Демократия, сўз ва матбуот эркинлиги учун курашиб, диктатура зулмидан қочиб, Бишкекда жон сақлаб юрган кунларим, бир куни Киргизстон Жукоргу кенгеши депутати Тўпчивек Турғуналиев билан учрашдим. Тўпчивек Турғуналиев мен билан қучоқ очиб кўришиб, елкамга дўстона уриб: -Вулкан, шеърни қамақхонадада жазса бўлўт. Қапа бўлбўғла, ағайни. Хаммаси жакши бўлўт. Жахши кунлер келет -дея кўнглимни кўтарган маҳал, ич — ичимдан хўрлигим келиб, кўзларим аччиқ ёшларга тўлган эди ўшанда.Мана бугун, ўша қардош қирғиз депутати айтган кунлар келди.Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги йўлга қўйилди. Биз каби инсонларга ҳам Она Ватанимиз ўзининг олтин дорвозаларини очди. Эсимда, бир куни ўша пайтлардаги Қирғизстон ёзувчилар уюшмаси раиси Анатай Ўмүрканов қабулида бўлдим. Иккаламиз бир пиёла чой устида анчагача адабиёт тўғрисида суҳбатлашиб ўтирдик. Мен ҳаётимнинг оғир кунларида кўнглимни кўтариб, далда берган у яхши инсонларни ҳали ҳануз миннатдорчилик билан эслаб юраман.
Холдор Вулқон
Қырғыз адибаси Махабат Саидрахманованинг ажойиб, модерн ҳикояси ўзбек тилида.
Бадиий ижод аслида сўз сеҳри билан ўқувчига туйғу ва ҳайрат бағишлаш санъатидир.
Яъни, ёзилган ҳар қандай бадиий асар ўз ўқувчисига муайян руҳий кайфият ва туйғу бахш эта олгандагина у ҳақиқий соф санъат асарига айланади.
Дарҳақиқат, бир одам кўзгуда ҳар куни ўз аксини кўради.Бу ҳам кўриниш. Лекин у кўрилавериб, медага теккан реалистик, зерикарли бир кўриниш.Энди у одам ўз аксини ёмғирдан кейинги тубсиз кўлмакда кўрса, оёғи осмондан келган, аввалги кўринишга том тескари бошқа бир кўринишга дуч келади, ажабланади, ўйга ботади. Ўша ажабланиш, ўша ўйга ботиш ҳайрат туйғусидир.Яъни, ҳикояда муаллиф:»Бечора асаримиз қаҳрамонини айрим маиший -молиявий масалалардаги келишмовчиликлар оқибатида қўйди — чиқди бўлиб, хотини ва болалари ташлаб кетди. Кейин, унинг ҳаёти ивирсиган уйда ит ётиш мирза туриш қабилида ўта бошлади.Сўнг, кутилмаганда, бир паризод аёлни севиб қолиб, унга уйланди ва бошқа уйга кўчиб ўтди» дея ёзмайди. Аксинча, воқеъликни пропорцияси ўзгарган сўзлар ва жумлалар акс этгувчи, бизга ноодатий кўзгуда жилвалантираркан, хорғин чироқнинг сарғайган, мўлтайган ғариб ҳасратини, хонанинг соғинч изтиробларини ўқувчи кўз ўнгида жонлантиради, шакллантиради.Ваҳоланки, ёзувчи оддий, одми, примитив сўзлар билан «сув», деб ёзса ҳам бўлади. Лекин ўша сув тушунчасини «балиқларнинг кўз ёшлари, ёки балиқ ҳавоси» дея ёзилса, сал қизиқарлироқ бўладими дейманда.Ҳуллас, бадиий сўз санъатидаги модернизм, яъни янги гап айтиш, эврилиш, жадидизм жараёни АЙТМАЙ,АЙТА ОЛИШ санъати ҳамдир. Бу борада истеъдодли қырғиз адибаси Махабат Саидрахманованинг ушбу ҳикояси тахсинга лойиқ.
