзингдан ёшлар қуйилар,
Унутсанг – унутар мени ҳам кўнглинг.
4
Унутгин сен мени – унут бўлай ман,
Шул эрур энг сўнгги илтижо сўзим,
Унутсанг, балки мен сокин ўларман,
Ўлсам унутарман ўзимни ўзим.
2008 йил.
ххх
Доим кузатарлар,
Ортингдан юрарлар пойлаб,
Йӯлларингга тӯсиқ қӯярлар,
Эшикларни ёпарлар маҳкам.Улар ким — шарпалар, номсиз одамлар!
Сенинг эса кимлигинг аён…
Дӯсту душман танир сувратинг,
Сийратингда Ҳақнинг назари,Юрагингда … ӯтмиш мозори.
Таъқиб этар мени ҳам тинмай,
Йӯқотган кунларим,
яшамасдан қолган юрак дардлари.Мен умримни яшашим учун
Бир Ватан керак, дӯстим!
Дардларимни кечириш учун,
Кечиришим керак аввал ӯзимни.Мен кимман?
Нега таъқиб этар доим шарпалар?
Нега тинч қӯймайди ёлғизлик ишқи?
Нега мен ӯзимни унутдим излаб?Яшаш учун Ватан керакдир,
Бир Ватан керак дӯстим, ӯлиш учун ҳам!
2022.01.19