Skip to content
Menu
  • Home
  • Ўзбекча
    • Миннатдорчилик
    • Қаловини топсанг, қор ёнади.
    • Холдор Вулқоннинг «Маъюс чироқларнинг олмос чамани» номли шеърлар тўплами.
    • Холдор Вулқоннинг «Ой порлаган оқшомлар» номли қиссаси. Ўқинг. Жуда қизиқарли асар.
    • Ш0ир Хуршид Давр0н.
  • На русском
    • Полный текст сборника стихов Холдора Вулкана «Больше не умирай». Всем приятного чтения!
    • Сборник рассказов Холдора Вулкана. Очень интересные и неординарные рассказы. Читается легко, как говорится, на одном дыхании. Рекомендуем. Всем приятного чтения!
    • Полный текст романа Холдора Вулкана «Бумаранг». Читайте. Рекомендуем.
    • Очень интересный, неординарный рассказ Холдора Вулкана «Ибн Камбал». Всем приятного чтения.
    • Полный текст любовной повести Холдора Вулкана «Листопад».
  • Lotin imlosida
    • Xoldor Vulqonning yapon she’riyatidan qilgan tarjimalari. Lotin imlosida.
    • Xoldor Vulqonning «Ma’yus chiroqlarning olmos chamani» nomli she’rlar to’plami lotin imlosida.
    • Xoldor Vulqonning «Oy porlagan oqshomlar» nomli povesti lotin imlosida. O’qing, juda qiziqarli asar.
  • English
    • Full text of the novel of Holder Volcano «Boomerang». Read, and enjoy.
    • The story of Holder Volcano «Key». An extraordinary story.Read it, you won’t regret it.
    • The story of Holder Volcano «Ibn Kambal». Read, and enjoy.
    • The short novel «Falling Leaves» and stories of Holder Volcano.
  • videos
  • Веб сайт манзили:
Menu

Таниқли ёзувчи Назар Эшонқул.

Опубликовано на 07/01/2023

Назар Эшонқул 1962 йил 15 июнда Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Терсота кишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1986). Дастлабки асари — «Уруш одамлари» 1988 йилида нашр этилган. Шундан сўнг ёзувчининг «Момо кўшиқ», «Маймун етаклаган одам», «Шамолни тутиб бўлмайди», «Момо қўшиқ» ўпламлари, «Гўрўғли» романи ва бошқа асарлари нашр этилган. Хуан Карлос Онеттининг «Ҳикоялар ва қиссалар»ини, Албер Камюнинг «Эсселар»ини, Чеховнинг «Болохонали уй» ҳикоясини, Альбер Камюнинг фалсафий эсселарини ва бошқа кўплаб дунё адабиёти намуналарини ўзбек тилига таржима қилган.

 

Назар Эшонқул

Битик

 

(Ҳикоя)

 

“Мен мангу тошга ҳаммасини ўйиб ёздим”.

Кул тегин битиги.

 

Бекатлараро такси ён томондан келиб урилган “КаМАЗ”нинг зарбига дош беролмай аввал бир ёнга оғди, кейин гурсиллаб қулади: шофёр ва йўловчиларнинг кўзлари чақчайиб кетди – қўрқув-даҳшат аралаш баравар бақириб юборишди – уларга нарироқдаги бекатда турганлар ҳам жўр бўлди: “КаМАЗ”нинг ҳайдовчиси машинадан сакраб тушиб, таксига қараб югурди: у спортчилар камзулини кийиб олган, барваста, жуҳудбашара шоп мўйловли одам эди: таксининг ғилдираклари ҳамон чириллаб айланиб турарди: у югуриб бориб кабинанинг эшигини тортди. Бироқ эшик пачоқ бўлганди, осонликча очилмади. Ҳайдовчи нариги эшикни шақирлатиб торта бошлади: шошиб қолганидан эшик сурғучини кўтаришни ҳам унутган эди. Изидан етиб келган шляпали киши унга ёрдам берди: иккаласи ойнаси чил-чил бўлган пачоқ эшикни зўрға ярим очишди ва юзи шилинган қўрқувдан серрайиб қолган ёшгина йигитни тортиб туширишди. Йигит ўзининг тириклигига ишонмаётгандай ён-атрофга шубҳа ҳамда илтижо билан кўз ташлаб чиқди ва ўзини ерга таппа ташлади, бироқ орқасидан ушлаб қолган ўрта яшар, келишган аёлнинг ёрдамида яна ўзини тутиб олди: одамларга олазарак бўлиб бир-бир қараб чиққач, уст-бошини қоқа бошлади: сўнг бирдан эсига тушиб қолгандек ўзини машина эшигига урди, аммо такси олдига йиғилиб қолган оломон унга йўл бермади: “КаМАЗ”нинг шофёри яна учта йўловчини тортиб чиқарди, уларнинг ҳеч жойига жароҳат етмаган эди ёхуд ҳали ўзларига тўла келмаган, шу сабабли ўзларини соппа-соғдай тутишарди. Улар нарироққа бориб, томошабинлар сафига қўшилишди.Такси шофёрининг чап юзи пачоқ бўлган эди. У гарчи гапираётган бўлса ҳам, ўзини аллақачон ўлик ҳисоблаб чўзилиб ётиб олди. Яна бир йўловчи бор овози билан: “Қавурғам… қавурғамнинг абжағи чиқди”, – деб бақирарди. Уни машина ичидан тортиб олиб, йўл четидаги ўтлоққа ётқизиб қўйишди. Шу пайт узун бўйли, бадқовоқ милиционер етиб келди. У одамларни туртиб-суртиб олдинга ўтди. Машинада ўриндиқлар қисилиб қолган, лабининг бир чеккасидан қон сизиб турган тиззаси устида турган очиқ китобни панжалари билан қисиб ушлаб олган йўловчи қолган эди. Уни ўриндиқдан ажратиб олиш анча мушкул бўлди. Юзи суянчиқ билан шифт орасида қолиб кетганди. “КаМАЗ” ҳайдовчиси ярми синган ойнани олиб ташлаб, суянчиқни орқага тортди. Йўловчини милиционер ва яна икки киши ўриндиқдан суғуриб олишди ва йўл четига ётқизишди.