Уни, охиригача ўқинг.
Худо ҳохласа, кетган вақтингизга ачинмайсиз.
Юксак дид билан ёзилган, оригинал, яъни ўзига ҳос модерн асар.Тавсия этамиз.
Холдор Вулқон
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
04/05/2023.
Кундуз соат 5:20.
Канада, Онтерио.
Махабат Саидрахманова
Хона
(Ҳикоя)
…Қуёшга қараган хона деразаси йўлак ёқасинигина эмас, бутун бир ховли худудини қамраганича, қимир этган нарсани кўз элагидан ўтказиб тутар эди. Кейин бу хонанинг чироғи тун бўйи ўчмайди, негадир. Кундузларику унча билинмайди, аммо, оқшом тушиб, то тонг қоронғусигача хорғин нур сочиб турган бу чироқ туннинг қайси пайтида ўчишини ҳали ҳеч ким билмаган ва кўрмаган. Улар тугул, азбарои хориб, чарчаганидан, хонани қанча вақт ёритганини чироқнинг ўзи ҳам дурустроқ эслай олмайди.
Фақат, уяли телефон эгасигина чарчамайди. Ким билади, балки чироқ, гоҳида тамоман эгаси ёдидан кўтарилганини, ўчиришни унутиб, қаёққадир кетиб қолганини ўйлаб, ҳасратли ўй -ҳаёлларга чўмар ва эгасини кутиб, йўл қараб, кундуздан то кечгача садоқат билан ёниб туравергани учун ҳам чарчар.Эгаси эса, уни ҳатто эсга олиб ҳам қўймайди. Хона ўз эгасига ҳайрон қолади. Баъзан у, тўпланиб қолган юмушларни бир ёқлик қиларкан, чанг — чунгларни артиб, тозалаб, деразани ланг очиб юборган маҳаллар хона кўкисга баҳор шаббодаси тегиб, анча селгиб қолади. Ўшандай пайтлар эгасининг ҳам кайфияти кўтарилиб, ўзича минғиллаб, қандайдир қўшиқни хиргойи қилиб юради. Туппа тузук одамга айланиб қолади, яъни.
Баъзан эса, хона ивирсиб, қаёқдаги кераксиз нарсаларга тўлиб кетади. Эҳхее, нималар қалашиб ётмайди хона ичида!Китоблар, кийим кечак, шиша идишлар, кофе ва қимматбаҳо сигарета қутилари дейсизми, йиртилган китоб варақлари, қалам, яна алламбалолар худди гулханда ёқиш учун тўплаб қўйилгандай ўртада уюлиб ётади.
Ффу!.. Юзи қурсин! Алғов — далғов хонанинг бу палапартишликлардан боягина ярқираб турган кайфияти тушиб, яна аянчли, тунд ҳолатга келади.
… Эгаси бўлса, шундай кунларда ишдан кела солиб, қўлидаги тўрвасини бир четга улоқтирганича, ҳар ёқда сочилиб ётган кийимларга бирров кўз югиртириб оларкан, улардан қўлга кирганини кийиб олади.
Товба!..Хона бўлса, бу ивирсиб, сочилиб ётган нарсалардан қийналиб, ўнтаб ётгандай гўё.
Эгасининг бу нарсаларга парвойи фалак. Ҳатто, қайрилиб қараб ҳам қўймайди. Қараш тугул, кун бўйи шалоғи чиққан йиғма каравотда омонатини Оллога топширган маййит каби қилт этмай, қотиб ухлайверади.
Хона бу қайғули кунларнинг тезроқ тугашини ҳохлайди. Лекин, у бир кунмас — бир кун, албатта эгасининг аввалги ҳаёт тарзига қайтишига, эс хушини топажагига ишонади.
