Ҳазрати Алишер Навоий
Ғазаллар
Келмади
Кеча келгумдур дебон, ул сарву гулрў келмади,
Кўзларимға кеча тонг отқунча уйқу келмади.
Лахза-лахза чиқтиму, чектим йўлида интизор,
Келди жон огзимғау, ул шўхи бадхў келмади.
Ул париваш ҳажридинким йиғладим девонавор,
Кимса бормуким, они кўрганда кулгу келмади.
Толиби содиқ топилмас, йўқса ким қўйди қадам,
Йўлғаким, аввал қадам маъшуқи ўтрў келмади.
Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,
Не учунким, бода келган уйга қайғу келмади.
Мени мен истаган
Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.
Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас.
Нетай хуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға,
Аён ул заҳри чашм айлаб ниҳон, бу нўўшханд этмас.
Керакмас ой ила кун шакликим, хусну малохатдин,
Ичим ул чок-чок этмас, таним ул банд-банд этмас.
Керак ўз чобуки мажнунваши қотил шиоримким,
Бузуғ кўнглумдин ўзга ерға жавлони саманд этмас.
Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охир,
Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунгга каманд этмас.
Ул ой ўтлуғ юзин очса, Навоий тегмасун деб кўз,
Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.
Хилъатин то айламиш…
Хилъатин то айламиш жонон қизил, сориғ, яшил,
Шуълайи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сориғ, яшил.
Гулшан эттим ишқ саҳросин самуми ооҳдин,
Ким, эсар ул дашт аро ҳар ён қизил, сориғ, яшил.
Шишадек кўнглумдадур гулзори хуснунг ёдидин,
Тообдоннинг аксидек алвон қизил, сориғ, яшил.
Оразу ҳолинг била хаттинг ҳаёлидин эрур,
Кўзларимнинг оллида даврон қизил, сориғ, яшил.
Лаългун май туткил олтун жоом бирла сабзада,
Ким, булардин яхши йуқ имкон қизил, сориғ, яшил.
Факр аро берангилик душвор эрур беҳад, валек,
Хирқада тикмак эрур осон қизил, сориғ, яшил.
Эй Навоий, олтину шингарфу зангор истама,
Бўлди назминг рангидин девон қизил, сориғ, яшил.
Истангиз
Истаганлар, бизни саҳрои балода истангиз,
Водийи ҳижрон ила дашти фанода истангиз.
Вомиқу, Фарходу Мажнундеклар ул водий аро,
Бўлсалар пайдо, мени ҳам ул арода истангиз.
Юз аларнинг ишқича дарду, балоу ғуссага,
Толиб эл бошиға келған можарода истангиз.
Эйки, истарсиз саводул важх фиддорайидин,
Бохабар булмоқ мени юзи қарода истангиз.
Кўнглим ул зулф ичрадур, зинхор ишқим шархини,
Истаманг мен телбада, ул мубталода истангиз.
Нукта янглиғким, вафо узра қилур котиб рақам,
Ишқ ўтининг доғини аҳли вафода истангиз.
Оғзи шавқидин Навоий йитти, они истар эл,
Ё адам даштида, ё мулки фанода истангиз.