– Ўлибди, – деди унинг бош томонида турган дўппили киши.

“КаМАЗ” ҳайдовчиси милиционерни энди кўриб қолганди.

– Йўл меники эди, қайдан пайдо бўлди, билмай қолдим, – деди овозига мусибат туси бериб. Милиционер ҳеч нарса демагач, шу гапни икки-уч марта қайтарди.

Милиционер ўлган йўловчининг панжалари орасидан китобни зўрға чиқариб олди ва қонли бармоқларининг изи қолган очиқ вараққа шунчаки нигоҳ югуртирди ва катта-катта ҳарфлар билан ёзилган “У китоб ўқиб ўлажак…” деган сўзларга кўзи тушди…

 

​​****************************************

 

ЖЕЙМС ЖОЙС

 

«Модерн адабиётнинг бош китоби бўлмиш «Улисс» (ўзбекчада «Улисснинг саргузаштлари») романи журнал вариантида («Жаҳон адабиёти» 2008. №4–9) ниҳоят, ўзбек тилида ҳам нашр этилди. Гап шундаки, кўлами ва салмоғи жиҳатидан ХХ асрнинг энг йирик ва энг шов-шувли асари ҳисобланган, бутун Ғарб маданиятини ларзага келтирган «Улисс» дунёнинг қайси тилига таржима қилинмасин, ўзига хос миллий ҳодиса сифатида эътироф этиладиган асарлар сирасига киради. Бу асар таржимаси ҳар қандай тилни синовдан ўтказади, унинг қудратини кўрсатади, имкониятларини кенгайтиради. Таржима учун таниқли таржимон Иброҳим Ғафуровнинг жасоратига алоҳида тасанно айтиш керак. Чунки «Улисс» ҳар ким ҳам таржима қиладиган ёки таржима қилишга жазм этадиган асар эмас. Бу асарни машҳур Виржиния Вульф «роман-энциклопедия» деган бўлса, бошқа бир тадиқиқотчи ундаги мавзулар ва шарҳлар қамровини бутун бошли илмий текшириш институтига тенглаштирганди.

Асар изоҳларининг ўзи таржимондан адабиёт, тарих, мусиқа, санъат ҳақида чуқур билимни талаб қиларди. Бошқа адиблар ва таржимонларнинг бу асар таржимасига қўл ургани ҳақида ҳар хил гаплар юрарди. Аммо ўша пайтдаёқ бу асар таржимасини фақат И.Ғафуров эплаши ҳақидаги эътирофлар ўзини оқлади. Шунинг учун асар таржимаси билан ўзбек адабиётини қутлаш керак.
Мен бугун таржиманинг хусусиятлари ҳақида гапирмоқчи эмасман. Ҳали бу ҳақда кўп ва хўп гапирилади. Йигирма йил олдин бу асарни русчадан ҳижжалаб ўқиганимда пайдо бўлган тассуротлар ўзбекча таржимасини ўқиётиб яна қайта уйғонди. Аввало, Иброҳим ака асарнинг услубини ва тилини билганини, Жойснинг стихиясини тўғри англаганини, асарнинг моҳиятини тушунганини алоҳида таъкидлаш керак. Асарнинг тили шу даражада оғир ва тийиқсизки, жумлаларда баъзан нима ҳақда гап кетаётганини англаш қийин. «Улисс» ҳамма ҳам ўқийверадиган, ҳамма ҳам ҳафсала қилаверадиган асар. Ўқилиши, ҳазм қилиниши жуда оғир асар ҳисобланади. Шу сабабли ўз адабиётимизда ҳам, бошқа адабиётларда ҳам унга етарлича тошлар отилган, мағзавага беланган. Аммо барибир ҳали- ҳануз бу асар сўнгги юз йилликнинг энг яхши ва энг забардаст романи сифатида эътироф этиб келиняпти.