Чироқнинг нияти ҳам шу. Туну кун порлаб, эси оғиб қолган одамдай бўзариб тураверади, бечора.
… Бир куни ўша узоқ кутилган воқеа юз берди. Ҳа, ҳа, эгаси хонага шошиб кираркан, яна тезлик билан, изидан тамаки хидини қолдирганича ташқарига чопиб чиқиб кетди.Хона эндигина: -ҳа, хўжайинга тамаки керак бўлиб қолган экандаа -дея ўйламоқчи эди, шу пайти у яна хонага қайтиб кираркан, шоша пиша деразаларни очиб, нарсаларни йиғиштира бошлади.Йиғиштирганда ҳам қойил қилиб, нарсаларни тартибга келтирди.Агар хонанинг кўзлари бўлганда, улар азбарои миннатдорчиликдан жиққа севинч ёшларига тўлган бўлар эди, албатта. Эгаси ахлатларни супуриб, ташқарига олиб чиқиб ташларкан, ерда сочилиб ётган кийимларни худди эндигина кўргандай, илмоқларга илиб, жовонларга жойлаб, китобларни шкафга териб, бир зумда хонани саранжому сариштиа қилди, қўйди.
Ўша кеч чироқ ҳам эрта ўчди. Чироқ билан эгаси учун осуда, осойишта тун бўлди ўша кеч.
Эртаси куни эрталаб, эгаси яна қаёққадир ғойиб бўлди.
Хона ичи топ -тоза, кенг деразадан тушаётган қуёш нуларидан нарсалар гўё яйраётгандандай. Вақт шу асно ўтиб борар экан, чироқ эгасини соғиниб кетди ва ўша олис кечалар йўл қараганича, то тонгача, баъзан тонгда кечгача узун, кимсасиз йўлакка маҳзун боққанича мўлтайиб, порлаган чоғларини эслади. Эгаси яна қайтиб келаркан, каравоти ёнидаги, деразага яқин қўйилган оромкурсига чўкиб, индамай, ҳеч нарсага тегинмай, ўйланганича, тамаки тутатиб ўтирди. Севимли эгасига керак бўлганини ўйлаб, айниқса дераза ҳаммадан ҳам кўпроқ хурсанд бўлди.Шифтдаги чироқ, эгам ёқармикан деб узоқ кутди. Лекин, у негадир чироқни ёқмади.
— Тушунарли… Эгамга ҳозир каравот билан деразага яқин қўйилган оромкурсигина керак эканда, ўйлади чироқ. Ўша кунлари хонада ҳаёт тўхтаб қолгандай туюлди.
Энди эса, эгаси ишдан келаркан, дераза дарпардаларини тортиб, ёпиб, уяли телефонини ўчириб, каравотга дум тушганича ётиб оларди. У яна аввалгидай ҳеч нарсага эътибор бермайдиган бўлиб қолганди. Хона ичи яна ивирсиб, кийим — кечак, китобларга аралашиб, худди гулханда ёқиб юборишга ҳозирлангандай, кун бўйи ўртада уйилиб ётадиган бўлди.
Чироқ ҳам аввалгидай яна шомдан то тонгача, гоҳо, тонгдан шомгача йўл қараб, мунғайганича хорғин порлайдиган бўлди.Хонанинг файзи қочди.
Бу маҳаллар ташқарида ёз ҳукмрон эди. Хона эса, кутилмаганда яна эгасининг ёдига тушгандай туюлди. Кечасию кундузи жағи тинмаган телефон сўзлашувлардан кейин, эгаси яна хонани тартибга келтира бошлади. Одатига кўра, деразаларни ланг очди. Бироқ, у, бу сафар хонани бошқачароқ тарзда тартибга келтираётганини хона билан чироқ иккови ички сезим билан сезиб туришарди. Эгаси кераксиз кийимларни, ҳеч ким ўқимайдиган китобларни хонадан чиқариб ташлаб, қаёққадир гумдон қилди.
Тунов куни бўлса, бутунлай бошқа бир иш бошланди. Уй эгаси, чироққа бутунлай нотаниш бўлган икки киши билан кириб келиб, хонадаги қолган -қутган буюмларни, идиш -оёқларни йиғиштириб, китоблар териб қўйиладиган гардероб, шкафларни жойидан жилдириб, барча ашқол -дашқолни ташқарига олиб чиқишар экан, нарсаларни офтобшувоқ жойлар эмас, деразасидан олис далалар ва қорли тоғ чўққилари кўриниб турадиган бошқа бир хонага кўчира бошладилар.
Охир -оқибат хона кузги дала каби хувиллаб, тахта пол устида ётган, эскириб, тешилиб кетган гилам билан дераза ёнидаги оромкурсию, шалоғи чиққан каравот, ҳамда тўмтоқ бир қалам қолди ҳалос. Уй эгаси нарсаларни шу тариқа йиғиштириб, чироқни ўчириб, хонани ташқаридан қулфлаб қўйди.
Хона шу қадар тозарганидан, ичидаги сокин сукунат ва кимсасиз, осуда бўшлиқдан кўнгли жойига тушгандай бўлди. Ё, кароматингдан!..
Ўзингиз ўйланг, ахир, хона ҳеч қачон бу қадар саранжом -саришта бўлганини эслолмайдида. Энди кундузлари қуёш, кечалари эса, порлоқ ой шуъласи ёритадиган кунлар ва тунлар бошланди.
Шу воқеадан кўп ўтмай, хона зерикиб, чироқни ва ишдан келгач, дераза ёнидаги оромкурсига чўкиб, тамаки тутатганича бехудуд ўй -хаёлга толадиган эгасини зимдан қўмсаётганини сезди.
Шу тариқа, хонанинг ҳаётида кундузлари йилт этган ёруғликсиз, тунлари эса, чироқсиз кунлар, хафталар, ойлар ўта бошлади.
Бу бир соғинч изтиробларига тўла кунлар бўлиб, у энди ҳеч қачон аввалгидай ивирсимаслигини ва йиғиштирилмаслигини тушуниб етди…
Эгаси бўлса, хонага қайтишни хаёлига ҳам келтирмаётгани аниқ. Ким билади, балки ўша деразаси қуёшга терс янги хона унга ёқиб қолгандир. Балки у хона бунга ўхшаб ҳеч қачон ивирсимас, нарсалар ўртада худди гулханда ёқиш учун тайёрлаб қўйилгандай қалашиб ётмас. Эҳ, хона, хона! У шундай хона эдида!..
11.04.2020. Қырғизистон.
Махабат Саидрахманова
***
… Дүйнөгө да, коомго да батпай калган,
Дүнүйө кууп жаштыгы актай калган,
Жоругуңду жомоктоп айтышты эле,
Жол жээгинде ыйлаган тааныш адам.Көрбөй мени көз жашың аарчып турган,
Көрүп жаттың дүйнөңдү кулап- сынган.
Чалкып өткөн күндөрүң калкып бүгүн,
көздөрүңдө көлкүлдөйт болуп арман.Жүз кубулган өмүрдүн ою-кырын,
Жүрөгүңдөн сыдырып жаткансыдың…
Жерип жаттың, жек көрүп жерип бүгүн,
Кызыл-тазыл дүйнөнүн азгырыгын.Менде кайда, сен укчуу укмуш акыл,
Сен көргөндү көрбөгөн көзүм жакыр.
Мен билгенди билбейсиң сен да бүгүн,
Сени мендей түшүнбөйт эч ким азыр…Туругу жок ооматтын өңүн-түсүн,
Туйдуң балким оо көптөн ушу бүгүн,
Кете албадым жаныңдан. Бүгүн сени,
уга албасын жан адам билген үчүн.… Менде кайдан, сен укчуу укмуш акыл.
2021-жыл.