 

**************************

«Жанубий шоссе», «Қўл», «Мумтозият ўйини», «Аксолотль», «Ўйин интихоси» каби асарларининг муаллифи аргентиналик машҳур ёзувчи Хулио Кортасарнинг «Узиликсиз хиёбон » номли дунёга машҳур новелласи бор.
Новеллада бир одам ўзининг севимли яшил оромкурсисида ўтирганича қизиқарли романнинг сўнг бобини ўқий бошлайди.Асарда бир аёл ўз ўйнашини ёллаб, бемалол айшу ишрат қилишига ҳалал бераётган эрини ўлдириш бўйича пухта ўйланган режа асосида шом қоронғусида ўз уйи томон кела бошлайди. Икки ўйнаш шивирлаб гаплашганларича эшикни ғижирлатмай очиб, оёқ учида меҳмонхонага ўтадилар. Қўлида пичоқ хунук ялтиллаётган ёлланма қотил, яъний аёлнинг ўйнаши ўз қурбонига яқин келган маҳал, қурбон яшил рангли оромкурсида роман ўқиб ўтирган бўлади.
Бир қарашда, Назар Эшонқулнинг «Битик» номли ҳикояси Кортасарнинг юқорида биз айтган новелласига ўхшашдай.

Лекин шакл жихатидан Кортосарнинг новелласига ўхшашиб кетадиган бу ҳикоя, ўзига ҳос янги бўёқларда қадр, яъни Лавҳулмахфуздаги китоб ал мубин (инсоният ва ҳар бир инсон тақдири, қисмати битиб қўйилган мангу очиқ китоб)ҳақида куйлаётгандай таасурот уйғотади.

Беихтиёр, балки Кортасар ҳам ўз новелласини Кул тегин тошбитикларидаги ўша биттагина жумладан ёки диний китоблардаги тақдир ҳақидаги оятлардан тасирланиб ёзганмикин дея ўйлай бошлайсиз.

 

Холдор Вулқон

 

Quotes

  • Холдор Вулқон мўжиза ҳақида.
  • Holder Volcano about miracles.
  • Холдор Вулкан о чудесах.

Links

  • Полный текст любовного романа Холдора Вулкана "Бумеранг"
  • Вход в Самиздат.
  • Наш Facebook профиль.
  • Полный текст любовной повести Холдора Вулкана "Листопад."
  • Полный текст сборника стихов Холдора Вулкана "Больше не умирай".
  • The novel of Holder Volcano "Boomerang"
  • Холдор Вулқоннинг "Маъюс чироқларнинг олмос чамани" номли шеърлар тўплами. Кирилл имлосида.
  • Xoldor Vulqonning "Ma'yus ciroqlarning olmos chamani" nomli se'rlar to'plami. Lotin imlosida.
  • Холдор Вулқоннинг япон шеъриятидан қилган таржималари. Кирилл имлосида.
  • Xoldor Vulqonning yapon she'riyatidan qilgan tarjimalari. Lotin imlosida.
  • Полный текст повести Холдора Вулкана "Далаказан"
  • The short novel of Holder Volcano "Dalakazan"
  • The short novel of Holder Volcano "Falling leaves". Read and enjoy!
  • Холдор Вулқоннинг "Ой порлаган оқшомлар" номли повести кирилл имлосида.
  • Xoldor Vulqonning "Oy porlagan oqshomlar" nomli povesti lotin imlosida.
  • Юмористическая повесть Холдора Вулкана "Странные письма Мизхаппара".
  • The short novel of Holder Volcano "Letters of Mizhappar"
  • Повесть Холдора Вулкана в мемуарах "Далекие огни".
  • Неординарные и очень интересные рассказы Холдора Вулкана.Всем приятного чтения!

Recent Posts

  • The Fantastic story of Holder Volcano «Jumanchik Bedanaboz». Read and enjoy. We recommend it. Have a nice read!
  • Холдор Вулқоннинг «Ой порлаган оқшомлар» романи. Тўлиқ матн. Кирил имлосида. Ҳаммага ҳайрли мутолаа!
  • Полный текст сборника стихов Холдора Вулкана «Не ревнуй, жена к березам ты меня!». Всем приятного чтения!
  • The story of Holder Volcano «The apricot grove». Read and enjoy!
  • Смешной рассказ Холдора Вулкана «Джуманчик Беданабоз». Читайте, рекомендуем. Всем приятного чтения!

Archives

  • Июль 2025
  • Апрель 2025
  • Март 2025
  • Декабрь 2024
  • Ноябрь 2024
  • Сентябрь 2024
  • Август 2024
  • Июль 2024
  • Март 2024
  • Январь 2024
  • Декабрь 2023
  • Октябрь 2023
  • Сентябрь 2023
  • Август 2023
  • Июнь 2023
  • Май 2023
  • Апрель 2023
  • Март 2023
  • Февраль 2023
  • Январь 2023

Categories

  • English
  • На русском языке
  • Ўзбекча
©2025 | Design: Newspaperly WordPress Theme